Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги «Ала-Арча» давлат қароргоҳида 8 декабрь куни туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеясининг 7-ялпи мажлиси бўлибўтмоқда.
Тадбирда туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеясига аъзо давлатлар – Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия ва Озарбойжон парламентларининг спикерлари иштирок этмоқда. Венгрия парламенти вице-спикери Иштван Якаб кузатувчи сифатида қатнашяпти. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Туркманистон делегацияси фахрий меҳмонлар сифатида таклиф этилган.
Бишкекда ТуркПА йиғилиши ўтказилади. Ўзбекистон делегацияси биринчи марта қатнашади
Ўзбекистон туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеяси йиғилишида илк марта қатнашмоқда, делегация раҳбари – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси ўринбосари Наримон Умаров.
Бугун делегациялар йиғилиш бошланишидан аввал 1916 йилги фожиали ҳодисаларда ҳалок бўлганлар хотирасига атаб барпо этилган «Уркун» мемориалига, шунингдек 1930-йиллардаги қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган «Ата-Бейит» мемориал мажмуасига гуллар қўйишди. Шундан сўнг делегациялар қирғиз халқи ёзувчиси Чингиз Айтматов мемориалига ҳам гуллар қўйдилар.
2018 йилда туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеясида раислик Қозоғистондан Қирғизистонга ўтади.
Иштирокчилар кун тартиби доирасида ташкилотнинг бўлажак фаолиятига алоқадор масалаларни кўриб чиқишади, туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеяси раиси ўринбосарларини сайлайдилар. Шунингдек, қатнашчилар Бишкек декларациясини қабул қилишади.
Сўнгги фикрлар