Уй-музейи — маънавият сарчашмаси

Куни кеча Самарқанд вилоятида ягона тадбир- таниқли журналист,

Ўзбекистон Миллий университети талабаларининг ажойиб домласи, қадрли акамиз Тўлқин Эшбекнинг хонадонида отаси Усмон Эшбековнинг уй-музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда «Зарафшон» газетасининг муҳаррири, сенатор Фармон Тошев, Иштихон тумани ҳокими Шуҳрат Негматов ва бир қанча бу хонадоннинг азиз меҳмонлари, Усмон ота Эшбеков ўқиган мактаб ўқувчилари, туман раҳбарлари, маҳалла аҳли шу ерда бўлдилар. Бу ҳақида тўлиқ маълумотни Иштихон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати тез орада тарқатади. Бунгача мен баъзи лавҳаларни сизларга илинаяпман. Ўзим номимдан Тўлқин ака Эшбековни қилган ўта хайрли иши, уй-музейни қишлоқ ёшларига ташкил қилишда ги хизматлари учун ташаккур айтмоқчиман. Асли, маънавиятимизга хизмат қилиб келаётган инсоннинг шахсий фаол ишларни қилиши ҳам таҳсинга сазовор, каттакон раҳмат Тўлқин ака!!!

ГЕНЕРАЛ СОБИР РАҲИМОВ ДИВИЗИЯСИ ЖАНГЧИСИ, ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИСИ
УСМОН ЭШБЕКОВ (1922-1995)
ТАВАЛЛУДИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИГА
Ўз жонини она юрт учун қурбон қилган ватандошларимизнинг руҳи поклари олдида бош эгиб таъзим қиламиз.
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Усмон Эшбеков 1922 йил 5 июлда Самарқанд вилояти, Иштихон туманидаги Таллак қишлоғида туғилган. 1937-1941 йил июнигача қишлоқда мактаб ўқитувчиси бўлган.
1941 йил 22 июнда иккинчи жаҳон уруши бошланганидаёқ Эшбек буванинг тўрт ўғли – Суннатилла, Омон, Исмон ва эндигина 19 ёшни қаршилаётган Усмон Эшбековлар жангга отланганлар. Улар ўша кезда Самарқандда ташкил этилган “Ўзбек дивизияси” сафида фронтга кетишган. Кўп ўтмасдан Суннатилла ва Омондан қора хат келган…
Фронтнинг олд қисмида “Ўзбек дивизияси” қақшатқич жангларда жуда кўп талофотлар кўрган. Сўнг, анча камайиб қолган аскарлар бошқа қисмларга қўшиб юборилган. Усмон Эшбековларнинг ротаси Собир Раҳимов қўмондонлик қилаётган 37-гвардиячи ўқчи дивизияси таркибида жангни давом эттирган.
Фашист босқинчилари СССР ҳудудидан қувиб чиқарилган 1944 йил бошларида Усмон Эшбеков жангда ярадор бўлади. Ўша кезларда Олий бош қўмондоннинг бир буйруғига биноан “уруш ногирони бўлган ўқитувчилар заҳирага бўшатилиб, улар зиммасига тезда мактабларни қайтадан очиш” вазифаси юклатилади.
Урушдан ногирон бўлиб келган Усмон Эшбеков вақтинча ёпилган мактабни қайта очишда ва Иштихон туманидаги Таллак қишлоғида ҳозирги 7-ўрта мактабни бунёд этишда фаоллик кўрсатган. 1960 йилларгача кечки мактабда дарс бериб, кундузи хўжалик ишларига жалб этилган. Ўша оғир замонларда турли соҳаларда, жумладан, Митан пахта тозалаш заводида ишлаган, собиқ Энгельс колхозида бригадор, колхоз пиллачилик бригадаси бошлиғи ва бошқа хўжалик ишларида ҳам фаолият кўрсатган.
Усмон Эшбековнинг умр йўлдоши Хурсанд Норматова 1926 йилда туғилган. Ёшлигидан колхозчи деҳқон бўлган. Оила қургач, узоқ йиллар уй боғчасини ташкил этиб, Таллак қишлоғида далага чиқадиган аёлларнинг ёш болаларини парвариш қилган. Ўзи 10 фарзандни камолга етказиб, “Қаҳрамон она” унвонига эга бўлган.
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси билан ўзбекча кирил ва лотин алифболарида ҳамда рус, инглиз тилларида чоп этилган “1941-1945: Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси” китоб-альбомида Усмон Эшбековнинг “Биз Раҳимовчилар эдик” сарлавҳали мақоласи сурати билан киритилгани унинг руҳини шод этиб, оиласи ва авлодлари учун бебаҳо туҳфа бўлди.
“Президентга мактублар” туркум китобларининг 2022 йилда чоп этилган нашрида Иккинчи жаҳон уруши ногирони Усмон Эшбеков таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан Иштихон тумани, Таллак қишлоғида у яшаган хонадонда Уй музейи ташкил этилиши ҳақидаги мактуб ўрин олгани ҳам яна бир эътибор наъмунасидир.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “1941-1945: Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси” китоб-альбоми ва “Президентга мактублар” китоблари “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Усмон Эшбеков Уй музейи”га муносиб совғадир.
Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
2022 йил 23 апрель
Гулзамон АКБАР,
Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати масъул ходими
    • Шарофиддин Тулаганов

      Усмон Эшбеков ватан олдидаги бурчини бажарган бўлса,Тўлқин Эшбеков ота олдидаги бурчини бажарибди.Қойил фарзанд шундай бўлиши керак.
    • Ruziboy Quldoshev

      Тўлқин Эшбек дўстимизнинг оталари ажойиб инсон эдилар. Ўнта фарзандни тарбиялаб, ўқитиб вояга етказган ибратли ота сифатида ҳам ардоққа лойиқ ҳамда иккинчи жаҳон уруши ногирони бўлса ҳам жамиятнинг фаол аъзоси эдилар. Усмон ота Эшбековнинг уй музейини ташкил этилиши бир яхши инсоннинг руҳига кўрсатилган ҳурмат тимсолидир.
    • Zayir Ziyatov

      Савоб ишлар қилинибди, Усмон отанинг рухлари шод бўлсин. Тўлқин Эшбекни ижодлари янаям баракали бўлсин. Қувончли тадбир тепасида турган Шухрат Негматов, Фармон Тошев, Сайидахмад Усмонов Гулчехра синглимиз каби буюкларни кўриб хурсанд бўлдим. Гулзамон синглим сизга алохида олқишлар.
    • Гулзамон Акбар

      Ассалому алайкум! Зойир ака катта раҳмат!

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>