Ўқитиш сифати ва самарадорлигини оширишда технологик ёндашув тажрибасидан

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фан ва таълим соҳасини ислоҳ қилиш, тизимни замон талаблари асосида ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар белгиланган. Бунинг амалий ифодаси сифатида жорий йилнинг дастлабки кунларидан фан ва таълим тизимида кўплаб янгиликлар ҳаётга кенг тадбиқ этила бошланди.

Мамлакатимиз ҳаётининг борча соҳаларида юз бераётгган янгиликлар сирасида, Президентимизнинг шижоатлари, ғайратлари кўпчиликни эсанкиратиб қўйяпти. Таълим-тарбия соҳасини такомиллаштириш, фанларни ўқитиш сифати ва самарадорлигини ошириш, олий таълим масканларида замонавий шарт-шароитлар яратиш, педагог кадрлар салоҳиятини юксалтиришга доир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, мамлакатимизнинг кўпчилик вилоятларида янги олий ўқув юртлари ташкил этилиши ёки уларнинг филиаллари очилиши муносабати билан ушбу олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ниҳоятда муҳим аҳамият касб этмоқда.Зеро, ёш педогог кадрларни ҳеч ким бизга тайёрлаб бермаганидек, ўтган йиллар давомида шакланганларининг ҳам қадрига етиб, уларни кучли ижтимоий ҳимоя қилган ҳолда, кўп йиллик устозлик тажрибаларини ҳисобга олиб, уларга ўз малакаларини оширишлари учун қулай имкониятлар яратилишига эътибор қаратмоғимиз ниҳоятда зарурдир.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев кўп маротаба ва алоҳида таъкидлайдилар: “Одамларимиз ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур”деган олийжаноб ғояни изчиллик билан амалга ошириш учун Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ибратли тадбирлар ва янги таълим технологияларини эгаллаш ишлари амалга оширилмоқда.Айниқса, олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда замонавий ўқитиштехнологияларидан кенг фойдаланилмоқда.

Барчамизга маълумки, анъанавий таълим тизимида профессор-ўқитувчи талабага ёки тингловчига асосан ахборот берувчи манба ҳисобланади. Замонавий ўқитиш шароитида, кафолатланган ўқув мақсадларига эришиш жараёни олдиндан лойиҳалаштирилади ва амалга оширилади. Технологик ёндошув эса юзакилик эмас, балки режалаштирилган натижани амалга ошириш имконини берувчи конструктив, кўрсатмали схемаларда ўз ифодасини топади.

Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида ҳам ана шундай технологик ёндашув, аввало фанлараро интеграцияни таъминлаш, тингловчиларни ортиқча қийинчиликлардан озод этиш, вақтдан унумли фойдаланиш, малака ошираётган профессор-ўқитувчилар, барча тингловчилар орасида ташаббускорлик муҳитини юзага келтириш, эркин фикрлаш, ижодий изланиш тизимини яратиш каби қатор ишларни амалга оширишга астойдил хизмат қилаётган педагогик жамоа шакллантирилган.

Бу борада албатта, тингловчи сифатида марказга малака оширишга келган профессор-ўқитувчиларнинг маҳорати, креатив ёндашуви муҳим аҳамиятга эга. Зеро, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Фарғона ва Қўқон каби шаҳарлардаги олий ўқув юртларидан малака ошириш учун келган профессор-ўқитувчилар бунга қуйидаги йўл билан эришмоқдалар:мунтазам изланиш, ўз фаолиятини таҳлил қилиш, қиёслаш ва уни танқидий баҳолаш, илғор иш тажрибаларини ўрганиш, ўз шароити ва имкониятларидан келиб чиқиб, уларни амалиётга тадбиқ этиш ва таҳлиллаштириб бориш, хорижий педагогик тажрибаларни ижобий ўрганиш, олинган билим, кўникма ва малакаларни амалиётга кенг табиқ этиш ва ҳаказолар.

Бундан ташқари “Социология”, ”Ижтимоий иш” йўналишларида қайта тайёрлаш курсларида таълим олиб ўз малакасини ошираётган тингловчилар, ўқув курсларидаги фаол иштироклари билан биргаликдапойтахтимиз Тошкент шаҳридаги республикамизнинг етакчи оммавий ахборот нашрларида ва халқимиз севиб томоша қиладиган телевизион студияларнингкўрсатувларида ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳалари бўйича, хусусан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти, ижтимоий институтлар фаолиятининг жамиятимиздаги ролини ошириш ҳақида қизиқарли фикр-мулоҳазалари билан чиқишлар қилмоқдалар.Бу каби саъй-ҳаракатларнинг замирида қуйидаги ғоялар ўз ифодасини топмоқда. Масалан, ҳозирги пайтда замонавий ахборот коммуникация технологиялари шиддат билан тараққий этиши ва ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини чуқур қамраб олиши, шу соҳа эгалари бўлмиш компьютер дастурчиларининг ҳолатини педагоглар, профессор-ўқитувчиларга нисбатанмоддий даражаларинибойроқ қилиб қўйди ва компьютер дастурчилари ва билимдонларининг яхши даромадлар топишига сабабчи бўлди. Шу каби бугун интернет тармоқларидан ҳар қандай соҳа бўйича ўз билимларини ошириш учунзаррур бўлган маълумотларни топиш мумкин. Бунинг учун инглиз тилини билиш керак, холос. Агар ҳар қандай шахс, бирорта дунёвий хорижий тилларидан бирини яхши билса, у ҳолда чет элга бормасдан ўз илмини ёки бирор фан соҳасини бемалол ўрганиши мумкин бўлиб қолди. Бунинг устига электрон газеталар тармоғи кучайди. Электрон почта, турли хил ижтимоий тармоқлар хат, телеграмма ёки мактуб ёзиш ўрнини эгалламоқда. Бундай ҳолат профессор ўқитувчилар учун ўз касбий малакаларини мустақил равишда, тинмай оширишга кенг имкониятлар яратди.

Шу боис, юқорида қайд этилганларнинг барчаси қуйидаги фикр-мулоҳазаларимизни билдиришга асос бўлади. Бугунги кунда халқ хўжалигининг турли соҳаларида хизмат қилаётганларнинг барча қатлам вакиллари учун қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш жуда зарур бўлмоқда. Албатта, мавжуд малака ошириш соҳасини ҳам яқин келажакда масофавий ўқитиш ёки қисқа малака ошириш курсларида, яшаш жойларига яқин бўлган олий таълим масканларида иш жойларидан ажралмаган ҳолда янгича мезонлар асосида ривожлантиришларини талаб этмоқда.

Бунинг учун эса, айни пайтда фан ва таълим тизимини ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг марказида ўқувчини, талабани ёки ҳар қандай тингловчини таълим жараёнинг субъекти – фаол иштирокчисига айлантириш ётади. Бунга эса, фақат ўқув-тарбия жараёнига технологик ёндашув асосида эришилади. Демак, барча ислоҳотларимиз асосида инсонларнинг турмуш фаровонлигиниошириш, келажак авлодларимиз бахти-камолини кўришдек эзгу орзу-истакларимиз турибди. Хуллас, ёшларимиз баркамол авлод бўлиб камол топса, жамиятимиз кучли бўлади, жамиятимиз тараққий этса давлатимиз барқарор ривожланади.

 

Раҳимжон Юсупов, Маъруф Шеров,

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази тингловчилари

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *