“HydroNUUz” халқаро олимпиада ғолиби

Қозоғистон Республикасининг Л.Н.Гумелев номидаги Евроосиё миллий университетида

Гидрология таълим йўналиши бўйича I халқаро талабалар фан олимпиадасини ўтказилди.

Мазкур олимпиадада ЎзМУ География ва табиий ресурслар факультети Гидрология ва Гидрометеорология йўналиши талабалари Ойжамол Муталова, Дархон Ярашев, Беҳруз Маҳмудов, Ғабит Зулпихаров иштирок этди.
Халқаро олимпиадада Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон нуфузли олий таълим муассаларидан 9 жамоа иштирок этди. 3 босқичда ўтган мазкур халқаро олимпиадада  ЎзМУнинг “HydroNUUz” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, жамоа аъзоси Беҳруз Маҳмудов шаҳсий кўрсаткичлари бўйича фахрли 1-ўринни эгаллади.
Мазкур ҳалқаро олимпиадада университет талабалари муваффақиятли иштироки билан бир қаторда, хорижий давлат университетлари профессор-ўқитувчи ва талабалари билан яқиндан танишиш, гидрология соҳаси бўйича ўзаро фикр алмашиш имкониятига эга бўлди.
Мазкур тадбир негизида ёш иқтидорларни юзага чиқариш, уларнинг интелектуал салоҳиятини янада оширишга кўмаклашиш ва уларни илмий тадқиқот олиб боришга йўналтириш, шунингдек, университетлар ўртасида таълим, илм-фан доирасида ҳалқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш каби устувор вазифалар мақсад қилинган.
        Турмон СОҲИБОВ, 
География ва табиий ресурслар факультети декани ўринбосари
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-univercity/442

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>