“Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” университет босқичини ўтказиш тўғрисида
2017 йилнинг 1 апрелидан 30 майига қадар тегишли таълим соҳалари бўйича:
1. “Мутахассислик бўйича энг яхши педагог”
2. “Энг яхши педагог-тадқиқотчи”
3. “Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог”
номинациялари бўйича танловининг университет босқичи ўтказилади.
жорий йилнинг 8 апрелидан 15 апрелигача университетда мавжуд тегишли таълим соҳалари ва номинациялари бўйича иштирокчилардан ариза ва ҳужжатларни қабул қилинади;
15 апрелидан 20 апрелигача танлов комиссияси томонидан иштирокчилар тақдим этган ҳужжатлар таҳлилини ўтказилади;
25 апрелидан 15 майгача танлов иштирокчиларининг очиқ машғулотларини ташкил этиш ва баҳоланади;
16 майдан 25 майгача иштирокчиларнинг ҳужжатлари тўпламини ва ўтказилган очиқ дарс машғулотлари сифатини баҳолаш натижаларини умумлаштирилади;
26 майдан 30 майгача танловнинг номинациялари бўйича университет босқичи ғолибларини аниқлаштириш ва уларни тантанали тақдирлаш тадбирини ўтказилади;
-университет босқичи доирасида ҳар бир номинация бўйича биринчи ўринни эгаллаган ғолибларнинг тегишли ҳужжатларини Бош илмий-методик марказга жорий йилнинг 1 июнига қадар тақдим этилади;
ғолиб бўлган профессор-ўқитувчиларни Низомда белгиланган миқдорларда бир марталик моддий рағбатлантириш харажатларини ўрнатилган тартибда тўланади.
Ўзбекистон Миллий университетида ўтказиладиган “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловининг биринчи босқичининг 2017/2018 ўқув йили учун танлов комиссия таркиби
“Олий таълим муасасасининг энг яхши педагоги” танлови ўтказиладиган таълим соҳалари номлари
“Олий таълим муасасасининг энг яхши педагоги” танлови иштирокчисининг очиқ машғулотини баҳолаш мезони
“Олий таълим муасасасининг энг яхши педагоги” танлови иштирокчисининг материалларини баҳолаш мезони
Танлов иштирокчиси Танлов комиссиясига қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган хужжатлар тўпламинн тақдим этади 1. Кафедра мудирининг (Танловда кафедра мудири қатнашган ҳолларда тавсиянома ўкув ишлари бўйича проректор томонидан берилади) Танлов иштирокчисининг университетдаги педагогик, касбий ва жамоат ишларидаги фаолияти хақидаги маълумотлар баён этилган икки бетдан ошмайдиган ҳажмдаги тақдимномаси. 2. Танлов иштирокчисининг педагогик концепцияси тавсифи(3-6 бет босма матнли ҳажмда). 3. Танлов иштирокчисининг ахамиятли бўлган ўқув-услубий, илмий-услубий материаллари ёки ижодий ишлари, уларга ташқи тақризлар билан бирга. 4. Турли танловларда фахрий ёрлиқлар ва дипломлар билан тақдирланганлиги тўғрисидаги маълумотлар (нусхалари илова қилиниши шарт). 5. Грантлар асосидаги фаолиятда қатнашганлиги тўғрисидаги маълумот, унда грантнинг номи, молиялаштириш ҳажми, қатнашишнинг шакли ва даражаси кўрсатилади. 6. Конференциялардаги иштироки ҳақидаги маълумотлар, уларда мақоми ва номи, ўтказилган жойи, шахсан иштирок этиш даражаси (маърузачи, хаммаърузачи, ташкилотчи) кўрсатилади. 7. Халкаро лойихалар ва дастурлардаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар (номи, молиялаштириш манбалари ва ҳажми, иштирок этиш даражаси кўрсатилади). 8. Малака ошириш, кадрларни қайта тайёрлаш курсларидан, стажировкадан ўтганлик тўғрисидаги сертификатларнинг ва гувоҳномаларнинг нусхалари (мавзуси, соатлар ҳажми ва ўтказилгаи жойи кўрсатилади). 9. Эълон қилинган материалларининг белгиланган тартибда университет томонндан тасдиқланган рўйхати. 10. Бевосита Танлов иштирокчиси рахбарлигида танловларда, лойихаларда, олимпиадаларда иштирок этиш учун тайёрланган талабалар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек унинг касбий ўсиши ва ютуқлари ҳақидаги бошқа материаллар.
Ҳужжатлар тўпламига киритилган материаллар ва ахборотларда Танлов иштирокчисининг сўнгги 3 йилдаги фаолиятига доир маълумотлар бўлиши лозим. |
Сўнгги фикрлар