“АХБОРОТ СОАТЛАРИ” № 23-16
Ҳафтанинг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалари (8-13 февраль кунлари)
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
“АХБОРОТ СОАТЛАРИ” № 23-16
Ҳафтанинг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалари (8-13 февраль кунлари)
ТОШКЕНТ
ЎзМУ – 2016
Факультет деканининг Маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосарлари ва мураббийлар диққатига! Талабаларга “Ахборот соатлари” материаллари билан nuuz.uz ва uchildiz.uz веб-сайтлари орқали ҳам танишиш тавсия этилиши мақсадга мувофиқдир.
I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВОҚЕАЛАРГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ
2016 йил 5 март шанба дам олиш кунини 2016 йил 7 март душанба кунига кўчириш тўғрисида
Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2016 йил 5 март шанба дам олиш куни 2016 йил 7 март душанба кунига кўчирилсин;
2016 йил 5 март шанба куни иш куни деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.Каримов
Тошкент шаҳри,
2016 йил 12 февраль
СОҒЛОМ ОНА ВА БОЛА – МАМЛАКАТИМИЗ ТАЯНЧИ
2016 йил 9 февралда Президентимиз Ислом Каримов томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тасдиқланди. Унда «Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади» деган ҳаётбахш қадрият ва олижаноб ғояни жамиятимизда теран англаш ва қарор топтириш, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида ҳурмат-эҳтиром муҳитини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни тарбиялаш, оила институтини мустаҳкамлашда давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар кўзда тутилган.
Давлат дастурида мамлакатимиз қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида 13 мингта уй-жой барпо этиш, узунлиги 296,3 километрлик электр ва 307,5 километр газ таъминоти тармоқларини қуриш кўзда тутилган. Шунингдек, қишлоқ жойларда 1,3 минг километрдан ортиқ, жумладан, замонавий қишлоқ массивларида 300,5 километрлик ичимлик суви тармоғини барпо этиш ҳисобидан аҳоли пунктларини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ишлари давом эттирилади. Умумтаълим мактаблари учун қўшимча 1,7 мингдан зиёд спорт зали, жумладан, 2016 йилда барча мактабларда спорт клублари, жамоалари ва спорт турлари бўйича мактаб лигаларини ташкил этиш ҳисобга олинган ҳолда, 217 зал барпо этиш, ҳар бир туманда зарур ускуналар билан жиҳозланган камида биттадан болалар-ўсмирлар спорт мактаби (225 та), хусусан, 2016 йилда 15 шундай мактаб қуриш режалаштирилмоқда. Шунингдек, вилоят марказларида спортнинг 4 йўналиши бўйича 56 ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, чунончи, жорий йилда 5 мактаб фаолияти йўлга қўйилади, сузиш ҳавзалари тармоғини яна шундай кенгайтириш ҳисобидан 11 сув ҳавзаси қурилади, уларнинг умумий сони 290 тага етказилади.
“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида соғлом болани шакллантиришда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада кенгайтириш, бошланғич таълим сифатини тубдан ошириш ҳисобидан болаларни мактабга тайёрлаш даражасини юксалтириш, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этиш вазифаси белгиланган.
2016 йилда 28 янги умумтаълим мактаби қуриш, 234 мактабни реконструкция қилиш ва 105 тасини капитал таъмирлаш, уларни янги ўқув мебели, компьютер синфлари, ўқув-лаборатория ускуналари билан таъминлаш ишлари бошланади. 1,6 мингдан зиёд мактаб компьютерлар, жумладан, интерфаол электрон доскалар билан жиҳозланади. 13 академик лицей ва 107 касб-ҳунар коллежини реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш, уларни зарур ишлаб чиқариш ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда.
«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурини амалга ошириш учун 7 триллион 483,3 миллиард сўм ва 194,4 миллион доллар йўналтирилади. Бу борадаги ишлар ва янги ташаббусларни амалга оширишни изчил давом эттириш, шубҳасиз, мамлакатимизда шаклланган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш, баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилади.
“ЯГОНА ДАРЧА” МАРКАЗИДА БИР КУН
Шу йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили асосида Давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолият бошлади.
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ташкил этилган бундай марказлар тадбиркорларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилмоқда. Мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарлари ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган бундай марказларда тадбиркорлик субъектларига 16 турдаги давлат хизмати кўрсатилаётир. Эндиликда тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтиш, инженерлик коммуникация тармоқларига уланиш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш, ташқи рекламани жойлаштириш, турар жойни нотурар жойга айлантириш каби масалалари бир жойда ҳал бўлади.
АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 575 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида 9 февраль куни улуғ бобокалонимиз таваллудининг 575 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, турли вазирлик ва идоралар, ижодий уюшмалар ва жамоат ташкилотлари вакиллари, навоийшунос олимлар, адиб ва шоирлар, маънавият тарғиботчилари, маҳалла фаоллари, ёшлар иштирок этди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммадали Аҳмедов, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди ва илмий экспедицияси раҳбари Зокиржон Машрабов, Франциянинг мамлакатимиздаги элчихонаси вакили М.Галланд, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист О.Галахов ва бошқалар Президент Ислом Каримов раҳнамолигида алломаларимизнинг бебаҳо илмий, бадиий, маърифий меросини ўрганиш, ёшларни баркамол, ватанпарвар, фидойи инсонлар этиб тарбиялашда кенг фойдаланиш борасида улкан ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Алишер Навоий мероси – бетакрорлиги, тарбиявий аҳамияти, инсонийлиги, ибратли жиҳати билан бутун инсоният учун қадрли. Мустақиллик шарофати билан буюк мутафаккир ижодини чуқур ўрганиш, асарларида тараннум этилган эзгу ғояларнинг аҳамиятини тарғиб этишга катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт институти томонидан улуғ шоирнинг 20 жилдлик «Мукаммал асарлар тўплами» ҳамда 10 жилдлик жамланмалари кирилл ва лотин алифболарида нашр этилгани адабиёт мухлислари учун бебаҳо туҳфа бўлди. Шоир ҳаёти, ижодининг барча қирралари қамраб олинган илмий асарлар, рисола ва монографиялар нашр этилиб, илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
БОБУР ВА БОБУРИЙЛАР ИЖОДИГА ОИД МАНБАЛАР ХАЗИНАСИ
Бобур халқаро жамоат фонди ва илмий экспедицияси томонидан шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа улуғ алломаларимиз ҳаёти ва ижодини ўрганиш, кенг тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимиз раҳнамолигида халқимизнинг қадимий бой маданий мероси, бетакрор тарихий ёдгорликларимиз, миллий қадриятларимиз, айниқса, жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизни улуғлаш, улар томонидан яратилган бебаҳо асарларнинг илмий-тарихий аҳамиятини жаҳон жамоатчилигига етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буни Бобур халқаро жамоат фонди фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Дунё илм-фани, маданияти, адабиёти ва санъати ривожига ўзларининг бой илмий мероси билан улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз қабр ва мақбаралари қайта тикланиб, ободонлаштирилди. Андижонда Боғи Бобур мажмуаси ҳамда Бобур Мирзонинг рамзий мақбараси барпо этилди. “Бобурнома” асари уч марта қайта нашр этилди. Ушбу асарнинг кирилл ва лотин алифболаридаги табдили, шунингдек, Муҳаммад Ҳайдар Мирзонинг “Тарихи Рашидий” асари форс тилидан таржима қилиниб, ўзбек китобхонларига тақдим этилди. Бобур ва Ҳумоюн Мирзо ҳаёти ва фаолиятини акс эттирган Хондамирнинг “Ҳабиб ус-сияр” асари ҳам она тилимизга ўгирилиб, “Ўзбекистон” нашриётида чоп этилди. Шунингдек, турли тилларда яратилган “Гулбадан”, “Андижон шаҳзодаси”, “Бобур – йўлбарс” китоблари она тилимизда нашр этилгани китобхонларимизга ажойиб туҳфа бўлди. “Бобур энциклопедияси”нинг яратилиши бобуршуносликдаги улкан ютуқлардан биридир.
ДАВРА СУҲБАТИ
Тошкентда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши томонидан “Глобал тармоқда миллий мулоқот майдони – ёшларни ахборот хуружларидан асраш омили” мавзуидаги давра суҳбати ўтказилди. Партия сиёсий кенгаши раиси ўринбосари А.Раҳмонов ва бошқалар Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ёшларнинг ҳуқуқий-сиёсий маданиятини ошириш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлади. Бугун мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар тобора кўпайиб бормоқда. Ёшларни салбий таъсирлардан асраш, уларга ахборот олиш имкониятини кенгайтириш мақсадида миллий ижтимоий тармоқлар ривожлантирилмоқда. Тадбир доирасида партиянинг расмий – www.adolat.uz сайтида ташкил этилган forum.adolat.uz форумининг тақдимот маросими ўтказилди. Ушбу форум орқали иштирокчилар юртимизда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий воқеа-ходисаларга ўз муносабатини билдириши, ўзаро фикрлашиши мумкин. Лойиҳа саволларга қисқа фурсатда, аниқ ва лўнда жавоб олиш шароитини яратиши билан ҳам аҳамиятлидир. Форумдаги “Ҳуқуқий маданият ҳақидаги тушунчангиз?”, “Йўлни асранг”, “Депутатлар фаолияти” каби мавзулар баҳс-мунозара ва теран фикрларга бойлиги билан ажралиб туради.
my.gov.uz – адолат кўзгуси
“Тезкор жавоб учун миннатдорлик билдираман. Онлайн-хизмат аъло даражада ишламоқда”, “Сифат, тезлик ва аниқликка қойил қолиш керак…”
Бу фикрлар my.gov.uz, яъни Ягона интерактив давлат хизматлари порталига келиб тушган, унинг хизматларидан минннатдор бўлаётган юртдошларимизнинг фикрлари. Ушбу портал фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкорлик билан қабул қилиш ва тегишли органларга етказишда муҳим воситага айланди. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни асосида электрон шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. Бу фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланиши учун янада кенг йўл очди. Бугунги кунда my.gov.uz олти юздан зиёд давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, идора ва ташкилотни қамраб олган. Мурожаат этувчи ариза ёки шикоятининг мазмунига қараб уни тегишли органга жўнатиш имкониятига эга. Мурожаат онлайн тарзда, шу вақтнинг ўзида керакли жойга етиб боради. Фуқароларнинг идорама-идора юриши, қоғозбозлик, ортиқча сарф-харажатларга ҳожат йўқ. Фуқаролар ўзларини ўйлантираётган савол ёки муаммо юзасидан ўз вақтида жавоб олмоқда. Ягона портал интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат портали доирасида, жумладан, «бир дарча» режимида фаолият кўрсатади. 2015 йилда my.gov.uz орқали 450 мингдан ортиқ мурожаат қабул қилинган. Уларнинг аксарияти, яъни 95 фоизи ечимини топган. 42 минг 800 тадбиркорлик субъекти мазкур порталда рўйхатга олинган. Мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатадики, уларнинг аксарият қисми давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти, коммунал хизматлар билан боғлиқ. Порталда фуқаролар учун кенг қулайликлар яратилган. Давлат тили порталнинг асосий мулоқот тили ҳисобланади. Унда рус ва инглиз тилларидаги версиялар ҳам мавжуд.
ЯПОНИЯ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ
2016 йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япония Фавқулотда ва Мухтор Элчиси Фумихико Като билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида давлатлараро муносабатларни ривожлантиришнинг устувор жиҳатлари, Япония Бош вазирининг 2015 йил 24-26 октябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан музокаралари чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Мулоқот чоғида жорий йилда режалаштирилган Ўзбекистон – Япония тадбирларининг амалий жиҳатлари, жумладан турли даражалардаги ташрифлар ва ҳамкорликнинг қўшма институтлари мажлисларининг муддатлари ҳамда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга йўналтирилган икки томонлама ҳужжатларнинг лойиҳалари кўриб чиқилди.
ЎЗБЕКИСТОН-АҚШ УЧРАШУВЛАРИ ЖАДВАЛИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
11 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Суҳбат давомида 19-21 январь кунлари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди ҳамда бошқа учрашув ва музокаралар якунлари юзасидан фикр алмашилди. Учрашувда 2016 йилга мўлжалланган турли даражадаги Ўзбекистон-АҚШ учрашувлари жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.
ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
2016 йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида турли даражадаги бўлажак Ўзбекистон—Россия учрашувлари нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
2015 ЙИЛДАГИ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАР ЯКУНЛАРИ
2016 йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Латвия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Эдгарс Бондарс билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Латвиянинг 2015 йилдаги муносабатлари якунлари сарҳисоб қилинди ҳамда турли соҳалардаги ҳамкорликни жорий йилда ва истиқболда янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама этилди. Шунингдек, парламентлараро ва ташқи ишлар вазирликлари даражасидаги режалаштирилган учрашувлар ҳамда ҳамкорлик бўйича қўшма институтларнинг навбатдаги мажлислари жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
ШҲТ МАТТ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ДИРЕКТОРИ БИЛАН УЧРАШУВ
2016 йилнинг 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Ижроия қўмитаси директори Евгений Сысоевни қабул қилди. Мулоқот давомида Абдулазиз Комилов Е.Сысоевни ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши қарорига биноан 3 йил муддатга қўмита директори лавозимига киришганлиги билан табриклади ҳамда терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашда ШҲТга аъзо давлатлар ҳамкорлигини таъминловчи асосий орган – МАТТ фаолиятига Ўзбекистон муҳим аҳамият қаратишини таъкидлади. Суҳбат давомида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Тошкент саммитига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, MATT Ижроия қўмитасининг 2016 йилда ва истиқболдаги фаолиятининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
ХОРИЖ ГРАНТИ
Ўзбекистон молия вазирлигининг расмий сайтида 2015 йилда Ўзбекистон Республикасига жалб қилинган беғараз кўмак маблағлари тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди. Унда ёзилишича, ўтган йилда умумий қиймати 231,1 миллион АҚШ долларига тенг 198 та хорижий грант жалб қилинган. Грантлар қуйидаги йўналишларга йўналтирилган.
— соғлиқни сақлаш (49 грант) — 108,7 млн. долл.
— таълим (53 грант) — 57,5 млн. долл.
— иқтисодиёт, молия бозори ва тадбиркорликни ривожлантириш (22 грант) -21,6 млн. долл.
— ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва божхона органларини техник жиҳозлаш (4 грант) — 13,3 млн. долл.
— ижтимоий ҳимоя, маданият ва спортни ривожлантириш (25 грант) — 12,2 млн. долл.
— экология (9 грант) — 4,8 млн. долл.
— давлат бошқаруви органларини моддий техника билан таъминлаш ва институционал ривожлантириш (8 грант) — 3,5 млн долл.
— қишлоқ ва сув хўжалиги (8 грант) — 2,7 млн. долл.
— замонавий ахборот-коммуникацион технологияларни киритиш (4 грант)-2,2 млн. долл.
— бошқа йўналишлар (16 грант) — 4,6 млн. долл.
БИТИМ ИМЗОЛАНДИ
Ўзбекистон делегациясининг Австрияга 2016 йил 24-27 январдаги сафари доирасида Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Австриянинг Атроф-муҳит қўмитаси билан ҳамкорлик ҳақида келишув имзоланди. Ҳужжат томонларнинг илғор технологиялар ва тажрибалар билан алмашиш, ходимлар салоҳиятини ошириш, табиатни муҳофаза қилиш меъёрлари ва стандартларини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлигини назарда тутади. Ушбу ташрифнинг яна бир аҳамиятга эга натижаларидан бири бу Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Австриянинг Eco World Styria Umwelttechnik Cluster GmbH кластери билан Ҳамжиҳатлик тўғрисидаги меморандумнинг имзоланиши бўлди. Меморандумга кўра чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича лойиҳалар ва дастурлар, тадқиқотларни биргаликда амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, оқова сувларни тозалаш, муқобил энергетиканинг янги технологиялари татбиқ қилинади.
Eco World Styria кластери – АҚШнинг Калифорния штатидаги Кремний водийсига ўхшаш «Яшил технологиялар водийси» бўлиб, бу ерда экологик ва энергетик технологиялар соҳасида фаолият юритувчи кўп миқдорда инновацион компаниялар жойлашган. Бугунги кунда кластер корхоналарининг умумий обороти йилига 8,5 млрд еврони ташкил қилади.
ЯНА ИККИТА BOEING-787 DREAMLINER ОЛИБ КЕЛИНАДИ
Жорий йилнинг кузида ҳаво лайнерларининг энг замонавий авлодига мансуб иккита Boeing-787 Dreamliner самолёти олиб келинади. 2015 йилда миллий авиакомпания ҳаво лайнерларида 23 минг 269 қатнов амалга оширилган. Авиакомпания хизматларидан 2 миллион 572 минг 289 йўловчи фойдаланган. Навоий шаҳридаги халқаро интермодал логистика марказидан Франкфурт, Милан, Вена, Дубай, Сеул, Шанхай, Ханой, Деҳли, Мумбай шаҳарларига юк қатновлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, “Uzbekistan Airways Technics” авиакорхонасида самолётларнинг композит материалларини таъмирлаш маркази очилди. Янги “Тошкент-4” йўловчи терминалининг қурилиши устида иш олиб борилмоқда.
ТЎРАҚЎРҒОН ТЭСИ ҚУРИЛИШИНИНГ АСОСИЙ ПУДРАТЧИСИ
“Ўзбекэнерго” Тўрақўрғон ТЭСи қурилишининг асосий пудратчисини танлаш бўйича тендер якунларини 2016 йил мартида эълон қилади. Лойиҳа яқин вақт ичида жадал босқичга киради. Бугунги кунда “Ўзбекэнерго” мутахассислари 94 га ҳудудда умумий қурилиш ишларини олиб бормоқда. Бир неча йилдан сўнг бу ерда иссиқлик электр станцияси қад кўтаради. Асосий тендерда 15 та номдор хорижий, шунингдек, бир қанча маҳаллий компания иштирок этмоқда.
ТРАНСФОРМАТОР ПОДСТАНЦИЯЛАРИ
Россиянинг “РЭП Холдинг” компанияси Ўзбекистонга икки комплект трансформатор подстанцияларини етказиб беради. “РЭП Холдинг” ва ERIELL Corporation Ўзбекистон жанубидаги газ-конденсат конларини қайта жиҳозлаш лойиҳаси доирасида ушбу шартномани имзолашди. Етказиб бериладиган анжомлар 50 Гц частотали уч фазали ўзгарувчан ток энергиясини қабул қилиш, қайта ишлаш ва тақсимлашга мўлжалланади. Етказмалар 2016 йил иккинчи чорагида амалга оширилади.
ИККИТА ЯНГИ КОРХОНА
Ўзбекистоннинг чарм-пойабзал тармоғи 2016 йилда йилига 48,7 млн квадрат дециметр чарм ишлаб чиқарувчи иккита кўнчилик корхонаси билан тўлдирилади. «Ангрен» махсус индустриал ҳудудида яратиладиган бу ишлаб чиқаришларга киритиладиган инвестициялар 2,1 млн долларни ташкил қилади. Март ойида ишга тушириладиган бу корхоналар эвазига «Ўзбекчармпойабзали» уюшмасининг чарм ишлаб чиқариши ҳажми 10 фоизга ошади. Ўзбекистонда ҳар йили 12 млн дона чарм маҳсулоти, жумладан 8 млн дона майда ва 4 млн дона йирик шохли чорва териси тайёрланади. Уюшмага кирувчи 26 та терини қайта ишловчи корхоналар томонидан ҳар йили 500 млн квадрат дециметр чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ўзбекистонда 2020 йилгача чарм ишлаб чиқариши ҳажми 581,9 квадрат дециметргача етади.
ХАЛҚАРО ТУРНИРДА 4 ТА МЕДАЛ
2-7 февраль кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари муносиб иштирок этиб, 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига олтин медални Исроил Мадримов (-75 кг) келтирган бўлса, Сардор Музаффаров (-56 кг) ва Улуғбек Мубинов (+91 кг) финалга қадар кечган жангларни мағлубиятсиз ўтказиб, кумуш медаль совриндори бўлди. Терманинг яна бир вакилии Жасурбек Латипов (-52 кг) бронза медали билан тақдирланди.
ХАЛҚАРО ТУРНИРДА 7 ТА МЕДАЛ
6-7 февраль кунлари Россиянинг Подольск шаҳрида юнон-рим кураши бўйича халқаро турнир ўтказилди. Унда иштирок этган 13 нафар ўзбекистонлик спортчидан 7 нафари совриндорлар сафидан ўрин эгаллади. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Муҳаммадали Шамсиддинов (85 кг) – олтин, Феруз Тўхтаев (59 кг) – кумуш, Ислом Баҳромов (59 кг), Мирзабек Раҳматов (66 кг), Нурбек Хошимбеков (75 кг), Эрмат Шерматов (85 кг) ва Далер Раҳматов (130 кг) бронза медалига сазовор бўлган.
II. ЖАҲОН МИҚЁСИДАГИ ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВОҚЕАЛАРГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР
БЕЛЬГИЯЛИК ОЛИМЛАР ЭЪТИРОФИ
Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонасида мамлакатни 2015 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси билан яқиндан танишдилар. Европарламент маслаҳатчиси Франк Швальба-Хот Ўзбекистонга бир неча маротаба ташриф буюргани ва ҳар сафар ижобий ўзгаришларга гувоҳ бўлганини таъкидлаб, “Ўзбек модели” иқтисодиётни модернизациялаш, саноатни диверсификациялаш, юқори технологияларга асосланган тармоқларни ривожлантириш йўлини тутиш нуқтаи назаридан кўпгина давлатлар учун намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ишонч билан айтишим жоизки, 2030 йилга бориб Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баравар оширишга эришилади. Мазкур жараёнда ўзбекистонликларнинг миллий ўзига хослиги, яъни ўз Ватанига бўлган чексиз муҳаббати ва садоқати катта ўрин тутади”, дея фикр билдирган.
Осиё тадқиқотлари Европа институтининг илмий ходими Себастьяно Мори эса ўз нутқида “Ўзбекистондаги 10 фоиз таъминланган ва 10 фоиз етарлича таъминланмаган аҳоли даромадлари ўртасидаги фарқ, яъни “децил коэффициенти” деб ном олган кўрсаткич барқарор пасайиш тенденциясига эгадир. Шу маънода, Жаҳон иқтисодий форуми рейтингида Ўзбекистон дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олгани таҳсинга лойиқ”, дея алоҳида эътироф этган.
МУҚОБИЛ ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДАГИ САЛОҲИЯТ
Германиянинг Кёльн шаҳридаги Авиация ва космонавтика маркази(“DLR”)да муқобил энергия манбалари бўйича Ўзбекистон салоҳиятига бағишланган тақдимот маросими бўлиб ўтди. Мамлакатимизнинг Франкфуртдаги дипломатия миссияси ва “DLR” ҳамкорлигидаги ташкил этилган тадбирда “TSK FLAGSO”, “CPS Services GmbH” ҳамда “DCSP” сингари етакчи энергетика компаниялари раҳбарлари, Германиянинг илғор тадқиқот институтлари ва ЎзР ФА “Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси делегацияси иштирок этди. Тақдимотда мамлакатимизнинг муқобил энергия борасидаги имкониятлари ҳақида маълумотлар берилди. Анжуманда доирасида Ўз ФА, Дрезден техника университети ва Немис аэрокосмик марказининг Қуёш энергияси бўйича тадқиқотлар олиб бориш институти билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда қуёш энергияси бўйича биргаликда тадқиқотлар” лойиҳаси борасида ҳам ўзаро-фикр алмашилди. Германиялик мутахассислар мамлакатимизнинг бу борадаги табиий ва техник имкониятларини юқори баҳолаб, келажакда ҳамкорликдаги лойиҳаларни янада ривожлантиришдан ҳар иккала томон ҳам бирдек манфаатли эканини таъкидлашди.
Маълумот учун: Авиация ва космонавтика марказида (“DLR”) – Германия космик, энергетика ва транспорт бўйича тадқиқотлар миллий маркази бўлиб, кенг доирадаги ички ҳамда халқаро тадқиқот лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этади. Марказнинг Германидаги 16 та институти ҳамда Брюссель, Париж, Вашингтон ва Токиодаги идораларида 8 минг нафардан зиёд ходим фаолият юритади. Ташкилотнинг 2014 йилдаги бюджети 871 миллион еврони ташкил этди.
УЧТА САЙЁҲЛИК КЎРГАЗМАСИ
Ўзбекистон вакиллари 2016 йилда Россияда учта сайёҳлик кўргазмасида иштирок этадилар. Ўзбекистон миллий стенди Москвада 23-26 мартда бўлиб ўтадиган 23-Москва халқаро кўргазмаси MITT-2016 да ва 19-22 мартда бўлиб ўтадиган «Интермаркет» халқаро сайёҳлик кўргазмасида жойлаштирилади. Шунингдек, Ўзбекистон компанияларининг умумий экспозицияси Хабаровскда 22-25 сентябрда бўлиб ўтадиган «Тур Экспо Сервис-2016» кўргазмасида ҳам жойлаштирилади. Ўз навбатида Тошкентда 18-19 апрелда 14-Халқаро Ўзбекистон сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтади, октябрда эса «Ипак йўлида сайёҳлик» 22-Халқаро сайёҳлик ярмаркаси ўтказилиши режалаштирилган. «Ўзбектуризм» матбуот хизматининг тахминича, бу тадбирларда Россия компанияларининг кенг иштирок этиши режалаштирилмоқда. 2015 йил октябрда бўлиб ўтган «Ипак йўлида сайёҳлик» ярмаркасида Россиядан 25 та сайёҳлик компанияси иштирок этганди. Россия бу тадбирда илк бор фахрий меҳмон бўлган. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги сайёҳлик алмашуви барқарор ривожланиб бормоқда, бироқ охирги вақтда сайёҳлик оқими пасайгани кузатилмоқда. Ростуризм маълумотларига кўра, Россиядан Ўзбекистонга сафарлар сони 2014 йилда 2,5 млн дан ошган, Россиядан Ўзбекистонга 127 мингта кириш қайд қилинган. Ўзбекистоннинг ҳисоб-китобларига кўра, россиялик сайёҳларнинг ғарб йўналишидан бошқа йўналишларга қайта ориентацияланиши уларга Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини баҳолашга имкон беради.
РОССИЯНИНГ ЭНГ НУФУЗЛИ ОЛИМИ
Россиянинг Левада-центр социологик маркази Фан кунига бағишланган сўровнома ўтказди. Унда иштирок этганлар Россиянинг энг нуфузли ва машҳур олимларини танлашди. Дмитрий Менделеев руслардан чиққан энг буюк олимдир (23 фоиз овоз тўплади). 18 фоиз респондентларнинг фикрича, бу номга Михаил Ломоносов муносиб. Яна 12 фоиз киши Сергей Королёвни тилга олди. Иштирокчиларнинг 67 фоизи саволга жавоб бера олмади. Энг буюк тарихчилар рўйхатидан эса иштирокчилар Николай Карамзинни танлашди (17 фоиз). Иккинчи ўринни Василий Ключевский ва Сергей Соловьёв бўлишиб олишди (6 фоиздан). Учинчи ўринда Лев Гумилёв турибди (3 фоиз). Респондентларнинг 65 фоизи саволга жавоб бера олмади.
РОССИЯ ВА АҚШ ЯНА БИР БОР СОВУҚ УРУШ ҲОЛАТИДА
Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг маълум қилишича, «Россия ва НАТО давлатлари ўзаро янги совуқ урушни бошлашди». Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият мавжуд зиддиятлар даврида ўзаро ҳамкорликнинг аҳамиятини тўғри тушинишлари ва бу ҳамкорликни «учинчи дунё давлатларини ларзага солиш» эвазига олиб боришлари керак эмас. «Деярли ҳар куни бизни НАТО учун, ёки Европадаги ёки Америкадаги давлатлар учун таҳдид солаётганликда айблашади. Турли қўрқинчли фильмлар ишлашади ва бу фильмларда россияликлар ядро уруши бошлаётгани кўрсатилади. Баъзида ўйлаб қоламанки, биз 2016 йилдамизми ёки 1962 йилда?», деди у Мюнхендаги конференция вақтида. Унинг айтишича, Россия ва Ғарб давлатларининг Европа ва Атлантика ҳудуди хавфсизлиги бўйича мулоқотга киришиши дунёдаги глобал беқарорлик барҳам топишини таъминлайди.
Ўз чиқишида Медведев Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатларни илиқлаштириш ва ҳамкорликни тиклашга чақирган. У Рим папаси Франциск ва партиарх Кириллнинг 12 февралдаги учрашувини «муносабатларнинг илиқлаша бошлаши» сифатида баҳолаб ўтган. Собиқ Иттифоқ қулагач, Россия ва НАТО ўртасида хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги масалаларни муҳокама этиш учун кенгаш тузилганди. Аммо бу кенгаш 2014 йилда Қримнинг Россияга қўшиб олинишидан кейин фаолиятини тўхтатди. 13 февраль куни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан бу кенгаш фаолиятини тиклаш имкониятларини кўриб чиқиш бўйича келишувга эришгани ҳақида маълум қилганди.
АТЛАНТИКА ОКЕАНИ АТМОСФЕРАСИ
Жанубий Америка ва Европа ўртасида, Атлантика океани осмонида кунига 1000 га яқин самолёт учиб ўтади. Бу дунёдаги энг серқатнов ҳаво йўлларидан бири ҳисобланади. Британиялик атмосферашунос олим Паул Вилламснинг фикрига кўра, рейсларда вақтни тежаш учун ишлатилаётган реактив ёқилғи атмосфера қатламига оддий ёқилғига нисбатан анча кўп зарар етказиб, атмосферада хавонинг исишига таъсир кўрсатмоқда. Олимларнинг фикрича, қиш фаслида шамолнинг тезлиги ошмоқда. Бунга сабаб ер ва атмосфера қатламининг ҳарорати ошиб кетаётганлигидадир.
ҚУЁШДАГИ 1 ЙИЛЛИК ЖАРАЁН
NASA обсерваторияси камералари 2015 йилда Қуёшда рўй берган жараёнларни тасвирга олди. Бу видеоёзув коинот агентлиги сайтида жойлаштирилган. Видеоёзувда Қуёш юзасида протуберанец кўтарилиши ва аста-секин сўниши тасвирланган. Протуберанецлар Қуёшнинг ташқи қобиқлари (унинг атмосфераси)дан отилиб чиқадиган музлаган плазмадан иборат бўлиб, юлдузнинг магнит майдонлари сабаб ташқи томонда кўтарилиб туради. Уларнинг таркиби Қуёш ядросига мос келади. Протуберанецларнинг пайдо бўлиши ва эволюциясини таърифлаб берувчи тўлиқ назария ҳозиргача мавжуд эмас.
АҚШ РАЗВЕДКАСИ МОСКВАНИ АХБОРИЙ УРУШДА АЙБЛАМОҚДА
АҚШ Миллий разведкаси директори Жеймс Клэппер Россияни ахборий уруш олиб боришда айблади. «Москва ахборий урушда кўпроқ тажовузкор стратегияни қабул қилишда давом этмоқда, бу стратегия муҳим инфратузилмани нишонга олишга тайёргарлик ва жосуслик ҳолати қайд этилган ва синчковлик билан ўрганилаётган бир пайтда ҳам жосуслик қилишга асосланган», деб айтди Клэппер.
Клэппернинг айтишича, Россиянинг ҳаракатлари АҚШ манфаатларига қарши ва АҚШ разведкаси ҳаракатларини тўхтатишга қаратилган.
Аввалроқ Россия бош штаби академияси бошлиғи генерал-майор Сергей Чварков Россияга қарши очиқча ахборий уруш олиб борилаётганини айтганди.
ТОЛИБОНЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ УЧУН ҚЎШИМЧА КУЧЛАР
АҚШ ҳукумати Афғонистондаги «Толибон» жангариларига қарши кураш доирасидаги ҳаракатларини кенгайтириш мақсадида бу мамлакатдаги ҳарбий контингенти миқдорини оширади. Бу қарорга жангариларнинг маҳаллий ҳукуматга қарши курашда устунликка эриша бошлагани сабаб бўлмоқда. Америкалик ҳарбийлардан иборат бир батальон февраль ойи охирида Афғонистоннинг Ғилмон вилоятига жойлаштирилади. «Толибон» бу вилоятда америкалик ва британиялик ҳарбийлар бўлишига қарамасдан ҳудудни эгаллаб олишни режалаштирган ва бу ҳудудда етиштириладиган гиёҳванд моддалар назоратини қўлга олишни мўлжаллаган. Жангарилар айни вақтда вилоят маркази Сангинни деярли эгаллаб бўлишгни айтилади. Афғонистон ҳукумати билан янги келишувга кўра, АҚШ ҳарбийлари ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмайди ва маҳаллий ҳарбийларни жангларга тайёрлаш билан шуғулланади. Охирги ойларда Афғонистонда вазият оғирлашмоқда. «Толибон» жангарилари мамлакат шимолидаги ҳудудларида таъсирини кенгайтирган.
СУРИЯ АРМИЯСИ ТУРКИЯ ЧЕГАРАСИГА ЯҚИНЛАШДИ
Сурия ҳарбийлари Туркия чегараси томон яқинлашишда давом этмоқда. Россиянинг ҳаводан қўллаб-қувватлаши ва эронлик ҳарбийларнинг кўмаги билан Асад армияси ҳукуматга қарши исёнчилар 5 йил давомида эришган барча юутуқларни йўққа чиқармоқда. Суриялик ҳарбийлар ва уларнинг эронлик иттифоқчилари ҳозирда Туркия чегарасидан 25 км узоқликда турибди. Исёнчилар хабарига кўра, ҳукумат армияси сўнгги 2 йилда ҳаводан Россия ва қуруқликда эронлик ҳарбийларнинг кўмаги билан кучайиб кетган. Натижада исёнчилар кундан кун жанггариларини ва эгаллаган ҳудудларини бой беришмоқда.
ТУРКИЯ ЁКИ КУРДЛАР
Туркия президенти Режеп Тайип Эрдўғон, АҚШнинг ДАИШга қарши кураш халқаро коалицияси махсус вакили Бретт Макгурк бошчилигидаги делегациянинг курдлар бошқарувидаги Суриянинг Кобани шаҳрига ташрифидан норози бўлган. Туркия ҳукумати Курдларнинг ўзини мудофаа қилувчи гуруҳи ташкилотининг, Женевадаги БМТ шафелигида бўлиб ўтаётган Сурияда барқарорликни ўрнатиш масаласидаги музокараларда иштирокига қатъий қаршилигини билирди ва ушбу музокараларга бойқот эълон қилишни маълум қилди. “У (Макгурк) Женевадаги музокаралар вақтида Кобанига келди ва курдлар генерали фаҳрий нишони билан тақдирланди. Биз қандай қилиб унга ишонишимиз мумкин? Бизлардан қайси биримиз сизларнинг ҳамкорингизмиз: менми ёки Кобанидаги террорчиларми?”, — дея Вашингтонга қарата савол берган Туркия президенти самолётда Лотин Америкасига сафари давомида ҳамрохлик қилаётган журналистга берган интервьюсида. АҚШ бошчилигидаги ДАИШга қарши халқаро коалиция, Анқара Курдлар ишчи партиясини террорчи ташкилот деб ҳисоблаётган бир пайтда, курдларни яқиндан қўллаб-қувватлади. “Сизлар (АҚШ) Курдлар ишчи партиясини террорчи ташкилот деб биласиз. Унда нима учун террорчи ташкилотлар рўйхатига Курдларнинг ўзини мудофаа қилувчи гуруҳини киритмайсизлар?”,- дея иккинчи саволни берган Эрдўғон.
МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН СЕЙСМОМЕТР ЯРАТИЛДИ
Калифорния университети олимлари мобил тефонлар учун ўрнатиш мумкин бўлган ер қимирлашини кўрсатувчи илова яратишди. MyShake деб номланувчи дастур ер қимирлашини сумкада ёки чўнтакда бўлганда ҳам сезар экан. Ер силкиниши мобил фойдаланувчи турган жойга зилзила марказидан етиб келгунча бўлган вақтда (сонияларда), сейсмометр иловаси фойдаланувчига тезда пана жой топиш лозимлигини етказади. Олимларнинг яратган ишланмаси ер силкинишини бошқа сунъий силкинишлар, яъни смартфонлардаги акселерометрлар қайд қилувчи ҳолатлардан фарқлай олар экан. 5 балли ер қимирлашини сейсмометр дастури 10 километр узоқликдан аниқлай олар экан. Синовларда мазкур ҳолатларнинг 93 фоизида аниқ натижани кўрсатган.
III. МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИДА
НАЗМ ВА НАВО КЕЧАСИ
Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудида «Навоийхонлик» кечалари бўлиб ўтмоқда.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган «Назм ва наво» кечасида университет профессор-ўқитувчилари, талабалар, ижодкорлар, адабиёт ихлосмандлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Миллий университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов, филология фанлари доктори, профессор Нурбой Жабборов ва бошқалар истиқлол йилларида Президентимиз раҳнамолигида Алишер Навоий ижодини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, улуғ шоир илгари сурган эзгу ғояларни ёшларга тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Халқимизнинг маънавий хазинасига айланган Навоий асарларида тараннум этилган эзгу ғоялар Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлашга, ёшлар қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдиришга хизмат қилмоқда.
Кечада шоирнинг асарларидан парчалар, намуналар ўқилди. Навоий ғазалларига битилган куй-қўшиқлар ижро этилди.
АВЛОДЛАР АЖДОДЛАР ҲАҚИДА
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишлаб “Буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлайлик” мавзуида илмий-адабий видеоконференция ўтказилди.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари ёш авлод тафаккури ва маънавиятини, бадиий-эстетик маданиятини юксалтиришда ғоят аҳамиятли экани қайд этилди.
Шоир “Бобурнома”да ўзи кўрган, эшитган воқеалар ҳақида содда ва равон тарзда ҳикоя қилган, ўрни келганда ўз хато ва камчиликларини ҳам рўй-рост ёзган. Бобокалонимизнинг ғазал ва рубоийлари миллий адабиётимизнинг мумтоз дурдоналари қаторидан жой олган.
– Тадбирда буюк бобомиз ҳаёти ва ижоди ҳақида янада кўпроқ маълумотларга эга бўлдим,– дейди талаба Нафиса Сулаймонова.– Бобурнинг юрт соғинчи ҳақидаги мисралари ҳар биримизни Ватанни кўз қорачиғидек асрашга, астойдил севишга даъват этади.
Мамлакатимизнинг кўплаб олий таълим муассасалари иштирок этган видеоконференцияда ёшлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари ва ҳаёт йўли ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Буюк шоир ижодидан намуналар ўқилди.
Материаллар ЎзМУ Ахборот хизмати томонидан тайёрланди.
Унда республика ОАВ хабарларидан фойдаланилди.
Факультет деканининг Маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари диққатига!
“Ахборот соатлари” маълумотлари юзасидан савол пайдо бўлса ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Эшбековга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телефон: +99890 9120963.
Электрон почта: tueshbek@mail.ru
Манба: nuuz.uz
Bu yurtimizga faqat bayramlar yarashadi. Mana bugun ham biz buyuk bobolarimizni yod aylab ularning tavallud topgan kunlarini butun O’zbekistonliklar nishonlaahmoqda bu esa o’aib kelayotgan yosh avlod ongida shuurida ajdodlarga bo’lgan mehr va qadr tuyg’ularini yana bir karra o’stiradi
Домла, ахборот соатларидан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабалари ҳам қизиқиш билан фойдаланмоқда. Иложи бўлса,, муҳандислик ва иқтисодиётга оид маълумотларни ҳам кенгроқ ёритиш мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳурмат билан ҚарМИИ жамоаси
Бизнинг Термиз давлат университети ахборот-ресурс маркази ходимаси Наргиза Одинаеванинг шеърларини талабалар катта қизиқиш билан ўқийдилар. Сайтингизда унинг шеърларини ёритса бўладими?
Ушбу «Ахборот соатлари» материалларидан ТерДУ талабалари ва мураббийлари ҳам кенг фойдаланмоқда. Бунинг учун ЎзМУ мутасаддиларига ташаккур изҳор этамиз.
Тўлқин ака яхшимисиз. Тошкентга эсон-омон етиб бордингизми. Мен Қаршидан Ихтиёрман. Почтангизга Муҳаммад Очил домлани ҳикояларидан ташладим. Вақтингиз бўлса бир кўриб чиқарсиз.
Biz yaqindagina yuksak hurmat-ehtiromga sazovvor bo’lgan bobolarimiz Hazrat Alisher Navoiy va Boburlarning tavallud ayyomini keng tarzda yurtimizning barcha go’shalarida nishonladek.Ayniqsa bu tashabbus talaba yoshlar o’rtasida ko’proq kuzatildi.Mening fikrimcha bu ulug’ zotlarni faqat tavallud ayyomi arafasida emas,balki hamma vaqt ham kuchli ehtirom bilan yod etishimiz kerak deb o’ylayman.
Ma’lumotlar keng qamrovli. Men bu mavzuni o’qib o’zim bilmagan yangiliklarni bilib oldim. Ayniqsa tadbirkorlar haqidagi yangi tamoyil men uchun katta yangilik bo’ldi. Bundan tashqari yurtimiz bayrog’ini yuqoriga ko’tarib kelayotgan o’g’lonlarimiz va bizni faxrimiz bo’lmish ajdodlarimizdan har qancha faxrlansak arziydi.
Tariximiz buyuk biz esa shu buyuk yurt farzandlarimiz. Ota bobolarimizga hurmat, qolaversa ularning qilganiahlarining davom attirish , o’rganish bizning vazifamizďiro
Rossiyada o’tkazilgan yunon-rim kurashi bo’yicha xalqaro turnirda ishtirok etgan sportchilarimizning sovrin egallashlari yurtimizda sportga berilayotgan e’tiborning yuqoriligidan darak beradi. Nafaqat sportda, balki boshqa sohalarda ham yoshlarimizga keng imkoniyatlar yaratilgan. Ulardan oqilona foydalana olsak, bas.
Axborotlar uchun rahmat. Bu yerda O’zbekiston va jaxon miqiyosidagi barcha yangi aniq axborotlar bilan tanishib boramiz
Hoziri kunda butun jaxon muammolaridan biri Suriyadagi vaziyat sekin asta bo’lsa ham tugab borayotgan bo’lsa ham shu vaqtga qadar bo’lgan va bo’lib kelayotgan noxushliklar hech qachon tarixdan o’chmasa kerak. Buning kelib chiqishinig asosiy sababi xalqning birdam bo’lmaganida befarqlikda deb bilaman.
Rossiya Federatsiyasida yunon-rum kurashi bo’yicha 6-7 fevral kunlari o’tkazilgan turnirda 13 nafar sportchilarimiz sovrinli órinlarni egallagani ajoyib natija bo’libdi. Bu ham yurtimizda sport sohasiga berilayotgan yuksak e’tiborning yana bir isbotidir. Yurtboshimiz Islom Karimov «Jamiyatdagi hech bir soha, sportchalik millatni jahonga tanita olmaydi» -deb ta’kidlaganlar! Mana shu sòzlar yurtimizning har bir sportchisi diliga jo qilib, teran anglagan holda faoliyat olib borishi lozim deb hisoblayman. Chunki, bu jumlalar har bir yurt farzandiga qo’shimcha kuch bag’ishlaydi. Bugungi kunda sportning barcha turlari bo’yicha dunyoning istalgan davlatlari bilan bellasha oladigan sportchilarimiz talaygina! Yurt dovrug’ini dunyoga yoyayotgan bunday sportchilarimizga zarur shart-sharoitlar yaratilmoqda va tegishlicha taqdirlanmoqda. Respublikamizning eng chekka hududlarida ham sport komlekslari qurilib ishga tushirilayotganing guvohi bo’lib turibmiz. Bu ishlar albatta, òz-òzidan bòlavermaydi. Davlatimiz byudjetidan millionlab dollarlar sarflanmoqda. Shunday ekan har bir sportchi bu kabi imkoniyatlarga jahon arenalatidagi g’alabalari bilan javob qaytarishi kerak!
Rossiya Federatsiyasida yunon-rum kurashi bo’yicha 6-7 fevral kunlari o’tkazilgan turnirda 13 nafar sportchilarimiz sovrinli órinlarni egallagani ajoyib natija bo’libdi. Bu ham yurtimizda sport sohasiga berilayotgan yuksak e’tiborning yana bir isbotidir. Yurtboshimiz Islom Karimov «Jamiyatdagi hech bir soha, sportchalik millatni jahonga tanita olmaydi» -deb ta’kidlaganlar! Mana shu sòzlarni yurtimizning har bir sportchisi diliga jo qilib, teran anglagan holda faoliyat olib borishi lozim deb hisoblayman. Chunki, bu jumlalar har bir yurt farzandiga qo’shimcha kuch bag’ishlaydi. Bugungi kunda sportning barcha turlari bo’yicha dunyoning istalgan davlatlari bilan bellasha oladigan sportchilarimiz talaygina! Yurt dovrug’ini dunyoga yoyayotgan bunday sportchilarimizga zarur shart-sharoitlar yaratilmoqda va tegishlicha taqdirlanmoqda. Respublikamizning eng chekka hududlarida ham sport komlekslari qurilib ishga tushirilayotganing guvohi bo’lib turibmiz. Bu ishlar albatta, òz-òzidan bòlavermaydi. Davlatimiz byudjetidan millionlab dollarlar sarflanmoqda. Shunday ekan har bir sportchi bu kabi imkoniyatlarga jahon arenalaridagi g’alabalari bilan javob qaytarishi kerak!
Globallashuv davrida dunyoning turli burchaklarida ro’y berayotgan ziddiyatlarga to’la vaziyatlarni kuzata turib, dastavval shuurimizga bir fikr keladi: Jannatmakonimiz diyorimizga ko’z tegmasin! Osmonimiz musaffo, yurtimiz tinch bo’lsin!!!
Juda ko’p yangiliklar… Faqat uni o’qishga sabr, ko’z quvvati va diqqat kerak bo’ladi. Qachonki mana shular birlashganda biz yangilik ola olamiz. Yaxshi yangiliklar. Yanvar va fevral oylari uchrashuvlar, bayramlar, g’olibliklar. Shu ikki oyda shuncha ko’ngilni xushlaydigan, ma’naviyatni o’tkirlaydigan ma’lumotlar. Faqat bularni o’qishda, gap.
Yuqoridagi ko`plab yangiliklar o`ylaymanki hech kimning e’tiboridan chetda qolmayabti. Sababi yurtimizda amalga oshirilayotgan islohatlar va jahon hamjamiyati bilan olib borayotgan hamkorliklar barchani birdek qiziqtiradi. Undan tshqari jahondai mavjud «sovuq g`layonlar» kishini doimo ogohlikka, sergaglikka undaydi. Zero, bunday tinch zaminning yuksalishida ogohlik eng birlamchi omildir.
Internet orqali o’qiganimda 7-fevral dam olish kuni faqat shanba rasmiy dam olish kuni hisoblangan korxona va tashkilot xodimlari uchun tegishli deyilgandi! Talabalar va shanba kuni uchun bu qaror tegishli emas ekan!!!
Shuningdek, dunyoning ayrim hududlarida ro’y berayotgan notinchliklar vaqtida O’zbekiston yoshlarining Jahon arenalarida o’z o’rnini topayotgani Yurtboshimizning oqilona siyosatidan darak beradi.
Baxtimizga Yurtimizga, tinchligimizga ko’z tegmasin!!!
Спорт билан шуғулланган ёш авлод ҳам ақлан, ҳам маънан баркамол шахс бўлиб вояга етади. Бу каби ёшлар эса она ватанимизнинг довруғини дунёларга танитади.
Bugungi kunda atrofimizda ro’y berayotgan voqeliklar farovon hayotimiz qanchalik qadrli ekanligini ko’rsatib beryapti . Bunga misol qilib Suriyada sodir bo’layotgan o’ta og’ir muammoli vaziyatni aytishimiz mumkin . Nafaqat , Suriyada , qolaversa , jahon davlatlarida yuz berayotgan tabiiy ofatlar ham insonlarni qadrdon maskanlarini tark etishiga sabab bo’layotgani juda achinarli . Shuning uchun har doim ogoh bo’lib , tinchligimizga ta’sir qiluvchi vayronkor g’oyalarga qarshi kurashishni burchimiz deb bilaylik.
Hayotimizda axborot texnologiyalari yanada yangi bosqichga ko’tarilib , zamonaviy yangi ixtirolar bilan qulay imkoniyatlar yaratilmoqda . Ayniqsa , internet tezligi yazshilanib borayotgani juda quvonarli . Biz bir zumda o’zimizga kerakli axborotdan xabardor bo’la olamiz . Olayotgan axborotimiz qay darajada to’g’ri ekanligini tahlil qila olsak bo’lgani.
Ahborat soatlari uchun katta rahmat. Men bu yerda òzimga kerakli ma’lumotlaga ega boldim
Bugungi kunda yurtimizda yaratilgan va yaratilayotgan barcha sharoitlar yoshlar uchun . Har bir sohada yoshlar erishayotgan yutuqlar buning yorqin misolidir . Yildan yilga o’quv maskanlarining soni sezilarli darajada ortib borayotganining sababi hamma e’tibor yoshlarga qaratilyotganligidan deb bilaman . Agar biz imkoniyatlardan tog’ri foydalanib kelajakda yurtimiz ravnaqiga hissa qo’sha olsak , bu biz uchun sharaf !!!
Atrofimizda sodir bo’layotgan notinchliklar bugun har birimizni hushyorlik va ogohlikka chaqiradi. Shu boisdan, ayniqsa, biz, yoshlar «immunitet»imizni mustahkamlashimiz joiz. Bu borada esa Donish domla singari ustozlarimiz sabog’i muhim ahamiyat kasb etadi, nazarimda!
Navoiy ijodini anglar ekanmiz qalbimizda yaxshilik,ezgulik, insof-diyonat kabi tuyg’ular yanada kurtak ochib boraveradi.Tadbirlarda Navoiyning hayoti va ijodi haqida umumiy gaplar aytilmasdan g’azallari sharhlansa , ayni muddao bo’lardi
Sayt orqali juda ko’p ma’lumotlarga ega bo’ldim.
Afg`onistondagi, Suriyadagi urushlarning ildizi, mening nazarimda, ma’rifatsizlikka borib taqaladi. Insonparvar kuchlar bu hududlarga faqat harbiy emas, ma’rifiy yordam bersa, yanada samaraliroq bo`lardi. Chunki bu urushlar vayronkor g`oyalar mahsuli. Prezidentimiz ta’kidlaganlaridek, g`oyaga qarshi g`oya, mafkuraga qarshi mafkura, jaholatga qarshi ma’naviyat bilan kurashishimiz kerak! Yaqin kunlarda o`sha Suriya yoki Afg`onistonda yangi maktab yoxud biror ta’lim muassasasi ochilganligi haqida xabarlar paydo bo`lib qolar degan umiddaman.
XXI asr tezkor axborotlar asri bo’lib yoshlarni bunga befarq qolmasligini talab etmoqda. Albatta biz o’zekiston yoshlari har qanday yomon va g’ayirli ishlarga nafrat bilan qaragan holda, zamon bilan ham nafas yashashga intilamiz.
» Eng yaxshi va samarali investitsiya bu- bilim olishga yo’naltirilgan investitsiyadir. Chunki, bilimni o’g’irlab ham bo’lmaydi, olib qo’yib ham bo’lmaydi».
Yuqoridagi fikrlardan ko’rinib turibdiki, havas qilarli darajadagi imtiyoz va sharoitlardan unumli foydalanib, bilim olsak bu biz uchun kelajakni qurish imkonini beradi.
Ushbu ma’lumotlar biz uchun muhim ekanligi bilan ahamiyatlidir. Yana bir gap: Saytdagi ma’lumotlarni boshqa viloyat, boshqa o’quv muassasalar vakillari ham o’qishyapti va o’z fikrlarini bildirishmoqda. Bu quvonarli holat.
Ma’lumotlarni o’qib turib nafaqat O’zbekistondagi balki butun dunyodagi qaynoq yangiliklar haqida bemalol shu sayt orqali tanishish imkoniyati borligini juda quvonarli hol. Hozirgi tezkor axborot asrida eng kerakli va to’g’ri ma’lumotlarni faqatgina saralay olsak bas.
Fikringiz ma’qul
Izlanishda davom eting
Axborotlar uchun katta rahmat. Hozirgi kundagi dolzarb masalalardan xabardor bo’lib yurish biz jurnalistarning o’z oldimizdagi asosiy vazifalarimizdan biri deb o’ylayman.
Bu ma’ruzalar bilan yaqindan tanishib chiqdim. Bugungi kundagi muammolarga loqayd bo’lmasligimiz lozim. Bu muammolarning yechimini qidirib topishimiz kerak.
Assalomu alaykum qadirliy ustozjon biz hamma vaqt sizni sayt orqaliy malumotlarga ega bolib kelmoqdamiz, sizni uchildiz saytingizni katta qiziqishlar bilan saytda faol bolmoqdamiz .Zero insonga yaxshilik qilish unga malumotlar qilish ham bir haxshi amaldir Uchildiz saytiga omad zafarlar tilab qolaman.
Assalomu alekum ustoz bugun biz ushbu sayt orqali nafaqat jahon va Ozbekistondagi balki jonajon universitetimizdagi eng mihim va qaynoq yangiliklardan boxabar bolmoqdamiz. Bu esa bizni nihoyatda quvontiradi.
Qiziqarli ma’lumotlar uchun rahmat. Axborotlaringiz orqali ko’p ma’lumotlarga ega bo’ldik.
Axborotlaringiz uchun rahmat. Biz bu axborotlarni o’qib ko’p ma’lumotlarga ega bo’ldik.
СОҒЛОМ ОНА ВА БОЛА – МАМЛАКАТИМИЗ ТАЯНЧИ. Ona va bola sog’lom bo’lar ekan. Mamlakatda rivojlanish bo’ladi…
Ахборот соатлари орқали ҳар бир талаба ўзи учун керакли маълумотларга эга бўлиб бормоқда. Олинган ахборотлар биз учун керакли ва қадрлидир. Сай-ҳаракатларингиз учун раҳмат Устоз.
Bugun O’zbekiston yagona axborot tizimining faol sub’ektiga aylandi.Uning dunyo bilan aloqasi,jahon ijtimoiy-siyosiy jarayonlariga ishtiroki, davlatlar aro munosabatlar,siyosiy ,iqtisodiy,ijtimoiy,huquqiy va madaniy aloqalari umumjahon axborot tizimi tarkibida amalga oshirilmoqda.By bevosita elektron pochta,elektrin axborot almashish tizimi orqali milliy ham dunyoviy muammolarni hal etishda,vaqtni tejashda,moliyaviy harajatlarning keskin kamayishida ,zamonaviy axborot almashtirish salohiyatini namoyon qilishda katta samara bermoqda.
Kishilik jamiyati paydo bo’lgandan beri inson axborot olish,tarqatish va undan foydalanishga ehtiyoj sezib keladi.Dunyo taraqqiy etgan sari u murakkablashib axborotning jamiyatdagi o’rni yanada oshdi..Hatto davrimiz ham » Axborot asri,,-deb nom olgani bejiz emas.Shunday ekan har qanday axborotdan maqsadli tarzda foydalanishimiz zarur.
Ustoz, balki Axborot soatlari ruknining nomini «Eng muhim yangiliklar» yoki «Hafta yangiliklari» deb nomlarmiz. Axir, chindan ham shunaqa-ku! Dunyo va mamlakatimiz hayotiga doir saralangan xabarlar beriladi doim. Bu talabalardan tashqari saytga tashrif buyiruvchi chet o’quvchilar uchun ham qulaylik bo’lar edi. Axborot soatlari degan nom birinchi marta kirgan o’quvchi uchun darslik yoki darslar ma’ruzasi bo’lib tuyilishi mumkin.
Uzr, balki firkim jo’yasizdir. Shunchaki bu ham bir taklif, fikr. Axir, har qanday fikrning ham yashashga haqqi bor-ku 🙂
Шу саволингизни дарсда эслатинг… Ҳамма билиши керак!
Dunyoda va yurtimizda sodir bo’layotgan voqealarni kuzatib borish, yangiliklardan xabardor bo’lish barchamiz uchun juda muhimdir.
Kecha 14-mart sanasida AQSh aholisi o’z davlat boshqaruviga qarshi chiqib, AQShning barcha davlatlar ichki siyosatiga aralashayotgani, urush muhitini yaratayotganini qoralab bosh ko’tardilar. AQSh qudrati juda balandligini tan olmasdan iloj yo’q, uning ustamonlik bilan davlatlar o’rtasida nizo keltirib chiqarayotgani, ularni bir-birlariga qarshi qayrayotganini hamma bilib tursa ham hech kim hech narsa qila olmayotganidan ham bu ayon, hatto o’z xalqi buni tan olib turgandan keyin — boshqacha bo’lishi mumkin ham emas.
Bugunda juda tahlikali zamonda yashayapmiz. Faqat birlashib, o’z pozitsiyamizni belgilab, o’zligimizcha qolibgina unga qarshi kurashishimiz mumkin.
Бугунги кунда нана технологиялар шу даоажа ривожланиб бормоқдаки, мобил алоқа аппаратининг MyShake деб номланувчи дастур ер қимирлаши ҳақида хабар бериши инсонлар учун жуда фойдали. Бу билан кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин.
Sog’lom ona va bola yili. Farzandlari sog’lom yurt shak-shubhasiz kelajagi buyukdir
Zaynobiddin Qodirov! Yurtimiz nomi o’zekiston emas O’zbekiston. To’g’ri yozilsa maqsadga muvofiq bo’lardi.
Зуфаржон! Фикрномаларни ҳам синчковлик билан ўқиб, имловий хатони тўғри кўрсатганингиз таҳсинга лойиқдир.
Turli xil jabhalarda yuz berayotgan yangiliklarni o’qir ekanmiz, bir olam zavqqa to’lamiz. Hech narsa sportchalik mamlakatni dunyoga mashxur qila olmaydi deganlaridek bugungi kunda sportchilarimizning erishayotgan yutuqlari quvonarli hol.
Hech qaysi soha mamlakatni sportchalik dunyoga tez tanita olmasligini hammamiz juda yaxshi bilamiz. Zero,farzandlari sog’lom yurtning kelajagi buyuk,mustaqilligi abadiy.
Saytimizdagi xabarlarni nafaqat O’zMU talabalari va o’qituvchilari balki boshqa oliygohlar ham kuzatib borayotgani shubhasiz uchildiz.uz ning yutug’idir.
ҚУЁШДАГИ 1 ЙИЛЛИК ЖАРАЁН NASA обсерваторияси камералари 2015 йилда Қуёшда рўй берган жараёнларни тасвирга олди. Бу видеоёзув коинот агентлиги сайтида жойлаштирилган. Bu xabarni o’qigach, dunyo olimlari tinimsiz izlanib hattoki quyoshning qay holatda faoliyat olib borishini aniqlashgan. Bu esa men uchun yangilik bo’ldi.
Dunyoda nechta davlat bo’lsa har birining o’zga davlatlar bilan munosabatida turli maqsadlar ko’zlanadi. Ana shuni anglab yetolmagan jamiyat tanazzulga uchrashi aniq. Atrofimizda bo’layotgan hodisalarni doimiy bilib borishimiz axborot oqimiga bo’lgan talabni qondiribgina qolmaydi, balki «yog’bosgan» ko’zlarni kattaroq ochadi.
Globallashuv jarayonida har bir insoni hozirgi axborotlarga (hammasiga ham emas) qarshi o’z imuniteti bo’lishi kerak . Biz o’z imunitetimizga ega bo»lsakgina siyosatni ya’ni jaxonda sodir bo’layotgan va olib borilayotgan boshqaruvlarni tushinamiz va to’g’ri qabul qila olamiz.
Assalomu alaykum Ustoz sizni avvalo 21-mart Navro’z bayrami muborak bo’lsin.Biz bugungi kunda yaratilayotgan shart-sharoitlarda unumli foydalanishimiz kerak.Mana bugun hech bir qishloq shahardan qolishmagan qishloqlardagi maktab va litseylarni olsak qaytadan ta’mirlanib o’zgacha ko’rinishga kelgan.Bugun biz yashayotgan jannatmakon yurtimizga iloxim ko’z tegmasin.Biz yoshlar vatanimizga katta hissa qo’shamiz va ajdodlarimizni qoldirgan ishlarini davom ettiramiz.Yurtimizga albatta munosib farzand bo’lamiz.
МУҚОБИЛ ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДАГИ САЛОҲИЯТ
БИЗДА ҲАМ ЮҚОРИ!
Ўзбекистонда бир йилда 280 кундан зиёд очиқ ҳаво ҳукмронлик қилиб, мамлакатимиз йил давомида қуёшли кунларнинг кўплиги бўйича дунёнинг аксарият минтақаларига нисбатан устунликка эга. Узоқ муддатли кузатишлар натижасида Республикамизнинг турли минтақаларида йилига 2410 соатдан 3090 соатгача қуёш нур сочиб туриши аниқланган. Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банки хулосаларига кўра, Ўзбекистонда қуёш энергиясининг ялпи салоҳияти 51 миллиард тонна нефть эквивалентидан ортиқдир. Агар буни рақамларда кўрсак, қуёш электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган технологияларни кенг миқёсда қўллаш орқали энергия тизимига тушаётган энергия юкини 2 миллиард киловатт-соатга қисқартириш мумкин. Бу эса йилига жами 250 миллион доллардан ортиқ қийматдаги энергия ресурсини тежаш демакдир.
Bugungi kunda onalar va bolalarning sog’lIgiga juda katta e’tibor berilmoqda. Sog’lom onadan sog’lom farzandlar dunyoga keladi.
Bizga yangidan yangi yangiliklar berishda charchamang ustoz Sizga katta rahmat
Biz yoshlarning eng katta baxtimiz bu O’zbekistondek yurda tug’lganligmiz va shu yurtning farzandi ekanligmizdir. Bizning yana bir katta omadimiz O’zMU da tahsil olayotganimizdir,do’stlar.Biz shunday bolajon, ko’ngli ochiq,buyuk yurtning farzandimiz.Biz yoshlarga berlayotgan barcha imkoniyatlardan foydalanishga va yurtimizga munosib farzand bo’lishga jon jahtimiz bilan kirishamiz.
Navoiy ijodiga bag’ishlangan kechalarda asosan hayoti va ijodiga oir ma’lumotlar bo’ladi, ammo biron bir g’azalini olib sharhlab ,shu asosida suxbatlar o’tkazilsa qiziqarliroq bo’lardi. Bu o’rinda Omonulla Madayevdan o’rnak olish mumkin.
Samarqand shahri qadim qadimdan o`zining osmon o`par binolariyu, butun dunyoga bo`y taratgan nonlari bilan mashhurdir. Ro`yi zamin sayqali bo`lgan shunday shahrimiz borligi uchun xar qancha g`urur tuyg`usini tuysak xam ozdir.
Rossiyaning nufuzli olimlari va fan kuniga bag’ishlangan tanlovdagi ularning ovozlari haqida ma’lumot ega bo’la turib, O’zbek olimlari va mutafakkirlari uchun ham mana shunday fan va ta’lim kunlari o’tkazilishi va ularga ovoz berilishi menimcha yaxshi fikrligi haqida o’ylab qoldim. O’zbekdan yetishib chiqqan shoir, yozuvchi va olimlarimizni ovozga qo’ysak o’ylaymanki respondentlarning 100%i javob bera oladi))
Tanlovni Turkiya AQSHga emas o’z oldiga qo’yishi darkor!
Hozirgi zamon birovlarning tanloviga qarab yashashni qabul qilmaydi.
axborot soatidagi ko`plab xabarlar bilan tanishar ekanman faqatgina yurtimizning har sohada yutuqlarga erishayotgan yoshlar haqida o`qidim va bundan nihoyatda xursand bo`ldim.
Biz uchun kerakli bo’lgan, ba\zan shoshib izlab qoladigan ma’lumotlar, manbalarning barchasini ushbu saytdan olishimiz mumkinligi biz uchun yaratilayotgan imkoniyatlardan biri sifatida e’tirof etilishga arziydi albatta.
Har bir ishning samarasi va natijasi bo`lsagina u o`z nomini va o`rnini oqlagan hisoblanadi. Bugun uchildiz.uz sayti ham ana shunday o`z nomiga munosib holda, o`quvchilar orasida o`z o`rniga ega.
Pokizaxon fikrizga qo’shilaman. Bu sayt universitetimizdagi eng yaxshi va eng tez yangilanuvchi sayt desak ham adashmagan bo’lamiz.
Alisher Navoiy va Boburlarning tavallud ayyomini keng tarzda yurtimizning barcha go’shalarida nishonladek.Ayniqsa bu tashabbus talaba yoshlar o’rtasida ko’proq kuzatildi.Mening fikrimcha bu ulug’ zotlarni faqat tavallud ayyomi arafasida emas,balki doimo e’tiborda bo’lsa, maqsadga mvofiq bo’ladi.