Ўзбекистон-Япония: таълим соҳасидаги ҳамкорлик

Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Япониянинг Сока университети

ўртасида илм ва технология устувор йўналишлари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, ҳамкорликда илмий изланишлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Soka Gakkai International Президенти Дайсаку Икедага Ўзбекистон Миллий университети “Фахрий доктори” унвонини топшириш мақсадида Миллий университет ректори Авазжон Марахимов жорий йилининг 28 октябридан 1 ноябрига қадар Япония пойтахти Токио шаҳрига ташриф буюрди.

Ўзбекистон-Япония: таълим соҳасидаги ҳамкорлик

Авазжон Марахимов сафар дастури доирасида Сока университети қошидаги мактаб ва Япониядаги Ўзбекистон элчихонасига борди.
 Япон ўқувчилари билан бўлиб ўтган учрашувда ректор ўзининг илиқ ва самимий фикрларини япон ўқувчиларига билдирар экан, айниқса, уларнинг “Донолик, шон-шараф, эътироф, соғлиқ ва келажакка бўлган ишонч” шиори замирида олам-олам маъно мужассамлашганини тўлқинланиб гапирди.
Делегация 29 октябрда Япониянинг Фан ва Технология JST япон агентлиги президенти Мичинари Хамагучи билан учрашди. Музокарада томонлар қисқа ва узоқ муддатли ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилишди.
Шунингдек, келажакда университетнинг тарих факультети базасида археологик жойларни ва қадимий қадриятларни сканерлаш ҳамда клонлаш учун JST технологиясидан фойдаланадиган лойиҳа яратиш бўйича келишиб олдилар.
Равшанжон Омонов,
ЎзМУ ахборот хизмати мухбири

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *