Ҳангомага марҳамат!

Бугун таниқли адиб Шодмон Отабек ЎзМУ меҳмони бўлди. 

ш1 ш2 ш3 ш4

Адиб ҳақида:

Отабоев Шодмонбек Эргашевич Ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Миллий Университетнинг филология факультетини битирган. Республика радиосида,Ўзбекистон Миллий кинокомпаниясида, Тошкент Давлат маданият институтида, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Хабар» газеталарида хизмат қилган. «Шуҳрат» медали совриндори. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси.

Ёзувчининг турли йилларда «Мирзакалон Исмоилий» , «Япроқдаги нур», «Одамийлик синовлари», «Энг бахтли кун», «Қорбўрон», «Шахмат абадийдир», «Ширмонбулоқ оқшомлари», «Тўқилмаган латифалар”, «Дўрмон ҳангомалари» (тўрт марта нашр этилган) “Кунлардан бир кун…”, “Эркин Воҳидов бир куни…” , “Тоҳир Малик бир куни…”, “Мирпўлат Мирзо бир куни…”, Ғалати гаплар”, “Муҳаббат – бу…”, «Мирзакалон Исмоилий сабоқлари», “Санъаткорлар ҳақида ҳангомалар”, “Энг қизиқ латифалар”, “Шахмат ҳаногомалари”, “Ғаройиб ҳангомалар” каби китоблари, «Яхши кунларда кўришайлик», «Биркам дунё» номли қиссалари нашр этилган.

2013 йили “Кетманг, отажон” номли пиесаси чоп этилган ва саҳналаштирилган.

2014 йили “Кўнгил чироғи” (Сайланма) китоби босилиб чиқди.

2014 йили “Адабиёт қисматдир” (мақолалар, эсселар, хотиралар, суҳбатлар) китоби “Шарқ” нашриётида чоп этилди.

Шодмон Отабекнинг асарлари рус, украин, турк, қорақалпоқ тилларига таржима қилинган. У Л.Толстой, В.Шукшин, М.Зошченко, А.Несин асарларини ўзбек тилига ўгирган.

 

Адиб билан бўлган қизиқарли ҳангомага бир неча соатдан сўнг Сиз ҳам ошно бўласиз.

Сайтимиздан узоқлашманг.

Дониш домла

Вам может также понравиться...

Ответов: 2

  1. Maysara Ochilova:

    Donish domla,men ushbu maqola va uning sarlavhasini o’qib,
    sarlavha tanlash mahoratining yangicha jihatlarini o’rganib oldim��.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *