Замонавий илм — фанлар ривожи!
Жорий йилнинг 25 май куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий университетининг Ижтимоий фанлар факультети ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал – демократик партияси билан ҳамкорликда 2020 йил Республикамизда “Илм – маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистонда илғор хорижий тажриба, жаҳон фанининг замонавий ютуқлари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал инновацион ривожлантиришда талаба-ёшларнинг иштирокини ошириш мақсадида, “ЗАМОНАВИЙ ИЛМ-ФАНЛАР РИВОЖИДА ТАЛАБА-ЁШЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ЎРНИ” мавзусидаги Республика илмий — амалий онлайн конференцияси ташкил этилди.
Конференцияни, Ўзбекистон Миллий университети Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Камолиддин Мансуржонович Кириш сўзи билан очиб бердилар ҳамда талаба-ёшланинг илм-фанлар фаолиятидаги изланишларига омад тилади. Шундан сўнг, ЎзР Инновацион ривожланиш вазирлиги бош илмий котиби, филология фанлари доктори, профессор Ноибахон Мамадалиева ҳамда ЎзМУ “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор Нигинахон Шермуҳаммедовалар томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан маъруза тингланди. Конференция таҳрир ҳайъати аъзолари, ЎзЛиДеП Олмазор туман Кенгаши аппарат раҳбари Нилуфар Закирова, ЎзМУ қошидаги Ибн Сино саломатлик маркази раҳбари Раънохон Рустамова, ЎзМУ доценти, физика – математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Рамзиддин Кучаров, ЎзМУ ўқитувчиси Бобур Абдуллаев ва ФарДУ ўқитувчиси Серобжон Юлдашевлар иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб бериб бордилар. Шунингдек, конференция давомида ЎзМУ “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси устозлари, фалсафа фанлари доктори, профессор Озодахон Нишонова ҳамда фалсафа фанлари номзоди, доцент Бахтиёр Жалилов ҳам иштирок этиб, талабаларга ўзларининг илмий – амалий тавсияларини йўлладилар ва ёшларни ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдиришди. Конференцияга ЎзМУ катта ўқитувчиси, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Жалолиддин Юсубов модераторлик қилди.
Мазкур конференцияга жами 270 та мақола тўплам учун тавсия этилган бўлиб, иштирокчи муаллифлардан Зиёдахон Абдураҳимова, Хосиятхон Аҳаджонова, Дурдона Рахматуллаева, Хайрулла Ширинбоев ва Робия Бўриевалар мақолалари юзасидан қисқача маъруза қилишиб, ўзларининг амалий таклифларини билдиришди. Иштирокчиларга конференция ташкилотчилари томонидан онлайн тарзда
Сертификатлар тақдим этилди.
Ушбу конференцияни ташил этишда яқиндан ёрдам берганликлари учун ЎзМУ раҳбарияти ва устозларига, ЎзР Инновацион ривожланиш вазирлиги масъулларига, ЎзЛиДеП Олмазор туман кенгашига ўзимизнинг чуқур миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.
✍️ Абдумўмин УСМАНОВ.
Конференция ташкилий қўмита котиби,
ЎзМУ талабаси ва факультет етакчиси.
Сўнгги фикрлар