«Ўқитувчи мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди

Асосан педагог-ўқитувчи кадрлар тайёрлайдиган ЎзМУ жамоаси қонун лойиҳаси

муҳокамасида фаол иштирок этишиб, энг муҳим, долзарб, зарур ва истиқболли таклифлари билан қонунни янада мукаммаллаштиришга муносиб ҳисса қўшади, дейди Дониш домла.

Био1

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўқитувчи мақоми тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ушбу Қонуннинг мақсади ўқитувчилик фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий муносабатларни тартибга солиш ва ўқитувчиларнинг ҳуқуқий мақомини тўлиқ ифодалашни, унинг касбий фаолияти, ижтимоий-иқтисодий мавқеи, ижтимоий ҳимоя кафолатларини жорий этишни таъминлайдиган шарт-шароитларни яратишдан иборат.

Ўқитувчи педагогик фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардир:

ўқув ва таълимнинг инсонпарварлик характер касб этганлиги, таълим олувчининг ҳуқуқ ва эркинликларига, миллий маданий анъаналарга ҳурмат билан қараш;

қонун талабларининг устуворлиги;

ўқувчиларни тайёрлаш, ўқитиш, тарбиялашга шахсан йўналтирилган ёндашув;

умуминсоний ва ахлоқий қадриятларга риоя қилиш;

Ватанга муҳаббат, юқори фуқаролик позицияси, халқлар ўртасидаги дўстона муносабатлар руҳида ўқувчиларни тарбиялаш;

таълимнинг узлуксизлиги;

педагогик фаолият усуллари ва шаклларини танлаш эркинлиги;

таълим принципларининг ягоналиги;

илм-фан, техника ва маданиятнинг энг сўнгги ютуқлари асосида ўз билимларини такомиллаштириб бориш;

болалар ва ёшлар бирлашмалари, меҳнат жамоалари, шунингдек фаолиятлари амалдаги қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган манфаатдор давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик.

Ўзбекистон Республикасида ўқитувчиларнинг ҳуқуқий мақоми жамият томонидан тан олинади ва уларнинг касбий фаолиятини амалга ошириш учун шароитлар яратилади, ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади ҳамда ижтимоий мавқеи ва обрў-эътиборини ошириш учун ҳуқуқ ва эркинликлар берилади.

Педагогик ишларнинг шартлари ва хусусияти ўқитувчи мақомини, ўқитувчининг ҳуқуқларини, мажбуриятларини ва жавобгарлигини ўз ичига олган шунингдек уларни амалга ошириш кафолатларини белгилайди.

Ўқитувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан мустаҳкамланган фуқароларнинг барча ҳуқуқ ва эркинликларига эга.

Мактаб тизимининг ташкил этилиши бутунлай ёки қисман ўзгартирилган бўлса ҳам, ўқитувчининг расмий мақомининг барқарорлиги давлат томонидан кафолатланади.

Ўқитувчи мақомига давлат ва нодавлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида ишлайдиган зарур касбий таълим ва тегишли малакага эга бўлган фуқаролар эга бўлади.

Тегишли маълумоти, касбий тайёргарлиги бор ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар ўқитувчи сифатида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Педагогик таълим ва малакага эга бўлмаган шахсларга педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи тегишли фан йўналиши бўйича педагогик қайта тайёрлаш ўтганидан сўнг берилади.

Педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан суд ҳукмига кўра ёки тиббий хулосага асосан маҳрум қилинган шахсларнинг давлат ва нодавлат таълим муассасаларида ўқитувчи мақомига эга бўлишига ва педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.

Етарли малакага эга бўлмаганлиги сабабли, шунингдек таълим фаолияти принципларига зид бўлган ахлоқсиз хатти-ҳаракатлар ўқитувчилик мақомидан маҳрум қилиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Ўқитувчилар якка тартибда педагогик фаолият (репетиторлик) билан шуғулланиши мумкин.

Асосий иш жойи сифатида муайян давлат таълим муассасасида фаолият олиб бораётган ўқитувчилар якка тартибда педагогик фаолият (репетиторлик) билан асосий ишидан бўш вақтида шуғулланиши мумкин.

Якка тартибда педагогик фаолиятни амалга ошириш юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари сирасига киради ҳамда лицензия олиш талаб этилмайди.

Якка тартибда педагогик фаолият билан шуғулланувчи ўқитувчилар, шу фаолият бўйича якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига олган даромадлари тўғрисида декларация тақдим этиш орқали солиқ тўлайди.

Якка тартибда педагогик фаолият билан шуғулланувчи ўқитувчи пуллик таълим хизматини кўрсатишни бошлашдан олдин таълим олувчиларга, уларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари)га ўзининг касбий маълумоти, умумий педагогик иш стажи ва индивидуал педагогик фаолият билан шуғулланаётган муддати ва лозим бўлса ўзи амалда қўллайдиган педагогик услуб ва технологиялари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Ўқитувчи сифатида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши ёки диний эътиқодидан қатъи назар, қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган зарур касбий таълим ва тегишли педагогик кадрларга эга бўлган шахсларга берилади.

Ўқитувчи ўз касбига доир фаолиятини амалга ошириш чоғида:

таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан тасдиқланган давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув режалари, ўқитиш методлари ва усулларини, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини танлаш эркинлиги;

янги муаллифлик дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини яратишда иштирок этиш;

янги илғор услублар ва методларни яратиш, улардан фойдаланиш, илмий-педагогик тажрибалар ўтказиш, амалиётда илғор педагогик тажрибаларни жорий қилиш;

педагогик фаолиятда янги илғор услублар ва методларни яратганлик, улардан фойдаланганлик ва жорий қилганлик учун рағбатлантирилиш;

касбий фаолиятни амалга ошириш учун етарли шароитларнинг яратилишини талаб қилиш;

таълим ташкилотининг ички меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқув, методик ва илмий йўналишлардаги хизматлардан бепул фойдаланиш;

амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибда педагогик фаолият билан шуғулланиш;

малака тоифасини ошириш мақсадида аттестациядан ўтиш;

қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда ўриндошлик асосида ишлаш;

ўқувчилар билан ишлашда уларнинг ота-оналари, қонуний вакиллари ёки васийлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамжиҳатликда ишлаш;

таълим муассасасининг устави (таъсис ҳужжати)да белгиланган тартибда уни бошқаришда, шу жумладан, коллегиал бошқарув органларида иштирок этиш;

таълим муассасаси фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишда, шу жумладан, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари орқали иштирок этиш;

шаъни ва қадр-қиммати, одоб-ахлоқ меъёрлари бузилишини текширишда холисона ва адолатли ёндашувни талаб қилиш;

ўз фикрини баён этиш ва касбий дахлсизлик;

педагогик асосланган шакллар, воситалар, ўқитиш ва тарбиялаш усулларини танлаш ва улардан фойдаланиш;

ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда бевосита ёки билвосита иштирок этиш ҳуқуқларига эга.

Ўқитувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Ўқитувчининг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун билан қўриқланади.

Давлат ўқитувчига ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлайди.

Ўқитувчининг касбий фаолиятига ота-оналар, тегишли ваколатга эга бўлмаган идора ва ташкилотлар бевосита аралаш ҳуқуқига эга эмаслар.

Ўқитувчиларнинг этика (касбга оид одоб-ахлоқ) қоидалари ўқитувчининг шахсига ва ўз касбига доир вазифаларни бажариш чоғида унинг хулқ-атворига қўйиладиган талабларни белгиловчи қоидалар мажмуидан иборатдир.

Ўқитувчиларнинг касбга оид одоб-ахлоқ қоидалари таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари, ўқитувчиларнинг касаба уюшмалари томонидан белгиланади.

Ўқитувчиларнинг кийинишига қўйиладиган талаблар таълим ташкилотлари томонидан белгиланиши мумкин.

https://kun.uz/news/2019/01/12/oqituvchi-maqomi-togrisidagi-qonun-loyihasi-elon-qilindi

***

ЎҚИТУВЧИ МАҚОМИ ТЎҒРИСИДА

ID-1852

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади ўқитувчилик фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий муносабатларни тартибга солиш ва ўқитувчиларнинг ҳуқуқий мақомини тўлиқ ифодалашни, унинг касбий фаолияти, ижтимоий-иқтисодий мавқеи, ижтимоий ҳимоя кафолатларини жорий этишни таъминлайдиган шарт-шароитларни яратишдан иборат.

 

2-модда. Ушбу Қонуннинг қўлланилиш соҳаси

Ушбу Қонун идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасалари, шунингдек давлат-хусусий шериклик асосида фаолият олиб борувчи нодавлат таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.

 

3-модда. Ўқитувчи мақоми тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ўқитувчи мақоми тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Қорақалпоғистон Республикасида ўқитувчининг касбий фаолияти Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ўқитувчи мақоми тўғрисидаги ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

 

4-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

нодавлат таълим муассасаси – таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари, давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари асосида таълим-тарбия беришни кафолатлайдиган нотижорат ташкилот;

давлат таълим муассасаси – фаолияти давлат томонидан молиялаштириладиган ва бошқариладиган, таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари, давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари асосида таълим-тарбия беришни кафолатлайдиган муассаса;

педагогик фаолият – таълим жараёнида педагог ходим ва таълим олувчининг ўзаро ҳамкорлигига асосланган таълим олувчини ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришга йўналтирилган фаолият тури;

таълим муассасаси – турли даража ва йўналишлардаги таълим дастурларини амалга татбиқ этувчи мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасаси, шунингдек давлат-хусусий шериклик асосида фаолият олиб бориш мақсадида ташкил этилган ўқув-тарбия муассасаси;

ўқитувчи – тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган, давлат ва нодавлат мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасаларида ишлайдиган, таълим ва тарбия жараёнига раҳбарлик қиладиган, ўқув, илмий, услубий, ўқув, ташкилий ва раҳбарлик фаолиятини амалга оширадиган педагог-мутахассис;

ўқитувчи мақоми – Ўзбекистон Республикасининг қонунларида ўқитувчилар учун белгиланган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар, шу жумладан меҳнат ҳуқуқлари, ижтимоий кафолатлар, компенсациялар, чекловлар ва жавобгарлик мажмуи;

ўқитувчи мақомига эга шахс – узлуксиз таълим тизимида, хусусан давлат ва нодавлат таълим муассасаларида педагогик фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс;

ўқитувчи обрўси – педагогик фаолиятни амалга оширувчи шахснинг узлуксиз таълим тизимидаги педагогик фаолияти давомида кенг жамоатчилик ўртасида эга бўлган эътибори, нуфузи, мавқеи.

 

5-модда. Ўқитувчи педагогик фаолиятининг асосий принциплари

Ўқитувчи педагогик фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардир:

ўқув ва таълимнинг инсонпарварлик характер касб этганлиги, таълим олувчининг ҳуқуқ ва эркинликларига, миллий маданий анъаналарга ҳурмат билан қараш;

қонун талабларининг устуворлиги;

ўқувчиларни тайёрлаш, ўқитиш, тарбиялашга шахсан йўналтирилган ёндашув;

умуминсоний ва ахлоқий қадриятларга риоя қилиш;

Ватанга муҳаббат, юқори фуқаролик позицияси, халқлар ўртасидаги дўстона муносабатлар руҳида ўқувчиларни тарбиялаш;

таълимнинг узлуксизлиги;

педагогик фаолият усуллари ва шаклларини танлаш эркинлиги;

таълим принципларининг ягоналиги;

илм-фан, техника ва маданиятнинг энг сўнгги ютуқлари асосида ўз билимларини такомиллаштириб бориш;

болалар ва ёшлар бирлашмалари, меҳнат жамоалари, шунингдек фаолиятлари амалдаги қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган манфаатдор давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик.

 

2-боб. Ўқитувчи мақомининг ўзига хос хусусиятлари

6-модда. Ўқитувчи мақомининг мазмуни

Ўзбекистон Республикасида ўқитувчиларнинг ҳуқуқий мақоми жамият томонидан тан олинади ва уларнинг касбий фаолиятини амалга ошириш учун шароитлар яратилади, ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади ҳамда ижтимоий мавқеи ва обрў-эътиборини ошириш учун ҳуқуқ ва эркинликлар берилади.

Педагогик ишларнинг шартлари ва хусусияти ўқитувчи мақомини, ўқитувчининг ҳуқуқларини, мажбуриятларини ва жавобгарлигини ўз ичига олган шунингдек уларни амалга ошириш кафолатларини белгилайди.

Ўқитувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан мустаҳкамланган фуқароларнинг барча ҳуқуқ ва эркинликларига эга.

Мактаб тизимининг ташкил этилиши бутунлай ёки қисман ўзгартирилган бўлса ҳам, ўқитувчининг расмий мақомининг барқарорлиги давлат томонидан кафолатланади.

 

7-модда. Ўқитувчининг касбий фаолияти

Ўқитувчи мақомига давлат ва нодавлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида ишлайдиган зарур касбий таълим ва тегишли малакага эга бўлган фуқаролар эга бўлади.

Тегишли маълумоти, касбий тайёргарлиги бор ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар ўқитувчи сифатида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Педагогик таълим ва малакага эга бўлмаган шахсларга педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи тегишли фан йўналиши бўйича педагогик қайта тайёрлаш ўтганидан сўнг берилади.

Педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан суд ҳукмига кўра ёки тиббий хулосага асосан маҳрум қилинган шахсларнинг давлат ва нодавлат таълим муассасаларида ўқитувчи мақомига эга бўлишига ва педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.

Етарли малакага эга бўлмаганлиги сабабли, шунингдек таълим фаолияти принципларига зид бўлган ахлоқсиз хатти-ҳаракатлар ўқитувчилик мақомидан маҳрум қилиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

 

8-модда. Якка тартибдаги педагогик фаолият (репетиторлик)

Ўқитувчилар якка тартибда педагогик фаолият (репетиторлик) билан шуғулланиши мумкин.

Асосий иш жойи сифатида муайян давлат таълим муассасасида фаолият олиб бораётган ўқитувчилар якка тартибда педагогик фаолият (репетиторлик) билан асосий ишидан бўш вақтида шуғулланиши мумкин.

Якка тартибда педагогик фаолиятни амалга ошириш юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари сирасига киради ҳамда лицензия олиш талаб этилмайди.

Якка тартибда педагогик фаолият билан шуғулланувчи ўқитувчилар, шу фаолият бўйича якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига олган даромадлари тўғрисида декларация тақдим этиш орқали солиқ тўлайди.

Якка тартибда педагогик фаолият билан шуғулланувчи ўқитувчи пуллик таълим хизматини кўрсатишни бошлашдан олдин таълим олувчиларга, уларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари)га ўзининг касбий маълумоти, умумий педагогик иш стажи ва индивидуал педагогик фаолият билан шуғулланаётган муддати ва лозим бўлса ўзи амалда қўллайдиган педагогик услуб ва технологиялари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

 

3-боб. Ўқитувчининг ҳуқуқлари

9-модда. Касбий фаолиятдаги ҳуқуқлари

Ўқитувчи сифатида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши ёки диний эътиқодидан қатъи назар, қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган зарур касбий таълим ва тегишли педагогик кадрларга эга бўлган шахсларга берилади.

Ўқитувчи ўз касбига доир фаолиятини амалга ошириш чоғида:

таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан тасдиқланган давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув режалари, ўқитиш методлари ва усулларини, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини танлаш эркинлиги;

янги муаллифлик дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини яратишда иштирок этиш;

янги илғор услублар ва методларни яратиш, улардан фойдаланиш, илмий-педагогик тажрибалар ўтказиш, амалиётда илғор педагогик тажрибаларни жорий қилиш;

педагогик фаолиятда янги илғор услублар ва методларни яратганлик, улардан фойдаланганлик ва жорий қилганлик учун рағбатлантирилиш;

касбий фаолиятни амалга ошириш учун етарли шароитларнинг яратилишини талаб қилиш;

таълим ташкилотининг ички меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқув, методик ва илмий йўналишлардаги хизматлардан бепул фойдаланиш;

амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибда педагогик фаолият билан шуғулланиш;

малака тоифасини ошириш мақсадида аттастациядан ўтиш;

қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда ўриндошлик асосида ишлаш;

ўқувчилар билан ишлашда уларнинг ота-оналари, қонуний вакиллари ёки васийлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамжиҳатликда ишлаш;

таълим муассасасининг устави (таъсис ҳужжати)да белгиланган тартибда уни бошқаришда, шу жумладан, коллегиал бошқарув органларида иштирок этиш;

таълим муассасаси фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишда, шу жумладан, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари орқали иштирок этиш;

шаъни ва қадр-қиммати, одоб-ахлоқ меъёрлари бузилишини текширишда холисона ва адолатли ёндашувни талаб қилиш;

ўз фикрини баён этиш ва касбий дахлсизлик;

педагогик асосланган шакллар, воситалар, ўқитиш ва тарбиялаш усулларини танлаш ва улардан фойдаланиш;

ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда бевосита ёки билвосита иштирок этиш ҳуқуқларига эга.

Ўқитувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 

10-модда. Ўқитувчилик фаолиятининг кафолатлари

Ўқитувчининг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун билан қўриқланади.

Давлат ўқитувчига ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлайди.

Ўқитувчининг касбий фаолиятига ота-оналар, тегишли ваколатга эга бўлмаган идора ва ташкилотлар бевосита аралаш ҳуқуқига эга эмаслар.

 

11-модда. Ўқитувчининг одоб-ахлоқ қоидалари

Ўқитувчиларнинг этика (касбга оид одоб-ахлоқ) қоидалари ўқитувчининг шахсига ва ўз касбига доир вазифаларни бажариш чоғида унинг хулқ-атворига қўйиладиган талабларни белгиловчи қоидалар мажмуидан иборатдир.

Ўқитувчиларнинг касбга оид одоб-ахлоқ қоидалари таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари, ўқитувчиларнинг касаба уюшмалари томонидан белгиланади.

Ўқитувчиларнинг кийинишига қўйиладиган талаблар таълим ташкилотлари томонидан белгиланиши мумкин.

 

12-модда. Мажбурий меҳнатга жалб этилмаслик

Ўқитувчиларнинг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф ёки гуруҳ журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Ўқитувчиларни хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилиш тақиқланади.

Ўқитувчиларни уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш қонун билан ман этилади.

 

13-модда. Меҳнатга ҳақ тўлаш

Ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасида (контрактда) назарда тутилган функционал мажбуриятларни бажарганлиги учун тўланади. Ходимнинг қўшимча шартнома асосида бошқа ишлар ва мажбуриятларини бажарганлиги учун, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага мувофиқ алоҳида ҳақ тўланади.

Ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкалари ва лавозим маошлари таълим соҳаси бўйича ихтисослиги, педагогик иш стажи, тоифаси, илмий даражаси, давлат мукофотлари ва унвонлари мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Ўқитувчилар иш ҳақининг бошланғич даражаси энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан кам бўлмаган даражада белгиланади.

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» ва «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони эгаларига устама иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланади.

Умумтаълим мактабларида, мактабгача ва мактабдан ташқарида таълим муассасаларида фаолият олиб борадиган ўқитувчиларга амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ устамалар белгиланади.

Ходимдан қўшимча педагогик малакани талаб этадиган меҳнатнинг алоҳида шароитларида ишлаганлик учун базавий тариф ставкасига устамалар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Табиий иқлим шароити ноқулай бўлган ҳамда республиканинг олис тоғли ва чекка ҳудудларида ишлайдиган ўқитувчиларга давлат томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ устамалар ва имтиёзлар белгиланади.

Таълим муассасалари иш ҳақи учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида ходимларга устамаларни, моддий рағбатлантириш ва компенсациянинг бошқа турларини ўрнатиши мумкин, шунингдек, таълим сифатини ошириш учун ўқув, методик ва илмий адабиётларни сотиб олишга маблағ ажратади.

 

14-модда. Ижтимоий муҳофаза

Давлат ўқитувчиларга қулай меҳнат ва яшаш шароитларини яратиб беради, уларни ижтимоий имтиёзлар билан таъминлайди.

Ўқитувчиларга иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади, ҳақи тўланадиган йиллик узайтирилган таътиллар ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар берилади.

Таълим муассасалари иш ҳақига мўлжалланган мавжуд маблағлар доирасида мустақил равишда ставкалар, мансаб окладларига табақалаштирилган устама белгилашга ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни рағбатлантиришнинг турли шаклларини қўллашга ҳақли.

Қишлоқ жойларида таълим муассаларида фаолиятни амалга ошираётган ўқитувчилар умумий белгиланган ёш беш йилга камайтирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга.

25 йил ва ундан ортиқ меҳнат стажига эга бўлган ўқитувчилар муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.

 

15-модда. Дам олиш ҳуқуқи

Ўқитувчининг дам олиш ҳуқуқи ўқув юкламасини оқилона режалаштириш, амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган йиллик ҳақи тўландиган таътил бериш билан таъминланади.

Ўқитувчига муддати қирқ саккиз календарь кундан иборат ҳақ тўланадиган йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилади.

Иш кунининг давомийлиги ва ўқитувчи иш ҳафтаси, бундан ташқари унинг ижодий таътиллари меҳнат ва таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

 

16-модда. Ўқитувчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш

Ўқитувчилар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ санитария-гигиена, эпидемияга қарши, терапевтик ва профилактика чоралари билан амалга ошириладиган саломатлик муҳофазасига эга.

Ўқитувчилар ҳар йили давлат тиббиёт ва профилактика муассасаларида мажбурий бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

Ўқитувчилар санаторий-курортли даволаш, интернатларда дам олиш ва сайёҳлик базаларида ҳукумат томонидан белгиланадиган имтиёзли шартларга эга бўлиш ҳуқуқига эга.

 

17-модда. Қўшимча имтиёзлар ва рағбатлантиришлар

Давлат томонидан ҳар йили қишлоқ ва шаҳарларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган арзон уй-жойларнинг бир қисмини ўқитувчиларга имтиёзли асосларга кўра ипотека кредити сифатида бериш рағбатлантирилади.

Тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш дастурлари доирасида ўқитувчиларнинг оила аъзоларига тадбиркорлик фаолияти учун оқилона муддатларда ўзлаштириш шарти билан белгиланган миқдорда кредитлар берилади.

Ёш авлодни ўқитиш ва Ватанга муносиб авлод сифатида тарбиялаш, касбий фаолиятда юқори натижаларга эришганлиги учун ўқитувчилар таълимни бошқариш бўйича давлат мукофотлари ва фахрий унвонларга, кўкрак нишонларига, шунингдек, моддий рағбатлантириш учун тақдим этилиши мумкин.

 

18-модда. Ўқитувчиларнинг жамоат бирлашмалари

Ўқитувчилар томонидан ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жамоат бирлашмалари, ассоциациялар (уюшмалар), жамғармалар шаклида тузилиши мумкин.

Ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш учун ташкил этиладиган жамғармалар амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқитувчиларнинг ўз маблағларига, юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан чет эл жисмоний ва юридик шахсларининг ихтиёрий бадаллари ҳисобига шакллантирилади.

 

4-боб. Ўқитувчининг мажбуриятлари

19-модда. Ўқитувчи мажбуриятлари

Ўқитувчи:

таълимни юқори малакавий даражада олиб бориши,

замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда таълим олувчиларнинг ўқув дастурини давлат талаблари ва давлат таълим стандартларидан кам бўлмаган даражада ўзлаштиришини таъминлаши;

ўқув-тарбиявий ишларни ота-оналар ва кексаларга, Ўзбекистон Республикасининг маданий-тарихий қадриятлари, унинг давлат тузилишига ҳурмат руҳида олиб бориши,

ўқувчиларда атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини ўстириши;

ўқувчиларда умуминсоний ахлоқ принциплари: эзгулик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик, ватанпарварлик, ростгўйлик, адолат каби эзгу амалларга ҳурматни қарор топтириши;

таълим жараёнида таълим олувчиларнинг психологик хусусиятлари ва физиологик ривожланиши ҳамда уларнинг саломатлигини инобатга олиши, ногиронлиги бўлган шахсларни ўқитиш учун зарур бўлган алоҳида шартларни эътиборга олиши;

ўз педагогик билим ва маҳоратини доимий равишда ошириб бориши ва такомиллаштириши;

ўқув-педагогик фаолиятни ҳалол ва виждонан олиб бориши;

ҳар беш йилда энг камида бир маротаба белгиланган тартибда малака ошириши;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиши;

ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши;

ёш авлодни ўзаро тушуниш, тинчлик ва миллатлараро тотувлик руҳидаги онгли ҳаётга тайёрлаши;

ўқувчиларнинг индивиуал ижодий қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашиши;

педагогик ва одоб ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиши;

таълим ташкилотининг устави (таъсис ҳужжати)га ва унинг ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилиши шарт.

Ўқитувчиларга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

Ўқитувчига ушбу ташкилотнинг таълим олувчиларига пуллик таълим хизматини кўрсатиш, агар унинг бу фаолияти педагог ходимнинг манфаатлари тўқнашувига олиб келса, тақиқланади.

 

20-модда. Ўқитувчи фаолиятига нисбатан чекловлар

Ўқитувчининг:

жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, ота-онасининг шахси ва ижтимоий мавқеига қараб ва бошқа ҳолатларга кўра ўқувчиларни камситиш ёки бошқа ўқувчилар олдида иззат-нафсига тегиш;

миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборот тарқатишга қаратилган фаолият олиб бориш;

уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиш;

таълим муассасаларида диний ёки атеистик тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;

таълим муассасаларида сиёсий гуруҳлар ва партиялар ташкил этиш;

таълим муассасалари ўқувчиларини митинглар, иш ташлаш ва бошқа сиёсий ҳаракатларга жалб қилиш;

ўқувчиларга нисбатан ахлоққа зид бўлган, куч ишлатиш ҳаракатларини амалга ошириш;

қонунга мувофиқ жиноий ва ўзга жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этишига йўл қўйилмайди.

 

5-боб. Ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

21-модда. Ўқитувчи кадрларни тайёрлаш

Ўқитувчиларни тайёрлаш касбий педагогик йўнлишдаги олий таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.

Касбий педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаси ўзининг фаолияти учун шахс, давлат ва жамият олдида жавобгардир. Ўз ваколатлари доирасида касб-ҳунар таълими муассасасининг муассиси (муассислари), таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари ҳамда таълим фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берган орган педагогик олий таълим муассасасининг фаолиятини унинг уставида назарда тутилган мақсадларга мувофиқлиги бўйича назорат қилади.

Педагогика мутахассислиги бўйича талабаларни профессионал педагогик таълим муассасаларига қабул қилиш давлат буюртмаси бўйича мутахассисларни тайёрлашга қабул қилиш режасига асосан танлов асосида асосан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Таълим муассасаларининг мактабгача, бошланғич, мусиқа, тасвирий санъат, чет тиллари, меҳнат таълими, жисмоний тарбия йўналишлари ва бошқа фанлар бўйича олий маълумотли педагог кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида олий таълим муассасаларида педагогика йўналишлари бўйича таълим олишнинг бошқа турларида ўқиётган шахсларнинг ўқитувчилик фаолияти олиб боришига рухсат этилади.

 

22-модда. Ўқитувчиларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш

Давлат томонидан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқитувчиларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш учун шароит яратиш кафолатланади.

Ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ижтимоий ривожланиш, фан-техника тараққиёти талабларига, соҳадаги ва тизимдаги ўзгаришларга мувофиқ равишда, шунингдек мутахассисларнинг шахсий талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олиб, касбий билим ҳамда кўникмаларини ўзлаштириш ва бойитиш, шунингдек янги ихтисос ўргатиш мақсадида амалга оширилади.

Ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар билан шартномалар асосида таълим тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари, олий таълим муассасалари ва илмий муассасалар базасида амалга оширилади. Таълимнинг шакллари, муддатлари ва мазмуни буюртмачи билан келишилган ҳолда таълим муассасалари томонидан белгиланади.

Хорижий мамлакатларда таълим муассасаларини тамомлаган педагог ходимлар қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида ўқишга базавий маълумоти тўғрисидаги ҳужжати нострификациядан ўтгандан кейин қўйилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Давлат педагогик ва илмий-педагогик ходимлар учун илмий педагогик, ўқув-услубий, ихтиро, экспериментал ва экспертлик фаолияти учун ижодий таътил беришни кафолатлайди.

Амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган ҳолларда ўқитувчилар ва илмий ва педагогик ходимларнинг малакасини ошириш тартиби, турлари ва шакллари давлат томонидан белгиланади.

 

23-модда. Ўқитувчиларнинг аттестацияси

Ўқитувчилар асосий иш жойи бўйича аттестацияга жалб этилади. Таълим муассасаларида ўриндошлик асосида дарс берадиган ва асосий иш жойи бўйича педагогик фаолият билан шуғулланмайдиган ўқитувчилар ўриндошлик асосида фаолият юритаётган таълим муассасида аттестациядан ўтади.

Аттестация мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог кадрлари учун ҳар беш йилда, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог кадрлари учун ҳар уч йилда бир марта ўтказилади.

Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш жараёни билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

6-боб. Ўқитувчи фаолияти устидан назорат

24-модда. Ўқитувчилар фаолиятини назорат қилиш

Ўқитувчилар фаолиятини назорат қилиш қонун ҳужжатлари асосида аттестациядан ўтказиш, уларнинг фаолиятини ўрганиш, баҳолаш ва бошқа шаклларда амалга оширилади.

Ўқитувчиларнинг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат бошқаруви органи томонидан тегишли таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Ўқитувчининг касбий фаолиятини текшириш ва назорат қилиш тизими унинг ижодий ташаббускорликка бўлган эркинлигини чекламаслиги шарт. Малака тоифаларини белгилаш бўйича давлат аттестацияси давомида ва бошқа вазиятларда ўқитувчининг касбий меҳнат фаолияти холисона, асосли баҳоланиши шарт.

Таълим муассасалари фаолиятини текшириш доирасида ўқитувчиларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган асосларга ва ўрнатилган тартибга риоя этмаган ҳолда текширишга йўл қўйилмайди.

 

25-модда. Ўқитувчи фаолияти устидан жамоатчилик назорати

Фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг ижро этилишини таъминлашга, ўз зиммасига юклатилган, ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахлдор бўлган вазифалар ва функцияларни бажаришга доир ўқитувчиларнинг фаолияти юзасидан жамоатчилик назорати амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари томонидан мазкур назорат амалга оширилиши мумкин.

 

7-боб. Якуний қоидалар

26-модда. Мазкур Қонунни амалга оширишни таъминлаш бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг мажбурияти ва жавобгарлиги

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, бирлашмалар, муассасалар, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, таълим органлари ўзларининг ваколати ва жавобгарлиги доирасида ушбу Қонунни амалга оширишни таъминлайдилар.

Ўқитувчилар ҳуқуқларини амалга оширишда вазифаларни бажармаслик ёки нотўғри бажариш каби хатти-ҳаракатларни содир этган шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Ушбу органлар ва мансабдор шахсларнинг маъмурий бошқарув соҳасидаги ўз вазифаларини бажаришда ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли ўқитувчиларга етказилган зарар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ қопланади.

 

27-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

 

28-модда. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартириш киритиш

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) қуйидаги мазмундаги 501-модда билан тўлдирилсин:

501-модда. Ўқитувчи мақоми тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Ўқитувчиларнинг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф ёки гуруҳ журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш –

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўқитувчиларни уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш –

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Таълим муассасалари фаолиятини текшириш доирасида ўқитувчиларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган асосларга ва ўрнатилган тартибга риоя этмаган ҳолда текшириш ёки шу хатти-ҳаракатга йўл қўйиб бериш –

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўқитувчиларни хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилиш –

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

мансабдор шахслар ва хизматчиларга эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.

2) 245-модданинг биринчи қисми «491» рақамидан кейин тегишинча «501» рақами билан тўлдирилсин.

 

29-модда. Низоларни ҳал этиш

Ўқитувчи мақоми ва унинг касбий фаолияти билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

 

30-модда. Ўқитувчининг мақоми тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Ўқитувчининг мақоми тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

 

31-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

 

32-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси

        Президенти                                                        Ш.Мирзиёев

Тошкент шаҳри

https://regulation.gov.uz/uz/document/1852

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *