ЎзМУ халқаро рейтингда муносиб ўрин эгаллайди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети улкан илмий

салоҳиятга, дунё олимлари эътироф этган ўнлаб илмий мактабларига эга экани яхши маълум. Бугунги кунда ЎзМУ Исроил, Туркия, Россия каби ривожланган давлатларнинг университетлари билан қўшма факультетлар ташкил этиш борасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошираётгани ҳам эътиборга моликдир. Бу даргоҳда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар халқаро танловларда, иқтидорли талабалар эса халқаро фан олимпиадаларида юқори ўринларни эгаллаётгани эътиборга моликдир.

Демак, аср тенгдоши бўлган ЎзМУ жаҳон халқаро рейтингида муносиб ўрин эгаллаши учун катта имкониятларга эгадир.

р1 р2 р3 р4

Маълумки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Илм-фан – 2020» миллий ривожланиш дастури доирасида Times Higher Education халқаро рейтинг агентлиги ва Elsevier компанияси билан уч йилга мўлжалланган ҳамкорлик битими имзолади. Битимга кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Times Higher Education халқаро рейтинг агентлиги билан юртимиздаги олий таълим муассасаларининг жаҳон илм-фани оламидаги мавқеини мустаҳкамлаш, таълим бозорида рақобатбардошлигини ошириш, қолаверса, дунёнинг етакчи илмий-таълим марказлари, нуфузли университетларнинг халқаро рейтингига маҳаллий университетларни киритиш йўлида биргаликда ҳаракат қилади.

Келишув доирасида вазирлик республикадаги энг яхши университетлар ректорлари ва проректорларидан иборат Times Higher Education экспертлари билан биргаликда ишлайдиган ишчи гуруҳни шакллантиради. Мазкур ишчи гуруҳ аъзолари ноёб маълумотлар ва таҳлиллардан фойдаланиш имконига эга бўладилар ҳамда ривожланишнинг устувор вазифалари ва институционал стратегиясини ишлаб чиқишда Times Higher Educationнинг доимий кўмагидан фойдаланишади. Ушбу битим хорижий илмий-таълим марказлари билан янада фаолроқ ҳамкорлик қилиш имконини беради. Шунингдек, бир пайтнинг ўзида вазирлик жаҳонга машҳур Elsevier нашриёт уйи билан SciVal ахборот-таҳлилий портали маълумотларидан фойдаланиш бўйича Битим имзолади. Мазкур келишув республика олий таълим муассасаларига нуфузли халқаро илмий ахборотлар манбасидан фойдаланиш, илмий тадқиқотлар соҳасида самарадорликни ошириш пировардида университетларнинг халқаро глобал рейтингига кириш имконини беради.

ЎзМУ Ҳаракатлар стратегияси залида ўтказилган давра суҳбатида ана шу халқаро глобал рейтингига кириш борасида яратилган имкониятлар ва бу борада амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ҳақида фикрлашиб олинди.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *