ЎзМУ талабалари Жанубий Қозоғистон педагогика университетида!
Бу ҳақда ЎзМУ газетаси мухбири Муслима Омонқулова хабар беради.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909 сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Қозоғистонда «Ўзбекистон йили» деб эълон қилинганлигини эътиборга олиб ҳамда 2016 йил 17 мартдаги Ўзбекистон Миллий университети ва Қозоғистон Республикасининг Жанубий Қозоғистон педагогика университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномаси доирасида 2018 йил 27 апрель Ўзбекистон, Қозоғистон, Белрусия, Қирғизистон ва Эрон давлатлари ҳамкорлигида «Илмий тадқиқотлар — янги ривожлантириш имкониятлари учун восита» мавзусида халқаро талабалар конференцияси ташкил этилмоқда. Жанубий Қозоғистон педагогика университетида бўлиб ўтадиган мазкур халқаро конференцияда университетнинг 13 нафар талабалари иштирок этмоқда. Бугун мазкур конференцияни онлине тарзда ёритиб борамиз.
Барчани университет ёшлари билан биргаликда омад тилаб туришини сўраймиз.
Сайтимизни кузатиб боринг.
Сўнгги фикрлар