Диққат, танлов!

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Ижод” жамоат фонди

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг йигирма беш йиллиги муносабатибилан Ватан ҳимоячиларига бағишланган ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги энг яхши қўшиқлар яратиш учун

“ПОСБОНИМАН МУҚАДДАС ЮРТНИНГ”

шеърлар танловини эълон қилади.

Танловга тақдим этилган шеърларда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий ғурур ва мамлакат Қуролли Кучларига чуқур ҳурмат руҳида тарбиялаш ва Ватан ҳимоячисининг янги қиёфасини шакллантириш, “Ўзбекистон — мустақил Ватаним, миллий армиям фахрим, ғурурим!” шиори моҳияти акс эттирилган бўлиши керак. Шунингдек, бебаҳо неъмат бўлмиш мустақилликнинг беқиёс аҳамиятини, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини, аждодларимизнинг маънавий меросини ва миллий қадриятларимизнинг ижтимоий ҳаётдаги ролини ватандошларимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига янада чуқурроқ сингдириш ижодий ишларнинг мазмунини ташкил этиши лозим.

Танловга тақдим этилган ижодий ишлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тузилган соҳа мутахассисларидан иборат ҳайъат томонидан кўриб чиқилиб,  ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Танловда профессионал шоирлар билан бир қаторда ҳаваскор ижодкорлар ҳам иштирок этиши мумкин.

       Танлов ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

— 1 та биринчи ўрин — энг кам иш ҳақининг 20 баравари миқдоридаги пул мукофоти ва диплом;

— 2 та иккинчи ўрин — ҳар бири энг кам иш ҳақининг 15 баравари миқдоридаги пул мукофоти ва диплом;

— 3 та учинчи ўрин — ҳар бири энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдоридаги пул мукофоти ва диплом;

— 5 та рағбатлантирувчи соврин — ҳар бири энг кам иш ҳақининг 5 бараваридаги пул мукофоти ва диплом.

Танлов ғолиблари оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.

Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

— муаллифнинг аризаси;

— муаллифнинг паспорти нусхаси;

—  муаллифнинг яшаш манзили ва боғланиш телефонлари.

Танловга шеърлар 2017 йил 1 июнгача қабул қилинади.

 

Мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси 16а-уй. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси.

Телефонлар: 227-08-27, 239-26-91.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>