24 апрель – Халқаро ёшлар бирдамлиги куни

ЎзМУ талабаларининг дунё ёшлари ўртасида қанчалик салмоқли ўринга эга эканини халқаро олимпиадаларда қўлга киритилаётган шода-шода медалларидан ҳам билса бўлади, дейди Дониш домла.

  • Автор   Якшанба, 24 Апрель 2016

  Ҳар йили 24 апрель куни жаҳонда Халқаро Ёшлар бирдамлик куни (International Day of Youth Solidarity) нишонланади. Бу ташаббус Жаҳон Демократик ёшлар федерацияси томонидан илгари сурилган эди.

 Ташкилотчиларнинг фикрича, бу кун жаҳон жамоатчилиги эътиборини ёшлар муаммоларини ҳал қилишга қаратишни ўз олдига мақсад қилдиб қўйган. Мазкур санани нишонлаш 1955 йилда Осиё ва Африка мамлакатларининг Бандунг конференцияси якуний ҳужжатида қайд қилинган эди. Илк бор Халқаро Ёшлар бирдамлик куни 1957  йилда “Тинчлик учун, колониализмга қарши курашиш йўлида Халқаро Ёшлар бирдамлик куни”  сифатида нишонланган эди. Шундан  кейин ҳар йили ёшлар анжуманлари, концертлар, байрам тадбирлари ўтказиб келинади.

Замонавий дунёда муаммоллар жуда ҳам кўп. Улар орасида ёшлар муаммоси алоҳида ўрин тутади. Бугунги кунда дунё мамлакатларида ёшлар тарбияси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш асосий масалалардан бирига айланиб қолди. Бугунги кунда дунё ёшлари бир қатор  муаммолар билан тўқнаш келган. Улар ўз олдиларидаги муаммоларни ўзлари ҳал қилишга мажбур бўлмоқда. БМТ маълумотларига кўра, жаҳонда 15 дан 24 ёшгача бўлган ёшлар ҳамон ишсизлик ва қашшоқлик билан тўқнаш келмоқда. Бугунги кунда ёшлар ер  юзи аҳолисининг тахминан 20 фоизини ташкил қилади. Бу  1 миллиард 200 миллион киши, ёки меҳнатга яроқли аҳолининг 24 фоизи демакдир. Замонавий ёшлар инсоният тарихидаги энг билимли экани, миллий тараққиётнинг муҳим ресурси экани тан олинади. Бироқ айрим мамлакатларда ёшлар орасида ишсизлик юқори даражада турибди. Уларда, айниқса, ёшлар тарбияси, уларни иш билан банд қилиш, соғлом турмуш тарзига ўргатиш ўз холига ташлаб қўйилгани ачинарли. Бундай мамлакатларда давлат ва ёшлар ўртасида узилиш пайдо бўлганлигини кузатиш мумкин. Кўпгина муаммоларнинг замирида замон талаб қилган аниқ бир касб-ҳунарга эга бўлмаслик ва натижада, ишсизлик, бекорчилик ётади.

Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларида ёшларнинг  33,6 фоизи ҳеч қаерда ўқимайди ёки ҳеч қаерда ишламайди. Экспертларнинг фикрича, Африка, Шарқий Европа мамлакатларининг ёшлари орасида ОИТС муамоси пайдо бўлган. Шарқий Европада ВИЧга мубтало бўлганларнинг 80 фоизини 30 ёшгача бўлганлар ташкил қилади. Ғарбда ёшлар балоғат ёшига етгач “қаерда яшайман” деган савол билан тўқнаш келади. Ўзининг шахсий бошпанасига эга бўлиш эса осонликча қўлга киритилмайди. Бунинг учун бир қатор муаммоларни ҳал қилиш керак. Биринчидан, ёшлар ҳамиша ҳам жамиятнинг тўла таъминланган қисми бўлавермайди. Чунки улар ота-оналари қарамоғида яшаб келганлари боис хаётга эндигина қадам қўйишмоқда. Фарзандларини уй-жой билан таъмиинлаш эса ота-оналар зиммасига тушади. Бу борада қарор қабул қилиш эса ота-оналарнинг ҳоҳишига боғлиқ эмас. Бунинг учун моддий шароит ҳам бўлиш керак. Хорижий мамлакатларда ёшлар ота-оналарига ҳам, давлатга ҳам бу борада умид кўзи билан боқишмайди. Чунки бунинг учун имконият яратилмаган.

Ёшлар олдида турган иккинчи муаммо қаерда ўқиш масаласидир. Шунингдек, бўш вақтларини қаерда ўтказиш ҳам асосий муаммолар сирасига киради. Бекорчилик гирдобида қолган ёшлар бўлмағур ишларга қўл уриши аниқ. Бекорчилик эса безориликдан қотилликкача, гиёхвандликдан ичкиликбозликкача бўлган бир қадамни англатади. Шу сабабли ёшларнинг бўш  вақтини сампарали ўтказишлари учун кўнгилочар марказларини яратиб бериш керак. Бу борада  спорт ва маданият марказлари қурилиши давр тақозосидир.

Жаҳон мамлакатларида ёшларнинг иш билан таъминланиши ҳам асосий муаммоларга айланиб бормоқда. Иш топганда ҳам унинг олдида яна иккита муаммо пайдо бўлади. Биринчиси ўсиш бўлса, иккинчиси яхши даромад топишдир. Айни дамда ёшлар ўртасидаги ишсизликни бартараф этиш борасида кўп ишларни ҳал қилиш зарур.

Ёшлар билан боғлиқ муаммолар бир неча ўн йиллардан бери тўпланиб қолгани боис, мазкур  муаммоларни хал қилишнинг имконияти бўлмай қолмоқда. Ёшларнинг ҳаётга қизиқиши қолмаяпти. Ёшларнинг ахлоқсиз бўлиб кетаётганидан бонг урилади. Ёшлаврнинг интернет ва компьютер ўйинларига мубтало бўлиб бораётгани ҳам хавотирларга сабаб бўлмоқда. Айрим мамлакатларда “компьютер гиёхвандлиги”дан даволаш мақсадида махсус шифохоналар очилган. Жонли мулоқотдан кўра ижтимоий таромоқлар орқали виртуал мулоқотга ўрганиб бораётган ёшларни бу иллатдан холос қилиш йўлида ҳали анча ишлар қилиниши керак.

Замонавий ёшлар тарбия, ўзини тутиши, бағрикенглик, маданият ва ватанпарварлик масаласида бир қатор муаммолар билан тўқнашмоқда. Ёшлар театр, музейларга ташриф буюриш, ўз мамлакатларининг диққатга сазовор жойларини томоша қилиш, армияда бўлиш ўрнига кунбўйи компьютер ва телевизор қаршисидан кетолмай қимматбаҳо вақтларини беҳудага сарфлашмоқда. Кўчаларда шаталоқ отиб юрган, спиртли ичимликларга рўжу қўйган, тамаки махсулотлари ва гиёҳвандликка берилган ёшлар борлигидан ҳам асло кўз юмиш керак эмас.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда ишлаб чиқилган тараққиётнинг “ўзбек модели”га ҳамда кучли ижтимоий сиёсат принципларига асосланган ҳолда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қатор қонунларда мустаҳкамлаб қўйилди. 1991 йил 20 ноябрдаёқ қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонун ёшларнинг ижтимоий ҳамда маънавий камол топиши учун шарт-шароит яратиб беришга қаратилган ёшларга оид сиёсатни ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишнинг қонуний асосини яратди. Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мустақиллик йилларида олиб борилган ислоҳотларнинг мантиқий ва қонуний давоми бўлиб, бу борадаги ишларнинг янги босқичини бошлаб берди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури   маъқулланди.

Дастурда кўзда тутилган чора-тадбирлар кўлами кенг бўлиб, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маданий-маърифий, суд-ҳуқуқ соҳаларини ўзида мужассамлаштирган. Унда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган ишларни тизимли йўлга қўйиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, баркамол авлодни тарбиялашда оммавий ахборот воситалари ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш каби энг муҳим ва долзарб йўналишларда чора-тадбирлар кўзда тутилган.

ш1

 Шарофидин Тўлаганов

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>