Адиблар хиёбонидаги ўйлар

“СЎЗ ДУРЛАРИН ТЕРМОҚДИР ИШИМ”

1

Эл-юртини севган, унинг тараққиёти вафаровонлиги учун сидқидилдан хизмат қилганфарзандларни тарих ҳам сийлайди. Халқимизнинг тинч, тўкин ва барқарор ҳаёти, ёруғ келажаги йўлида курашган инсонлар номиҳақли равишда абадиятга дахлдордир.

Мустақиллик йилларида Эркин Воҳидовдавлатимизнинг маънавий асосларинияратишда фаол иштирок этди. Бу жиҳатларунинг ижодий ва ижтимоий фаолиятида ёрқиннамоён бўлди. Ватанимиз озодлигини, халқимизнинг эркин обод ва фаровон ҳаётини тараннум этадиган, инсон қад- қимматини улуғлайдиган янги шеърий асарлари она тилимиз, миллий қадриятларимиз, буюкаждодларимиз меросини асраб-авайлашгабағишланган китоблари минглаб оилаларга, миллионлаб қалбларга кириб борди.

…Орадан йиллар, асрлар ўтсада, «Ватан то танда жоним бор, сенингдирман, сенингдирман» деган халқимизнинг буоташнафас ва дилбар шоири ўз асарларибилан «тирик сайёра» янглиғ авлодларгакомиллик, тинчлик, ватанпарварлик, адолат, софлик каби эзгу фазилатлар ва гўзалтуйғулардан сабоқ бераверади.

Бугун Ўзбекистон Миллий университетининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан университетнинг профессор-ўқитувчилари, ёш олимлари, талаба-ёшлари ҳамда меҳмон сифатида таклиф этилган шоир ва санъаткорларидан иборат бир гуруҳ жамоа яна бир бор Адиблар хиёбонига ташриф буюришди.

Адиблар хиёбонида университетимизга бириктирилган буюк сиймо, ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига унутилмас ҳисса қўшган атоқли адиб, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ “Сўз дурларин термоқдир ишим” мавзусидаги маърифий учрашув бўлиб ўтди. Маърифий учрашув доирасида университетимизнинг ўзбек филологияси, иқтисодиёт, таэквандо ва спорт фаолияти йўналишларида таҳсил олаётган талаба-ёшлари томонидан Эркин Воҳидов ижодига мансуб шеър, ғазал, баҳру-байт ва қўшиқлар тингланди.

Маърифий тадбир доирасида Ўзбекистон Миллий университети профессори Ҳамидулла Болтабоевнинг “Эркин Воҳидов ва мумтоз адабиёт” мавзусидаги илмий маърузаси тингланди.

Таэквандо ва спорт фаолияти факультетининг 2-курс талабаси, халқаро ва республика спорт мусобақаларининг олтин медал ғолиби Зокиров Хожакбар ўз чиқишида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳақида тўхталар экан:

Мен буюк юрт ўғлидирман,

Мен башар фарзандиман,

Лекин аввал сенга бўлсам

Содиқ ўғлон, ўзбегим.

Эркин Воҳидов қаламига мансуб ушбу мисралар мен шоҳсупага кўтарилганимда ҳар гал тилимда, дилимда бонг уради. Ўша лаҳзаларда Ўзбекистондек буюк юртнинг фарзанди эканимдан ва унинг шарафини халқаро миқёсдаги мусобақаларда ҳимоя қилиш бахти насиб этганидан қалбимда фахр-ифтихор туйғуси жўш уради. Халқимиз ва Президентимиз ишончини оқлаганимдан беҳад қувонаман” дейди.

Ҳақиқатдан ҳам, Эркин Воҳидов халқимиз учун самимий туйғулар куйчиси сифатида ғоят қадрлидир. Инсон қалби, покиза туйғулар, қувончу шодликлар билан бирга, халқимизга хос бўлган бағрикенглик, одамийлик, ҳалоллик каби фазилатлар мадҳ этилгани боис унинг шеърияти барчани ўзига чорлайверади. Шоирнинг китоблари кириб бормаган ўзбек хонадони бўлмаса керак. Демак, у ўз асарлари билан мангу яшайди.

 ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор К.Мирзаахмедов

 

Адиблар хиёбонидаги ўйлар

Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг “Кўрдим, Шукур Бурҳон…” шеърини билмаган адабиёт ихлосманди бўлмаса керак. Унда атоқли актёр қиёфасида халқимиздан етишиб чиққан даҳолар сиймоси умумлашма образ сифасита тасвирланади.

“Бу шеърни кўрсангиз, балки койирсиз:

Одамни қўй-да, деб ҳоли-жонига.

Биламан, пиёда, тинч етмоқчисиз,

Ҳув мағрур ҳайкаллар хиёбонига…”

Адиблар хиёбони. Дарҳақиқат, инсоният яралибдики, санъат билан, адабиёт билан ҳамнафас яшайди. Ҳамма замонларда ҳам адабиёт намоёндаларига хайкал қўйилган. Аммо афсуски, яқин ўтмишда ижод ҳам у ёки бу шаклда сиёсатга қурбон қилингани рост. Яқинда пойтахтнинг қоқ юрагида бунёд этилган “Адиблар хиёбони”ни зиёрат қиларканман ана шундай ўйлар ўтди хаёлимдан.

Абдулла Қодирий…

Ростгўйлиги, миллатсеварлиги учун қурбон қилинган улуғ адиб.

Саид Аҳмад…

Навқирон ёшида “Халқ душмани”, деган туҳматларга учраб, бадном қилинган, истиқлол йиллари пок номи оқланиб, “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган буюк сўз заргари.

Саида Зуннунова…

Садоқатнинг буюк ҳирқасини елкасига илиб, асрдан асрга ўйчан тикилиб турган, бугунги ўзбек қизларига намуна бўладиган ўзбек аёли, шоираси…

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси яқинида қад ростлаган ўндан ортиқ сиймо буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ҳайкали билан бир бутунлик ҳосил қилгани айниқса, эътиборга молик. Гўё ғазал мулкининг султони ўзи бошлаган адабиёт карвонини ортидан эргаштириб бораётгандек. Гўё барча замонларнинг нуктадон ижодкорлари улуғ устоз бошчилигидаги мушоирага йиғилгандек.

Икки ҳайкал олдида узоқ туриб қолдим.

Ойбек…

Бир неча йил аввал биринчи ўзбек кимёгар аёли Зарифа Саидносированинг “Ойбегим менинг” автобиографик мемуарини ўқигандим. Улуғ адибнинг рафиқасига тегишли кўнгил кечинмаларидан қаттиқ таъсирлангандим. Икки қалбнинг бир-бирига ҳурмати, эҳтироми, муҳаббати, ҳамдардлиги… ҳафталаб хаёлимни банд этганди. Хиёбонда Ойбек домла қаршисида турарканман, ўша кечинмалар яна менга қайтгандек бўлаверди. Қаёқдандир қулоғимга вазмин, аммо ҳаётбаҳш овоз келади:

“…Нафис чайқалади бир туп наъматак,

Чўққида, қуёшнинг беланчагида

… Ваҳший қояларнинг ажиб ижоди…”

Сал наридан қувноқ қаҳ-қаҳа янграгандек бўлади. Танийман. Бутун умр содда ва самимий ҳаёт кечирган Ғафур Ғулом қаҳ-қаҳаси. Ҳануз урушни лаънатлаётган, тинчлик, бунёдкорликни улуғлаб, миллатлар ўртасидаги дўстликни куйлаётган ўзбек даҳоси.

“Тошкент – нон шаҳри” фильмини кўпчилигимиз севиб томоша қилганмиз. Юртимиз пойтахти ҳамиша турфа халқу миллатлар учун умумий уй бўлгани ҳақиқат. Бунга Шомаҳмудовлар оиласи асрий ҳайкал бўлиб, турибди. Аслида адабиётимизда ҳам шундай бўлган. Аммо бугунгача миллий сўз санъатимиздаги миллатлар дўстлиги масаласи очилмаган қўриқ ҳолида эди. Адиблар хиёбонидаги бир жиҳат шу сабаб ҳам эътиборимни тортди. Хиёбондан Александр Файнберк сиймоси ҳам жой олгани адолатли ва гўзал иш бўлибди.

ХХ аср ўзбек шеърияти ихлосмандлари Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов ижоди билан албатта, яхши таниш. Адиблар ҳиёбонида устознинг ўйчан қиёфасига боқинг. Тарихи минг йиллик аруз вазнию, замонавий бармоқ услубини ўйноқи сатрларига жо қилган шоир бугун жисман орамизда йўқ. Аммо хотирамизга михланиб қолган достонлари, шеърлари, баётларини ҳар куни ёд айтамиз. Бундан ярим асрлар аввал яратилган “Руҳлар исёни” достонида шундай эпиграф қўлланганди: “Туғилгансан озод, мудом озод бўлиб қол!”. Эркин Воҳидовнинг ўйчан сиймоси озод Ўзбекистонга боқиб турганида ўзига хос маъно бордек, назаримда.

Устозлар зиёратидан шундай кечинмалар билан қайтдим. Сабоқдош дўстларимиз, устозларимиз билан телефон орқали таассуротларимизни бўлишдик. Олис Қорақалпоғистондан тортиб водий вилоятларида истиқомат қилувчи талаба дўстларим ҳам хиёбон ҳақида ўз фикрларини айтишди. Уларнинг кўпчилиги телевидение орқали намойиш этилган Президентимизнинг хиёбонга ташрифини кўришган экан. Юртимизда карантин якунлангач, факультетимиз талабалари иштирокида хиёбонда турли тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказишга келишиб олдик.

Нилуфар ОМОНОВА,

Ўзбекистон Миллий университети талабаси.

 

КУЙ АВЖИДА УЗИЛМАСИН ТОР…

Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари “Адиблар хиёбони”да Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли шоир ва адиб, ЎзМУнинг собиқ талабаси  Эркин Воҳидовнинг хайкали пойида  жам бўлишди.

Мазкур хиёбонга Эркин Вохидов сиймоси ўзгача сурат ва сийрат бахш этган. Шу ўринда икки оғиз ижодкор шахси хақида. Эркин Воҳидов ўзининг сермазмун, бадиий юксак шеър ва достонлари, драматик асарларида она юртимиз ва халқимизга, миллий қадриятларимизга меҳр ва садоқат туйғусини катта маҳорат билан тараннум этди. Унинг бетакрор ижоди миллий руҳи ва халқчиллиги, ҳаётийлиги билан адабиётимиз хазинасидан муносиб ўрин эгаллади.

Атоқли шоир ярим асрдан зиёд ижодий фаолияти давомида “Тонг нафаси”, “Қўшиғим сизга”, “Ақл ва юрак”, “Менинг юлдузим”, “Ёшлик девони”, “Тирик сайёралар”, “Шарқий қирғоқ”, “Келажакка мактуб” каби шеърий тўпламлари, “Нидо”, “Қуёш маскани”, “Руҳлар исёни”, “Кўҳинур” каби достонлари, “Олтин девор”, “Истанбул фожиаси” сингари саҳна асарлари, “Сўз латофати” бадиий рисоласи, жаҳон адабиётининг Ҳофиз Шерозий, Мирзо Бедил, Гёте, Сергей Есенин каби мумтоз намояндалари меросидан қилган таржималари билан ўзига хос ижодий мактаб яратди. Унинг турли жанрдаги ўнлаб асарлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинди.

Шоир, тажрибали ижодкор, жонкуяр ташкилотчи сифатида кўплаб ёш истеъдод эгаларига устозлик қилди.

— “Мустақиллик йилларида шоирнинг ижодий ва ижтимоий фаолияти янада ёрқин намоён бўлди. Ватанимиз озодлигини, халқимизнинг эркин, обод ва фаровон ҳаётини тараннум этадиган, инсон қадр-қимматини улуғлайдиган бир қанча янги шеърий асарлари, она тилимиз, миллий қадриятларимиз, буюк аждодларимиз меросини асраб-авайлашга бағишланган китоблари, бунёдкор замондошларимизнинг фидокорона меҳнати, юртимиздаги улкан ислоҳот ва ўзгаришлар ҳақидаги публицистик мақолалари кенг жамоатчилик ўртасида катта қизиқиш уйғотди”- дейди тадбир ташкилотчиси, ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Камолиддин Мирзаахмедов.

— “Бугунги тадбир Эркин Воҳидовнинг ижод гулшанидан бир кичик гулдаста холос. Чунки мамлакатимз Президенти таъкидлаганларидек, шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоийга  эҳтиром кўрсатишимиз, ул олиймақом зот тимсолида муҳташам адабиётимиз намояндаларига қўйилган ҳайкалларлар қошида улуғ ижодкорлар билан юзма-юз туриб, эҳтиром кўрсатишимиз зарур. Биз ҳали Эркин Воҳидов ижод сирларини ўрганиб, чин маънода шоирнинг издошлари бўлишга ҳаракат қиламиз. Эркин Воҳидов ижоди бўйича докторлик ва магистрлик диссертациялари, битирув ва курс ишлари лойиҳалари тайёрлаб, Эркин Воҳидовшуносликка ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшамиз” — дейди ЎзМУ Хорижий филология факультети талабаси Зайниддин Бўронов.

Маданий-маърифий тадбир доирасида ЎзМУ талабалари Эркин Воҳидов ижодига мансуб бўлган ижод сарчашмасининг булоғидаги тиниқ сувдан бахраманд этишди.

Атоқли шоир, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Эркин Воҳидовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

https://nuu.uz/uzc/press/news

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>