Ватан ва халқ тақдири ўзимизга боғлиқ!

Парламент томонидан Президент ваколотларини вақтинча Бош вазир зиммасига юклатилиши ягона тўғри қарордир

  • Автор 
  • Якшанба, 11 Сентябрь 2016 12:27

  Биз шу юртда яшар эканмиз унинг барча бойликлари, аввало меҳнаткаш халқи, гўзал боғлари, чўлу-биёбонлари ҳамма-ҳаммаси бизникилигини ҳисобга олишимиз, уни кўз қорачиғимиздек асрашимиз, мамлакатимизда тинчлик деган неъматни бардавомлигини сақлашимиз куннинг энг муҳим масаласидир.

 8 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси қўшма йиғилишида ҳам қабул қилинган қарор аввалида биринчи масала сифатида айнан мазкур жиҳатга эътибор қаратилди. Унда айни вақтда юртимиз учун ички ва ташқи хавфларнинг сақланиб қолаётгани алоҳида таъкидланди. Биз тинчликка ўрганиб қолганимиз учун кўпинча ички, ташқи хавфлар ҳақида кўпам бош қотирмаймиз. Ваҳоланки мамлакатимиз ривожланшини кўролмаётган кучларнинг Президентимиз Ислом Каримов вафоти кунлари халқ орасида иғво тарқатиб, халқимизни саросимага туширишга бўлган уруниши айни хавфнинг ўзгинасидир. Шукрки, биз ушбу синовдан эсон-омон чиқиб олдик. Халқимиз бир ёқадан бош чиқариб Ислом Каримов айтганидек ягона куч бўлиб бирлаша олдик.

Навбатда эса бизни яна бир синов қарши олди. Олий Мажлис халқимиз иродасини ифода этувчи ягона органдир. Яъни биз овоз берган инсонлар бугун Олий Мажлисда бизнинг номимиздан давлат бошқарувида иштирок этмоқда. Унинг ваколотлари қаторида республика ҳаётидаги барча муҳим жараёнларда ташаббусни қўлга олиш, давлат ва жамият ҳаёти учун долзарб масалаларда тегишли қарорлар қабул қилиш асосий ўринни эгаллаган. Шу ўринда мамлакатни ким бошқаришини ҳал этиш масаласи ҳам парламентимиз зиммасидаги муҳим вазифалардандир. Конституциямизда гарчи сенат раиси вақтинча президент ваколотларини бажариб туриши белгиланган бўлсада, амалда ушбу моддада назарда тутилмаган ҳолат юз берди. Яъни сенат раиси ушбу вазифани зиммасига олишдан воз кечди. Хўш бундай вазиятда энг тўғри йўл нима эди сизнингча?

Умрида юртимизда бўлмаган, унинг ғам-ташвишларини бевосита бошидан ўтказмаган, кўрнамаклик қилиб ёки жиноят қилиб хорижда қочиб юрган биз учун юраги “ачиётган” “дўстларимиз” гўё шу ерда ақлли чиқиб қолди. Улар турлича масалаҳатлар билан интернетда муҳокамалар уюштириб, биз учун Парламентимиз қабул қилган қарорнинг тўғри ёки нотўғрилигини айта бошлади. Улардан бири қарорни ноқонуний деса яна бошқаси сенат раисини бошқа сайлаш керак эди, яна бири референдумга қўйиш керак деган турли бекорчи фикрларни илгари суришди.

  Ваҳоланки халқ ғамини ейдиган унинг номидан иш кўрадиган Парламентимиз айни вазиятда халқ учун қарор қабул қиладиган ягона органлигини унутиб қўйишди. Унинг қарорлари қонун кучига эга бўлиб,  ҳар икки палата сенат раисининг президент ваколотларини зиммасига ололмаслиги ҳақидаги изоҳини тинглаб, амалда давлат бошқарувида унинг ички ва ташқи сиёсатидан боҳабар кўп йиллик ҳукумат раҳбари тажрибасига шахсни номзодини таклиф қилишини бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Сизнингча давлат бошқарувида халқ учун тезликда қарорлар қабул қилиш, мамлакатнинг ташқи сиёсатида ечимини кутиб турган вазифалар турганда турли ташкилий жараёнларга берилиб, ижтимоий-сиёсий ҳаётда муаммолар кўламини кенгайтиришдан кимга наф эди. Албатта бу ҳолат ташқи ва ички душманларимиз учун айни муддао эди. Улар одамларнинг иккиланиши турли гуруҳларга бўлиниб, мамлакат ичида парокандаликни юзага келишини исташган эди. Олий Мажлис қарори айнан мана шундай хавфларни олдини олиш нуқтаи-назаридан энг тўғри чора бўлди. Барча масъулиятни ўз зиммасига олиб халқ номидан ягона тўғри қарорни қабул қилди.

 

Бунёдбек Шамсутдинов

Sharh.uz интернет сайти бош муҳаррири 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>