Коррупцияга қачон барҳам берилади?

Коррупция балосига барҳам бермоқ учун ҳамма бир тану бир жон бўлиб

курашмоғи лозим, дейди Дониш домла барчани Сенатимиз раисининг фикрларини эътибор билан ўқиб, мағзини чақишга даъват этиб.

Сенат раиси: “Президентимизнинг коррупцияга барҳам бериш бўйича тарихий ташаббусларига барча ҳам бирдек муносиб жавоб бермаяпти”

Сенат раиси: “Президентимизнинг коррупцияга барҳам бериш бўйича тарихий ташаббусларига барча ҳам бирдек муносиб жавоб бермаяпти”

Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган мажлисида маъруза қилган Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев коррупцияга қарши курашишдаги баъзи муаммолар ҳақида тўхталиб ўтди. 
“Муҳтарам Президентимизнинг коррупцияга барҳам бериш бўйича тарихий ташаббусларига, эзгу даъватларига ва амалий саъй-ҳаракатларига афсуски, барча ҳам бирдек муносиб жавоб бермаяпти. Ўзингиз ўйлаб кўринг: тараққиётнинг янги босқичида яратилаётган кенг имкониятлар, мансабдор ва масъулларга ўз ваколатларини тўлиқ амалга ошириш учун берилаётган ҳуқуқ ва эркинликлар, уларга кўрсатилаётган ғамхўрликка жавобан кунда ёки кун ора қайсидир амалдорнинг коррупция жинояти устида қўлга олингани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда”, деб таъкидлади Н.Йўлдошев.
Маърузачи таъкидлаганидек, “Биринчидан, тараққиётимизнинг янги босқичида мамлакатимизда олиб борилаётган коррупцияга қарши курашнинг ўзига хос жиҳатлари ва унинг амалий натижалари тўғрисида кенг оммага, хусусан халқаро жамоатчиликка аниқ мисолларга асосланган таҳлилий маълумотларни таъсирчан усулларда тўлиқ етказа олмаяпмиз.”
Давлат органларида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари етарлича жорий қилинмаган, мансабдор шахсларнинг фуқаролар билан шаффоф мулоқоти тўлиқ йўлга қўйилмаган.
Оқибатда халқаро жамоатчилик ва фуқароларимизнинг Ўзбекистондаги коррупция билан боғлиқ ҳолат ҳақидаги илгари шаклланган тасаввурлари деярли ўзгармасдан қолмоқда.

 Н.Насриев, ЎзА

http://uza.uz/oz/society/senat-raisi-prezidentimizning-korruptsiyaga-bar-am-berish-b—15-06-2019

***

Ҳар йили дунё иқтисодиёти коррупциядан 2,6 триллион доллар зарар кўрмоқда

Ҳар йили дунё иқтисодиёти коррупциядан 2,6 триллион доллар зарар кўрмоқда

Олий Мажлис Сенатида Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. 
Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг раиси Ниғматилла Йўлдошев олиб борди.
Комиссия мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонидан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама этилди.
Дарҳақиқат, коррупция демократия ва қонун устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади, ислоҳотларга тўсқинлик қилиб, жамият тараққиётини ортга суради. Оқибатда ҳаёт сифати ёмонлашиб, одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисаларнинг илдиз отиши учун шароит юзага келади.
БМТнинг маълумотларига кўра, ҳар йили дунё иқтисодиёти коррупциядан 2,6 трлн. Доллар зарар кўрмоқда. Бу жаҳон ялпи маҳсулотининг тахминан 5 фоизини ташкил этади.
Айниқса, дунё миқёсида поранинг ҳажми 1 трлн. долларни ташкил этаётгани, бу кўрсаткич эса, эҳтиёжманд халқларга берилаётган гуманитар ёрдамдан 10 баравар зиёд.
ЎзА
http://uza.uz/oz/business/ar-yili-dunye-i-tisodiyeti-korruptsiyadan-2-6-trillion-dolla-15-06-2019
***

Коррупцияга қарши таъсирчан курашиш муҳокамаси

Коррупцияга қарши таъсирчан курашиш муҳокамаси

Ўзбекистон Республикаси ИИВ академиясида ҳуқуқ-тартибот органларида коррупциянинг олдини олиш ва ходимларда коррупцияга қарши хулқ-атворни шакллантириш масалаларига бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, тизимдаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, курсантлар иштирок этди.
photo5192829874677590847.jpg
Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси бошлиғи Баҳодир Матлюбов ва бошқалар кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилгани, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга нафрат туйғусини шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбирда таъкидланишича, коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг асосий йўналишлари жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлашдир. Ўз навбатида, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар ҳам сақланиб қолмоқда.
photo5192905504756706174.jpg
Бунда, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш зарур. Ёшларнинг ҳуқуқий таълими ва тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш ҳам келажакда яхши самара беради.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида коррупциянинг олдини олиш ва ходимларда коррупцияга қарши хулқ-атворни шакллантириш“ ўқув-услубий қўлланмаси тақдимоти бўлиб ўтди. Коррупцияга қарши курашишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Гулноза БОБОЕВА, ЎзА мухбири
http://uza.uz/oz/society/korruptsiyaga-arshi-tasirchan-kurashish-mu-okamasi-15-06-2019

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *