Байрам кўтаринки руҳда ўтади

Бугун юртимизда байрамона руҳ барчанинг қалбини тўлқинлантирмоқда.

Шу кунларда халқимиз Ватанимизнинг кўп асрлик шонли тарихида мутлақо янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишонлаш учун ҳар томонлама қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорида таъкидланганидек, “Биз учун ҳақиқатан ҳам энг улуғ, энг азиз айём бўлган бу қутлуғ сана ўтган тарихан қисқа даврда босиб ўтган ғоят оғир ва мураккаб, шу билан бирга, шарафли йўлимизни, амалга оширган кенг кўламли ислоҳотларимиз самарасини, қўлга киритган улкан марра ва ютуқларимизни танқидий кўз билан сарҳисоб қилиш, олдимизга қўйган олий мақсад – энг тараққий топган давлатлар қаторига кириш борасидаги устувор вазифаларни белгилаб олишда, ҳеч шубҳасиз, муҳим аҳамият касб этади”.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ана шу энг улуғ ва энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

мам1 мам2

мам3

– Миллий университетимизда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари режаси ишлаб чиқилди,– дейди ЎзМУ проректори Давлатбой Жумабоев.– Ушбу режага биноан байрам кунигача факультетлар ўқув биноларида, талабалар турар-жойларида қатор ташкилий ишлар амалга оширилади. Байрам тадбирлари янги ўқув йилига уланиб кетар экан, 2 сентябрь куни аввало “Мустақиллик дарслари” юксак савияда ташкил этилади.

Айни кунларда Миллий университет ҳудудида ҳашар йўли билан кенг миқёсда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Университет бинолари, тегишли иншоотлар, йўлаклар байрамона безатилмоқда.

 Улуғбек УСМОНОВ,

ЎзМУ газетаси мухбири

 

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *