Паралимпия ўйинлари совриндорларига мукофотлар муборак бўлсин!
Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган ХV ёзги Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида Паралимпия ҳаракатини тарғиб этишдаги фаол иштироки, Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган ХV ёзги Паралимпия ўйинларида муносиб иштироки, жасорат, матонат ва мардлик намунасини кўрсатиб, юртимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини янада юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшгани учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 июлдаги ПҚ-2558-сон қарорига мувофиқ:
1. Қуйидаги спортчилар бирйўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирлансинлар:
олтин медаль олгани учун
ҳар бири 200 000 АҚШ доллари билан:
Намозов Шерзод Насимович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;
Нигматов Уткиржон Исматилло ўғли – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;
Тулендибаев Адилжон Ришатович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;
Норбеков Хусниддин Киличбоевич – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;
Свечников Александр Владимирович – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;
Каюмова Нозимахон Номонжоновна – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;
Мусабеков Фирдавсбек Улуғбек ўғли – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;
Амилова Фотимахон Равшанбек қизи – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;
кумуш медаль олгани учун
ҳар бири 100 000 АҚШ доллари билан:
Алимова Хайтжон Абдулла қизи – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;
Бурхонова Сафия Каимовна – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;
Одилова Муслима Улуғбек қизи – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;
Панков Кирилл Дмитриевич – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;
бронза медали олгани учун
ҳар бири 75 000 АҚШ доллари билан:
Бобоев Шухрат Шоназарович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;
Саидов Феруз Бешимович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;
Шарипов Ширин Хомитович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;
Салаева Севинч Одамбай қизи – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;
Рахимова Гулруҳ Илхамбековна – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;
Нурметова Турсунпашша Бахрамовна – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;
Салиев Дониёр Нурулла ўғли – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;
Бозоров Ахрор Ботирович – пауэрлифтинг бўйича терма жамоа аъзоси;
Турсунхўжаев Музаффар Шухратилло ўғли – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;
Хорлин Дмитрий Сергейевич – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;
Тошпулатова Шохсанамхон Дилшодбек қизи – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;
Ибрагимов Сервер Юсуфович – ўқ отиш бўйича терма жамоа аъзоси;
Сахатов Миран Мирюнусович – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;
Хамраев Фахриддин Фарходович – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;
Абдурашидов Мансур Самат ўғли – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси.
2. Белгилаб қўйилсинки, пул мукофотларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан хорижий валютада – АҚШ долларида, банкда жисмоний шахслар учун белгиланган тартибда очиладиган депозит ҳисоб рақамларидан, солиқ ундирилмасдан амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун зарур пул маблағлари ўз вақтида ажратилишини таъминласин, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргалиқда ажратилган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича белгиланган тартибда конвертация қилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси спорт делегацияси таркибидаги спортчиларнинг 2016 йилдаги XXXI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпия ўйинлари қатнашчилари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Олимпиячиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан сотиб олинган “Малибу” маркали енгил автомобиллари билан иловага мувофиқ мукофотлансин.
5. Белгилаб қўйилсинки, ушбу фармойиш асосида жисмоний шахсларга берилган енгил автомобиллар қийматига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.
6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И.Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти вазифасини бажарувчиШ.Мирзиёев
Тошкент шаҳри,
2016 йил 19 сентябрь
http://uza.uz
***
Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХV ёзги паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг фармойиши имзоланган. Бу ҳақда Ўзбекистон телевидениеси орқали маълум қилинди.
Унга кўра, олтин медаль олган паралимпиячиларга 200 минг доллар, кумуш медаль олган паралимпиячиларга 100 минг доллар, бронза медаль олган спортчиларга эса 75 минг доллар миқдоридаги пул мукофотлари тайинланган.
Пул мукофотларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан хорижий валютада – АҚШ долларида, банкда жисмоний шахслар учун белгиланган тартибда очиладиган депозит ҳисоб рақамларидан, солиқ ундирилмасдан амалга оширилади.
Фармойишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун зарур пул маблағлари ўз вақтида ажратилишини таъминлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргалиқда ажратилган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича белгиланган тартибда конвертация қилиши белгиланган.
Шунингдек, спортчиларга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Олимпиячиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан сотиб олинган “Малибу” маркали енгил автомобиллари топширилади.
Ушбу фармойиш асосида жисмоний шахсларга берилган енгил автомобиллар қийматига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.
XV Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон ҳисобига медаллар олиб келган барча спортчилар рўйхати:
Олтин медаллар:
1. Шерзод Намозов — дзюдо (60 кг);
2. Ўткиржон Нигматов — дзюдо (66 кг);
3. Ҳусниддин Норбеков — диск улоқтириш;
4. Одил Тулиндебаев — дзюдо (100+ кг.);
5. Фотимахон Амилова — брасс усулида сузиш (100 м.);
6. Фирдавсбек Мусабеков — брасс усулида сузиш (100 м.);
7. Александр Свечников — найза улоқтириш;
8. Нозимахон Қаюмова — найза улоқтириш.
Кумуш медаллар:
1. Кирилл Панков — баттерфляй усулида сузиш (100 м.);
2. Муслима Одилова — баттерфляй усулида сузиш (100 м.);
3. Хайтжон Алимова — дзюдо (70+ кг.);
4. Фотимахон Амилова — комплекс усулда сузиш (200 м.);
5. София Бурхонова — ядро улоқтириш;
6. Муслима Одилова — эркин усулда сузиш (50 м.).
Бронза медаллар:
1. Севинч Салаева — дзюдо (62 кг);
2. Музаффар Турсунхўжаев — баттерфляй усулида сузиш (100 м.);
3. Фотимахон Амилова — баттерфляй усулида сузиш (100 м.);
4. Турсунпошша Нурматова — дзюдо (63 кг.);
5. Феруз Сайидов — дзюдо (73 кг.);
6. Сервер Ибрагимов — пистолетда 10 м.га ўқ отиш;
7. Ширин Шарипов — дзюдо (100 кг.);
8. Шухрат Бобоев — дзюдо (90 кг.);
9. Гулруҳ Раҳимова — дзюдо (70 кг.);
10. Шоҳсанам Тошпўлатова — комплекс усулда сузиш (200 м.);
11. Дониёр Солиев — узунликка сакраш;
12. Аҳрор Бозоров — паурлифтинг (80 кг.);
13. Дмитрий Хорлин — эркин усулда сузиш (400 м.);
14. Ўзбекистон жамоаси — 4х100 метрга югуриш бўйича жамоавий эстафета;
15. Ҳусниддин Норбеков — ядро улоқтириш;
16. Музаффар Турсунхўжаев — эркин усулда сузиш (50 м.);
17. Шоҳсанам Тошпўлатова — эркин усулда сузиш (50 м.).
http://kun.uz
***
Ўзбекистон соғлом авлод, эпчил спортчилар, маънавий юксак ёшлар мамлакати эканлиги билан фахрланамиз, дейди Дониш домла.
Рио Паралимпияси: Ўзбекистоннинг 32 спортчисидан 31 та медаль
Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ёзги XV Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон паралимпия терма жамоасининг иштироки ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси мусобақа дастурига киритилган спортнинг 5 та турида (енгил атлетика, сузиш, дзюдо, ўқ отиш, оғир атлетика) 32 спортчи билан иштирок этди.
Спортчиларимиз Паралимпия ўйинларининг 31 медалини ( 8 та олтин, 6 та кумуш, 17 бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 200 яқин иштирок этган давлатлар ўртасида 15-ўринни (медаллар сони бўйича 12-ўрин), Марказий Осиё давлатлари ўртасида 1-ўринни, МДҲ давлатлари ўртасида 2- ўрин (1-ўрин Украина, 171 спортчи билан иштирок этган), Осиё давлатлари ўртасида 2-ўрин (1-ўрин Хитой, 326 спортчи билан иштирок этган) қўлга киритди. Дзюдо спорт тури бўйича умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди.
Спортчиларимиз томонидан 6 та жаҳон, 7 та Паралимпия ўйинлари, 12 та Осиё рекорди ўрнатилди. Шу вақтга қадар бирорта давлат вакиллари, яъни иштирокчилар сони ва қўлга киритилган медаллар сони бўйича бундай натижа қайд этишмаган. Қайд этиш лозим бўладики, жуда кўп давлат делегациялари Ўзбекистон эришган ютуқларга ҳайрат ва ҳавас билан қарашмоқда. Бу ютуқлар замирида халқимизнинг қўллаб-қувватлаши, дуоси, давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, уларга бўлган ишонч ҳамда спортчиларимиз ва уларнинг мураббийларининг тинимсиз меҳнати ётибди. Ўзбекистон ва унинг халқининг шундай Ватанни севгувчи фарзандлари бор экан Ўзбекистон байроғи доимо баланд кўтарилаверади.
***
Рио-де-Жанейрода шаҳрида ўтказилаётган 15-ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон паралимпия терма жамоасининг мусобақада иштироклари ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси мусобақа дастурига киритилган спортнинг 5 та турида (енгил атлетика, сузиш, дзюдо, ўқ отиш, оғир атлетика) 32 атлетларимиз, 8 та олтин, 6 та кумуш, 17 бронза жами 31 медаллар шодасини қўлга киритишди.
Умумжамоа ҳисобида 200 яқин иштирок этган давлатлар ўртасида 15- ўринни (медаллар сони бўйича 12- ўрин), Марказий Осиё давлатлари ўртасида 1- ўринни, МДҲ давлатлари ўртасида 2- ўрин (1- ўрин Украина, 171 спортчи билан иштирок этган), Осиё давлатлари ўртасида 2- ўрин (1- ўрин Хитой, 326 спортчи билан иштирок этган) қўлга киритди. Дзюдо спорт тури бўйича умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгалладилар. Спортчиларимиз томонидан 6 та жаҳон, 7 та Паралимпия ўйинлари, 12 та Осиё рекорди ўрнатилди. Шу вақтга қадар бирорта давлат вакиллари, яъни иштирокчилар сони ва қўлга киритилган медаллар сони бўйича бундай натижа қайд этмаганлар. Қайд этиш жоизки, жуда кўп давлат делегациялари Ўзбекистон эришган ютуқларга ҳайрат ва ҳавас билан қарамоқдалар. Бу ютуқлар замирида халқимизнинг қўллаб-қувватлаши, дуоси, давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, уларга бўлган ишонч ҳамда спортчиларимиз ва мураббийларининг тинимсиз меҳнатлари ётибди. Ватанимиз ва халқимизнинг шундай Ватанни севгучи фарзандлари бор экан Ўзбекистон байроғи доимо баланд кўтарилаверади.
***
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XV Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисоби яна олтита медалга бойиди.
Енгил атлетика бўйича мусобақаларда қатнашган Александр Свечников найза улоқтириш баҳсларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Спортчимиз 65,69 метр натижа қайд этиб, Паралимпия рекордини янгилади.
Хотин-қизлар ўртасида енгил атлетиканинг ядро улоқтириш мусобақасида Сафия Бурхонова 15,05 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди.
50 метрга эркин усулда сузиш бўйича Муслима Одилова 28.00 сония натижа билан кумуш, Шоҳсанам Тошпўлатова 28.02 сония натижа билан бронза медални қўлга киритди. Таъкидлаш жоиз, мазкур медаллар спортчиларимизнинг Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалларидир. Аввалги кунги мусобақаларда М.Одилова 100 метрга баттерфляй усулда сузишда иккинчи, Ш.Тошпўлатова 200 метрга комплекс усулда сузишда учинчи ўринни эгаллаган эди.
50 метрга эркин сузиш бўйича эркаклар ўртасидаги баҳсларда Музаффар Турсунхўжаев 24.48 сония натижа билан ўзининг иккинчи бронза медалини қўлга киритди. У ҳам аввал ўтказилган 100 метрга баттерфляй усулда сузишда учинчи ўринни эгаллаган эди.
Енгил атлетиканинг ядро улоқтириш мусобақасида қатнашган тажрибали спортчимиз Ҳусниддин Норбеков 15,17 метр натижа қайд этиб, бронза медаль билан тақдирланди. Мазкур медаль унинг Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалидир. Атлетимиз диск улоқтириш мусобақасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилганди.
Айни пайтда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобида 7 олтин, 6 кумуш, 17 бронза, жами 30 медаль бор.
Байрам Айтмуродов, ЎзА
Марҳамат, рўйхат билан танишинг:
Олтин
Дзюдо -60 kg NAMOZOV Sherzod
Дзюдо -66 kg NIGMATOV Utkirjon
Енгил атлетика Эркаклар Discus Throw — F37 NORBEKOV Khusniddin
Дзюдо +100 kg TULEDIBAEV Adiljan
Сузиш Эркаклар 100m Breaststroke — SB13 MUSABEKOV Firdavsbek
Сузиш Аёллар 100m Breaststroke — SB13 AMILOVA Fotimakhon
Енгил атлетика Эркаклар Javelin Throw — F12/13 SVECHNIKOV Aleksandr
Кумуш
Сузиш Эркаклар 100m Butterfly — S13 PANKOV Kirill
Сузиш Аёллар 100m Butterfly — S13 ODILOVA Muslima
Дзюдо +70 kg ALIMOVA Khayitjon
Сузиш Аёллар 200m Individual Medley — SM13 AMILOVA Fotimakhon
Енгил атлетика Аёллар Shot Put — F11/12 BURKHANOVA Safiya
Сузиш Аёллар 50m Freestyle — S13 ODILOVA Muslima
Бронза
Дзюдо -52 kg SALAEVA Sevinch
Сузиш Эркаклар 100m Butterfly — S13 TURSUNKHUJAEV Muzaffar
Сузиш Аёллар 100m Butterfly — S13 AMILOVA Fotimakhon
Ўқ отиш Эркаклар P1-10m Air Pistol — SH1 IBRAGIMOV Server
Дзюдо 73 kg SAYIDOV Feruz
Дзюдо -63 kg NURMETOVA Tursunpashsha
Енгил атлетика Эркаклар Long Jump — T12 SALIEV Doniyor
Дзюдо -70 kg RAHIMOVA Gulruh
Дзюдо -90 kg BOBOEV Shukhrat
Дзюдо -100 kg SHARIPOV Shirin
Сузиш Аёллар 200m Individual Medley — SM13 TOSHPULATOVA Shokhsanamkhon
Пуэрлифтинг -80 kg BOZOROV Akhror
Сузиш Эркаклар 400m Freestyle — S13 HORLIN Dmitriy
Енгил атлетика Эркаклар 4x100m Relay — T11-13 Uzbekistan
Енгил атлетика Эркаклар Shot Put — F37 NORBEKOV Khusniddin
Сузиш Эркаклар 50m Freestyle — S13 TURSUNKHUJAEV Muzaffar
Сузиш Аёллар 50m Freestyle — S13 TOSHPULATOVA Shokhsanamkhon
***
Ўзбекистонлик спортчилар Паралимпия ўйинларининг биринчи кунида 8 медални қўлга киритди!
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XV Паралимпия ўйинларининг дастлабки кунида ўзбекистонлик спортчилар 3 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медалга сазовор бўлди.
Дунёнинг 160 дан зиёд давлатидан тўрт мингдан ортиқ спортчи иштирок этаётган нуфузли мусобақада спортчиларимиз дзюдо, сузиш, енгил атлетика, ўқ отиш ва пауэрлифтинг бўйича Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Паралимпия ўйинларининг дзюдо бўйича вазни 60 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувларида қатнашган Шерзод Намозов уругвайлик Хенри Боргес, озарбайжонлик Рамин Иброҳимов, финалда япониялик Макото Хиросени енгиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Вазни 66 килограммгача бўлган дзюдочилар баҳсида қатнашган Ўткир Ниғматов пуэрто-риколик Луиз Диас Перес, украиналик Давид Хорава ва озарбайжонлик Байрам Мустафоевни мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига яна битта олтин медални енгил атлетика баҳсларида иштирок этган Ҳусниддин Норбеков келтирди. Тажрибали спортчимиз диск улоқтириш баҳсларида 59,75 метр натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади. Унинг кўрсатган натижаси жаҳон ва Паралимпия ўйинлари рекорди сифатида қайд этилди.
Ғолиб спортчиларимиз шарафига Ватанимиз байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янгради.
Дзюдо бўйича хотин-қизлар ўртасида вазни 52 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида қатнашган Севинч Салаева учинчи ўринни эгаллади.
100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳсларида Кирилл Паньков 56,84 сония натижа кўрсатиб кумуш медални, Музаффар Турсунхўжаев 57,26 сония натижа билан бронза медални қўлга киритди.
Хотин-қизлар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича финал босқичида иштирок этган Муслима Одилова 1 дақиқа 04,92 сония натижа кўрсатиб кумуш медални, Фотимахон Амилова 1 дақиқа 04,93 сония натижа билан бронза медални қўлга киритди.
Айни пайтда Ўзбекистон спорт делегацияси медаль жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида Хитой ва Буюк Британиядан кейин учинчи ўринда бормоқда.
Байрам Айтмуродов, ЎзА
***
Паралимпиячиларимизда яна уч медаль
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XV Паралимпия ўйинларининг иккинчи кунида спортчиларимиз 3 бронза медални қўлга киритди.
Паралимпия ўйинларининг дзюдо бўйича вазни 73 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувларда Феруз Саидов кубалик Херардо Родригес устидан зафар қучиб, бронза медалини қўлга киритди.
Дзюдо бўйича хотин-қизлар ўртасида 63 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Турсунпошша Нурметова швециялик Николина Пернхаймни мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Шунингдек, ўн метрдан пистолетда ўқ отиш баҳсларида иштирок этган Сервер Ибрагимов 172.1 очко тўплаб, терма жамоамизга яна бир бронза медалини келтирди.
Паралимпия ўйинларининг иккинчи кун якунига кўра Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобида 3 олтин, 2 кумуш ва 6 бронза медаль бор.
10 сентябрь куни бўлиб ўтадиган баҳсларда дзюдо бўйича Шуҳрат Бобоев, Ширин Шарипов, Одил Тулендибоев, Гулруҳ Раҳимова, Ҳайитжон Алимов, енгил атлетика бўйича Миран Сахатов, Дониёр Солиев, сузиш бўйича Фирдавс Мусабеков, Дмитрий Хорлин, Фотимахон Омилова, Шоҳсанам Тошпўлатова иштирок этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
***
Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтаётган XV ёзги Паралимпиада ўйинларининг учинчи куни ўз якунига етди. Шу куни Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 11 спортчидан 8 нафари медалга эга бўлиб шоҳсупага кўтарилди.
Учинчи кунда 5 нафар дзюдочи, 2 нафар енгил атлетикачи ҳамда 4 нафар сузувчи ўз имкониятини синаб кўрди.
100 килограммдан зиёдроқ дзюдочилар ўртасидаги беллашувларда иштирок этган Одил Туледибаев Ўзбекистон делегацияси учун тўртинчи олтин медални олиб берди. У финал баҳсида мезбонлар вакили, бразилиялик спортчини 2-сониядаёқ иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди.
70 килограммдан зиёдроқ вазнда аёллар ўртасидаги дзюдо мусобақасида Хайитжон Алимова кумуш медални қўлга киритди. У финалда хитойлик рақибга имкониятни бой берди.
Шунингдек, 70 килограммгача бўлган қизлар ўртасидаги турнирда Гулруҳ Раҳимова, 90 килограммгача бўлган спортчилар мусобақасида Шуҳрат Бобоев ва 100 килограммгача бўлган дзюдочилар курашида Ширин Шарипов бронза медалларга эга бўлди.
Айни вақтда ўзбекистонлик дзюдочилар жами 10та медалга эга бўлиб (шундан 3таси олтин), бу борада биринчи ўринни эгаллаган.
Сузувчилар жамоаси ҳам медаллар сонини оширмоқда. Аёллар ўртасидаги 200 метрга комплекс услубда сузиш мусобақасида икки ўзбекистонлик кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.
Дастлаб спортчилар эрталабки дастурда саралаш мусобақасида иштирок этишди. Унда Фотимахон Омилова 2:24.43 натижа билан жаҳон ва паралимпиада рекордини ўрнатди.
Кечки дастурда 8 нафар спортчи иштирокида ўтказилган финал баҳсини ҳам Фотимахон яхши ўтказди. У дастлабки 150 метр масофадан биринчи ўринда борди, аммо сўнгги 50 метрда америкалик Ребекка Мейерс ундан ўтиб кетди ва олтин медални қўлга киритди. Бронза медали Шоҳсанамхон Тошпўлатовага насиб этди.
Узунликка сакрашда Дониёр Солиев ҳам бронза медалига эга чиқди.
Айни вақтга келиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 19тани ташкил қилмоқда (4та олтин, 4та кумуш ва 11та бронза). Ўзбекистон медаллар ҳисоби бўйича умумий рўйхатда саккизинчи ўринда.
Умумжамоа ҳисобида дастлабки учлик ўзгаришсиз қолди — Хитой (69та медаль), Буюк Британия (35та медаль) ва Украина (37та медаль).
http://sof.uz
***
Паралимпия ўйинлари. Ўзбекистон вакиллари яна 2та олтин медаль олди
Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган Паралимпиада ўйинларининг тўртинчи куни ҳам Ўзбекистон вакиллари учун муваффақиятли кечди.
Шу куни Ўзбекистон делегацияси ҳисоби 2та олтин медаль билан бойиди.
Сузувчилар жамоаси вакили Фотима Омилова 100 метрга брасс усулида сузиш мусобақасида 1:12.45 сониялик натижа кўрсатди ва маррага биринчи бўлиб келди. У Паралимпиада чемпионлигига эришиш билан бирга, жаҳон рекордини янгилади.
Бу Фотимахон Омилованинг Рио-2016 паралимпия ўйинларида учинчи медали бўлди. Бунгача у 200 метрга комплекс услубда сузишда кумуш, 100 метрга баттерфляй услубда сузишда бронза медалларига сазовор бўлганди.
Эркаклар ўртасида беллашувларда эса Фирдавс Мусабеков олтин медаль билан тақдирланди. 1:04.94 сониялик натижа кўрсатган Мусабеков украиналик спортчи Алексей Федина билан бир хилда натижа қайд этди.
Натижада ҳар икки спортчига олтин медаллар топширилди. Шу пайтгача Рио-2016 паралимпиадаси 2та олтинга эга чиққан беларуслик Ихар Боки «бронза»ни қўлга киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 6тага етди. Ўзбекистон ҳисобида жами 21та медаль бор (6та олтин, 4та кумуш ва 11та бронза).
Ўзбекистон медаллар ҳисоби бўйича рейтингда 6-ўринни банд этиб турибди.
Бу борада ўзбекистонлик спортчилар мезбон Бразилиядан кейинги ўриндан жой олган. Бразилияда ҳам олтинлар сони 6 та, бироқ кумуш медаллар Ўзбекистонникига қараганда 7 тага кўпроқ.
Кучли учлик ўзгаришсиз қолди: Хитой, Буюк Британия, Украина. АҚШ делегацияси кучли тўртликдан жой олган.
***
Паралимпия ўйинлари. Эстафетада яна бир бронза медали қўлга киритилди
Спорт 13 Сентябр 2016 2958
Паралимпия ўйинларининг олтинчи кунида ҳам Ўзбекистон делегацияси ҳисобига медаль қўшилди. Бугун Ўзбекистон вакиллари фақат битта йўналишда иштирок этишди.
Енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида 4х100 эстафетасида қатнашган Миран Сахатов, Мансур Абдурашидов, Дониёр Солиев ва Фахриддин Ҳамроевдан иборат жамоа 43.47 натижа билан маррага учинчи бўлиб етиб келди.
Бризилияликлар жамоаси 42.37 сония билан ғолибликни қўлга киритди, иккинчи ўринни хитойлик спортчилар эгаллади (43.05).
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги бронза медаллар сони 14тага етди.
Ўзбекистон вакиллари жами 24та медаль (6та олтин, 4та кумуш ва 14та бронза) олган ҳолда умумий рейтингда тўққизинчи ўринда жойлашган.
Сўнгги фикрлар