Малакали кадрлар – миллий юксалиш йўлида авангард бўлади
Ҳар бир соҳада билим ва малака ғоят муҳим ўрин тутади.
Айни кунларда Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар ҳамда бир гуруҳ партия фаоллари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида малака оширмоқдалар.
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 2 февралдаги мамлакатимиздаги сиёсий партиялар раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувида белгиланган устувор вазифаларни ижросини таъминлаш учун аввало сиёсий партияларнинг масъул ходимлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари замон билан ҳамнафас бўлишлари зарур,– дейди халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Тўлқин Эшбеков.– Бунинг учун ҳар биримиз билим ва малакаларимизни муттасил ошириб боришимиз зарур.
Тингловчилар “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрни”, “Сайлов мавзуларининг ОАВда ёритилиши” каби мавзуларда маърузалар тингламоқдалар.
Самариддин Халилов,
Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси
Тошкент шаҳар Кенгаши масъул ходими
Сўнгги фикрлар