Ҳамма ижодкор экан

Дониш домла дил дафтаридан

3

Текшир-текшир бўлармиш деб у тарқатди гап,

Шу йўл билан бир ходимдан қутулди-да заб.

* * *

Элликта эр кўрибди, деб қилманг маломат,

Пропискага ўтказган асли аломат…

* * *

Агар бошлиқ сал чимирса қошини,

Билки, анча қотирибсан бошини…

* * *

Бир шогирдам кўзини кўп учирар,

Кейин билсам, мақоламдан кўчирар…

* * *

Эрта эрга тегманг, қизлар!

Кеч ҳам қолиб кетмангизлар…

* * *

Оналарнинг пойида,
экан биҳишт, жаннат ҳам.
Қадрин билган аёлга,
Айтинг, яна нима кам?

* * *

Гендер тенглик керак-да,

Баъзи эркаклар учун.

Зўравон хотинчаси,

Шунда кўрсатмас кучин…

* * *

Хотин зўри — эр шўри,
Деган нақл нақлмас.
Ўйламасдан сўйласанг,
Айтган сўзинг ақлмас…

* * *

Ҳамма ижодкор экан,
Телерамга қарасанг.
Эрта-ю кеч ёзавер,
Яхшиликка ярасанг.

* * *

Бировлар ҳеч тинмайди,
Лекин иши унмайди.
Тўғри йўлни кўрсатсанг,
Инжиқлик қип кўнмайди…

* * *

Ёш йигит бўлиб қолишни истармидингиз, деб сўрашади. Йўқ, дейман қатъий, ўзи зўрға шу ергача етиб келдим…

* * *

Ўз бошини ҳадеб оғритаверган одам кейин уни тузатолмай қолади…

* * *

Олтмишдан ошган биттаси, гапирсам иягим тушиб кетаяпти, дейди. Бунинг давоси: камроқ гапириш керак…

***

Биттаси, сизни пойлаб турибман, дейди. Пойлоқчилик яхшимас, кутаяпман, денг, дея уни тузатиб қўйдим…

Тўғри, пойлаш ҳам — кутиш, деган маънони англатади. Фақат, пойлаётган одам бошқача (аниқроғи, ёмон ниятда, қасд қилиб, ўч олишга тайёргарлик кўриб) кутади-да…

* * *

Майдалашманг азизлар, майдаланиб кетсангиз, қайтиб бутун бўлолмай қоласиз…

***

ЎзМУ Журфак талабаларига дарс бериш асносида улардан ҳам сабоқ олиб кетаман. Ўқитиш — асли ўқиш, демак.

* * *

Онажонларимиз, опа-сингилларимиз байрами худди уларнинг ўзларидек ёқимли ва файзли, дейди Дониш домла.

2

Тўлқин ЭШБЕК

Вам может также понравиться...

Ответов: 3

  1. Quduq qazish mashaqqat-la qazilar,
    Asil she’rlar chin ko`ngildan yozilar.

    Ajoyib fardlar domla!

  2. Миллий истиқлол мафкурамизда халқларимизнинг маънавий-ахлоқий онги ва тафаккури ривожланишида катта ўрин тутадиган зардуштийлик дини ва унинг муқаддас китоби “Авесто”нинг асл Ватани Ўрта Осиё, аниқроғи, кўҳна Хоразмдир. “Авесто”нинг яратилганига қарийб 3 минг йил бўлмоқда.

  3. Акмал:

    Умрингиз ўзоқ иймонингиз мустаҳкам бўлсин. Ўстози олий.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *