Талабаликка бир қадам!

Муҳтарам Юртбошимизнинг биз ёшларга ғамхўрлигини ҳар онда дилдан ҳис этиб яшаймиз.

ге1 ге2 ге3 ге4 ге5 ге6 ге7 ге8ге9

Бу йил мен учун жуда омадли бўлмоқда. Сурхондарё вилоятидаги 3-сонли Денов академик лицейини муваффақиятли тамомлаш асносида 1-4 июн кунлари бўлиб ўтган Амалий география фани бўйича республика фан олимпиадасида фахрли 3-ўринни эгалладим. Бугун эса энг катта орзимга эришиб, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Геология ва география факультетига ҳужжатларим имтиёзли равишда қабул қилинди!

Бу олий даргоҳда География соҳасида қатор илмий мактаблар, Ер шарининг макети (атоқли географ олим Ҳамидулла Ҳасанов ташаббуси билан Тошкент глобуси) яратилгани ҳақида қизиқиш билан ўқиган эдим. Шундай улуғ даргоҳда ўқиш насиб этса, улуғ устозларимизнинг ана шу илмий мактабларидан сабоқ олиб, соҳа ривожига, пировардида Юртимиз равнақига ўз ҳиссамни қўшаман, деган ният билан келганман.

Сўзимни Юртбошимизнинг биз ёшларга ғамхўрлиги ҳақидаги фикрларимдан бошлаган эдим. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг номини тилга олган он юртимизда тинчлик ва осойишталик абадийлигини, ёшларга оид давлат сиёсати бардавом бўлишини, мамлакатимизда барча соҳалар гуллаб-яшнашини дилимдан ҳис этавераман. Бу улуғвор йўлда то абад она Ватаним, азиз халқимга сидқи-дилдан хизмат қилишни муқаддас бурчим, деб биламан.

 Равшан МЕНГАЛИЕВ,

ЎзМУ Геология ва география факультети абитуриенти,

Амалий география фани бўйича республика фан олимпиадаси ғолиби

 

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *