“АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ” фанидан ўқув машғулотлари (15)

15-мавзу: Матбуот конференцияси

***

Тўлқин ЭШБЕК

 АХБОРОТ ХИЗМАТИ: назария ва амалиёт

 (Ўқув қўлланма)

ТОШКЕНТ

ЎзМУ – 2014

 

 

Филология фанлари номзоди, доцент Тўлқин Эшбековнинг “Ахборот хизмати: ишлаш усуллари ва тамойиллари” (2009 йил ва 2011 йилда қайта нашри), “Жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизматлари” (2012 й.) деб номланган ўқув қўлланмалари кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотган. Уларнинг қайта ишланган ва тўлдирилган нашри ҳисобланмиш мазкур ўқув қўлланмада ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантиришнинг назарий ва ҳуқуқий асослари, мақсад ҳамда вазифалари, ташкилот имижини яратиш, ижодий маҳорат, ОАВ билан ҳамкорлик масалалари атрофлича ёритилган. Қўлланмадан Журналистика факультети талабалари, тадқиқотчилар, идора ва ташкилотларнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлимлари, Ахборот хизматлари ходимлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кенг фойдаланишлари мумкин.

 

(Эслатма: “Ахборот хизмати: назария ва амалиёт” ўқув қўлланмасидан фойдаланганда Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунига амал қилган ҳолда манба албатта кўрсатилиши лозимлигини унутманг)

 Ддомла

 Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманга боришда ушбу мавзуда йўл-йўлакай суҳбат қилинди.

Очиқ дарсда талабалар қанчалик пухта билим эгаллаётганларини намоён этдилар.

 

15-мавзу: МАТБУОТ КОНФЕРЕНЦИЯСИ

 

Режа:

  1. Матбуот конференциясига тайёргарлик кўриш.
  2. Матбуот анжумани ўтказиш учун яратиладиган шароитлар.
  3. Матбуот анжуманини бошқаришда матбуот котибининг ўрни.

Матбуот конференциясини ўтказишдан аввал унга пухта тайёргарлик кўриш зарур. Матбуот котиби дастлаб ўз идорасида тайёргарликни бошлайди. У раҳбари билан бамаслаҳат қуйидаги вазифаларни амалга ошириши зарур:

– матбуот анжумани ўтказишдан мақсад ва ундаги асосий мавзуни аниқ билиши (шу асосда Пресс-релиз тайёрлаши);

– конференция ўтказиладиган вақти (йил, ой, кун, соат, дақиқасигача) аниқ бўлиши ва бу ҳақда тегишли ОАВ ходимларига камида уч кун илгари хабар берилиши шарт;

– анжуман журналистлар учун қулай манзилда ўтказилиши, ўша хона кенг ва ёруғ, шовқин-сурондан йироқ бўлиши лозим. Токи, телекўрсатув ё радиоэшиттириш тайёрлашда ноқулайлик бўлмаслиги зарур. Столлар иложи борича айлана шаклида бўлиши, анжуманга келишган мутасадди раҳбарлар ва журналистлар бемалол юзма-юз мулоқот ўтказиши учун қулай бўлиши керак. (Ўзбекистон Миллий матбуот марказида шу қулайликлар яратилган);

– матбуот конференциясига ташриф буюрган журналистларни рўйхатда қайд этиш ва шу ернинг ўзида Пресс-релизларни тарқатиш лозим;

– матбуот конференциясида иштирок этаётган ташкилот мутасаддилари олдида уларнинг исми шарифлари, лавозимлари ёзилган лавҳа туриши шарт. Токи, анжуман иштирокчилари кимлар билан мулоқот қилишаётганини билиб турсинлар;

– ташкилот раҳбарини таклиф этилган журналистлар рўйхати билан албатта таништириш даркор. Таклиф этилмаган журналистлар ҳам ташриф буюришлари ва матбуот конференциясида фаол иштирок этишлари, бу ҳақда ОАВда ёритишлари мумкин (фақат аккредитациядан ўтган журналистлар билангина ўтказиладиган матбуот конференциялари бундан мустасно);

– анжуманда ташкилот раҳбари ва яна кимлар нима ҳақида гапиришини матбуот котиби улар билан келишиб олиши муҳимдир;

– журналистлардан кутилаётган тахминий саволлар рўйхатини раҳбарга тақдим этиш (бу ишда матбуот котибидан жуда зийраклик талаб этилади, у ўша мавзу доирасида журналистлар қандай саволлар бериши мумкинлиги ҳақида сўровлар ўтказиши, ОАВ вакилларининг фикрларини ўрганиш йўли билан берилиши мумкин бўлган саволлар рўйхатини тузиши мумкин);

– журналистлар олдиндан матбуот конференцияси мавзусини сўраган тақдирда уларга албатта тўғри ахборот бериш шарт. Бундай пайт “Пресс-прелиз” тақдим этиш мақсадга мувофиқдир. Айрим журналистлар радиода ё телекўрсатувларда анонс беришлари мумкин.

Анжуман белгиланган дақиқада бошланиши шарт. Негаки, баъзи радио ва ҳатто, телеканаллар уни тўғридан-тўғри эфирга бериши ҳам мумкинлигини ёдда тутиш лозим.

Анжуманни матбуот котиби бошқаради. У ташкилот мутасаддиларига, сўнг, навбати билан журналистларга сўз беради. Бунинг учун матбуот котиби имкон қадар журналистларнинг исми шарифларини, қайси ОАВдан ташриф буюрганини билиши даркор.

Ахборот хизмати ходимларидан бири анжуманда берилаётган савол-жавобларни ёзиб бориши зарур. Бу ҳақда унинг ўзи ҳам мақола ёзиши мумкин.

Журналистлар орасида атай “шов-шувли” савол берадиганлари ҳам учраб туради. Бундай пайтда эса матбуот котиби вужудга келган ноқулай вазиятдан усталик билан чиқиб кетишга ҳаракат қилиши зарур.

Матбуот анжуманларидан асосий мақсад – ОАВ ходимларини ахборот билан таъминлашдир. Иккинчиси, уларнинг фикрларини ўрганиш. Ташкилот мутасаддилари ва журналистлар ўртасидаги мулоқот майдони – матбуот конференцияси ҳисобланади. Анжуманда муҳими – ташкилот мутасаддилари ва ОАВ вакиллари томонидан фикр икки томонлама тингланади. Матбуот анжуманларида ҳам ОАВ ходимлари аввало ахборотга эга бўладилар ва уни ҳозиржавоблик билан ёритишга киришадилар.

Иккинчидан, улар юзма-юз мулоқотда ўзларини қизиқтирган саволларига бевосита тегишли мутасаддидан жавоб оладилар. Бу ахборотнинг янада аниқ, сермазмун, фактларга бой бўлишига хизмат қилади.

Мутахассислар фикрича, матбуот анжуманидаги “мураккаб саволлар кўрилаётган масаланинг туб моҳиятини очиб беришга хизмат қилиши”1 бу тадбирнинг қанчалик муҳим эканлигини кўрсатади. Матбуот анжумани орқали кенг жамоатчилик билан ўрнатиладиган алоқадан ташкилот фақат ютади.

Баъзи ташкилотлар матбуот анжуманини “зарурат пайдо бўлганида” ўтказиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайдилар. “Зарурат йўқ” деб, ойлаб матбуот конференцияси ўтказмаслик жамоатчилик билан алоқалар амалиёти мантиғига зиддир. Чунки, ташкилот ва унинг жамоатчилиги тенг ҳуқуқли ва ўзаро боғлиқлигини ёддан чиқармаслик даркор.

Ахборот хизмати – уни ташкил этган ташкилот ё муассаса билан ОАВ ўртасида ижтимоий кўприк, дейиш мумкин. Бу “кўприк” матбуот конференцияларида яққол намоён бўлади. “Матбуот конференцияларини муттасил ўтказсангиз, улар ҳовурни чиқариш имконини беради. Бирон бир эълон ёки позитив ахборот бўлса, матбуот конференциясини ўтказиш яхши тадбир”2.

Матбуот конференцияларидан кутилган натижалар, яъни, анжуманда тарқатилган ахборотлар, савол-жавоблар ва уларнинг ОАВда ёритилиши ҳақида Маргерит Салливан “Масъул ахборот хизмати” китобида шундай ёзади: “ОАВ жамоатчиликни ҳукумат фаолиятидан хабардор қилади ҳамда мунозарага ундайди”3. Муаллиф бир матбуот котибининг шундай фикрларини келтиради: “ҳукуматлар ихтиёрида жуда катта ҳажмда ахборот бўлиб, улар учун бу ахборотни фуқароларга етказишнинг самарали усули зарур, шундагина ҳукумат ахборот хизмати вакили саҳнага чиқади. Бу одам, ҳукумат ичида ишловчи репортёр каби, жамоатчилик учун ахборот тўплайди”4.

Демак, матбуот котибининг касб маҳорати бутун фаолияти давомида, айниқса, матбуот анжуманларида намоён бўлади. ОАВ ходимлари билан мулоқот пайтида у нима қилиши ё қилмаслиги лозим, деган саволга умумлашма фикр сифатида қуйидагилар тавсия этилади:

– доимо ҳақиқатни гапириш, ҳушёр ва ростгўй бўлиш зарур. Сизга бўлган ишонч айнан ана шунга боғлиқ;

– саволга жавобни билмаган тақдирда, “билмайман” деб ростини айтиш жоиз. Бундай вазиятда ҳаммасини тез орада аниқлашга ваъда берганингиз маъқулроқ. Саволга ноаниқ жавоб бўлса, бунга ойдинлик киритиш истагингиз борлигини айтинг;

– тушунарли ва равон тилда гапиринг, адабий тил нормаларига риоя этишингиз ахборот хизмати фаолиятида муҳим ўрин тутади. Сўзларингиз ёзиб олинаётгани доимо ёдингизда турсин;

– журналистлар билан иложи борича яхши муносабатда бўлинг, ОАВда сўзларингиз нотўғри талқин қилинган бўлса, ўз вақтида ойдинлик киритинг. Хатоларни мулойимлик билан кўрсатиб, уларга ишонарли далил-исботлар келтиринг;

– воқеа-ҳодисалар шунчалик тез содир бўладики, ўзингиз, расмий кишилар, вазирлик ё ташкилотлар нималарга эришганини ёддан чиқариб қўймаслик учун албатта улар ҳақида иш дафтарингизга ёзиб боринг;

– журналистлар қўнғироғига вақтида жавоб қайтаринг ё ҳеч бўлмаса бу ишни ёрдамчингизга юклаб қўйинг;

– журналистларга муҳим бўлган ахборотни ўз вақтида топиб беришга ҳаракат қилинг, гарчи бунга қўшимча куч талаб қилинса ҳам… Бу зарур ахборотнинг ОАВда ёритилишида ҳозиржавобликни таъминлашга хизмат қилишини унутманг;

– яхши кайфиятда юриш Ахборот хизматига хос хислат ва фазилат. Шуни унутмангки, кўнгил совуши ишимизга мудом зарар келтиради;

Матбуот котибининг нуфузи у хизмат қилаётган ташкилот имижига ҳам сўзсиз таъсир қилади. Ахборот хизмати ходими жамоатчилик орасида ўзларини қандай тутишлари зарурлиги ҳақида мутахассислар фикрига қулоқ тутишлари шарт. Бу борадаги тажрибалардан келиб чиққан ҳолда Ахборот хизмати ходимларига қуйидаги тавсиялар берилади:

– ОАВ ходимлари билан мулоқотда ҳеч қачон ёлғон сўзламанг;

– тушунарсиз жумла ва ибораларга албатта шарҳ беринг, изоҳланг;

– ўзингизга ҳақиқатдек туюлган гапнинг исботи бўлмаса яхшиси айтманг;

– бирор мавзуни ўзингизча тўқиб чиқарманг, чунки, ташкилот ахборот хизмати номидан сўзлаяпсиз;

– ҳар бир сўзингизни журналистлар текшириб кўриши мумкинлигини ёддан чиқарманг;

– журналистлар, ҳатто, ташкилотингизга мурожаат қилган фуқароларнинг бирор саволини жавобсиз қолдирманг;

– ташкилот раҳбарини вақти-вақти билан ОАВда чиқишини уюштиринг. Бунинг учун раҳбарингиз билан келишган ҳолда журналистларни таклиф этинг;

– Ахборот хизмати фаолияти ҳақида ҳисоботлар ёзиб боришни унутманг.

Ҳар бир Ахборот хизмати бошқа ташкилотларнинг ахборот хизматлари билан мунтазам алоқада бўлиши, уларнинг веб-сайтларини кузатиб бориши мақсадга мувофиқдир (6-илова).

Матбуот котиби ўз фаолияти давомида қандай дастур зарур ёки зарур эмаслигини, у жамоатчиликка қандай таъсир этишини билиши даркор. Дастур қачон амалга ошишини, у орқали қандай самарали натижаларга эришиш мумкинлигини билиш тақозо этилади.

***

Ушбу мавзуда соҳа мутахассисларидан бири – филология фанлари доктори, профессор Файзулла Мўминов (муаллифнинг илмий раҳбари) билан ҳамкорликда тайёрланган қуйидаги маълумотлар ҳам тақдим этилади.

Матбуот анжуманлари муҳим ахборотдан жамоатчиликни хабардор қилиш учун ўтказилади. Унга пухта тайёргарлик кўриш керак. Чунки етказилаётган маълумотлар ортиқча бўёқларсиз, аниқ далилларга таянган бўлиши шарт.

Матбуот конференциясини тайёрлаш ва ўтказиш тартибининг умумий ва алоҳида (конференция мавзусига, характерига боғлиқ) қоидалари бор. Табиийки, биз кўпроқ умумий қоидалар ҳақида гапирамиз, яхшиси уларни санаб чиқамиз:

1) матбуот анжуманини тайёрлаш ҳақида ташкилот буйруғи, унда барча керакли бандлар ўз аксини топиши;

2) анжуман ўтказиш жойи, кун тартиби, меҳмонлар рўйхати, масъул ходимлар, молиявий таъминлаш, транспорт, келганларни қайд этадиган одамлар, норасмий қисмнинг жойи ва характери, анжумандан ташқари тадбирлар, ташкилот раҳбари билан келишиш;

3) зарур бўлганда меҳмонхоналардан жойлар тайинланиши;

4) тадбирга қатнашаётган барча меҳмонлар ва раҳбарларнинг телефонлари рўйхати;

5) баннер, плакат ва бошқа безатилишга оид воситалар тайёр бўлиши;

6) кириш сўзи тайёр бўлиши;

7) ВИП меҳмонларни кутиб олиш (ва анжуман давомида улар билан бирга бўлиш);

8) меҳмонларни қайд этиш вақти уларга керакли материалларни тарқатиш ва улар ҳақида керак бўлган маълумотларни йиғиш (бу вазифаларнинг ҳар бири алоҳида одамлар бажариши маъқулроқ);

9) адабиётлар, босма, реклама ва ахборот материалларининг тайёрлиги;

10) бейжикларни тарқатиш;

11) анжуман кун тартибининг бир нусхасини фойега осиш;

12) анжуман масъуллари рўйхати ва вазифалари тарқатма материалларда ўз аксини топиши;

13) зарур бўлганда сувенир ва совғалар тайёрлиги;

14) байроқлар тайёрлиги;

15) залда стол ва стуллар етарли бўлиши;

16) микрофон, компьютер, проектор ва аппаратуралар тайёрлиги;

17) чиқишларни ёзиб олиш воситалари тайёр бўлиши;

18) тадбирни ўтказадиган ташкилот логотипи;

19) видеога тушириш масаласи;

20) суратга тушириш имкониятлари;

21) хорижий меҳмонлар бўлса, улар билан боғлиқ протокол тадбирлари;

22) агар шунга зарурат бўлса, тадбирда гапирмоқчи бўлганлар рўйхати ва улар нутқининг матни (тезислари) тайёрлиги;

23) меҳмон (ОАВ)лар учун ёзув (табличка, фуршетка)лар;

24) зарурат бўлганда, уларнинг илтимосларига биноан, айрим меҳмонларни алоҳида ОАВлар билан учрашувларини ташкил этиш;

25) давра стол ёки президиум (модератор, олиб борувчи) учун кун тартиби ва қатнашчилар рўйхатидан ташқари муҳим меҳмонлар ҳақида батафсил маълумотлар;

26) ОАВ учун махсус одам бириктирилиши (ОАВ учун пресс-релиз ва тарқатма материал тайёрлаб туриш, радио телевидение ва матбуотга ким интервью беришини ташкил этиш ва ҳ.к.)

27) столларда ёзиш учун қоғоз ва қаламларни ташкил этиш;

28) барча қатнашчилар учун сув ва стаканлар етарлилигини таъминлаш;

29) ҳаво иссиқ бўлса, ўз вақтида кондиционерларни ёқиб, зални совутиш;

30) маърузачилар етиб келиши (ёки келмаганлигини) раис (модератор)га ўз вақтида билдириш;

31) барча хоҳловчилар учун навбатма-навбат сўз бериш (агар бунинг иложи бўлмаса, энг муҳимларига имконият яратиш);

32) кўп гапирадиганларни ўз вақтида одоб билан тўхтатиш;

33) савол-жавоб қисмига вақт қолдириш ва улар қисқа ҳамда аниқ бўлишини таъминлаш;

34) савол-жавоб пайти қарашлар плюрализмини таъминлаш;

35) зарур бўлганда мунозара қисмига вақт ажратиш;

36) мунозаранинг одоб билан олиб борилишини таъминлаш;

37) тадбир бошлангандан кейин раис (модератор)га керакли маълумотларни етказиб туриш учун махсус бир одамни тайинлаш;

38) кечикиб келган муҳим меҳмонлар билан қатнашчиларни қисқа таништириш;

39) аёлларга алоҳида эҳтиром кўрсатиш;

40) аппаратура симлари йўл устида бўлмаслигини таъминлаш;

41) кофе-брейк учун ҳамма нарса тайёр эканлигини текшириш;

42) кофе-брейк пайти меҳмонлар бемалол гаплаша олишини таъминлаш;

43) танаффусларни ўз вақтида ўтказиб ишни давом эттириш;

44) тадбирга якун ясаш;

45) меҳмонларни кузатиш ва ҳ.к.

Бу муҳим ташкилий тадбирлар билан биргаликда ажуманнинг “асосий қаҳрамони” чиқишига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқ даркор. Яъни, унинг маърузаси бугунги аудиторияга мос тушиши керак. Шунингдек, унинг нутқида машҳур шахсларнинг мавзу доирасидаги бир-иккита қизиқарли фикрлари келтирилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Шу билан бирга қаҳрамоннинг ташқи кўриниши, нутқининг таъсирчан ва эсда қоларлилиги, жумлаларнинг грамматик жиҳатдан тўғри тузилганлиги, аниқ ва равонлиги, хатти-ҳаракатлардан, имо-ишоралардан тўғри фойдалана олиши матбуот анжуманининг муваффақиятли ўтишига замин яратади.

Бундан ташқари, ахборот хизмати ходими аввало ўз идорасида тайёргарликни бошлайди. Яъни, у раҳбари билан маслаҳатлашган ҳолда қуйидагиларни аниқлаб олиши зарур:

– анжуман журналистлар бемалол етиб келишлари учун қулай манзилда ўтказилиши, ўша хона кенг ва ёруғ, шовқин-сурондан йироқ бўлиши лозим. Токи, телекўрсатув ё радиоэшиттириш тайёрлашда ноқулайлик бўлмаслиги зарур. Столлар иложи борича айлана шаклида жойлашиши, анжуманга келган мутасадди раҳбарлар ва журналистлар бемалол юзма-юз мулоқот ўтказиши учун қулай бўлиши лозим. (Тошкент шаҳридаги Миллий матбуот марказида ана шу қулайликлар яратилган);

– конференция ўтказиладиган вақти (йил, ой, кун, соат, дақиқасигача) аниқ бўлиши ва бу ҳақда тегишли ОАВ ходимларига бир ҳафта камида уч кун илгари хабар берилиши шарт. Бу хабар журналистларга таклиф сифатида айтилиши ҳам мумкин;

– журналистлар олдиндан конференция мавзусини сўраган тақдирда уларга, албатта, тўғри ахборот бериш муҳимдир. Айрим журналистлар радиода ёки телекўрсатувларда анонс беришлари ҳам мумкинлигини ёдда тутиш зарур;

– ташкилот раҳбарини таклиф этилган журналистлар рўйхати билан, албатта, таништириш даркор. Таклиф этилмаган журналистлар ҳам ташриф буюришлари ва конференцияда фаол иштирок этишлари ва бу ҳақда ОАВда ёритишлари мумкин (фақат аккредитациядан ўтган журналистлар билангина ўтказиладиган матбуот конференциялари бундан мустасно);

– анжуманда ташкилот раҳбари ва яна қайси масъул шахслар нималар ҳақида гапиришлари хусусида ахборот хизмати ходими келишиб олиши муҳимдир;

– журналистлардан кутилаётган тахминий саволлар рўйхатини раҳбарга тақдим этиш (бу ишда ахборот хизмати ходимидан жуда зийраклик талаб этилади. У ўша мавзу доирасида журналистлар қандай саволлар бериши мумкинлиги ҳақида сўровлар ўтказиши, ОАВ вакилларининг фикрларини ўрганиш йўли билан берилиши мумкин бўлган саволлар рўйхатини тузиши мумкин);

– конференцияда иштирок этаётган ташкилот мутасаддилари олдида уларнинг исми шарифлари, лавозимлари ёзилган лавҳа туриши шарт. Токи, анжуман иштирокчилари кимлар билан мулоқот қилаётганини билиб турсинлар;

– конференцияга ташриф буюрган журналистларни рўйхатда қайд этиш ва шу ернинг ўзида улар учун қулай бўлган тилда ёзилган пресс-релизларни тарқатиш лозим.

Конференцияни одатда матбуот котиби бошқаради.

У аввало, тегишли мутасаддиларга, сўнг, навбати билан журналистларга сўз беради. Бунинг учун матбуот котиби имкон қадар ўша журналистларнинг исми шарифларини, қайси ОАВдан ташриф буюрганини билиши даркор.

Ахборот хизмати ходимидан бири анжуманда берилаётган савол-жавобларни ёзиб бориши мақсадга мувофиқ. Бу ҳақда унинг ўзи ҳам мақола ёзиши мумкин.

Журналистлар орасида атай «шов-шувли» савол берадиганлари ҳам учраб туради. Бундай пайтда эса ахборот хизмати ходими вужудга келган ноқулай вазиятдан усталик билан чиқиб кетишга ҳаракат қилиши зарур.

Масалан, Россия ички ишлар вазирига шундай савол беришган: «Фалон жойда кеча бир милиция ходими порахўрлик қилганидан хабардормисиз? У ҳақда нима дея оласиз?»

Шунда даврани бошқараётган Россия ички ишлар вазирининг ахборот хизмати ходими журналистнинг саволига савол билан жавоб қайтарган: «Сиз ўғлингиз айни вақтда нима ишлар билан шуғулланаётганини биласизми?»

Табиийки, анжуман иштирокчилари ахборот хизмати ходимининг топқирлигига тан беришган. Бироз мулзам бўлган журналистни вазирнинг ўзи ноқулай аҳволдан қутқарган. Яъни, ўша милиция ходими ҳақида ёзиб беришини сўраган ва унга қандай чора кўрилгани ҳақида навбатдаги анжуманда маълум қилинишини айтган.

Ташкилот мутасаддилари ва журналистлар ўртасидаги мулоқот майдони – матбуот конференцияси ҳисобланади. Бу матбуот анжуманида энг муҳими – ташкилот мутасаддилари ва ОАВ вакиллари томонидан фикр икки томонлама тингланади. Матбуот анжуманларида ҳам ОАВ ходимлари аввало ахборотга эга бўладилар ва уни ҳозиржавоблик билан ёритишга киришадилар. Иккинчидан, улар юзма-юз мулоқотда ўзларини қизиқтирган саволларига бевосита ўша мутасаддидан жавоб оладилар. Бу ахборотнинг янада сермазмун, фактларга бой бўлишига хизмат қилади.

Мутахассислар фикрича, матбуот анжуманидаги «мураккаб саволлар кўрилаётган масаланинг туб моҳиятини очиб беришга хизмат қилиши» бу тадбирнинг қанчалик муҳим эканлигини кўрсатади. Матбуот анжумани орқали кенг жамоатчилик билан ўрнатиладиган алоқадан ташкилот фақат ютади.

Баъзи ташкилотлар матбуот анжуманини «зарурат пайдо бўлганида» ўтказиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайдилар. «Зарурат йўқ» деб, ойлаб матбуот конференцияси ўтказмаслик ҳам жамоатчилик билан алоқаларнинг мустаҳкамлигига зид. Чунки ташкилот ва унинг жамоатчилиги тенг ҳуқуқли ва ўзаро боғлиқлигини ёддан чиқармаслик даркор.

Ахборот хизмати – уни ташкил этган ташкилот ё муассаса билан ОАВ ўртасида ижтимоий кўприк, дейиш мумкин. Бу «кўприк» матбуот конференцияларида яққол намоён бўлади.

Ахборот хизмати ходимининг касб маҳорати бутун фаолияти давомида, айниқса, матбуот анжуманларида намоён бўлади. ОАВ ходимлари билан мулоқот пайтида у нима қилиши ё қилмаслиги лозим, деган саволга мутахассисларнинг фикрларини эътиборга олган ҳолда қуйидагиларни тавсия этамиз:

– доимо ҳақиқатни гапириш, ҳушёр ва ростгўй бўлиш зарур. Сизга бўлган ишонч айнан ана шунга боғлиқ;

– саволга жавобни билмаган тақдирда, «билмайман» деб ростини айтиш жоиз. Бундай вазиятда ҳаммасини тез орада аниқлаб беришингизни ваъда қилганингиз маъқулроқ. Саволга ноаниқ жавоб берсангиз, бунга ойдинлик киритиш истагингиз борлигини айтинг;

– тушунарли ва равон тилда гапиринг, адабий тил нормаларига риоя этишингиз ахборот хизмати фаолиятида муҳим ўрин тутади. Сўзларингиз ёзиб олинаётгани доимо ёдингизда турсин;

– иложи борича ОАВ ходимлари билан яхши муносабатда бўлинг, сўзларингиз нотўғри талқин қилинган бўлса, журналистларга қўнғироқ қилиб, ойдинлик киритинг. Хатоларни мулойимлик билан кўрсатиб, уларга ишонарли далил-исботлар келтиринг;

– воқеа-ҳодисалар шунчалик тез содир бўладики, ўзингиз, расмий кишилар, вазирлик ё ташкилотлар нималарга эришганини ёддан чиқариб қўймаслик учун албатта, улар ҳақида иш дафтарингизга ёзиб боринг;

– журналистлар қўнғироғига вақтида жавоб қайтаринг ё ҳеч бўлмаса бу ишни ёрдамчингизга юклаб қўйинг;

– журналистларга муҳим бўлган ахборотни ўз вақтида топиб беришга ҳаракат қилинг, гарчи бунга қўшимча куч талаб қилинса ҳам… Бу зарур ахборотнинг ОАВда ёритилишида ҳозиржавобликни таъминлашга хизмат қилишини унутманг;

– хушчақчақ кайфиятда юриш ахборот хизмати ходимига хос хислат ва фазилатдир. Шуни унутмангки, кўнгил совуши ишимизга мудом зарар келтиради. Агар сизда хушчақчақлик туйғуси бўлмаса, ишингиз беҳуда машғулотга айланиб қолади;

Ахборот хизмати ходимининг нуфузи у хизмат қилаётган ташкилот имижига ҳам сўзсиз таъсир қилади. Ахборот хизмати ходими жамоатчилик орасида ўзларини қандай тутиши зарурлиги ҳақида мутахассислар фикрига қулоқ тутишлари фойдадан ҳоли бўлмайди.

Соҳа мутахассислари уларга шундай тавсиялар беришади:

– ҳеч қачон ёлғон сўзламанг, ҳеч қачон «шарҳларсиз» гапирманг, хаёлингиздаги гапни ҳақиқат деманг, ўзингизча тўқиманг, билмасангиз ўйлаб топманг. Қобилиятли журналистлар барча нарсани текшириб кўрадилар. Агар хатога йўл қўйган бўлсангиз, сизга бўлган ишонч сўнади;

– бирор саволни жавобсиз қолдирманг, агар янгиликлар борасида етарли маълумотга эга бўлмасангиз, уларни тавсия қилманг;

– инқирозга дуч келганда ундан чиқиш режаси бўлсин. Ҳақиқий маълумотлар орқали зудлик билан журналистларга мурожаат қилинг;

– раҳбариятни вақти-вақти билан матбуотда чиқишга жалб қилинг. Ўз ходимларингизга ахборот бериб туринг. Ахборотлар ҳаққонийлигига доимо эътибор беринг.

Ахборот хизмати ходими ўз фаолияти давомида қандай дастур зарур ёки зарур эмаслигини, у жамоатчиликка қандай таъсир этишини билиши даркор. Дастур қачон амалга ошишини, у орқали қандай самарали натижаларга эришиш мумкинлигини билиш тақозо этилади.

Ахборот хизматларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйишда  илмий, назарий ва амалий тажрибаларга таянган ҳолда иш тутган ташкилот ҳамда матбуот котиби кўзлаган мақсадларига эришади.

PR амалиётининг ёрқин ифодаси бўлган матбуот анжуманида халқ фикри, таклифлари ўрганилиши учун қулай вазият вужудга келади. Ушбу жараёнда ташкилот ўз фаолиятининг самарасини ошириш мақсадида ўз фаолияти ҳақида ахборот тарқатади. Бу ахборот мақсадли равишда амалга оширилади. Жамоатчилик билан алоқалар журналистикада ҳам энг яхши, қулай ва самарали алоқалардан ҳисобланади. У «тўртинчи ҳокимият»нинг ҳам жамоатчилик орасида мавқеини оширади.

Ахборот хизмати фаолияти самарасини матбуот конференцияларида яққол кузатиш мумкин. Журналистлар нафақат ўзларини қизиқтирган мавзуда, балки, кенг омманинг фикрларини ифода этишга интиладилар.

Суҳбат, баҳс, мунозараларда эса жамоатчиликнинг фикрлари акс этиши шубҳасиз. Саволларга берилган жавоблар ҳақида ҳозиржавоблик билан ОАВда ёритилади. Унга ўз навбатида фуқаролар ҳам муносабатларини билдиришлари мумкин. Шу тариқа ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқалари мустаҳкамланиб бораверади.

ОАВда акс этаётган жамоатчилик фикрлари орқали уларнинг ташкилот фаолиятига қанчалик қизиқиш билан қарашларини илғаб олиш мумкин. Газетада ёритилган долзарб мавзудаги мақолалар биринчи галда шу соҳа мутахассисларида қизиқиш уйғотади.

Ташкилот фаолиятининг муттасил ОАВда ёритилиши ғоят муҳим аҳамият касб этади. Бу ўринда ОАВ ва матбуот кенг маънода ижтимоий-сиёсий, информацион фаолиятнинг доимий иш кўрувчи, серкўлам, ҳозиржавоб, таъсирчан, жанговар кўриниши эканлигини намоён этган ҳолда жамиятдаги мавжуд ғоялар ва одамларнинг уларга қарашлари ва муносабатларини акс эттиради.

Матбуотда расмий хабарлар матни қисқа, лўнда қилиб ёзилади. Унда кўрилган масалаларнинг моҳияти, қонун ва қарорлар, белгилаб олинган вазифалар аниқ ифода этилади.

Одамлар ҳар куни танишиб борган газетаси орқали уни чоп этган ташкилотни таниши, билиши ва унинг жамоатчилигига айланиши мумкин. Барча нашрлар умуммақсад йўлда хизмат қилса бас.

Кўпинча таҳририят ходимлари матбуот конференцияси ҳақида ёзишда  камчиликларга йўл қўйишади. У ҳолда, шундай анжуман ўтказишдан муддао нима, деган саволга газета саҳифасидан етарли даражада жавоб топиш қийин. Бундай хабарлар матбуот анжумани ва унда кўтарилган масалалар ҳақида керакли ахборотни бера олмайди ва тадбир таъсирчанлигини туширади.

Аслида, анжумандаги энг муҳим ахборот аввало ташкилот матбуот хизмати тарқатган пресс-релизда акс этса, иккинчиси, савол-жавоблар асносида юзага чиқади. Бундай савол-жавоблар замирида жамоатчиликка етказилиши зарур бўлган ахборотлар ОАВда ўз аксини топиши зарур.

Матбуот хизмати фаолиятининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши учун қуйидаги вазифаларни амалга оширишлари лозим:

– ташкилот фаолияти ҳақида ОАВ орқали тезкорлик билан, доимий равишда ҳаққоний ахборот тарқатиш;

– ташкилот фаолияти тўғрисида жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб туриш;

– ташкилот томонидан қабул қилинаётган ҳуқуқий актлар, расмий ахборотларни аҳолига ўз вақтида етказиш, уларни таҳлил қилиб бориш;

– ташкилотдан оммавий ахборот воситалари учун мунтазам равишда ҳеч монеликсиз ҳамда ишончли ахборот олишни йўлга қўйиш;

– ташкилот фаолияти ҳақида ахборотлар тарқатиш;

– ОАВ орқали ташкилот ва жамоатчилик ўртасидаги ахборот алмашинувини таъминлаш;

– ташкилот фаолияти хусусида кенг жамоатчиликнинг фикри ҳамда муносабатларини ўрганиб бориш, уларнинг оммавий ахборот воситаларидаги иштирокини кенгайтириш.

Қолаверса, ахборот хизмати фаолияти ва матбуот анжуманини қай даражада ва қай тарзда ёритиш журналистларнинг ҳам ижодий маҳоратига боғлиқдир. Бу борада ҳам ахборот хизмати ходими журналистлар билан яқин алоқада бўлиши ва улар билан ижодий ҳамкорлик қилиши мақсадга мувофиқдир.

ОАВда акс этаётган жамоатчилик фикрлари орқали уларнинг ташкилот фаолиятига қанчалик қизиқиш билан қарашларини илғаб олиш мумкин. Газетада ёритилган долзарб мавзудаги мақолалар биринчи галда шу соҳа мутахассисларида қизиқиш уйғотади.

Матбуотда расмий хабарлар матни қисқа, лўнда қилиб ёзилади. Унда кўрилган масалаларнинг моҳияти, қонун ва қарорлар, белгилаб олинган вазифалар аниқ ифода этилади.

Одамлар ҳар куни танишиб борган газетаси орқали уни чоп этган сиёсий ташкилотни таниши, билиши ва унинг жамоатчилигига айланиши мумкин. Барча нашрлар умуммақсад йўлида хизмат қилса бас.

 

Назорат учун саволлар:

  1. Матбуот конференциясига қандай тайёргарлик кўрилади?
  2. Матбуот анжумани вақти белгилангач ОАВ ходимларига қачон маълум қилинади?
  3. Матбуот анжумани ўтказиш учун қандай шароитлар зарур?
  4. Матбуот анжумани иштирокчилари бир-бирларининг исми-фамилияси ва лавозимларини билиб олишлари учун Ахборот хизмати ходими нима қилиши керак?
  5. Матбуот анжуманини ким бошқаради?
  6. Матбуот котиби анжуманда ташкилот раҳбари ва бошқа масъул шахслар нималар ҳақида гапиришларини қандай аниқлайди?
  7. Журналистлардан кутилаётган тахминий саволлар қандай аниқланади?
  8. Журналистлар олдиндан конференция мавзусини қандай аниқлайди?
  9. Анжуманни бошқарувчи нималарга эътибор бериши зарур?
  10. Анжуман пайтида Ахборот хизмати ходимлари қандай ишларни бажаришлари лозим?
  11. Матбуот анжумани ўтказишдан асосий мақсад нима?
  12. Матбуот котиби қандай хислатларга эга бўлиши лозим?

________________________________________________________

1 Катлип С.М., Сентер А.Х., Брум Г.М. Паблик рилейшнз. Теория и практика.– М.: Вильямс, 2003. Б. 372.

2 Қаранг: Салливан М. Масъул матбуот хизмати. Regional Program Offise. Vienna. RPO. –Т.: 2002. Б. 55.

3 Ўша манба. Б. 7-15.

4 Қаранг: Салливан М. Масъул матбуот хизмати. Regional Program Offise. Vienna. RPO. –Т.: 2002. Б. 7-15.

Вам может также понравиться...

Ответов: 52

  1. Fayoza Bahodirovna:

    Ахборот хизмати фаолияти самарасини матбуот конференцияларида кузатиш мумкин. Журналистлар нафақат ўзларини қизиқтирган мавзуда, балки, кенг омманинг фикрларини ифода этишади. Ахборот хизмати ходими матбуот анжуманига олдиндан пухта тайёргарлик кўриши мақсадга мувофиқ.

  2. Матбуот анжуманлари муҳим ахборотдан жамоатчиликни хабардор қилиш учун ўтказилади. Етказилаётган маълумотлар ортиқча бўёқларсиз, аниқ далилларга таянган бўлиши шарт. Қолаверса, ахборот хизмати фаолияти ва матбуот анжуманини қай даражада ва қай тарзда ёритиш журналистларнинг ҳам ижодий маҳоратига боғлиқдир. Бу борада ҳам ахборот хизмати ходими журналистлар билан яқин алоқада бўлиши ва улар билан ижодий ҳамкорлик қилиши мақсадга мувофиқдир.

  3. Har bir tashkillashtirilgan matbuot konferensiyasida dolzarb mavzular va g’oyalar mujassam bo’ladi. Bundan ko’zlangan maqsadga yetishish uchun aynan ko’tarilgan g’oyalarni ishonch bilan targ’ib qila olish lozim.

  4. Ochig’ini aytsam, avval kinolardagina matbuot anjumani degan gapni eshitardik, deydi bir tanishim. Unga Bugungi kundagi matbuot anjumanlarining qanchalik ahamiyati katta ekanligini tushuntirgan edim, Xayron qoldi. Biz ham shunday matbuot anjumanlarida qatnashsak bo’ladimi, deb so’rab qoldi. Ustoz siz nima deysiz, oddiy aholi yoki shu sohaga qiziqqanlar ham matbuot anjumanida qatnashsa bo’ladimi?

  5. Ochig’ini aytsam, avval kinolardagina matbuot anjumani degan gapni eshitardik, deydi bir tanishim. Unga Bugungi kundagi matbuot anjumanlarining qanchalik ahamiyati katta ekanligini tushuntirgan edim, Xayron qoldi. Biz ham shunday matbuot anjumanlarida qatnashsak bo’ladimi, deb so’rab qoldi. Ustoz siz nima deysiz, oddiy aholi yoki shu sohaga qiziqqanlar ham matbuot anjumanida qatnashsa bo’ladimi?

  6. Nodira SAYDULLAYEVA:

    Matbuot anjumanlarida ko’p marotaba ishtirok etganman. Qaysidir tashkilot puxta tayyorlansa, yana kimdir anjumanni shunchaki o’tkazar edi. Bu ma’ruzadan anglash mumkinki, matbuot anjumani nafaqat tashkilot, balki axborot xizmati xodimining ham yuzi hisoblanadi. Uni tashkil etish va o’tkazishda belgilangan me’yorga amal qilish kerak.

  7. Bu kabi ma’lumotlarni hatto matbuot anjumanini tashkil etadigan xodimlar ham bilib qo’yishi zarur deb o’ylayman. Amaliyot davomida ustozlarim bilan matbuot anjumanida borganimda press relizlarning shunchaki qo’l uchida tayyorlanishiga guvoh bo’lganman.

  8. Matbuot anjumanini qanday tashkil etish jurnalist mahoratiga bog’liq. Shuning uchun ham u mas’uliyatni his qilgan holda anjumanni hech qanday kamchiliksiz rejalashtirishi kerak. Matbuot anjumani tashkilot xodimlarining saviyasini belgilab beradi. U yerdagi ishlarning qanchalik darajada oqlanayotganini bildiradi. Bu yuk jurnalistning yelkasiga tushadi.

  9. Mustaqil axborot xizmatlari jamiyatning demokratik asoslarini saqlash uchun ijtimoiy adolatni qaror toptirish uchun zarurdir.

  10. vatbuot anjumani o’tkazish orqali eng muhimi tashkilotning qanchalik o’z vazifasini bajarayotganligini bilib olish mumkin. Agar tashkilot vazifalarini yetarli bajarmayotgan bo’lsa, savol berish natijasida ularni vsifalarini bajarishga majbur qilish ham mumkin. matbuot anjumani jurnalistlarga juda katta imkoniyat beradi.

  11. Yana matbuot anjumanini o’tkazish natijasida jurnalistlar hovurini bosish va xalqning dilida nima gapi borligini bilib olinadi.

  12. Shohista Shahobova:

    Matbuot anjumanining o’tkazilish darajasi tashkilot imijiga jiddiy ta’sir ko’rsatadi shu bois axborot xizmati xodimi har tomonlama tashabbuskor, faol, yuksak did va farosatli eng muhimi e’tiborli, kuzatuvchan bo’lishi kerak

  13. Axborot xizmati tashkilot uchun qanchalik kerakliligini prezidentlikka saylov jarayonlarining o`zi yana bir bor isbotlab berdi. Saylov jaroyonini borishi, undagi natijalarning brifinglarda berib o`tilishi buning qanchalik to`g`ri yo`l ekanligini ko`rsatdi. Bu kabi jarayonlarni kuzatib, ulardan tajriba to`plashning o`zi ham katta saboq, menimcha.

  14. Matbut anjumani tashkilotlarning yutug’i bilan bir qatorda uning kamchiliklarini ham ochib beradi. Atrofdagi insonlarni unga munosabatini savol javob orqali ko’rsatadi. Matbuot anjumanida jurnalistning ziyrakligi ham muhim o’rin tutadi.

  15. Matbuot anjumanlarida dolzarb masalalar ko’rib chiqiladi. Bugungi kunda jamiyatimizda matbuot anjumanlarining ahamiyati yuqori.

  16. Адолат ҒАФУРОВА:

    Қайсики иш чин кўнгилдан қилинса ўша иш ҳаммага манзур бўлади. Шунингдек матбуот анжумани ташкил этиш ҳам унинг ташкилотчиларининг маҳоратига боғлиқ. Кимдир осонини ўйлаб қўл учида қилса, кимдир ҳаммага ёқадиган қилиб ташкиллаштиради. Албатта, бу ташкилотчилар журналистларнинг ижодий маҳоратига боғлиқдир. Бу борада ҳам ахборот хизмати ходими журналистлар билан яқин алоқада бўлиши ва улар билан ижодий ҳамкорлик қилиши мақсадга мувофиқдир. Чунки матбуот анжуманини ташкил этишдан аниқ мақсад борми, ана шу мақсад атрофида журналист, ахборот хизмати ходими ҳамма бирлашиши зарур.

  17. Matbuot anjumanini o’tkazishda, minbarga chiqadigan mehmonlarga ham, audito’riyaga ham maqul darajada tayyorlanish, tashkilotchilardan tashabbuskorlik va ma’sulyatni talab qiladi.

  18. Matbuot konferensiyasida eng avvalo press reliz tayyorlashda xato bo’lmasligini xohlardim. Gazetada amaliyot o’taganimda matbuot konferensiyalarida qatnashganman press reliz bn tanishib chiqganimda gap qurilishi bilan bog’liq xatoliklarni ko’p uchratganman.

  19. o’tkaziladigan matbuot anjumani tashkilotning yuzi hisoblanadi chunki matbuot anjumanida qatnashayotgan jurnalasit anjumanda qatnashayotgan tashkilot vakillariga har qanday savolni beri mumkin. mana shunday paytda tashkilot qanday foalyat olib borayotgani ma’lum bo’ladi.

  20. Gavharshodbegim Rustamova:

    Matbuot konferensiyasini tashkil qilishga hech qachon qo`l uchida yondashib bo`lmaydi aks holda tashkilot obro`siga jiddiy putur yetadi.

  21. Kamola Fayzullayeva:

    Юқоридагиларни ўқиб ташкилий масалалардаги маҳорат ҳам журналист учун мақола ёзиш маҳоратидан кам бўлмаслиги керак эканлигини тушундим.

  22. Aytish joizki, matbuot anjumanlarining ba’zilarida so’zga chiquvchilar qog’ozdagi matnni eplab zo’rg’a o’qib berishadi. Yig’ilganlarning tushunganlari tushunadi, qolganlari… Keyin shu «ajoyib» tadbirni yoritish televideniye xodimlari zimmasiga tushadi. Buni yo’qdan-bor qilish desa ham bo’laveradi.

  23. Axborot xizmati vakili tashkilotning bugunini keng jamoatchilikka tanishtirish, muammolarni hal etish, xisobot, yillik, choraklik v.h.k lar uchun jurnalistlar bilan matbuot anjumani tashkil etadi. Bu esa axborot xizmati xodimining qanchalik mahorat bilan natbuot anjumani tashkil etganligini bildiradi…

  24. Jurnalist birinchi o’rinda tashkilotchi bo’lishi kerak. Sababi u o’z vazifasini tashkilotchilik yo’li bn ham odamlarga uqtira olishi mumkin.

  25. «Матбуот конференцияси бўлаяпти»деган гапни эшитганда ҳамманинг ҳаёлига расмий, зерикарли бир тадбир келади, ундай бўлмаса ҳам. Афсуски, шундай матбуот анжуманлари ҳам учраб туради. Аслида эса ундай бўлиши керак эмас. Уни қизиқарли, фойдали ўтишини таъминлаш Ахборот хизмати ходимининг вазифасидир.

  26. Kamolat Shams:

    Biz kelajakda matbuot kotibi bo’lganimizda siz sanab o’tgan shartlar juda asqotadi. Keyin do’stlarimiz bildirgan fikrlardan, matbuot kotibiga qanday nuqsonlar yarashmasligi haqida ham xulosalar oldik.

  27. . Ахборот хизмати ходими матбуот анжуманига олдиндан пухта тайёргарлик кўриши мақсадга мувофиқ.

  28. Barnoxon Umarova:

    Ustoz ushbu lekaiyadan biz matbuot konferensiyasini o’tkazilish tartibi shu bilan birga axborot xizmati xodimi yoki jurnalist sifatida unda qanday o’rin tutishimiz xaqida yetarlicha ma’lumot olishga erishdik

  29. Ахборот хизмати ходимининг Қонун-қоидаларини билиб олдик. Менинг фикримча, матбуот конференсиясини ташкил қилишда уларни масалани танлай олиш маҳорати ҳам юқори бўлиши керак. Йўқса, шунчаки расмийлигича қолиб кетиши мумкин.

  30. biz ham kelajakda katta katta matbuot konferensiyalarini o’tkazamiz. o’shanda bu maruzadagi ko’rsatmalar bizga juda asqotishi turgan gap. shuning uchun kursdoshlar maruzani diqqat bilan o’qib boringlar.

  31. Ushbu mavzudan anglaganim shu bo`ldiki,bizning matbuot kotibi bo`lishdagi faoliyatimiz davomida haqiqiy to`rt yillik ta`lim natijalari alohida as qotar ekan.Qachonki biz bu bilimlarni,aniqrog`i nazariyani amaliyot bilan uyg`unlashtirganimizda.

  32. Axborot xizmati xodimi tanganing uch tomoni borligiga barchani ishontira olishi hech kim ilg’amagan voqealarni ham o’tkir ko’zi zukko aqli bilan sezishi lozim.

  33. Durbek RAHMONOV:

    Ochig’i bunday fan nuqtai nazaridan qimmat ma’lumotlarni hech qaysi fndan olmaganmiz.

  34. Sherbek Boboqulov:

    Ustoz, hozirgi press-relizlardan ko’nglingiz to’lmoqdami? Menimcha, ko’pchilgi yuqoridagi talablarga javob bermaydi. Menimcha, o’sha axborot xizmatidagilarni ham ma’ruzalaringizga jalb qilishimiz kerak

  35. Matbuot konferensiyasini tashkil etishda vaqtni ham, albatta hisobga olish lozim. Ba’zan, shunday matbuot konferensiyalari bo’ladiki, qatnashuvchilar zerikadi, charchab qoladi…Axborot xizmati hodimi buni also unutmasligi lozim deb hisoblayman…

  36. Qiziqarli va foydali matbuot konferensiyasi. Axborot xizmati hodimi shunday maqsadga erisha olsa, demak u jiddiy tayyorgarlik ko’rgan va matbuot konferensiyasini tashkil etishni biladi. ..

  37. Barno Turopova:

    мазкур мавзу орқали матбуот конференциясини ўтказиш тартиби ҳамда пресс-релиз тузишнинг аниқ қонун-қоидасини билиб олдим

  38. Ochig’i bu mavzuni anchadan buyon kutaman! Sababi matbuot anjumanlari meni doimo qiziqtirib kelgan! Matbuot anjumanining ham tashkil etishning o’ziga yarasha nozik tomonlari bor! O’zimni qiziqtirgan barcha savollarimga javobni ma’ruza o’qigach bilib oldim!

  39. Bugungi kunda , axborot xizmat hodimlarining ko’pchiligi ,biz, jurnalistlar so’ragan ma’lumotlarni berishadi. Qolaversa, tashkil etilayotgan matbuot konferensiyalari dan jurnalistlarni ogoh etishadi, ularni qatnashishini ta’minlashga harakat qilishadi… Bunday axborot xizmati hodimlarining Soni ko’paysa, Ayni muddao. ..

  40. Bugungi kunda , axborot xizmat hodimlarining ko’pchiligi ,biz, jurnalistlar so’ragan ma’lumotlarni berishadi. Qolaversa, tashkil etilayotgan matbuot konferensiyala4ri dan jurnalistlarni ogoh etishadi, ularni qatnashishini ta’minlashga harakat qilishadi… Bunday axborot xizmati hodimlarining Soni ko’paysa, Ayni muddao. ..

  41. Malika Sattorova:

    qiziqarli matbuot kanferensiyalarda juda foydali malumotlar olinadi.

  42. Aqlli savol bersang aqlli javob olasan. Matbuot konferensiyaning asosi.

  43. Mazkur fan menimcha 3- kursda o’tilsa yaxshi bo’ladi. Chunki,4- kursning boshida amaliyot bo’ladi, olingan bilmlar amalda mustahkamlanardi. Do’stlar nima deysizlar shunga gapim to’g’rimi?

    • Сизнинг ақлингиз етган нарсага тегишли мутасаддиларники ҳам етсайди! Илоҳим, тезроқ шу масалани ижобий ҳал этадиган мутасаддимиз бўлиб қолинг! Давлатимиз раҳбарининг «умидим ёшлардан!» деган пурмаъно гаплари замирида бизнинг ҳам шундай орзуларимиз мужассам…

  44. Matbuot kotibi zimmasidagi mas’ulyat katta. Katta bir konferensiyani yaxshi tayyorgarliksiz yo’qqa chiqorishi mumkin.

  45. Jurnalistlarni qo’llab-quvvatlash fondi tomonidan o’tkaziladigan ko’plab matbuot konferensiyalarida ishtirok etib boraman. Fond axborot xizmati tashkiliy jihatdan juda yaxshi faoliyat yuritadi. Hammasi juda tartibli tarzda o’tadi. Viloyatlarda ham shunaqa tartibni olib kirish kerak.

  46. Konferensiya jurnalistni yana bir bora o’zini ko’rsatishni amalga oshiradi

  47. Зуҳриддин Қилич:

    Матбуот конференцияси ўтказиш ва унга тайёргарлик кўришда ахборот хисмати ходими нималарга эътибор бериши юқорида батафсил тушунтириб берилибди. Мазкур маруза орқали матбуот конференциясига тайёргарлик кўришда юзага келадиган бир қарашда оддий, аммо ўз аҳамияти жиҳатидан катта ўринга эга бўлган маълумотларни билиб олдим.

  48. Jumamurodova Muyassar:

    Matbuot anjumanlari qanday o’tkazilishi haqida o’zim bilmaydigan ancha ma’lumotlarga ega bo’ldim.

  49. O'tkir Jalolxonov:

    Menimcha, hozir tashkilotlarda bitta press-reliz barcha marosimlar uchun kifoya qilmoqda. Faqat sana va mavzu o’zgartiriladi

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *