Ватанпарварлик руҳида

Ўзбекистон мустақилликка эришгач жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий

ва маънавий соҳаларида катта ислоҳотларнинг содир бўлиши келажак авлод тарбияси олдига муҳим вазифаларни қўйди. Бу аввало, келажак авлодни ана шу ўзгаришларга дадил мослаша оладиган юксак билим, кенг дунёқараш ва эътиқодга эга бўлишини талаб этади. Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий онг, миллий ғурур тушунчаларини сингдириш учун улар маънавий жиҳатдан соғлом бўлишлари зарур. Маънавий соғломлик эса жисмоний ва руҳий соғломлик билан чамбарчас боғлиқ. Маънавий соғломликнинг акси бўлган эътиқодсизлик, турли ёт оқим ва мафкураларга эргашиш ҳолати жамиятни инқироз сари етаклайди.

Ватан инсоннинг руҳияти, турмуш тарзи, онги ва тафаккури, ўтмиши, бугуни ва келажаги мужассам бўлган тушунчадир. Ватан остонадан, ўзи туғилиб ўсган гўшадан бошланади. Шунинг учун бола ўзи яшаб, нафас олиб турган хонадонида улғайиб вояга етишишида муҳташам ва қудратли макон бўлган она заминига меҳр-муҳаббат ва садоқати абадий бўлмоғи зарур. Ҳар бир инсоннинг ватанига бўлган муҳаббати она сути, она алласи ва ота-она меҳри билан унинг вужудига сингиб боради, ота-онасини авлод-аждодлари, уларнинг анъаналари, урф-одатлари, касб-корларини севувчи фарзанд ўзгаларни ҳам севади. Миллати, халқи, адабиёти, санъати, дини ва маданиятидан ғурурланиб, ўзи ўсган юрт табиатидан илҳомланиб, унинг муқаддас тупроғи қадрини англайди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – миллати, тили ва касбидан қатъий назар, ёшларда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, уларни ўз фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини бажаришга, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар этиб тарбиялаш натижасида тараққиётнинг юксак даражасига эришиш мумкинлигини ўтган асрнинг 60-70-йилларида Японияда вужудга келган «Япон мўъжизаси» мисолида яққол кўриш мумкин.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда оила, маҳалла, таълим муассасаларининг ўрни ва аҳамяти беқиёсдир. Инсонинг ҳаёт ҳақидаги дастлабки қарашлари оилада шаклланса,ижтимоий муҳит таъсирида муттасил ривожланиб боради. Ҳозирги кунда оила, маҳалла, таълим муассаси ўртасидаги алоқани узвийлигини таъминлаш ҳамда уларни ҳар бири ўзининг функционал вазифасини бажаришга эришиш лозим.Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш турли шаклларда, жумладан, бой ҳаётий тажрибага эга бўлган ҳарбий хизматчи ва фахрийлар, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларида, турли мусобақа ва танловларда ғолибликни қўлга киритган шахслар билан учрашувлар очиқ давра суҳбати ўтказиш; илмий-назарий ва амалий конференциялар, семинар-тренинглар, муайян мавзуга бағишланган кечалар, баҳс-мунозаралар, викториналар; Телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар, филм ва мултфилмлар, бадиий ва мусиқий асарлар, ОАВ, Веб-сайтларда Ватани улуғлаш, инсони миллий ғурурини уйғатувчи ғояларни доимий тарғиб қилиш; Таълим муассасалари талаба ёшларини тарихий музейлар ва ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси билан боғлиқ маданият ва истироҳат боғларига экскурсиялар уюштириш каби тадбирлар орқали уларни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш орқали самарали механизм яратиш мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири- маънавий жиҳатдан баркамол, жисмоний ва руҳий жиҳатдан соғлом, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш учун жисмонан чиниққан, фидойи инсонни тарбиялаш, таълим ва маориф тизимини такомиллаштириш, миллий истиқлол ғояси асосида маънавий ва руҳий жиҳатдан янги авлодни вояга етказишга ижтимоий зарурат туғилиши табиий бўлиб, унинг акси таълим-тарбия жараёнида акс этмоқда. Ватан муқаддасдир. Ундан қиммат, ундан азиз, ундан ширин, ундан улуғ неъмат, бойлик йўқдир. Шу бойликни қадрлаган, ундан чексиз фахрланган инсонгина оиласи, халқи, атроф муҳитга, жамиятига меҳр-муҳаббатли бўлади

 

Жасурбeк БEГАТОВ,

Ўзбекистон Миллий Университети Ижтимоий фанлар

факультети 3-курс талабаси

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *