ЎзМУ энг яхши университет сифатида эътироф этилди!

Бу хушхабар Миллий университетимиз аҳлига муборак бўлсин!

va8

Scopus  версиясига кўра, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий университети энг яхши университет сифатида эътироф этилди. KUN.UZ мухбири “Scopus Award 2018” Ўзбекистоннинг яхши яхши олимлари ва олийгоҳларини тақдирлаш маросимидан шу ҳақида хабар берди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси “Илм-фанга қўшган ҳиссаси учун” мукофотини қўлга киритди. Тошкент Педиатрия тиббиёт институтига “Йил ўсиши” номинациясида ҳамда Тошкент ирригация ва мелиорация институтига “Йил ютуқлари” номинациясида мукофот топширилди.

Бундан ташқари, Scopus маълумотлари бўйича Самарқанд Давлат университети кутубхонаси Ўзбекистондаги энг яхши кутубхона деб тан олинди.

Тадбирда шунингдек физика, кимё, космология, инновацион тадқиқотлар, тиббиёт, гуманитар фанлар, табиий фанлар, ижтимоий фанлар, инжиниринг ва замонавий технологиялар бўйича илмий ишлар олиб борган қатор олимлар тақдирланди.

“SCOPUS AWARD-2018” доирасида тақдирланган олимлар:

  • «Йил олими» номинациясида – Дилшод Тўлаганов (Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети), Темурбек Усмонов, Бобомурод Аҳмедов (Ўзбекистон Фанлар академияси);
  • “Энг ёш олим” номинациясида – Мираббаос Хўжамбердиев;
  • “Йил олимаси” номинацияси – Шахло Турдиқулова.

Тақдирлаш маросимида олти фан категориясида ҳам энг яхши муаллифлар аниқланди: Иброҳим Абдураҳмнов — қишлоқ хўжалиги, Олим Рўзимуродов — инжиниринг ва технология, Рауфхон Салаходжаев — гуманитар фанлар, Улуғбек Абдуфаттоев — тиббиёт, Баҳром Умиров — табиий фанлар, Хегай Татьяна — ижтимоий фанлар.

https://kun.uz/news/2018/11/24/eng-ahsi-olij-talim-muassasasi-nomi-elon-kilindi

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. Karvonboshi universitet-mangu ziyo maskani

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *