АҚШ-Ўзбекистон ўртасидаги йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар

Стратегик шерикчиликнинг янги даври

 АҚШ Давлат департаменти Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича давлат котиби биринчи ўринбосари, элчи Элис Уэллс ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкентда муваффақиятли ўтган АҚШ-Ўзбекистон йиллик икки томонлама маслаҳатлашувларга бошчилик қилди. Элчи Уэллс ва Ташқи ишлар вазири Комилов икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикчиликнинг янги даврини бошлаб берган, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида Қўшма Штатларга қилган тарихий ташрифи ва унинг Президент Дональд Трамп билан учрашувидан кейинги АҚШ-Ўзбекистон муносабатларидаги энг муҳим қирраларни алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Муҳим иқтисодий ва бошқарувга оид ислоҳотларни қабул қилиш ҳамда ён қўшнилари ва бошқа мамлакатлар билан савдо ва инвестиция учун янги имкониятлар эшигини очиш орқали Ўзбекистон дунёга янгидан танилди. Ўзбекистон жаҳон майдонидаги ҳаққоний ўрин эгаллагани ортидан бутун Марказий Осиё фойда кўрмоқда. Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг қайта туғилишини қўллаб-қувватлайди ва рағбатлантиради,”- деди элчи Уэллс очилиш маросимида сўзлаган нутқида.

АҚШнинг бундай шерикчиликка содиқ экани ҳамда Президент Мирзиёевнинг илҳомбахш ислоҳотларини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлар экан, элчи Уэллс 2018 йилда АҚШнинг Ўзбекистонга кўрсатган ёрдами қарийб 28,1 миллион долларга ўсгани, бу кўрсаткич 2016 йилда 10,1 миллион доллар бўлганини қайд этди. АҚШ делегацияси сиёсат, иқтисод, таълим, хавфсизлик, маданият ва бошқа соҳаларга оид кенг кўламли алоқаларни келгусида янада чуқурлаштиришга рағбатлантириб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қизғин қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади.

Элчи Уэллс ва Ташқи ишлар вазири Комилов икки мамлакат манфаатларига, шунингдек, минтақадаги тинчлик ва барқарорликка  хизмат қилишга имкон берувчи ҳамкорликнинг аниқ шаклларини мустаҳкамлаш учун яратилган имкониятга алоҳида эътибор қаратди.

Йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар натижасида делегация энергетика ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган иккита англашув меморандумини имзолади.

Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон икки томонлама муносабатлардаги ўсишни батафсил кўздан кечириш ва давомий ҳамкорликни кенгайтириш учун самарали платформа сифатида Йиллик икки томонлама маслаҳатлашувларнинг аҳамияти катта эканини тасдиқлади. Томонлар навбатдаги Йиллик икки томонлама маслаҳатлашувларни 2020 йили Вашингтонда ўтказишга келишиб олди.

###

U.S.-Uzbek Annual Bilateral Consultations:

A New Era of Strategic Partnership

February 26, 2019—U.S. Department of State South and Central Asian Affairs Principal Deputy Assistant Secretary, Ambassador Alice Wells and Foreign Minister of the Republic of Uzbekistan Abdulaziz Kamilov led a successful session of the U.S.-Uzbek Annual Bilateral Consultations in Tashkent.  Ambassador Wells and Foreign Minister Kamilov highlighted the strong momentum in the U.S.-Uzbek relationship, building on the historic visit of President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev to the United States in May 2018 and his meeting with President Donald Trump, which ushered in a new era of strategic partnership between their two countries.

“Uzbekistan has put itself back on the map, by adopting significant economic and governance reforms and by opening itself up to new opportunities for trade and investment, both with its immediate neighbors and the wider world.  All of Central Asia benefits by Uzbekistan’s embrace of its rightful role on the world stage.  The United States supports and encourages Uzbekistan’s reemergence,” Ambassador Wells said in her opening statement.

Reaffirming the U.S. commitment to this partnership and its support for President Mirziyoyev’s ambitious reform agenda, Ambassador Wells noted that U.S. assistance to Uzbekistan over the past year grew to approximately $28.1 million in fiscal year 2018, from $10.1 million in fiscal year 2016.  The U.S. delegation encouraged further deepening of ties in a wide range of political, economic, education, security, cultural, and other fields, while reiterating strong support for Uzbekistan’s independence, sovereignty, and territorial integrity.

Ambassador Wells and Foreign Minister Kamilov underscored the significant potential for strengthening concrete forms of cooperation serving the interests of both countries, as well as overall peace and stability in the region.

Following the ABCs, the delegation signed two MOUs expanding cooperation in the energy and education sectors.

In conclusion, the United States and Uzbekistan reaffirmed the importance of the Annual Bilateral Consultations as an effective platform for comprehensively reviewing progress in the bilateral relationship and enhancing cooperation moving forward.  The two sides agreed to hold the next round of Annual Bilateral Consultations in Washington in 2020.

###

Американо-узбекские ежегодные двусторонние консультации: новая эра стратегического партнерства

Первый заместитель помощника госсекретаря США по делам Южной и Центральной Азии Элис Уэллс и Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов успешно провели заседание американо-узбекских ежегодных двусторонних консультаций в Ташкенте. Посол Уэллс и Министр иностранных дел Камилов подчеркнули прорыв в американо-узбекских отношениях, имевший место после исторического визита Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в США в мае 2018 года и его встречи с Президентом Дональдом Трампом, которая открыла новую эру стратегического партнерства между двумя странами.

«Узбекистан вновь прославился на весь мир после того, как в стране были осуществлены реформы в сфере экономики и управления и открылись новые возможности сотрудничества и инвестиций, как с сопредельными соседними странами, так и со всем миром. Вся Центральная Азия выигрывает от того, что Узбекистан играет свою законную роль на мировой арене. Соединенные Штаты поддерживают и поощряют возрождение Узбекистана», — отметила Уэллс в своем заявлении.

Подтвердив приверженность США этому партнерству и поддержку программе реформ Президента Мирзиёева, посол Уэллс отметила, что помощь США Узбекистану в 2018 финансовом году выросла примерно до 28,1 млн долларов, с 10,1 млн долларов в 2016 финансовом году. Американская делегация призвала к дальнейшему углублению связей в широком спектре политических, экономических, образовательных, культурных и других областей, и вновь заявила о решительной поддержке независимости, суверенитета и территориальной целостности Узбекистана.

Посол Уэллс и Министр иностранных дел Камилов подчеркнули значительный потенциал укрепления конкретных форм сотрудничества, служащих интересам обеих стран, а также миру и стабильности в регионе.

После консультаций делегация подписала два меморандума о взаимопонимании, направленных на расширение сотрудничества в области энергетики и образования.

В заключение Соединенные Штаты и Узбекистан подтвердили важность ежегодных двусторонних консультаций в качестве эффективной платформы для всестороннего обсуждения прогресса в двусторонних отношениях и расширения сотрудничества в будущем. Стороны договорились о проведении следующего раунда консультаций в Вашингтоне в 2020 году.

 ***

 

 Также прилагаем речь посла в УМЭД.

 Эҳтиром ила,

АҚШ элчихонаси матбуот хизмати

 С уважением,

Пресс-служба посольства США

***

Элчи Уэллснинг бугун Жаҳон иқтисоди ва дипломатия университетида сўзлаган нутқини ҳам илова қилмоқдамиз.

***

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси биринчи ўринбосари Элис Уэллснинг

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида сўзлаган нутқи

Тошкент, Ўзбекистон

27 февраль 2019 йил

 

Муҳтарам ректор Абдувоҳитов, устоз ва талабалар, қадрли меҳмонлар! Бугунги учрашувга таклиф қилганингиз учун ташаккур!

 

Халқаро муносабатларни ўрганиш бўйича Ўзбекистоннинг асосий университетида туриб, мамлакатнинг бўлажак дипломатлари, сиёсий йўлбошчилари ва ишбилармонлари ҳузурида нутқ сўзлаш имконига эга бўлиш менга шарафдир.  Ўзбекистоннинг дипломатик хизмати аллақачон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, собиқ Ташқи ишлар вазирлари Содиқ Сафоев ва Владимир Норов каби қатор тажрибали давлат арбоблари раҳбарлигида катта обрў-эътиборга эришди. Орангизда дипломатик фаолият билан шуғулланишни ўз режасига киритганлар шундай ажиб бир меросга ўз ҳиссаларини қўшажаклар.

 

АҚШ Давлат департаменти тизимида камина собиқ Совет Иттифоқидан сўнг юзага келган бешта Марказий Осиё республикалари ва бутун Жанубий Осиёдаги дипломатия ишига масъулман. Бу дунё аҳолисининг тўртдан бир қисмини эгаллаган ҳудуд ҳамда ўзига хос имконият ва муаммолари мавжуд мамлакатларни қамраб оладики, булар жумласига Ҳиндистондаги тезкор иқтисодий ўсиш, Ўзбекистонда кечаётган изчил ислоҳотлар ва Афғонистонда давом этаётган можарони киритса бўлади. Гарчи муҳокама қилишимиз мумкин бўлган мавзулар кўлами кенг бўлса ҳам, бугун мен Қўшма Штатлар учун Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси нақадар муҳим эканига урғу бермоқчиман. Бундай аҳамиятли масалаларни тилга олар эканман, нутқимни тугатганимдан сўнг жонли савол-жавоб қилишимиз учун барчангиздан қандайдир савол ё мулоҳазалар ҳақида ўйлашни илтимос қиламан.

 

Хоразмлик буюк олим Ал-Беруний 11-асрдаёқ биз яшаб турган дунё илгари тасаввур қилинганидан анчагина катта эканини тушуниб етган. Жуда кўп олимлар ернинг ясси эканига ишонган пайтларда у ер шарининг нариги бурчагида ҳали ҳеч кимга номаълум бир қитъа мавжудлигини англаган. Ўша сеҳрли диёр ҳозир Америка Қўшма Штатлари ва бошқа халқлар учун ошиён вазифасини ўтамоқда. Узоқ тарихда, Буюк Искандар давридан то Италия савдо шаҳарчалари юзага келгунча, Марказий Осиё халқаро алмашув учун чорраҳа вазифасини ўтаб келган. 21-асрга келиб, биз мамлакатлар ўз ҳолича ривожлана олмаслигига амин бўлдик. Мутафаккир Ал-Беруний сингари, биз ҳам кундан-кунга ўзимиз яшаётган дунё биз илгари ишонганимиздан кўра анча кенг эканини кашф этмоқдамиз. Айни пайтда Марказий Осиёнинг тўлиқ салоҳиятини тиклаш вақти келди.

 

Ўзбекистон тарихнинг муҳим бир бурилиш палласида турибди. У Марказий Осиёдаги аҳолиси энг кўп мамлакат, бу ерда нимаики содир бўлса, у нафақат шу халқ, балки бутун минтақа ва ундан ташқаридаги ҳудуд келажагини ҳам белгилаб беради.

 

Президентингиз Ўзбекистоннинг ўз фуқаролари олдидаги масъулиятни ҳис этувчи, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилувчи ҳукумати бор, ўз қўшнилари билан конструктив муносабат ўрнатган, хорижий сармояларнинг киришига йўл очиб, уларни қўллаб-қувватлайдиган эркин иқтисоди мавжуд юксак тараққий этган, замонавий давлатга айланишини истайди. Бундай ислоҳотларни амалга ошириш осон кечмайди, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам муҳим ва Қўшма Штатлар уларни қатъий қўллаб-қувватлайди.

 

Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон қандай қилиб энг яхши йўлдан фойдаланиб, биргаликда олдинга силжишини тушуниш учун, бизнинг муштарак устувор вазифалар нималарда кўринишини англаб олмоқ лозим. АҚШнинг Ўзбекистонга нисбата сиёсати беш устунга асосланиб, улар Президент Мирзиёев Ўзбекистон учун белгилаб берган устуворликлар билан ҳамоҳангдир.

 

Энг аввало, Ўзбекистонни мустақил давлат дея тан олган биринчи мамлакат сифатида,1991 йилдан буён бўлгани каби, Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашга содиқдир.

 

Америкаликлар учун мустақилликдан ҳам қадрлироқ ҳеч нарса мавжуд эмас, чунки у ҳар бир инсоннинг яшаш, озод ва бахтли бўлишдай ажралмас ҳуқуқини таъминлайди. Ўзбекистонда биз фикрлар ҳамоҳанглигини кўрмоқдамиз – бу халқ ташқи босимларга қарши мардона турган, хорижий кучларга қарамликдан қочган, ўз йўлидан оғишмайдиган, сиёсати ва устуворликларини ўзи белгилайдиган ҳамда иттифоқчиларини ўз хоҳишига кўра танлайдиган халқдир.

 

Шу маънода, биз Президент Мирзиёвнинг илғор, минтақа учун намуна бўлгулик “энг аввало қўшнилар” сиёсатини юқори баҳолаймиз. Бундай сиёсатдан нафақат Ўзбекистон, балки қўшни давлатлар ҳам баҳраманд бўлади. Чегараларнинг очилиши, эски келишмовчиликларга барҳам бериш туфайли кўп соҳаларда, шу жумладан минтақа ва Афғонистон бўйлаб ўзаро муносабатлар ўрнатиш ва барқарорликни мустаҳкамлашда янги алоқалар кучайди.

 

Минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш, Марказий Осиёдаги бешта мамлакат суверенитетини мустаҳкамлаш мақсадида 2015 йил октябрь ойида АҚШ Давлат котиби бутунжаҳон мероси саналган Самарқанд шаҳрида Марказий Осиёдаги бешта мамлакат ташқи ишлар вазирлари учрашувини ўтказишни таклиф этганди. Бу учрашув кейинчалик бизга трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш учун фойдаланишимизга туртки бўлган С5+1 дипломатик платформасини йўлга қўйишга имкон берди. С5+1 минтақа хавфсизлиги, иқтисоди ва атроф-муҳитини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, унинг ёрдамида товарлар тезроқ ва арзонроқ олиб ўтилиши учун чегаралараро транзит ва логистикани яхшилаш, фермерлар ўзлари етиштирган маҳсулотларни қўшни мамлакатларда ҳам сотиш имконига эга бўлишлари учун минтақавий боғдорчиликни ривожлантириш каби ишлар амалга оширилади. Ўтган йили биз истеъмолчилар учун электр энергиясидан фойдаланиш ва унинг нархини тушириш мақсадида минтақавий энергетика марказини барпо этишга қаратилган лойиҳани ишга туширдик.

 

Асосан Президент Мирзиёевнинг яхши қўшничилик борасидаги ташаббуси натижасида Марказий Осиёдаги бешта мамлакат ўртасида кейинги икки йил ичида содир бўлган ўзгаришлар таҳсинга лойиқ. 25 йиллик келишмовчиликлар тезда ҳал этилгани, минтақа мамлакатлари кучли, суверен давлат каби биргаликда фаолият олиб бораётганини кўриш мисли кўрилмаган ҳолатдир.

 

Энди АҚШнинг Ўзбекистондаги сиёсатининг иккинчи муҳим устунига ўтсак: Қўшма Штатлар бу ердаги барқарор ўсиш ва иқтисодий фаровонликни илгари суришга содиқдир. Биз хорижий сармоя киришига ҳайрихоҳлик билдириб, уни қўллаб-қувватлайдиган очиқ, шаффоф бозор иқтисодини яратишга қаратилган ислоҳотларни олқишлаймиз. Шуни мамнуният билан қайд этишим керакки, 2018 йил октябрь ойида Ўзбекистонда биринчи бор  USAID ҳомийлигида Марказий Осиё савдо форуми ўтказилиб, унинг натижасида 56 миллион доллардан ортиқ савдо келишувлари имзоланди. Бу ўша йиллик тадбир учун рекорд кўрсаткич бўлиб, у мамлакатларимиз ўртасида янада яқинроқ иқтисодий алоқалар ўрнатиш учун ғоят кўп имконият, Ўзбекистонда бизнес қилиш учун эса катта қизиқиш борлигини намойиш этди.

 

Ўзбекистондаги ислоҳотларни эътироф этган ҳолда, АҚШ Савдо ишлари вазири Уилбур Росс тижорий муносабатларимизни янада фаоллаштириш мақсадида Савдо форумидан кўп ўтмай Тошкентга келди. Ташриф чоғида жаноб Росс Ўзбекистон келажаги учун сармоя киритиш, икки томонлама савдо алоқаларини кучайтириш ва шу халқ иқтисодий ривожида конструктив роль ўйнаш учун ўзбек бозоридаги янги имкониятлар билан танишиш мақсадида шу йил июнь ойида АҚШ расмий савдо делегацияси Ўзбекистонга келишини эълон қилди.

 

Ўзбекистон жаҳон иқтисодига қўшилишга интилар экан, Қўшма Штатлар сизнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишдай мақсадингизни қўллаб-қувватлайди, шу ниятда биз Ташқи савдо ва инвестиция вазирлигини ЖСТга аъзо бўлишда маслаҳат берувчи мутахассис билан таъминладик.  АҚШ Ўзбекистоннинг интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида яна муҳим учта шартномага қўшилганини олқишлайди. Булар сармоядорларнинг Ўзбекистонга бўлган ишончини ошириш йўлида қўйилган муҳим қадамлардир. Ўзбекистон ўзига жалб қилувчи бизнес муҳитини яратишда келгуси қадамларни қўяр экан, Қўшма Штатлар сиз билан бирга иш олиб боришга шай турибди.

 

АҚШнинг Ўзбекистондаги сиёсатининг учинчи устуни шуки, ҳар икки мамлакат минтақавий барқарорликни таъминлаш ва терроризмга қарши курашда якдилдир. Шу мақсадда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигимиз кейинги икки йил ичида анча фаоллашди, у 300 дан ортиқ минадан ҳимоя қилувчи автомобиль воситалари етказиб беришдан бошланиб, хавфсизлик соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик ва Президент Мирзиёев ҳукумати учун асос бўлишйўлида қўйилган муҳим қадам бўлди. Ўтган йили кузда бизнинг мудофаа соҳасидаги маслаҳатлашувларимиз муваффақиятли ўтди. Май ойидаги икки Президентларимиз учрашуви натижасида бизнинг Мудофаа вазирлигимиз АҚШ Ўзбекистондаги хавфсизлик дастурини замонавийлаштиришга ёрдам бериш йўлларини кўздан кечириш мақсадида Ўзбекистонга махсус миссия юборди. Менинг ташрифим эса генерал Вотелнинг мудофаа соҳаси раҳбарлари билан учрашувидан сал ўтмай бошланди. Ҳукуматингизга бундай йиллик муҳим учрашувни ўтказгани учун раҳмат. Марказий Осиёдаги минтақавий барқарорлик ҳар доим Афғонистонни ўз ичига олади. Қўшма Штатлар Президент Мирзиёевнинг Афғонистондаги мазмунли ва инклюзив муроса жараёнини қўллаб-қувватлашдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди.

 

Афғонистондаги ўн йиллар давомида юзага келган можародан сўнг, бизнинг мақсадимиз ҳарбий ҳаракатларни тугатиб, барқарор ва ваколатли ҳукуматни таъминлайдиган, шунингдек, Афғонистоннинг қайта халқаро терроризм ўчоғига айланмаслиги учун хавфсизлик чораларини яратадиган сиёсий келишув юзага келишига кўмаклашишдан иборатдир. Президент Мирзиёевнинг Афғонистонни Марказий Осиёга интгерация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари мақтовга лойиқ ва бизнинг Афғонистонни барқарор минтақа контекстига киритиш ҳақидаги мақсадимизга мос тушади. 2018 йил март ойида ўтган Афғонистон бўйича Тошкент анжумани Афғонистондаги ечимни сиёсий музокара орқали юқори даражада қўллаб-қувватланишга туртки берган йиғин бўлиб, у сўнгги 18 йилдаги қурбонлар ва ижтимоий  ютуқларга мосқадам эди.

 

Биз зўравон экстремизм бутун минтақа учун жиддий хавф бўлиб қолаётганини ҳам яхши тушунамиз. Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон зўравон экстремизм ва зўравонлик учун радикаллашиш илдизларига болта уришга бирдай қизиқиш билдиради. Яқинда биз экстремистлар Марказий Осиё халқларини ўз домига оғдиришга уриниш йўлларини ўрганишга қаратилган лойиҳани ишга туширдик. Биз ҳам икки мамлакат ватандошларини ҳимоя қилиш йўлида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташклотларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга умид қиламиз.

 

Булар икки мамлакатларимиз ва бошқаларнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон биргаликда ишлаши мумкин бўлган кўплаб соҳалардаги фаолиятга оид бир нечта мисол холос. Жиноятчи ва зўравон экстремистлар чегара билмайди. Замонавий дунёда ҳеч қайси халқ ёлғиз ўзи уларга қарши тура олмайди ва Қўшма Штатлар сиз билан бирга эканидан фахрланади.

 

Икки томонлама муносабатларимизнинг тўртинчи устуни – Қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари, асосий эркинликларни ҳурмат қилиш бутун дунёда кўпдан буён АҚШ сиёсатининг асоси бўлиб келмоқда, ва бу Ўзбекистонда ҳам шундай. Биз инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари, жумладан дин эркинлигини таъминлаш ва мажбурий меҳнатни тугатиш бўйича Ўзбекистон амалга оширган ишларни олқишлайди. Минглаб кишиларнинг “қора рўйхат”дан чиқарилиши ва виждон тутқунларини қамоқдан озод этиш таҳсинга лойиқ қадамлардир.

Қўшма Штатлар Ўзбекистондаги қонун устуворлигига оид ислоҳотларни кўп йиллардан буён қўллаб-қувватлаб келмоқда. Масалан, биз мамлакат бўйлаб барча судлардаги суд ишларига оид ҳужжатлар онлайн мавжуд бўлишини таъминлаш орқали суд тизимига бўлган ишончни мустаҳкамлаш мақсадида бир лойиҳани маблағ билан таъминладик.

 

Президент ислоҳотлари туфайли юзага келган катта имкониятлардан фойдаланиб, биз бундай кўмакни тобора кўпайтириб бормоқдамиз. Кеча Адлия вазири Давлетов ва камина шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, интеллектуал мулк ҳуқуқини кенгайтириш ва фуқаролик жамияти учун ҳуқуқий муҳитни яхшилаш мақсадида Ўзбекистон олиб бораётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бир дастурни очдик.

 

Диний эркинлик ахтариб, ўз юртини тарк этган кишилар қайсидир маънода Америкага асос солган, деса бўлади. Унча кўп бўлмаган сабаблар америкаликларда катта хавотир уйғотади. Қўшма Штатлар ўтган йилда диний соҳани такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон ташлаган қадамларни тан олади. Ўз музокараларимда мен шуни таъкидладимки, янги черковларни рўйхатдан ўтказиш ва динга амал қилиш бўйича ҳимояни мустаҳкамловчи қонуннинг қабул қилиниши бағрикенгликни қўллаб-қувватлаш учун кучли сигнал бўлиб хизмат қилиши мумкин.

 

Шунингдек, АҚШ Ўзбекистонни пахта етиштиришдаги мажбурий меҳнат ҳамда болалар меҳнатини тугатишда эришган ютуғи билан табриклайди. Келгусида ННТларга эркин фаолият юритишга рухсат бериш ва ОАВларига тўсиқ қўймаслик Ўзбекистоннинг ўзгариб бораётганини намойиш этган бўларди.

 

АҚШнинг Ўзбекистондаги сиёсатига оид охирги устун шуки, Қўшма Штатлар барча давомий ва маъноли муносабатлар оддий халқ ўртасидаги алоқалар устига ўрнатилганини эътироф этади. Биз кун бўйи албатта муҳим саналган мураккаб ташқи сисёсат масалалари ҳақида гаплашишимиз мумкин. Кун сўнггида эса англаймизки, икки буюк мамлакатларимизнинг халқлари ўртасида боғлаган ўзаро дўстлик ришталари чиндан ҳам катта аҳамият касб этади.

 

Шу боис ҳам Қўшма Штатлар Ўзбекистон билан таълимий ва маданий алмашувларни кучайтиришга катта куч сарфлайди.

 

Президент Мирзиёевнинг Вашингтонга қилган тарихий ташрифидан буён Ўзбекистон университетларидаги америкалик инглиз тили ўқитувчилари сонини тўрт баравар оширдик. Биз бутун мамлакат бўйлаб ёшларга глобал иқтисодда муваффақиятга эришишда муҳим саналган малакаларни кучайтиришга ёрдам берадиган инглиз тили дастурларини йўлга қўйдик.

 

Бугун вазир Шерматов ва камина таълим соҳасидаги ҳамкорлик бўйича англашув меморандумини имзоладик. У ўқув дастурларини замонавийлаштириш, таълим стандартларини кўтариш, инглиз тили ўқитишни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ўқитувчи ва талабалар алмашувини рағбатлантириш соҳаларида АҚШнинг Халқ таълими вазирлигига муҳим кўмагини ўз ичига олади.

 

Бунга қўшимча равишда, бизнинг Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан бўлган муваффақиятли ҳамкорлигимиз Тошкентда “Америка даричаси” таълимий марказини очишимизга имкон берди. Ресурслар чекланган шаҳарларга инглиз тилидаги материаллар ва дастурларни олиб келиш мақсадида келгуси икки йил мобайнида Ўзбекистон бўйлаб яна қўшимча олтита шундай марказни очишга умид қиламиз. Бундай ресурс марказлари инглиз тили ўқитишда, шунингдек ўзбекистонлик талабалар билан АҚШда қандай қилиб таълим олиш мумкинлиги ҳақидаги ахборотни бўлишишда жуда муҳим аҳамият касб этади.

 

Президент Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифи чоғида мамлакатларимиз кўпроқ университетлараро ҳамкорлик ва академик алмашувларни йўлга қўйишга қаратилган англашув меморандумларини ҳам имзолади. Кеча эса ўзим бевосита Президент Мирзиёвдан унинг таълимга оид ислоҳотлар ҳақидаги қарашларини эшитдим.

 

Дарҳақиқат, Тошкент давлат аграр университети Миссисипи давлат университети билан икки ҳафта аввал ҳамкорлик ўрнатди, у қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим олиш ва тадқиқот қилиш учун янги имкониятлар эшигини очади. Шу ой бошида эса, Ўзбекистондаги биринчи Америка университети кампусини очиш учун Вебстер университети Вашингтондаги Ўзбекистон элчихонасида келишув имзолади. 2018 йили, биз “Американ Кансилс”– 2006 йилдан буён Ўзбекистонга кирган биринчи Америка нодавлат ташкилоти – рўйхатга олинишини тантанали равишда нишонладик. “Американ Кансилс” каби нодавлат ташклотлари элчихонага ўз дастурларимизни тезроқ кенгайтириш ва мустаҳкамлашга имкон беради. Биз айни пайтда “Американ Кансилс” билан устувор йўналишлар бўйича Ўзбекистоннинг олий таълим тизимини мустаҳкамлашга қаратилган янги университетлараро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари устида иш олиб бормоқдамиз.

 

Биз иқтидорли юқори синф ўқувчилари ёки янги битирувчиларни бир йил давомида Қўшма Штатларга юбориб, америкаликларнинг оиласида яшаб, америкача мактабда ўқишга имкон берадиган алмашув дастурини қайта очишга умид билдирамиз.

 

Кўплаб талабалар ўз ватанларига инглиз тили кўникмалари ва Америка жамияти ҳақида кучли тушунчага эга бўлиб қайтишади, бу билан олий таълим ва глобал иқтисодда профессионал соҳада муваффақиятга эришиш учун ғоят катта имкониятларни очишади. Ушбу дастурда иштирок этиб қайтганлар мунтазам равишда чет эл университитларидаги нуфузли стипендияларни ютиб олади ҳамда бизнес ва ҳукумат идораларидаги лавозимларга энг муҳим номзод сифатида танланади. Ўзбекистоннинг ён қўшниси, Президент Ғани ва тинчлик ўрнатиш бўйича Америка-Афғонистон музокараларига масъул бўлган элчи Ҳалилзод иккиси мана шундай алмашув дастурида иштирок этганди.

 

Ниҳоят, Тинчлик корпусининг Ўзбекистонга қайтиши муҳим ва давомий саналмиш халқлар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш ҳамда инглиз тили ўқитишни кенгайтиришга имкон яратган бўларди. Тинчлик корпуси кўнгиллилари оддий америкаликлар бўлиб, улар сизнинг тарихингиз ва маданиятингизни ўрганиш, шу билан бирга америкача маданиятни сиз билан бўлишишга астойдил қизиққан кишилардир.  Бу икки мамлакатларимиз узоқ муддатли дўстлик ва ҳамкорлик учун халқларимиз ўртасида янада кучлироқ алоқаларни ўрнатиш йўлида қўйган кўплаб қадамларнинг биридир.

 

Ҳозир чиндан ҳам Ўзбекистондаги илҳомбахш палладир, янада замонавий, фаровон ва очиқ жамият қуриш йўлидаги ўсиш палласи, сиз ҳам ўз орзуларингизга етиша оладиган жамият барпо этиладиган қулай бир фурсатдир. Бироқ, конструктив ўзгаришни ҳеч қачон оддий халқсиз амалга ошириб бўлмайди. Биз сизни фаол ватандош бўлишга, Ўзбекистон келажаги учун шахсан масъулиятни ҳис этишга ундаймиз. Ҳаммадан ҳам кўра, мен сизларни астойдил енг шимариб, янги Ўзбекистонни барпо этишда ўз ҳиссангизни қўшишга чақираман. Сиз Ватанингизга жуда кераксиз.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

Энди саволларингизга жавоб беришим мумкин.

 

 

 ***

Выступлениепервого заместителя помощника Госсекретаря США

по вопросам Южной и Центральной Азии ЭлисУэллс

в Университете мировой экономики и дипломатии

Ташкент, Узбекистан

27 февраля2019г.

 

Уважаемый Ректор Абдувахитов, уважаемые профессоры и студенты, благодарю вас за приглашение на сегодняшнюю встречу с вами.

Я очень рада возможности выступить в ведущем университете Узбекистана, специализирующемся на изучении международных отношений, и обратиться к будущим дипломатам, политическим лидерам и предпринимателям этой страны. Дипломатическая служба Узбекистана имеет легендарную репутацию, сложившуюся под руководством таких выдающихся государственных деятелей, как Министр иностранных дел АбдулазизКамилов, а также бывшие Министры иностранных дел СадыкСафоев, Владимир Норов и другие.

Тем из вас, которые планируют вступить в дипломатическую службу, предстоит наращивать это яркое наследие.

В своей текущей должности в Государственном департаменте я несу ответственность за нашу дипломатическую деятельность в пяти республиках Центральной Азии, которые были частью бывшего Советского Союза, и во всей Южной Азии. Это охватывает четверть населения мира и включает в себя страны, представляющие как уникальные возможности, так и проблемы, от быстрого экономического подъема Индии до амбициозных реформ в Узбекистане и продолжающегося конфликта в Афганистане. Хотя в моем портфолио нет недостатка в темах для обсуждения, сегодня я бы хотела сосредоточить внимание на важности для Соединенных Штатов отношений с Узбекистаном и центрально-азиатским регионом. По мере того, как я буду говорить об этих важных вопросах, я бы хотела попросить вас подумать о вопросах или комментариях, которые могут у вас возникнуть, чтобы у нас получилась живая дискуссия после того, как я закончу свою речь.

Великий хорезмский ученый Аль-Бируни еще в 11 веке понял, что мир намного больше, чем тогда считалось. В то время, когда многие ученые все еще думали, что земля плоская, он понял, что на другой стороне земного шара существует целый неизведанный континент. Эта некогда таинственная земля стала домом для Соединенных Штатов и многих других стран. Исторически Центральная Азия была перекрестком международного обмена, со времен Александра Македонского до возникновения итальянских торговых городов. В 21 веке мы узнали, что страны не могут процветать в изоляции. Подобно мудрому Аль-Бируни мы каждый день обнаруживаем, что мир намного больше, чем мы считали. Настало время восстановить весь потенциал Центральной Азии.

Для Узбекистана сейчас ключевой момент в истории. То, что происходит здесь, в самой густонаселенной стране Центральной Азии, будет определять не только будущее этой страны, но и будущее всего региона и территорий за его пределами.

Ваш президент представляет видение Узбекистана как процветающего современного государства, подающего пример для региона, с правительством, подотчетным своим гражданам и уважающим их права, с конструктивными отношениями со своими соседями и открытой экономикой, которая приветствует и защищает иностранные инвестиции. Ни одна из этих реформ не будет легкой, но все они необходимы, и Соединенные Штаты решительно их поддерживают.

Чтобы понять, как Соединенные Штаты и Узбекистан могут лучше двигаться вперед, необходимо понять, каковы наши общие приоритеты. Политика США в отношении Узбекистана зиждется на пяти ключевых столпах, которые тесно связаны с приоритетами, установленными Президентом Мирзиёевым для Узбекистана.

Прежде всего, Соединенные Штаты остаются приверженными поддержке суверенитета, независимости и территориальной целостности Узбекистана еще с 1991 года, когда мы стали первой страной, признавшей Узбекистан как независимую нацию.

Нет ничего, что американцы ценят больше, чем нашу независимость – неотъемлемоеправо каждого человека на жизнь, свободу и стремление к счастью. В Узбекистане мы видим родственный дух – нацию, которая стойко противостояла внешнему давлению и избегала зависимости от иностранных держав, нацию, которая привержена идее идти своим путем, определяя свою собственную политику и приоритеты, и тщательно выбирая своих союзников.

Поэтому мы воздаем должное политике «Прежде всего соседи» (политикедобрососедства) Президента Мирзиёева, которая является моделью для региона. Эта политика приносит пользу не только народу Узбекистана, но и населению соседних государств. С открытием границ и урегулированием старых споров возросло взаимодействие во многих сферах, что привело к установлению новых связей и укреплению стабильности во всем регионе, в том числе в Афганистане.

В целях расширения регионального сотрудничества и укрепления суверенитета пяти стран Центральной Азии, в октябре 2015 года Госсекретарь США попросил Узбекистан провести встречу с пятью министрами иностранных дел стран Центральной Азии в городе всемирного наследия Самарканде. Во время этой встречи была создана дипломатическая платформа C5+1. Это формат, который мы продолжаем использовать для развития трансграничного сотрудничества. Цель C5+1 заключается в повышении безопасности региона, экономики и окружающей среды, от улучшения трансграничного транзита и логистики, чтобы товары быстрее и дешевле перемещались, до развития регионального садоводства, чтобы фермеры могли продавать свою продукцию на соседних рынках. В прошлом году мы запустили проект по созданию регионального энергетического рынка, чтобы увеличить доступность и снизить стоимость электроэнергии для потребителей.

Изменение тона за последние два года среди пяти стран Центральной Азии является значительным достижением во многом благодаря инициативе добрососедства Президента Мирзиёева. Удивительно, что споры 25 летней давности быстро разрешаются, а страны региона работают вместе как сильные, суверенные государства.

Что касается второго столпа политики США в Узбекистане, Соединенные Штаты привержены обеспечению устойчивого роста и экономического процветания. Мы приветствуем реформы, направленные на создание открытой, прозрачной рыночной экономики, которая приветствует и защищает иностранные инвестиции. Мне приятно отметить, что в октябре 2018 года в Узбекистане впервые был организован Центрально-азиатский торговый форум, спонсированный USAID, и в результате были заключены торговые сделки на более чем 56 миллионов долларов. Это был рекордный объем для этого ежегодного мероприятия, что продемонстрировало огромный потенциал для более тесных экономических связей между нашими странами и большой интерес к ведению бизнеса в Узбекистане.

В знак признания усилий Узбекистана по реализации реформ Министр торговли США Уилбур Росс сразу после Торгового форума посетил Ташкент в целях активизации коммерческого аспекта наших отношений. В ходе своего визита Министр Росс объявил об предстоящей официальной торговой миссии США в Узбекистан в июне этого года, которая позволит новым американским компаниям изучить возможности инвестирования в будущее Узбекистана, расширить двустороннюю торговлю и сыграть конструктивную роль в экономическом развитии этой страны.

На фоне устремлений Узбекистанастать частью мировой экономики, Соединенные Штаты поддерживают вашу цель вступления во Всемирную торговую организацию, и мы предоставили эксперта по вступлению в ВТО, чтобы проконсультировать Министерство внешней торговли и инвестиций по этому процессу. Соединенные Штаты также приветствуют присоединение Узбекистана к трем важным договорам о защите прав интеллектуальной собственности. Это важные шаги к повышению доверия инвесторов к Узбекистану, и сегодня, когда Узбекистан предпринимает дальнейшие шаги для создания привлекательного делового климата, Соединенные Штаты готовы работать с вами.

Переходя к третьему столпу политики США в Узбекистане, обе наши страны едины в своей решимости обеспечить региональную стабильность и бороться с терроризмом. С этой целью за последние два года наше сотрудничество в области безопасности активизировалось, начиная с поставки 308 бронемашин с усиленной противоминной защитой (MRAP), что стало важным шагом вперед в двустороннем сотрудничестве в области безопасности и заложило фундамент для работы правительства Мирзиёева. Осенью прошлого года мы провели успешные двусторонние консультации в области обороны. В результате майской встречи наших президентов Министерство обороны США направило в Узбекистан миссию для изучения путей, с помощью которых Соединенные Штаты могут помочь модернизировать программу безопасности Узбекистана. Всем известно, что совсем недавно ГенералВотел встретился с руководителями генштабов обороны в Ташкенте.Мы благодарим ваше правительство за проведение этой важной ежегодной встречи. Региональная стабильность для Центральной Азии всегда включает в себя Афганистан. Соединенные Штаты высоко ценят усилия Президента Мирзиёева по поддержке значимого и инклюзивного процесса примирения в Афганистане.

После десятилетий конфликта в Афганистане наша цель состоит в том, чтобы способствовать появлению политического урегулирования, которое положило бы конец боевым действиям и обеспечило бы стабильное представительное правительство, а также установлению гарантий, что Афганистан больше никогда не станет базой для международного терроризма. Усилия Президента Мирзиёева по интеграции Афганистана в Центральную Азию достойны похвалы и соответствуют нашей собственной цели — закрепить Афганистан в стабильном региональном контексте. Ташкентская конференция по Афганистану, прошедшая в марте 2018 года,стала важной встречей, которая предоставила поддержку на высоком уровне политическому решению в Афганистане, окупившему жертвы и социальные достижения последних 18 лет.

Мы также понимаем, что насильственный экстремизм остается серьезной угрозой для всего региона. Соединенные Штаты разделяют заинтересованность Узбекистана в борьбе с корнями насильственного экстремизма и радикализации. Недавно мы начали проект по изучению того, как экстремисты вербуют людей в Центральной Азии, и мы очень хотим углубления сотрудничества между правоохранительными органами в целях защиты граждан обеих наших стран.

Это всего лишь несколько примеров того, как Соединенные Штаты и Узбекистан могут сотрудничать в сфере обеспечения безопасности в наших двух странах и за их пределами. Преступники и воинствующие экстремисты не уважают границы. В современном мире ни одна страна не может позволить себе оставаться в одиночестве, и Соединенные Штаты гордятся тем, что поддерживают вас.

Говоря о четвертом столпе наших двусторонних отношений, хочу отметить, что уважение к верховенству закона, правам человека и основным свободам уже давно является основой политики США во всем мире, и это в равной степени относится и к Узбекистану. Мы приветствуем шаги, предпринятые Узбекистаном для продвижения прав человека и основных свобод, в том числе свободы вероисповедания, и прекращения принудительного труда. Удаление тысяч людей из «черных списков» и освобождение узников совести являются похвальными шагами.

Соединенные Штаты на протяжении многих лет поддерживают реформы по верховенству закона в Узбекистане. Например, мы профинансировали проект по укреплению доверия к судебной власти, обеспечив доступность материалов дел в Интернете для всех судов по всей стране.

Учитывая многообещающие возможности, появившиеся благодаря реформам Президента, мы значительно увеличиваем эту поддержку. Вчера мы с Министром юстиции Давлетовым запустили программу, которая будет поддерживать усилия Узбекистана по защите прав человека, усилению защиты прав интеллектуальной собственности и улучшению правовой среды для гражданского общества.

Америка была отчасти основана людьми, которые бежали из других стран в поисках религиозной свободы; немногие причины вызывают бо́льшуюозабоченность у американцев. Соединенные Штаты признают шаги, предпринятые Узбекистаном в прошлом году для улучшения религиозного ландшафта. Во время своих встреч я отмечала, что регистрация новых церквей и принятие закона, который бы усилил защиту религиозных верований, стал бы мощным сигналом поддержки терпимости.

Аналогичным образом, Соединенные Штаты высоко оценивают прогресс Узбекистана в прекращении принудительного труда при производстве хлопка. Разрешение НПО свободно работать и беспрепятственный доступ СМИ еще раз продемонстрировало бы решимость Узбекистана преобразоваться в открытое общество, где соблюдаются права человека.

Что касается последнего столпа политики США в Узбекистане, мы признаем, что все прочные и значимые отношения строятся на связях между обычными людьми. Мы можем целый день говорить о сложных вопросах внешней политики, которые, безусловно, важны. В конце концов, что действительно важно, так это узы дружбы, которые мы устанавливаем между народами наших двух великих наций.

Именно по этой причине Соединенные Штаты прилагают столько усилий к развитию образовательных и культурных обменов с Узбекистаном.

После исторического визита Президента Мирзиёева в Вашингтон мы в четыре раза увеличили количество преподавателей американского английского языка в узбекских университетах и создали новые программы по изучению английского языка с тем, чтобы помочь молодым людям по всей стране улучшить навыки, которые будут жизненно важны для достижения успеха в мировой экономике. Сегодня мы с Министром Шерматовым подписали Меморандум о взаимопонимании о сотрудничестве в области образования. Данный Меморандум о взаимопонимании предусматривает существенную поддержку со стороны США Министерству народного образования, направленную на модернизацию учебной программы, повышение образовательных стандартов, поддержку обучения английскому языку, а также содействию обмену преподавателями и студентами.

Более того, наше успешное партнерство с Национальной библиотекой Узбекистана позволило открыть образовательное пространство «Американское окно» в Ташкенте, и мы с нетерпением ждем открытия шести дополнительных окон по всему Узбекистану в течение следующих двух лет, чтобы распространять материалы и программы на английском языке в городах, которые имеют ограниченный доступ. Эти ресурсные центры имеют решающее значение для преподавания английского языка и обмена информацией с узбекистанскими студентами о том, как они могут учиться в Соединенных Штатах.

В ходе визита Президента Мирзиёева в Вашингтон наши страны также подписали меморандум о взаимопонимании, в котором содержится призыв к расширению партнерских отношений между университетами и академических обменов между нашими странами. Вчера Президент Мирзиёев рассказал нам о своем видении реформ в сфере образования.

Две недели назад Ташкентский государственный аграрный университет установил партнерские отношения с Университетом Миссисипи, что создаст новые возможности для изучения и исследований в области сельского хозяйства. А ранее в этом месяце Университет Вебстера подписал соглашение в посольстве Узбекистана в Вашингтоне об открытии первого в Узбекистане кампуса американского университета. В 2018 году был зарегистрирован Американский совет в качестве первой американской неправительственной организации в Узбекистане с 2006 года. Такие НПО, как Американский совет, позволятнашему посольству быстро расширять и поддерживать наши программы. В настоящее время мы работаем с Американским советом для поддержки новых партнерских отношений между университетами, которые укрепят систему высшего образования Узбекистана в приоритетных областях.

Мы с нетерпением ждем восстановления программы обмена, в рамках которой одаренные ученики старших классов или недавние выпускники будут в течение года учиться в школах США и жить в американской семье.

По окончании программы многие ученики возвращаются с отличными знаниями английского языка и глубоким пониманием американского общества, открывая для себя огромные возможности для высшего образования и профессионального успеха в мировой экономике. Выпускники этой программы регулярно выигрывают престижные стипендии в иностранных университетах и принимаются на работу в качестве лучших кандидатов на деловые и правительственные должности. В соседнем Афганистане Президент Гани и американо-афганский переговорщик по вопросам мира посол Халилзад оба участвовали в подобной программе обмена.

Наконец, возвращение «Корпуса мира» в Узбекистан обеспечило бы важные и устойчивые связи между людьми и предоставило бы значительную поддержку в плане расширения преподавания английского языка. Волонтеры «Корпуса мира» — этообычные американцы, которые хотят узнать о вашей истории и культуре и поделиться с вами американской культурой. Это один из многих шагов, которые наши две страны могли бы предпринять для налаживания более прочных связей между людьми в качестве основы для долгосрочной дружбы и партнерства.

Сейчас Узбекистан переживает интересные времена, время движения к более современному, процветающему и открытому обществу; к обществу, в котором вы тоже сможете реализовать свои мечты. Но конструктивные изменения никогда не происходят без участия обычных людей. Я призываю вас быть активными гражданами, сделать будущее Узбекистана своей личной ответственностью. Прежде всего, я призываю вас засучить рукава и внести свой вклад в строительство нового Узбекистана. Вашастранануждаетсяввас.

Благодарю вас за внимание.

***

 

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *