Элда мангу яшайди.
Талабалар ижодидан
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига
Кўзларида ёниб чўғ, юзларидан нур ёққан.
Сўзларидан элларга ибрат ёққан, дур ёққан.
Инсонийлиги билан катта-кичикка ёққан.
Дунё аҳлин лол этган одам оламдан ўтди.
Ўзбекка азал-абад Ислом номи эгиздир.
Боши баланд бу халққа ору-номус негиздир.
Буюк элда доимо, буюклар изма-издир.
Соҳибқирон издоши, Темур ёнига кетди.
Оламдан ўтди деманг қалбда мангу яшайди,
Дилда ул зотга абад илиқ туйғу яшайди.
Шукр бир улуғ инсон, бобом йўлини тутди.
Ватан деб яшаганлар – элда мангу яшайди.
Тоҳир РАВШАН,
Тарих факультети талабаси
Сўнгги фикрлар