Уй-музейи — маънавият сарчашмаси
Куни кеча Самарқанд вилоятида ягона тадбир- таниқли журналист,
Ўзбекистон Миллий университети талабаларининг ажойиб домласи, қадрли акамиз Тўлқин Эшбекнинг хонадонида отаси Усмон Эшбековнинг уй-музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда «Зарафшон» газетасининг муҳаррири, сенатор Фармон Тошев, Иштихон тумани ҳокими Шуҳрат Негматов ва бир қанча бу хонадоннинг азиз меҳмонлари, Усмон ота Эшбеков ўқиган мактаб ўқувчилари, туман раҳбарлари, маҳалла аҳли шу ерда бўлдилар. Бу ҳақида тўлиқ маълумотни Иштихон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати тез орада тарқатади. Бунгача мен баъзи лавҳаларни сизларга илинаяпман. Ўзим номимдан Тўлқин ака Эшбековни қилган ўта хайрли иши, уй-музейни қишлоқ ёшларига ташкил қилишда ги хизматлари учун ташаккур айтмоқчиман. Асли, маънавиятимизга хизмат қилиб келаётган инсоннинг шахсий фаол ишларни қилиши ҳам таҳсинга сазовор, каттакон раҳмат Тўлқин ака!!!
-
-
Шарофиддин ТулагановУсмон Эшбеков ватан олдидаги бурчини бажарган бўлса,Тўлқин Эшбеков ота олдидаги бурчини бажарибди.Қойил фарзанд шундай бўлиши керак.
-
Ruziboy QuldoshevТўлқин Эшбек дўстимизнинг оталари ажойиб инсон эдилар. Ўнта фарзандни тарбиялаб, ўқитиб вояга етказган ибратли ота сифатида ҳам ардоққа лойиқ ҳамда иккинчи жаҳон уруши ногирони бўлса ҳам жамиятнинг фаол аъзоси эдилар. Усмон ота Эшбековнинг уй музейини ташкил этилиши бир яхши инсоннинг руҳига кўрсатилган ҳурмат тимсолидир.
-
Zayir ZiyatovСавоб ишлар қилинибди, Усмон отанинг рухлари шод бўлсин. Тўлқин Эшбекни ижодлари янаям баракали бўлсин. Қувончли тадбир тепасида турган Шухрат Негматов, Фармон Тошев, Сайидахмад Усмонов Гулчехра синглимиз каби буюкларни кўриб хурсанд бўлдим. Гулзамон синглим сизга алохида олқишлар.
-
Гулзамон АкбарАссалому алайкум! Зойир ака катта раҳмат!
-
Сўнгги фикрлар