Дониш домла деганлари: Яхшилик юз ўгирмасин…

Шу пайтгача исботини топмаган мақолни кўрмадим. Масалан, ҳар ким экканини ўради…

***

х9

Улуғ инсон улуғворликка интилади.

***

Билмаганингда кўп нарса қизиқ туюлаверади, билганингда эса баъзиларининг мутлақо қизиғи қолмайди… Бироқ, шундай мавзулар (романлар, кинолар ва ҳоказолар) борки, қайта-қайта ўқигинг, кўргинг келаверади. Демак, асл асар, асл сўз қалбларга абадий муҳрланади. Ўткинчи гаплар ўтиб кетаверади…

***

Бугунги кунда қайси ижодкорнинг ўрни ижод, илм ва интернет майдонида бўлса, у нақадар бахтлидир!

***

Ижод қилиш машаққатли, дейдилар. Аслида у жуда мароқли жараён. Фақат машаққатдан иборат бўлганида ҳеч ким ижод қилмас эди. Ижодкор учун энг катта бахт — қалам тебратиш!

***

Яхшиликнинг қадрига етмаганлардан яхшилик ҳам юз ўгиради…

***

Кўтиринки руҳ инсонни мудом юксакликка чорлайверади. Тушкунлик эса тубсиз жарга тушуриб юбориши ҳеч гапмас… Ҳеч қачон тушкунлик кайфиятига берилманг, азизлар. Кўтаринки руҳ Сизни юксак орзулар, камолот чўққиси сари чорлайверсин! Юксаклик — юксак маънавиятли инсонларга хос бебаҳо фазилатдир.

***

Беғубор тонг отмоқда! Унинг шу беғуборлигини кун бўйи асраб, беғубор ишлар қилайлик, дўстлар! Соддароқ қилиб айтганда, беғубор ҳавомизни папирос тутуни билан заҳарламанг, ҳар жойга тупуриб ташламанг, топ-тоза кўчалару бекатларни ифлос қилманг. Ҳамкасбларингизга, атрофингиздаги одамларга муносабатингиз ҳам беғубор бўлсин. Токи, кечқурун уйларимизга беғубор қадамлар билан қайтиб келиш насиб этсин!

 DSC07919

Дониш домланинг дил сўзларни оққа кўчирувчи

Тўлқин ЭШБЕК

You may also like...

5 Responses

  1. ,,Кўтиринки руҳ инсонни мудом юксакликка чорлайверади.» Birinchi so’zda ,,T» harfida dan keyin ,,I» harfi xato ketibdi. Aslida ,,Ko’tarinki» bo’lishi kerak edi.

  2. Jumamurodova Muyassar:

    Bebaho fikrlar.

  3. Foziljon Jo'raboyev 201-guruh:

    fikrlar juda ham ajoyib

  4. Albatta, bu kabi donish gaplarga darslaringizda ham, hayotda ham ko’p guvohi bo’lamiz

  5. Улуғ инсон улуғворликка интилади. Тўлқин Эшбек менга устоз бўлмасала хам лекин мен уларнинг мақолаларини ўқиб жуда куп нарсаларни тушиняпман. уларнинг училдиз сайтда ёзган хамма мақолалари ибратли инсон қалбида бир умр сақланади. Мен ҳаётда қандай бўлиш, кайфиятни кун давомида хурсанд бўлиб дўстлар ортириш хақида ўзимга керакли хулосаларни олямпан. уларга катта рахмат шундай сайт очганларига жуда катта савоб иш қилмоқдалар. Олдин интернетга кириб бундай сабоқли ва хикматли мақолаларни ўқимаганмиз. Мана худога шукр уларнинг борларига шукр қилиб шундай сайтни очиб биз ёшларнинг тарбиясига таъсир қиладиган мақоларни ёзяптилар. Биз ёшлар ва катталар хатто момоларимиз хам қоймай бу сайтга қизиқиб қолганлар. Хар куни эрталаб ва кечаси текшириб, ўқиб турала ва ўз фикрларини айтадилар.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>