Таълимдаги рақобат
Нодавлат таълим муассасалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари – муҳокамалар марказида
22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида “Нодавлат таълим муассасалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзусида видеоселектор тарзида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” номли маърузасида ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши йўналишида билдирган фикрлари ҳамда бу борада белгилаб берилган устувор вазифаларини амалга ошириш йўналишида давлат ва нодавлат таълим муассасалари, уларнинг раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларининг функционал вазифалари чуқур таҳлил қилинди.
Тадбир давомида нодавлат таълим муассасаларида ёшларга таълим-тарбия бериш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ҳам кенг муҳокама қилиниб, иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Давра суҳбати якунида “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларини тўлақонли рўёбга чиқариш, таълим-тарбия жараёнлари самарадорлигини ошириш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда халқаро таълим стандартлари даражасида такомиллаштириш, шунингдек, давлат ва нодавлат таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитациялаш ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада кучайтириш йўналишларида тавсиялар ишлаб чиқилди.
Shu ma’ruzada shaxsiy fikr haqidagi gap manga yoqdi. Tarixdan ham bilishimiz mumkin-ki, òz fikriga ega bòlmagan podsholar, vazirlar butun boshli davlatni parokanda bòlishiga, boshqalarga tobe bòlib qolishiga sabab bòlishgan. Bugun esa shaxsiy fikri yòq insonlar boshqalarning izidan it kabi ergashib yuraveradi.