Китобхон талабаларнинг ойдин орзулари

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти

университети Ўзбек тили таълими факультетида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Журналистлар уюшмаси, республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди Тўлқин Эшбек билан ижодий учрашув ўтказилди.

IMG_20221123_174837 IMG_20221123_174900 IMG_20221123_175009

Факультет декани, филология фанлари доктори, профессор Саодатхон Муҳамедова ёзувчи Тўлқин Эшбек ижодий фаолияти сўз юритар экан, унинг қисса ва ҳикоялардан иборат “Жигарбандлар”, “Шабада эсган кун”, “Қишлоқлик бола қиссаси”, “Жайдари ҳангомалар”, “Адашган қиз қисмати”, “Икки аср одами”, ҳажвий шеърлари жамланган “Ўзбекнинг ёмони бўлмайди”, публицистика, эссе ва бадиалари ўрин олган “Ҳаёт карвонлари”, “Қутлуғ қадамлар”, “Самарқанд фарзанди”, “Олимнинг беқиёс олами”, “Генералнинг мангу юлдузи” тўпламларини талабалар катта қизиқиш билан мутолаа қилишларини таъкидлади.

Тўлқин Эшбек китобхонлик маданияти, бадиий асарларни доимо уқиб ўқиш ва таҳлилий фикрлашга ўрганиш инсонни қанчалик маънавий камолга етказишини таъкидлади. У атоқли адиб Пиримқул Қодировнинг талабалар ҳаётига бағишланган “Уч илдиз” романи ҳақида қизиқарли маълумотлар берар экан, уни албатта мутолаа қилишни тавсия этди.

Ижодий учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

Шоира ИСАЕВА,

ТошДЎТАУ ўзга тилли гуруҳларда ўзбек тили таълими

кафедраси доценти, филология фанлари номзоди

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *