Маҳаллаларда Тил марказлари ташкил этилса

Олмазор туманида янги сайланган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўқув-семинарларида истиқболли таклифлар ўртага ташланди.

мо6 мо1 мо2 мо3 мо4 мо5

Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Намунавий ўқув залида давом эттирилган ўқув-семинарда ЎзМУ Мураббийлар Кенгаши раиси Аброр Хидиров ва Ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Эшбек “Маҳаллаларда аҳоли ва ёшларнинг “оммавий маданият”нинг салбий иллатлари таъсирига тушиб қолмасликлари ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари”, “Глобаллашув жараёнида ахборот хуружларининг ёшлар маънавиятига таъсирини олдини олишда фуқаролар йиғинлари фаоллари олдида турган долзарб вазифалар” мавзуларидаги маърузалари фуқаролар йиғинлари раисларида катта қизиқиш уйғотди.

Тингловчиларга мазкур мавзулар акс эттирилган слайдлар тақдим этилди.

Ўзаро мулоқот тарзида ўтказилган семинарда қуйидаги таклифлар ҳам ўртага ташланди.

  1. Маҳалларда мана шундай маънавий-маърифий тадбирлар, таниқли шоир ва ёзувчилар, олимлар, маданият ходимлари билан ижодий учрашувларни тез-тез ўтказиб туриш мақсадга мувофиқдир.
  2. Ҳар бир маҳалла ҳудудидаги таълим муассасаларида Тил марказлари ташкил этиб, инглиз, рус ва бошқа халқаро тилларни ўргатишга ёш ўғил-қизларни жалб этиш, ҳафтанинг бир кунини “Тил ўрганиш куни” акциясига бағишлаш.
  3. Болалар спортини ривожлантириб бориш ва маҳаллалараро мусобақалар, беллашувларни йўлга қўйиш, шу тариқа ёш спорт усталарини камолга етказиш.

“Маҳалла” хайрия фонди Олмазор туман бўлинмаси раиси вазифасини бажарувчи Ҳожиакбар Вафоев, раис ўринбосари Жуманазар Жонибеков ва бошқалар маҳаллалар фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифалар ҳақида сўз юритдилар.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўқув-семинари юксак савияда ўтди, деб ҳисоблаш мумкин.

Энг муҳими, ўқув-семинар давомида олинган маълумотлар, таклиф ҳамда истиқболи режалар маҳаллалар ҳаётида ўз ифодасини топишидадир.

 Эркин УСМОНОВ,

журналист

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *