Ҳаётбахш ғоялар
Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларини талабалар катта қизиқиш билан ўрганмоқдалар
Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг “Асосий вазифамиз – жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат” ҳамда “Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир” маърузалари мазмун-моҳиятини талаба-ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида 2016 йил 8-10 февраль кунлари Ўзбекистон Миллий университети Талабалар турар жойларида давра суҳбатлари ўтказилди.
ЎзМУ “Маънавият ва маърифат” маркази, Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ҳамда Ижтимоий фанлар факультети ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур давра суҳбатларида Юртбошимизнинг маърузаларидаги ҳаётбахш ғоялар, белгилаган режа ва вазифалар, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ҳамда уларнинг самарлари ҳақида теран фикрлар юритилди.
Айниқса, “Педагогика ва умумий психология”, “Социология ва ижтимоий иш”, “Маънавият асослари ва диншунослик”, “Этика ва эстетика” кафедраси, “Фалсафа тарихи ва мантиқ”, “Ўзбекистон тарихи”, “Иқтисодиёт назарияси”, “Демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш назарияси ва амалиёти”, “Миллий ғоя ва ижтимоий фалсафа” кафедралари профессор-ўқитувчиларининг маърузалари ҳамда кўргазмали воситалари талабаларда катта қизиқиш уйғотди.
Интерфаол усулда ташкил этилган давра суҳбатларида иқтидорли талабалар ҳам ўз фикрларини баён этдилар.
Ўғилой Эшмўминова,
ЎзМУ География ва геология факультети 3-курс талабаси
Сўнгги фикрлар