Реклама таърифи ва тарихи. Реклама вазифалари

ЎзМУ доценти Тўлқин Эшбековнинг “Жамоатчилик билан алоқалар ва реклама”

ўқув қўлланмаси асосида тайёрланди.

9

ДАСТУР

1-мавзу:

Реклама таърифи ва тарихи. Реклама вазифалари

Реклама таърифи. Реклама тарихи. Рекламанинг вазифалари; маркетинг (базавий) вазифаси, коммуникатив (ёки информацион) вазифаси, маърифий вазифаси, иқтисодий вазифаси, ижтимоий вазифаси. Мақсадли аудитория бўйича реклама туркумланиши; истеъмолчилик рекламаси, ишбилармонлик рекламаси. Хорижий, умуммиллий, ҳудудий, маҳаллий рекламалар.

Функциялари ва мақсадлари бўйича реклама классификацияси. Тижорат ва нотижорат реклама.

2-мавзу:

PR  ва реклама

Рекламага оида қонунларни ўрганиш ва амал қилиш. Реклама жараёнида истеъмолчилар билан икки томонлама мулоқот қилиш. Истеъмолчиларга аввало тушунтириш бериш ва уларнинг фикрлари, муносабатларини ўрганиш. Реклама тайёрлашда жамоатчилик фикри асосида иш юритиш. Танқидий ва таҳлилий фикрлар уйғунлиги ва уларнинг амалиётда ўз ифодасини топиши.

3-мавзу:

Реклама матнини ёзиш санъати.

Реклама матнини ёзиш ва реклама стратегияси. Реклама матнларида атамалар. Реклама ва ижодий стратегия тўрт унсурдан иборатлиги: мақсадли аудитория, маҳсулот концепцияси, ахборот тарқатиш воситалари, мурожаат стратегияси. Матн тузиш асослари. Асосий ғоялар ишланмаси. Яхши матн тузишнинг 5 та мақсади: диққат-эътибор, манфаат, ишонч, истак, ҳаракат.

4-мавзу:

Реклама матнининг тили ва услуби.

Реклама матнларида атамалар. Сарлавҳа 6 та асосий вазифани бажариши: диққат-эътиборни жалб этиши, ўз ўқувчисини танлай билиши, ўқувчини асосий матнга йўналтириши, товарни харид қилишдан фойда кўрилишини ваъда қилиши, товарда ўқувчини қизиқтирувчи янгилик ўз аксини топиши зарурлиги. Сарлавҳаларнинг 5 та асосий турга бўлиниши: қизиқтирувчи, информацион, сўроқли, товарнинг фойдали хусусиятлари ҳақида тўғридан-тўғри мурожаат эканлиги, буйруқ оҳангида бўлиши. Асосий матннинг 5 та талаби бўлиши: бош ғояни таъкидлаш, товар ўрнини аниқ кўрсатиш, унинг фойдали эканлигини таъкидлаш, савдо маркасининг номини мустаҳкамлаш, аниқ ва лўнда ёзиш. Матн тузишнинг услублари: фактларни тўғридан-тўғри баён этиш, ўзини-ўзи таърифлаш, диолог-монолог ва иллюстрацияларни қўшиш, оргинал жанр эканлиги.

5-мавзу:

ТВда реклама санъати

ТВ рекламаси концепцияси ва сценарийсини яратиш. Концепцияни ишлаб чиқиш. Сценарий яратиш асослари. Типик раскадровкада телеэкран (кадр) кўриниши. Телереклама турлари: оддий эълонлар, намойиш этиш, шоҳидлик, жанрли саҳналар, турмуш тарзи, аннимация (чизилган, қўғирчоқ фильмлар)дан иборат эканлиги. Телереклама тайёрлаш. Ишлаб чиқариш жараёнининг уч босқичи: тайёргарлик, суратга олиш, якунловчи босқичдан иборат бўлиши. ТВ имкониятлари. ТВда реклама камчилиги. Телереклама аудиторияси. Телереклама турлари. Телеаудитория мезони. Телеэфир вақтини сотиб олиш. Кабелли ТВдан фойдаланиш. Телевидениенинг бошқа шакллари.

6-мавзу:

Радиода реклама санъати

Радиорекламани тайёрлаш. Радиореклама сценарийсини ёзиш. Бунинг учун зарур тавсиялар берилиши. Радиосценарий тайёрлашнинг ўн битта принципи. Радиореклама ишлаб чиқариш ва турлари: мусиқий заставка, жанрли саҳна, тўғридан-тўғри эълон қилиш, оргинал тақдим этиш эканлиги. Радионинг реклама воситаси сифатидаги афзаллиги ва камчилиги. ОАВ сифатида радионинг қулайлиги. Радиоэшиттириш аудиторияси. Эфир вақтини эгаллашнинг йўллари. Эфирни суткалик тақсимлаш. Рекламани жойлаштиришнинг услублари.

7-мавзу:

Матбуотда реклама санъати

Матбаа маҳсулотларини тайёрлаш ҳақида. Матбаанинг айрим техник муаммолари. Шрифтлар туркуми. Шрифт ўлчами ва уларга бўлган асосий талаблар: ишлаб чиқариш, иқтисодий, гигеник ва бадиий. Матн набори жараёни: матнни териш, ажратувчи белгиларни қўйиш, текислаш, шрифтлар ва уларни ўз ўрнида қўллаш, кўчирилган фотоматериални тузатиш, гранка ва корректурани ўқиш ҳамда қиёмига етказиш. Чоп этиш жараёни. Чоп этишда 4 асосий усул: юқори босма, чуқур босма, офсет босма, трафарет босма. Тўрт рангдан фойдаланиш: сариқ, қизил, мовий ва қора. Газета реклама воситаси сифатидаги афзаллиги. Реклама воситаси сифатида газетанинг камчилиги. Газета рекламасининг турлари. Газета рекламасининг тўлови. Журналлар афзаллиги. Журналнинг камчилиги. Журналда мақсадли реклама варақлари. Матбаа рекламасининг самарадорлиги бўйича 12 тавсия.

8-мавзу:

Халқаро реклама

Халқаро рекламани бошқариш. Глобаллашув, технология ва интернет ривожлангани сари халқаро рекламанинг равнақ топиши. Халқаро реклама тизими. Халқаро (бутунжаҳон), маҳаллий жанабий, экспорт агентликлари. Мамлакатидаги оддий агентлик. Халқаро рекламада ижодий стратегиянинг уч қисмга бўлиниши; бозор аудиторияси, ОАВни танлаш, реклама матни. Бозор аудиторияси: умумий таъриф, сиёсий аҳвол, маркетинг тадқиқотлари муҳимлиги. ОАВнинг учта гуруҳга бўлиниши: халқаро, маҳаллий, чегарадош. Матн ва харид талаби, истеъмолчининг рўкачлари, рекламани бошқа тилларга ўгириш. Реклама ва миллий минталитет. Халқаро рекламанинг муҳим жиҳатлари.

 10

ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР

I. Методологик адабиётлар

  1. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. –Т.: Ўзбекистон, 2017. – 488 б.
  2. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. –Т.: Ўзбекистон, 2017. – 592 б.
  3. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. //www.uza.uz
  4. Мирзиёев Ш.М. Жисмоний ва маънавий етук ёшлар – эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир. //www.uza.uz
  5. Мирзиёев Ш.М. Миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик – халқимиз тинчлиги ва фаровонлигининг муҳим омилидир. //www.uza.uz
  6. Мирзиёев Ш.М. Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир. //www.uza.uz
  7. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида нутқи. 2017 йил 19 сентябрь. //www.uza.uz
  8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси (2017 йил 22 декабрь). . –Т.: Ўзбекистон, 2018. – 80 б.
  9. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси (2018 йил 28 декабрь). //www.uza.uz
  10. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлoл, иқтисoд, сиёсат, мафкура. Т.1. –Т.: Ўзбекистон, 1996. – 364 б.
  11. Каримов И.А. Биздан oзoд ва oбoд Ватан қoлсин. Т.2. –Т.: Ўзбекистон, 1996. – 380 б.
  12. Каримов И.А. Ватан саждагoҳ каби муқаддасдир. Т.3. –Т.: Ўзбекистон, 1996. – 366 б.
  13. Каримов И.А. Бунёдкoрлик йўлидан. Т.4. –Т.: Ўзбекистон, 1996. – 349 б.
  14. 14. Каримов И.А. Янгича фикрлаш – давр талаби. Т.5. –Т.: Ўзбекистон, 1997. – 384 б.
  15. 15. Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарoр тараққиёт йўлидан. Т.6. –Т.: Ўзбекистон, 1998. – 429 б.
  16. 16. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. –Т.: Ўзбекистон, 1999. – 410 б.
  17. 17. Каримов И.А. Oзoд ва oбoд Ватан, эркин ва фарoвoн ҳаёт – пирoвард мақсадимиз. Т.8. –Т.: Ўзбекистон, 2000. – 528 б.
  18. 18. Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Т. 9. –Т.: Ўзбекистон, 2001. – 432 б.
  19. 19. Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т. 10. –Т.: Ўзбекистон, 2002. – 432 б.
  20. 20. Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Т. 11. –Т.: Ўзбекистон, 2003. – 320 б.
  21. 21. Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. Т. 12. –Т.: Ўзбекистон, 2004. – 400 б.
  22. 22. Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т. 13. –Т.: Ўзбекистон, 2005. – 448 б.
  23. 23. Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. Т. 14. –Т.: Ўзбекистон, 2006. – 280 б.
  24. Каримов И.А. Жамиятни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш – барча ишларимизнинг мезон ва мақсадидир. Т. 15. –Т.: Ўзбекистон, 2007. – 320 б.
  25. Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида. Т. 16. –Т.: Ўзбекистон, 2008. – 368 б.
  26. Каримов И.А. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш бизнинг олий мақсадимиздир. –Т.17. –Т: Ўзбекистон, 2009.
  27. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. – 176 б.
  28. Каримов И.А. Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш. –Т.: Ўзбекистон, 2009. – 24 б.
  29. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) коллектив хавфсизлик кенгашининг мажлисида сўзлаган нутқи. //Халқ сўзи, 2010 йил 14 декабрь.
  30. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. –Т.: Ўзбекистон, 2011. – 440 б.
  31. Каримов И.А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир. –Т.: Ўзбекистон, 2015.

II. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси –Т.: Ўзбекистон, 2016.
  2. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни. –Т 2014 lex.uz
  3. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонуни. /Ахборот ва ахборотлаштиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Адолат, 2008.
  4. Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги (янги таҳрири) қонуни. /Ахборот ва ахборотлаштиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Адолат, 2008.
  5. Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни. «Халқ сўзи» газетаси, 1999 йил, 6 январь.
  6. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуни. /Ахборот ва ахборотлаштиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Адолат, 2008.
  7. Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида. Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида. –Т.: Ўзбекистон, 2004.
  8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида. –Тошкент шаҳри, 2017 йил 20 апрель. //http://uza.uz
  9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони. Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида. –Тошкент шаҳри, 2019 йил 2 февраль. //http://uza.uz
  10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш. –Тошкент шаҳри, 2019 йил 2 февраль. //http://uza.uz
  11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш давлат дастури тўғрисида”ги 163-Қарори. (2006 йил 7 август). /Оммавий ахборот воситалари фаолияти соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Ishonch Markaz Servis. 2009 й.
  12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203-қарори. /Ахборот ва ахборотлаштиришга оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2008 й.

III. Илмий-оммабоп адабиётлар 

  1. Матвеев Б.Г. Иқтисодий билимлар асоси. Т.: «Шарқ», 1998 й.
  2. Блэк С. Введение в паблик рилейшнз. Ростов-на-Дону, 1998 г. 175-179 бетлар.
  3. Бове К., Аренс У. Современная реклама. Тольятти, изд.дом «Довгань», 1995 г.
  4. Гарри К. Эффективная рекламе в России. М. Рус Партнер, ЛТД, 1994 г., 218 с
  5. Комаров В.Г. Как ПР и рекламу? ПСБ, СПб. 1999 г. 36-бет.
  6. Ворошилов В.В. Журналистика. Убебник, СПБ.изд-во Михайлова В.А., 1999 г. 159-167-бетлар.
  7. Розенталь Д.Э., Кохтев Н.Н. Язык рекламних текстов. М. Высшая школа. 1981 г. 3-118 бетлар.
  8. Труд журналистика: проессионализм, творчество, мастерство. Уч.пос. II-том. Т.НУУз, 2002 г., 161-184 бетлар.
  9. Искусство рекламы. Казань, 1995 г.
  10. Все о рекламе. Москва, 1995 г.
  11. Рашков И.Я. Международное рекламное дело. Москва, 1994 г.
  12. Словарь-справочник по реклам, связем общ., СМИ статьи, 1998 г. 144-стр.
  13. «Энг яқин дўст, энг зарур ҳамроҳ». Тўплам. Т. «Ўзбекистон», 1998 й.
  14. Солиев А., Усмонов А. Маркетинг. Т. «Ўқитувчи», 1997 й.
  15. Йўлдошев Қ., Муфтайдинов Қ. Иқтисодий билим асослари. Т. «Ўқитувчи», 1999 й.
  16. Жизнин С., Крупнов В. Қандай қилиб бизнесмен бўлиш мумкин? Т. «Фан», 1992 й.
  17. Тошев Б. «Реклама ва шартномавий муносабатлар. «Инсон ва қонун» газетаси, 2001 йил, 10 июль сони
  18. Луғат-маълумотнома: Журналистика, Реклама, Паблик Рилейшнз. 1700 атама. Муаллифлар Ф.Нестеренко ва бошқ. Т.: Зар қалам.2003.
  19. Ғаффоров Н.Н. Оммавий ахборот воситаларида реклама. Маърузалар матни. Т.: ЎзМУ, 2000 й.

3

РЕКЛАМА ТАЪРИФИ ВА ТАРИХИ. РЕКЛАМА ВАЗИФАЛАРИ 

Режа:

  1. Реклама таърифи ва тарихи.  Рекламанинг вазифалари.
  2. Реклама турлари
Реклама таърифи ва тарихи

Таърифи: «Реклама – бу чиройли қилиб ифодаланган ҳақиқат».

Ҳар бир мавзуни ўрганишда аввало тегишли атамаларнинг луғавий маъноларини билиб олиш зарур. Реклама лотинча сўз бўлиб, яъни, reclamo – қичқираман, жар соламан, деган маъноларни англатади. Кенгроқ маънода эса, турли йўллар билан оммавий суратда эълон қилиш, билдириш, ҳамманинг диққатини тортиш учун қилинган саъй-ҳаракатдир.

Реклама – бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар ёки маҳсулот тўғрисида тарқатиладиган махсус ахборот;

Реклама берувчи – рекламани тайёрлаш ва (ёки) тарқатиш учун унга буюртмачи бўлган шахс;

Реклама тайёрловчи – реклама тайёрлашни тўлиқ ёки қисман амалга оширувчи шахс;

Реклама тарқатувчи – реклама воситалари орқали реклама тарқатишни амалга оширувчи шахс;

Рекламадан фойдаланувчи – реклама йўналтирилган шахс ёки шахслар гуруҳи;

Реклама воситалари – рекламани ундан фойдаланувчига етказиш учун ишлатиладиган воситалар;

Маҳсулот – товарлар, ишлар, хизматлар.

Қадим шарқда айнан «реклама» сўзи истеъмолда бўлган-бўлмаганидан қатъи назар моҳиятан у улуғ шахсларнинг битикларида кўп учрайди. Масалан, буюк бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темур томонидан Шаҳрисабзда бунёд эттирилган Оқсарой кошонаси пештоқига нақш этилган ҳикматнинг маъноси шундай: «Кимки бизнинг шон-шуҳратимизни кўрмоқчи бўлса, биз барпо этган иморатларга назар солсин». Асрлар оша жаҳон аҳлини ҳайратга солиб келаётган ушбу обида пештоқидаги нақшинкор битиклар моҳиятан рекламанинг дастлабки кўринишлари эмасми? Бу ўзига хос «реклама»нинг самараси қай даражада бўлгани ҳам тарихдан яхши маълум. Яъни, ўша хилдаги, шунақа шаклу шамойилдаги бинолар қурилиши одатга айланган. Ҳозирга қадар сақланиб келаётган кўҳна обидаларнинг бир-бирига ўхшашлиги сабаби шунда бўлса не ажаб.

Амир Темур бобомизнинг бетакрор сўзлари орқали ҳам мамлакатдаги ҳолат, вазият ўзига хос тарзда ифода этилаётганини биз «рекламачилар нуқтаи назари»дан талқин қилишимиз мумкин: «Қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим». Яна бир ўринда Соҳибқирон шундай деганлар: «Дунёнинг ярмини олдим, салтанатимнинг у четидан бу четига бирор болакай бошида бир лаган тилла кўтариб ўтадиган бўлса, бир донасига ҳам зарар етмайдиган тартиб-интизом ўрнатдим».

Хўш, қайси даврда бўлмасин, таърифига сўз ожиз қоладиган ва шу қадар жаннатмакон юрт кимнинг эътиборини ўзига ром этмайди? Демак ўз даврининг султони томонидан айтилган сўзлар замиридан биз учун ибратомуз рекламани англаб етмоғимиз, таъбир жоиз бўлса, илмий нуқтаи назардан кашф этмоғимиз, тадқиқ қилмоғимиз мақсадга мувофиқдир.

Реклама илмий нуқтаи назардан тадқиқ қилинар экан, назариётчилар унинг тарихини турли воқеа-ҳодисалар билан боғлайдилар.

1440 йилда Иоган Гутенберг алмаштириб бўладиган ҳарф-шрифтини ихтиро қилиб, реклама оламини янгилашга улкан ҳисса қўшди. Биринчи марта унга мўлжалланган матбуот афишалари, варақа ва газета эълонлари шу ихтиро боис юзага келди.

1472 йилда Лондонда бир ибодатхона эшигига ёпиштирилган инглиз тилидаги реклама эълони кўпчиликнинг эътиборини тортган.

1650 йилда Лондон газеталаридан бирида антиқа реклама эълони ёритилган бўлиб, унда 12 та йўқолган отни топишга ёрдам берган кишига мукофот эълон қилинган эди.

Кейинчалик кофе, чой, шокалад, дори-дармон ва ҳар хил моллар ҳақидаги рекламалар кўпайган.

1704 йили «Бостон ньюслеттер» газетасида дастлабки реклама эълонлари чоп этила бошланади.

1844 йили «Сазерн Массенжер» журналида биринчи марта журнал рекламаси чоп этилади.

Илк реклама аломатлари қадимги Юнон ва Римда пайдо бўлган. Том маънодаги реклама агентлиги 1841 йилда Филадельфияда Уолна Палмер томонидан тузилган. Шу йили бу реклама агентлиги ўз тижорат фаолиятини бошлайди.

1890 йили биринчи «НВ Айд ва укли» реклама агентлиги иш бошлайди.

1886 йилда Германияда реклама ҳақида биринчи қонун қабул қилинди.

XIX-асрда фотографиянинг пайдо бўлиши бу борада катта воқеа бўлди.

1920 йил 2 ноябрь Петербургда радиоэшиттиришлар бошланади.

1941 йил эфирда биринчи телекўрсатув, 1955 йил рангли телевидение пайдо бўлади.

XX-асрнинг 70 йилларда интернет пайдо бўлади.

Рекламанинг асосий хусусиятлари унинг ҳақ тўланадиган харажатларда жамлигидир.

1886 йили Атлантада, аниқроғи, Жоржия штатида фармацевт Жон Пембертон бир ажиб ўсимлик ва ёнғоқнинг ҳидини таратувчи хуштаъм ичимлик яратди.

Гоналер реклама ишининг мутахассиси эди. У бир стакан «Кока-кола»ни бепул татиб кўриш таклифи қайд этилган минглаб купонларни чоп эттириб тарқатди. Ичимликни қанчалик кўп одам татгани сайин у шунча кўп одамга ёқа бошлади.

Бу ноёб ичимлик ўша йили ЯКОБ дорихонасида стакани 5 центдан сотилди. Сўнг, 29 майда «Атланта жорнэл» газетасининг бир саҳифасида бу ичимлик реклама қилингач, одамлар ёпирилиб келишди. Жон Пембертон ва унинг ҳамкори Френк Робинсон томонидан «Кока-кола» деб номланган бу ичимлик рекламаси матнида қуйидаги иборалар қайд этилган эди:

«– Сифатли ичимлик.

  • Алкоголсиз, хуштаъм ва машҳур ичимликлар мамлакати.
  • Чанқоқ вақт билмайди.
  • Америкача ҳаёт тарзининг умумий рамзи.
  • Ёз мобайнидаги мўъжиза».

1899 йили Чатануга шаҳрида (Тенниси штатида) шиша идишларга қуядиган биринчи завод очилади. 1900 йили Атлантада иккинчи завод ишга тушади. Кейинги 30 йил мабойнида ишловчи заводлар сони 2 тадан 100 тага ўсади. 95% заводларга маҳаллий тадбиркорлар эгалик қилар ва тасарруф этарди.

1916 йили «Кока-кола»нинг машҳур шиша идиши пайдо бўлади. Шишанинг ўзи ҳам савдо белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилади.

Мана шу фактдан кўриниб турибдики, реклама моҳиятан – ўзига хос ахборот, информация дейиш мумкин.

Одатда ҳақ тўланадиган маҳсулот ва хизматлар ёки реклама берувчининг ғоялари ҳақида маълумотларни турли реклама воситалари ёрдамида тарқатади.

Замонавий реклама отаси деб номланган Альберт Ласкар: «Реклама – бу матбуот ҳолатидаги савдо»– деган эди (Замонавий қилиб айтганда ОАВ)

Уильям Бове ва Кортлэнд Аренснинг 1995 йилда Тольяттидаги «Довгань» нашриётида чоп этилган «Современная реклама» («Замонавий реклама») китобида бу ҳақда кўп қимматли фикрлар баён этилган.

Бове ва Аренснинг мазкур китобида замонавий реклама назариясига оид муҳим маълумотлар олишимиз мумкин. (Мантда Бове\Аренс фикридан иқтибос келтирганда қисқача – «Б\А бўйича» деб таърифлаймиз).

Шундай қилиб, Б\А бўйича: «Реклама бу таниқли реклама берувчилар томонидан турли реклама воситалари ёрдамида одатда ҳақ тўланадиган ва одатда маҳсулотлар, хизматлар ёки ғоялар ҳақида ишонтириш ҳаракатларига эга бўлган ахборотни (информацияни) бевосита ва билвосита тарқатишдир».

Реклама асосан тўловлар орқали амалга оширилади.

Реклама – савдо двигатели. Савдо – бу меҳнат воситаларини айирбошлашдир.

Бутун тарихи давомида рекламанинг вазифаси ўзгармади. У ҳали-ҳануз ахборот беради ва ишонтиради.

Кўпчилик тарихчилар рекламанинг ахборот ташувчи восита сифатидаги муқаддимаси қадимги цивилизацияларда бошланган, деб ҳисоблашади. Сопол, ёғоч ёки тошдаги ёзувлар, кўчалардаги пешлавҳалар рекламанинг илк шакллари эди. Чунки кишилар ўқиш, ёзишни билмас, реклама бевосита кўринишда амалга ошириларди, Масалан: пойафзал устахонасида бирор бир оёқ кийими осиб қўйиларди. Эътибор берсангиз, бундай «ибтидоий усул»лар ҳали-ҳануз айрим жойларда (дўкон, устахона, шахобчаларда) кўзга ташланади. Қадимда буюмларга маълумотларнинг турли белгилари қўйилган. Кулолчилик буюмларига ҳаттотлар рекламага хизмат қилувчи шаклларни кўчирган. Бу ҳол такомиллашиб, ҳозирги кунда реклама муайян соҳага айланиб кетди.

Рекламанинг вазифаси

Реклама 5 та асосий вазифани бажаради:

  1. Рекламанинг маркетинг (бозор) вазифаси.

Бу товар (хизмат) номини маълум қилиш, унинг янги эканлигини таъкидлаган ҳолда бошқа товар (хизмат)лар ичида уларни ажратиб кўрсатиш. Бу ерда йўналтирилган аудитория ва унга таъсир кўрсатишни амалга ошириш муҳимдир.

Мақсад – сотиш.

Харажатларни камайтириш.

Маркетинг функцияси 4 та вазифани бажаради:

  • маҳсулотнинг номи (рrоduct);
  • нархи (price);
  • жой (place);
  • ҳаракатланиши (promotion).

Маркетинг функциясининг асосий вазифаси – имкони борича кенгроқ аудиторияни қамраб олиш.

  1. Рекламанинг коммуникатив (ёки информацион) вазифаси.

Бу товар ёки хизмат ҳақидаги ахборотни одатдагидек тарқатиш. Истеъмолчиларни информацион хабардор қилиш рекламанинг ҳал қилувчи вазифаси бўлган ва бўлиб келмоқда.

  1. Рекламанинг маърифий вазифаси.

Амалий жиҳатдан ҳар қандай информация кишини нимагадир ўргатади, унга қандайдир билим беради.

Реклама товарлар ва хизматлар ҳақида янги ахборотни таклиф этади. Бу эса одамларга уларни тадбиқ этишга ёрдам беради. Реклама амалда жамиятнинг юксак суръатлар билан ривожланишига, илмий- техник тараққиёт ишига, хизмат кўрсатиш тизими янгиликларини жорий қилиш каби йўналишларга ижобий таъсир ўтказади.

  1. Рекламанинг иқтисодий вазифаси.

Реклама берувчи учун бериладиган рекламаси унга қимматга тушмаслигидан манфаатдордир. Шу боисдан у ҳар сафар унинг учун самарали бўлган реклама усули ва ОАВ ни танлашга интилади. Бу борада ихтисослашган газеталар (кундалик ва ҳафталик) ҳамда телевидение энг қулай ҳисобланади. Турган гапки, бу борада радио ва журналларнинг ҳам ўз ўрни бор.

Иқтисодий рекламанинг доираси реклама қилинаётган товарнинг нархи ва сотиб олиш жойини маълум қилишдан иборат. Бундан қанчалик кўп одам хабардор бўлса, шунчалик яхши.

Кучли рақобат ҳамиша реклама йўналиши, усуллари, шакллари, моделларининг такомиллашишига таъсир кўрсатади. У ҳолда сифатли товарлар сифатсиз товарларни суриб чиқаради.

Реклама ОАВ ва давлатга катта фойда келтиради.

Амалда ОАВнинг эркинлиги рекламага жойланган, чунки обуна кам даромад келтиради. (Буюк Британия, Германия каби баъзи мамлакатлар бундан мустасно).

 

  1. Рекламанинг ижтимоий вазифаси.

Реклама ёрдамида товарларни сотиш ташкиллаштирилади.

Одатда яхши маҳсулотларгина реклама қилинади. Шу тариқа реклама мамлакат ва қолаверса, жаҳон аҳолисининг турмуш даражасини оширади. Реклама эркин тадбиркорликнинг моддий, ижтимоий ва маданий имкониятларини оммалаштиради, меҳнат унумдорлигининг ўсиши ва товар сифатининг яхшиланишига таъсир кўрсатади.

Мақсадли аудитория бўйича рекламанинг туркумланиши

Камдан-кам ҳолларда реклама барча учун мўлжалланганади. Реклама одатда маълум тоифадаги кишиларга мўлжалланган бўлади. Яъни, муайян ижтимоий гуруҳга, аҳолининг муайян қатламларига йўналтирилади.

Мақсадли аудитория анчагина: болалар, ўсмирлар, аёллар, эркаклар, турли касб эгалари ва ҳоказолар.

Бу турларнинг ҳар бири ранг-барангликка эга.

Бироқ, иккита асосий мақсадли аудитория мавжуд. Яъни, истеъмолчилар ва тадбиркорлар. Улар учун реклама, тегишли равишда истеъмолчилик ва ишбилармонликка хизмат қилади.

Истеъмолчилик рекламаси – харидорларга ва айни вақтда истеъмолчиларга ёки фақат харидорларга мўлжалланган бўлади.

Ишбилармонлик рекламаси – улгуржи (бутун борича, кўтара) олувчилар, жумладан корхоналарга муайян маҳсулотни тайёрлаш топшириғини берганларга мўлжалланган.

Ишбилармонлик рекламаси ихтисослашган журналларда жойлаштирилади ва почта орқали жўнатилади.

Ишбилармонлик рекламаси 4 та асосий қисмга бўлинади:

–        саноат;

–        қишлоқ хўжалиги;

–        савдо-сотиқ;

–        турли соҳалар.

Ишбилармонлик рекламасини амалга оширувчи мутахассислар: бухгалтерлар, тиббиёт ходимлари, стамотологлар, муҳандислар, юристлар, ўқитувчилар ва бошқалар. Ишбилармонлик рекламасининг бошқача номи – профессионал реклама.

Қамраб олинадиган ҳудуддаги реклама классификацияси.

Бундай рекламанинг (жуғрофий белгисига қараб) тури ажралиб туради: хорижий, умуммиллий, ҳудудий ва маҳаллий.

Хорижий реклама – бошқа мамлакатларнинг бозорларига йўналтирилган бўлади. Масалан, Ўзбекистонда Америка ва жуда кўплаб Россия рекламаси мавжуд.

Умуммиллий реклама – бу мамлакатнинг асосий ҳудудларини қамраб олган реклама. Реклама барча ҳудудларни қамраб олмаса ҳам умуммиллий ҳисобланаверади. Энг муҳими асосий ҳудудларни қамраса бўлди.

Ҳудудий реклама – битта ҳудудни қамраган реклама.

Маҳаллий – вилоят, шаҳар, туман миқиёсидаги рекламадир.

 Функциялари ва мақсадлари бўйича реклама классификацияси

Бу ўринда реклама товарли ва нотовар бўлади.

– Товар рекламаси товарлар ва хизматларни оширишга кўмак беради.

Нотовар реклама – ғояларни ўзида акс эттирувчи (масалан: табиатга зарар етказмаган ҳолда саноат ишлаб чиқарилиши ғояси) реклама бўлади.

Бошқача номи – корператив, нуфузли реклама.

Реклама санъати ёки хайрия рекламаси бу нотовар рекламадир.

Тижорат ва нотижорат реклама

Тижорат рекламаси – товарлар ва ғояларни сотиш.

Нотижорат рекламаси – хайрия, аудиторияга таъсир кўрсатишга уриниш, бирор-бир хайрия ишларига маблағ йиғишга даъват этиш.

Тўғридан-тўғри жўнатма реклама ва бевосита почта орқали буюртма бериш рекламаси, газета ва журналлардаги реклама, кўчалардаги реклама ҳам тўғридан-тўғри йўналтирилган рекламадир. Бу зудлик билан сайъ-ҳаракат талаб қиладиган рекламадир. Зудликда таъсирланишни талаб этадиган товар ва хизматларнинг «имиджи» рекламаси. Бу бевосита рекламадир.

Радио,ТВ рекламаси бевосита реклама характерига эга.

Баъзан уларнинг бирикмаси ҳам учрайди.

Тўғридан-тўғри йўналишли реклама унчалик мақсадга мувофиқ эмас, чунки у товарлар ва корхона-ташкилотларнинг имиджига салбий таъсир кўрсатади (сабаби психологик тиқиштириш ҳосил қилади).

Вам может также понравиться...

Ответов: 13

  1. Reklama o’zi nima ekanligini, televideniye, radio va matbuotda qanday qo’llanishini ma’ruzani o’qib bilib oldim. Rahmat ma’ruza uchun.

  2. Reklama nima ekanligini darsda ma’ruza qilganingizda eshitib qiziqib qolgan edim. Shu sababli, yana bir bor saytdagi ma’ruzangizni ham o’qib chiqdim va o’zimga yanada ko’proq ma’lumotlar oldim. Rahmat ustoz.

  3. Bu ma’ruzadan «Reklama» to’g’risida juda ko’p ma’lumotlarga ega bo’ldim. Buning uchun raxmat ustoz…!

  4. Bu ma’ruza orqali barcha ommaviy axborot vositalari uchun «Reklama» daramad manbai ekanligini tushundim.

  5. Reklama har bir davrning, har bir davlatning ijtimoiy hayotini aks ettiradi. Shunday ekan unin ro’li va vazifasi jamiyat orsida chuqur ildiz otgan. Bu maruza orqali reklamaning aslida nima ekanligini va uning maqsad va vazifalarini bilib oldim.

  6. Malika Mo'minova:

    Bu ma’ruza orqali reklama aslida qanday tarixga ega insoniyatga qanday ta’siri bor bilib oldim. Reklama va pearning bir birga uzviy bog’liq ekanligi, tadbirkorlar olamida ham reklama asosiy o’rin egallashini anglab oldim bu uchun rahmat domla.

  7. Реклама нима? телевидение, радио ва матбуотда қандай қўлланилади? Шу ҳақида маърузаларни тинглаб ва яна қайта ўқиб билиб олдим. Рекламанинг барча давлатларда асосий роли бор деб айтиш мумкин!
    Маърузалар учун Ташаккур Домла!

  8. Reklama matniga bugungi kunda e’tibor berilmoqda. Ammo uning tili va uslubiga alohida e’tibor biroz susayganday. Bugun siz utgan ma’ruzangiz bugungi kunda reklamaning tiliga e’tibor berish lozim deb o’ylayman.

  9. Men reklama tarixi hamda reklama qadim o’tkan asrlardan buyon foydalanib kelinayotkani, ya’ni buyuk bobokalonlarimz davrida ham reklamadan so’zi istemolda bo’lgan -bo’lmaganidan qatiy nazar u ulug’ shaxislarimizning bitiklarida bo’lganligi haqida bilib oldim.

  10. Ma’ruzalaringiz orqali reklama qanday paydo bo’lganini, reklamaning tarixini bilib oldim. Mening O’ylashimcha reklama deganda o’z vaqtidan salgina o’tib qolgan maxsulotni ommaga taklif qilar ekanlar deb o’ylagan ekamman.Endilikda tushunishim bo’yicha to’g’ri tanlangan reklama o’z haridorligini yanada oshiradi. Ma’ruzalar uchun rahmat.

  11. Agar barcha reklamalar efirga uzatilishidan oldin tartib qoidalarga rioya qilindimi yo’qmi nazorat qilinsa va siz o’rgatganingizdek mas’ul soha vakillarining reklama haqidagi fikrlari o’rganilsa maqsadga muvofiq bo’lar edi.

  12. Reklama — bu davlatni rivojida eng asosiy vosita. chunki bunda raqobat paydo bo’lishi bilan bir qatorda, sifatli, ishonchli tovarlar ko’payadi. Raqobat tufayligina maxsulotlar soni ko’payadi, talabgorda tanlash imkoniyati ko’payadi,deb bilaman.

  13. Ushbu ma’ruzangizni o’qishdan oldin ham reklama haqida ma’lumotga ega edim . Bu menga qayta takrorlash bo’ldi

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *