“Talaba-S” тизими 18 ёшда!

маъқул бўлса Миллий университетга муроажат қилинг!

1

Малумки 2020 — йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиятни ривожлантириш” йили бўлган сабабли юртимизда барча соҳаларни замон талабига мувофиқ холда босқичма-босқич рақамлаштиришга кенг эътибор қаратилиб келинди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўқув жараёнини тартибли ва тизимли равишда  назорат қилиб бориш, ўқув жараёни ҳақида тезкор ва тўлиқ маълумот олиш учун 2003 йили университет профессор-ўқитувчилари томонидан “Talaba-S” тизими яратилган эди. Ушбу тизим ўзининг қатор афзалликлари билан синовдан ўтди ва бугунги кунда университетда олиб борилаётган ишларимизнинг енгиллатишга жуда қўл келмоқда. Тизимда йилма йил таълим сохасига киритилган ўзгаришлар ўз аксини топади ва тўлиқ замонавий талабларга жавоб беради.

Ушбу тизимни жорий этиш билан ўқув ва молия жараёнига тегишли бир-бирига боғланган турли масалалар комплексини бир вақтнинг ўзида ечиш, улар бўйича таҳлилий маълумотлар  тайёрлаш мумкин. Жумладан:

  • талаба тўғрисида барча маълумотларни олиш ва назорат қилиш;
  • рейтинг назоратларини ўтказиш учун ҳар хил қайдномалар тайёрлаш ва рейтинг балларини киритиш ва назоратни мониторинг қилиш, назорат натижаларини чиқариш;
  • назорат натижаси бўйича талабаларни стипендия билан таъминлаш ва тегишли буйруқларни чиқаришни автоматлаштириш, талабаларни стипендия олиш қайдномаларини чиқариш;
  • кундалик давоматни киритиш ва уларни мониторинг қилиш;
  • давомат бўйича ҳар хил ҳисобот ва рўйхатлар олиш

“Talaba-S” тизими ёқимли интерфейсга эга, ишлатиш учун содда ва қулай. Бу тизимни локал тармоқда ёки алоҳида ҳолатда ишлатиш мумкин.

“Talaba-S” тизими шундай қатор қулайликларга эга бўлганлиги сабабли, уни баъзи ОТМлари ҳам бугунги кунда муваффақият билан ишлатишмоқда.
“Talaba-S” билан бир қаторда “Contract-S” тизими хам ишлатиб келинмоқда. Ушбу тизим олий таълим юртида талабаларнинг шартнома тўловларини хисоб-китобини юритиш ва назорат қилиш жараёнини рақамлаштиришга мўлжалланган.

«Contract-S» тизимининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

1)                   Тўлов шартнома асосида ўқишга қабул қилинган талабалар шартномаларини ҳисобини юритиш.

2)                   Талабалар online кўринишда исталган вақтида шартнома нусхасини олиш ва у асосида пул ўтказиш, ўз тўловларини холатин кўриш.

3)        Талабалар тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш.

4)                   Шартнома шартини бажармаган талабалар тўғрисида маълумотни факультет деканатларини огоҳлантириш.

5)                   Талабалар шартнома шартини бажариш натижаларини тезкор равишда  маъмуриятга етказиб бериш каби имкониятлари мавжуд

Бу тизимларни таклиф ва мулоҳазалар асосида янада такомиллаштириш имкониятлари унга бўлган талабни янада оширади.

 

Султон Гайназаров

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *