Ҳамманинг ўрни маҳаллада!

Бахт оиладан, фаровон ҳаёт маҳалладан бошланади!

Маҳаллалар билан ҳамнафас бўлиб, маҳалладошлар дарду ташвишлари, муаммоларини ҳал этиш учун кураш Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Олмазор туман кенгаши фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг асосий мақсадларидан бирига айланган. Мухтасар қилиб айтганда, бугунги асосий фаолиятимиз “маҳаллабай”лик билан чамбарчас бўлиб қолган. Шу аснода Янги Ўзбекистон тараққиёти учун қизғин саъй-ҳаракатлар давом этаётган бугунги давр ҳар биримиздан алоҳида фаоллик, шижоат билан ишлашни талаб этмоқда. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Олмазор туман кенгашининг навбатдаги 4-пленумида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда олдимизда турган ана шундай устувор вазифалар сўзсиз бажарилиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.

1 Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутатлари, ЎзМТДП Олмазор туман ва “Ёшлик” шаҳарчаси Кенгашлари раислари Ёрқинжон Маликов ҳамда Нигора Мирзаевалар халқ депутатлари Тошкент шаҳар Олмазор туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳимизнинг 2020 йилдаги фаолияти якунлари ва 2021 йилга мўлжалланган асосий устувор вазифалари, партиямиз фаоллари олдида турган устувор вазифалар ҳақида сўз юритдилар.

Пленумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 2 февраль куни мамлакатимиздаги сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашувида илгари сурган таклифларидан келиб чиққан ҳолда ЎзМТДП Тошкент шаҳар Олмазор туман Кенгаши олдида турган устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилиниб, “2021 йилга мулжалланган асосий режалар”ни сўзсиз амалга ошириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Шунингдек, пленумда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар туман Кенгаши ташкилий тузилмасига киритилаётган ўзгартишлар, ЎзМТДП Тошкент шаҳар Олмазор туман Кенгаши аъзолари ва Ижроия қўмитаси аъзолари таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Пленумда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

238 март — халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ фаол партиядош опа-сингилларимизга байрам совғалари улашилди.

Тўлқин Эшбек, 

Жаҳонгир Халилов,  

халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутатлари

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *