Ҳуқуқбузарликка йўл қўйилмайди

Талабалар – жамиятнинг энг фаол, маънавияти, ҳуқуқий онги юксак авлод ҳисобланади.

Бугунги техника тараққиёти, глобаллашув жараёнлари ёшлар онгига турлича таъсир этишини ҳам инкор этиб бўлмайди. Натижада айрим ёшлар билиб-билмай жиноятга қўл ураётганидан, турли ҳуқуқбузарликлар содир этилилаётганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш – давр талаби” мавзуида ташкил этилган давра суҳбати шу ҳақда атрофлича сўз юритилди.


х1 х2

– Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 9 февраль куни ўтказилган видео-селектор йиғилишида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ҳар пайшанба – «Профилактика куни» деб эълон қилингани айни муддао бўлди,– деди ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов.– Шу муносабат билан университетимизда ўтказиб келаётган тадбирларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш мавзусида маърузалар қилишаётган прокурорлар, ички ишлар соҳаси ходимларининг фикрлари талабаларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Ҳозирги аҳборот асрида тобора ривожланиб бораётган ахборот технологиялари ва тармоқлари ёшлар онгига қанчалик салбий таъсир кўрсатаётганини изоҳлашга ҳожат бўлмаса керак. Ёшлар масалалари мамлакатимиз тараққиёти ва равнақи билан бевосита боғлиқ экан, бу муҳим вазифаларни ҳал этишда ёшларга сифатли таълим-тарбия бериш, уларни турли ҳил маънавий, мафкуравий таҳдидлардан асраш олдимизда турган энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

х5 х4

– Бугунги кунда интернет орқали амалга оширилаётган ахборот хуружлари ёшларимиз онгига салбий таъсир кўрсатаётгани барчага яхши маълум. Ёшларни бундай мафкуравий таҳдидлардан муҳофаза этишда профилактика муҳим ўрин тутади. Ахборот хуружлари – бу шахсга, муайян ташкилот ва давлатга йўналтирилган таъсир бўлиб, унинг асл мақсади ўша шахс, ташкилот ва давлатни нормал ҳаёт тарзи бузилишига хизмат қилади,– деди адлия кичик маслаҳатчиси, Олмазор туман прокурори Дада-Али Зуфаров.– Бироқ, бундай бузғунчи ғоялар бизнинг талабаларимизни ҳеч қачон йўлдан ура олмайдилар. Чунки, оқ билан қорани, яхши билан ёмонни фарқига борадиган маънавияти юксак талабаларимиз ўзларига яраша енгилмас кучга айланган! Шу ўринда биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг қуйидаги фикрларини эслаш масадга мувофиқдир: “Энг муҳими, қалбимизда ғуруримиз, билагимизда кучимиз бор экан, биз тинчликни ҳимоя қилишга, унга хавф солаётган кучларга қарши курашишга, қаддимизни тик тутиб, бошимизни баланд кўтариб яшашга қодирмиз. Бизни қўрқитмоқчи бўлаётган ғаламислар шуни билиб қўйсинки, биз ҳеч кимга бош эгмаганмиз ва ҳеч қачон бош эгмаймиз. Бунда бизга миллий ғоямиз ва мафкура ғоявий таянч ва асос бўлади”. Бундай мафкуравий хуружларга қарши курашда халқ билан мулоқотнинг самарали усулларидан бири – профилактикадир. У моҳиятан қалб шаффофлиги ва соғлом фикрлаш учун замин яратади. Бугунги ёшларга уни кўрма, буни ўқима, дея сунъий тўсиқ қўйишнинг имкони йўқ. Уларга энди оқ билан қоранинг, нима яхши-ю, нима ёмонлигини фарқлаб кўрсатиш, тўғри тушунтириш зарур. Профилактика ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилади.

х3

Тадбирда университет Маънавият-маърифат ишлари бўйича проректори Давлатбой Жумабоев, Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров  ва бошқалар юртимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда ёшларнинг ўрни катта эканлиги ҳамда таълим муассасаларида бу борада амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг самараси ҳақида сўз юритдилар.

Тадбирда талабалар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олдилар.

 Улуғбек Усмонов,

ЎзМУ газетаси мухбири

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *