Ортиқча шов-шув кимга керак?

ЎзМУ Журналистика факультетида таҳсил олган истеъдодли қалам соҳиби

Шавкат ОРТИҚОВ бир анжуман тафсилотларини анча кенг ёритибди. Бугун шов-шувли гапга ўчлар қанча бўлса, пашшадан фил ясаб ёки яхши фикрингдан бўлмағур маъно чиқаришга уриниб сунъий шов-шув кўтарадиганлар ундан ҳам ошиб кетмоқда. Қуйида тақдим этилган таҳлилий мақолани ўқиб хулоса чиқарасиз, деган умиддамиз, дейди Дониш домла 41 минг 841 нафар фуқаро оммавий туҳмат ва ҳақоратда айбланиб, маъмурий жавобгарликка тортилганидан таажжубланиб…

17:09 14 Декабрь 2018 Жамият Фото: «Халқ сўзи Online»

Шов-шув ортидан қувиб, хатога йўл қўйманг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Ислоҳотлар даврида оммавий ахборот воситалари: ахборот трансформацияси ва касб этикаси муаммолари” мавзуидаги семинар-тренингга таклиф қилганида, беихтиёр шундай саволлар туғилди: нима учун айнан ушбу вазирлик журналистларга бундай тадбир ташкил этяпти? ОАВ фаолиятига дахлдор бошқа идора ва ташкилотлар турганида, ахборот тарқатиш, касб этикаси бўйича уларнинг бизга семинар ўтиши қай даражада тўғри?

Пойтахтимиздаги “Wyndham Tashkent” меҳмонхонаси залида уч соат давом этган анжумандан сўнг шу каби саволларимизга жавоб топдик ва мутахассислар билан журналистлар, блогерларнинг юзма-юз учрашиб, ахборот тарқатишда йўл қўйилаётган камчиликлар, қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида очиқ-ойдин гаплашиб олиши айни зарурат экан, деган хулосага келдик. Бунинг асослари бор…

Адлия вазири Русланбек Давлетов кейинги вақтларда ўткир журналистик материаллар, таҳлилий мақолалар ва кўрсатувлар, тажрибали ҳамда профессионал журналистларнинг интернет нашрлари орқали чиқишлари жамоатчилик фикрини шакллантиришга ижобий туртки бераётганини алоҳида айтиб ўтди. Лекин кўпроқ журналистик фаолиятни қонуний амалга ошириш борасида йўл қўйилаётган хатолар хусусида тўхталди. Вазирнинг урғу беришича, баъзида тезкорлик, шов-шув ва рейтинг ортидан қувиш, маълум гуруҳларнинг ёки шахсларнинг манфаатини кўзлаб, ахборотни яхши текширмай ёки атайин бузиб тарқатиш, бунинг ортидан келадиган ижтимоий, ҳуқуқий, руҳий-маънавий ва бошқа оқибатларини ўйламаслик ҳоллари учрамоқда. Айрим ОАВда инсон шаънини ҳурмат қилиш масаласига эътибор берилмаяпти, жиноятчиликни ёритишда айбсизлик презумпциясига риоя қилинмаяпти. Масалан, салбий воқеа юз берган жараённи ёритишда айбдор деб гумон қилинаётган шахсни ҳали суд иши якунланмай, айби аниқланмай туриб “айбдор”, “жиноятчи” дея аташ, талқин қилиш ёки унинг юзини очиқ-ойдин оммага кўрсатиш қонун нормаларига зиддир. Бундай ҳолатлар, афсуски, гоҳида учрамоқда. Қолаверса, жиноятчилик ҳолатлари тўғрисидаги материаллар баъзан антиреклама вазифасини ўтаб қўйяпти. Мисол учун, вояга етмаганларнинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ хабарларнинг ОАВда берилаётгани шундай ёшдагилар онгида “муаммонинг ечими шу экан-да”, деган тушунчани шакллантириб қўяётир. Ўз навбатида, баъзи оммавий ахборот воситаларида қонга булғанган пичоқнинг тасвирини келтириш одатий ҳолга аланиб қолди. Лекин бундай ахборотлар айрим шахслар руҳиятига салбий таъсир этиши мумкинлигини ҳам инобатга олиш лозим.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони 20 миллионга етди. Ижтимоий тармоқлар (“Facebook”, “Instagram”, “Telegram”)да бир кунда 1,6 миллион фойдаланувчи фаолдир. Бунинг ижобий жиҳатлари кўп. Лекин шуниси ҳам борки, ижтимоий тармоқ — бу оғизга келганини айтаверадиган, истаган ахборотини тарқатаверадиган жой эмас. Ундан фойдаланишнинг ҳам ўз қонун-қоидаси бор. Афсуски, айримлар бунга амал қилмаяпти. Сабабсиз агрессия, оммавий ҳақорат ва туҳмат қилиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Натижада 2017 йилда 37 минг 805, 2018 йилнинг биринчи ярмида эса 41 минг 841 нафар фуқаро оммавий туҳмат ва ҳақоратда айбланиб, маъмурий жавобгарликка тортилди. Бундан тўғри хулоса чиқариш керак.

Анжуманда бирор сайтнинг рейтинг ошириш учун қандайдир шов-шувли ахборот эълон қилса, унинг тўғри ёки нотўғрилигини текширмай, бошқалари ҳам дарров ўшани манба қилиб олиб, кун бўйи “айлантириши” танқид қилинди. Блогерларнинг мажбуриятлари хусусида ҳам фикр юритилди.

Қисқаси, жуда кўп масалалар, фикр-мулоҳазалар билдирилди, таклифлар ўртага ташланди. Адлия вазирлиги журналистларни ҳамкорликка чақирди. Семинар доирасида, шунингдек, ОАВ вакиллари учун чиқарилган амалий қўлланманинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Шавкат ОРТИҚОВ,
“Халқ сўзи” мухбири.

http://xs.uz/uzkr/post/shov-shuv-ortidan-quvib-khatoga-jol-qojmang

Вам может также понравиться...

Ответов: 2

  1. OAV da asossiz va yetarli mushohadasiz sinsatsion axborot va ma’lumotlarning keng quloch yoyishi oddiy holga aylandi. Bunga ba’zi jurnalistlar odamlarning e’tiborini faqat shov-shuv bilan jalb qilish mumkin, degan yengil vajni keltirishadi. Bir tomondan to’g’ridir. Ammo inson va uning sha’ni, qadr-qimmati daxlsiz ekanligi Konstitutsiyamizning 13-moddasida qayd etilgan. Muborak dinimizda to’la asossiz kimningdir ustidan gumonga borish ham gunoh ekanligi bir necha misollarda keltirilgan.
    Hop, internet nashrlarida yanglish ma’lumotlarni tuzatish, olib tashlash mumkin. Bosma nashrlarda-chi? Ularni qanday tuzatish mumkin.
    Adliya vaziri Ruslanbek Davletovning takifi o’rinli. Jinoyat ishlari va huquqiy munosabatlarni yoritishda OAV vazirlik bilan aloqada, maslahatlashib ishlashi lozim. Negaki, barcha jurnalistlarni ham huquqiy bilimi ko’ngildagidek , deyolmaymiz.

  2. Ilhom Rizo, savolingizga men ham javob beraman. Bosma nashrlarda xatolik ketsa, ular tuzatilmaydi. Aksincha, gazeta sotuvdan tezda qaytarib olinadi. Bu hol yaqinda «Adibiyot» gazetasida bo‘ldi yanglishmasam.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *