«…қурғон»даги «қўти»

Ҳажвчилар бунақа алмойи-жалмойи ёзадиганларга «тарсаки» тушуришни

қойиллатадилар. Бироқ, бу ҳолдан вилоят ҳокими хабар топиб, жиддий эътибор қаратгани эътиборга молик ҳодиса. Вилоят раҳбари шунақа саводсизликка қарши курашни бошлабдими, демак, жамиятимизда ҳали кўп ижобий ишлар амалга оширилишига умид қилсак бўлади, дейди Дониш домла. Ҳокимларнинг мана шундай ибратли ишлари ҳақида ҳам кенг ёритиб бораётган зиёлилар, ижодкорлардан талабаларимиз ибрат олишларини тавсия этамиз.

Баъзи савияси пастроқ талабалар учун изоҳ: қуйидаги эълонда  «EHTIYOT» сўзи «EXTIYOT», «QISM» сўзи «QISIM» шаклида хато ёзилган…

Вилоят ҳокими давлат тилига ҳурматсизлик ҳақида ёзди

Вилоят ҳокими давлат тилига ҳурматсизлик ҳақида ёзди

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ўзининг facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ва веб-сайтида “Дўконлардаги чаласавод ёзувлар давлат тилига бўлган ҳурматсизлик эмасми?!” ҳамда “Нотариал идорада саводхонлик ва тартиб йўқми?” номли постлари билан танқидий чиқиш қилди.

Мақолада бугунги куннинг долзарб мавзуси бўлган саводсизлик масаласи, мутасаддиларнинг бефарқлиги ҳамда реклама соҳасидаги эътиборсизликлар тилга олинган.
Ушбу постларга ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ҳам кўплаб фикр ва мулоҳазалар билдирилган.
Эркинжон Турдимов Каттақўрғон ва Оқдарё туманлари мисолидаги ушбу постлари орқали Самарқанд вилоятидаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарларига зарурий хулоса чиқариш зарурлигини эслатиб ўтган.
photo5217463195747330813.jpg
photo5217463195747330814.jpg

http://uza.uz/oz/society/viloyat-okimi-davlat-tiliga-urmatsizlik-a-ida-yezdi-22-06-2019

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. Дониш домла, мавзуниям чўтки ёритишни боплайсиз-да. Бундай ажиб ғояларни Сизга тарихчи олим ва публицист Аброр ака Хидиров берса керак. Иккингиз бир бўлсангиз, дунё муаммоларининг ечимларини ҳам ҳал қилиб ташлашга қодирсизлар. Сизларга бутун жамоа ҳавас қилади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *