Биология истиқболлари
Илмий ҳамкорликда ҳикмат кўп.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети профессор-ўқитувчилари фаннинг долзарб муаммоларини, бу борадаги глобал масалаларни ижобий ҳал этишда ривожланган мамлакатлардаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда амалга оширмоқдалар. Жумладан, В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети билан имзоланган шартномага кўра тез-тез давра суҳбатлари, илмий семинарлар ўтказилмоқда.
Биологиянинг долзарб муаммоларига бағишланган навбатдаги учрашувда ҳам қатор мавзулар юзасидан фикрлашиб олинди. МДУ профессорлари Нина Новикова, Мария Конюшкова, ЎзМУ профессорлари Лазиза Ғофурова, Тўрахон Раҳимова, Сурайё Долимова ва бошқа олимлар сўнгги йилларда биологлар олдида турган долзарб масалалар, бу борада амалга оширилиши зарур бўлган ишлар ҳақида сўз юритдилар.
Давра суҳбатида истиқболда қилинадиган ишлар юзасидан фикрлашиб олинди.
Олимахон Эргашева,
Дилафрўз Маҳкамова,
ЎзМУ Биология факультети ўқитувчилари
Сўнгги фикрлар