ЎзМУ талабалари ташаббуси: “Орол ва ёшлар”

Марказий Осиё мамалакатлари ва унинг 60 миллионлик аҳолисини ташвишлантириб

келаётган ҳозирги куннинг энг йирик глобал аҳамиятга эга экологик фожеаларидан бири – Орол денгизи муаммосиниг экологик, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар оқибатлари минтақанинг барқарор ривожи, генофонди ва келажак авлодига тўғридан-тўғри таҳдид манбаи бўлиб келмоқда.

Оролбўйи муаммоси бевосита Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳамда билвосита Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларини қамраб олади. Орол фожеаси бугунги кунда минтақавийликдан глобал аҳамият касб этган экологик муаммодир.
Сўнги йилларда Орол денгизи муаммоларини бартараф этиш йўлида кўплаб амалий ҳаракатлар бошлаб юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида ўтказилган мажлиси баёни ва ПФ-4947-сонли фармони I иловасининг 5.1-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Қорақалпоғистон Давлат университети билан ҳамкорликда “Орол ва ёшлар” шиори остида 2019 йилнинг 13-19 март кунлари “Ташаббускор талаба-ёшлар ўқув-илмий экспедицияси” амалга оширилмоқда.
Экспедициядан кўзланган асосий мақсад – эколог, тупроқшунос ва биолог талабалар иштирокида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани Бузатов овул фуқаролар йиғини Шағрли овули ҳудудида 2 гектар майдонда Ўзбекистон Миллий университетининг ўқув-илмий полигонини ташкил этиш, боғ барпо этиш, ҳудудда илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, Оролбўйи тупроқлари, ўсимликлари, сувлари ва уларнинг таркиби ҳамда хусусиятларини ўрганишдан иборат.
Бугун, 13 март куни университетнинг биолог, тупроқшунос ва эколог талабаларидан иборат жамоаси Тошкент жанубий вокзалидан сафарга отланишди. Кўзлари ёниб турган бу ёшларнинг барчаси кўтаринки кайфиятда.
– Талабаларнинг барчаси ўз хоҳишлари билан экспедицияга йўл олишди. Оролни тиклаш йўлида оз бўлса-да, ҳиссамизни қўша олсак, бундан бахтиёрмиз, – деди, Биология факультети 4-босқич талабаси Нодир Хуррамов.
ЎзМУ ташаббускор талаба-ёшларининг ўқув-илмий экспедициясига оид кейинги янгиликларни университет сайтида кузатиб боринг.
Сайфулла АШИРОВ,
ЎзМУ Матбуот котиби
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/350

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *