Дунёни мафтун қилган зиёратгоҳлар

Қадимий минора-ю обидалар, муқаддас қадамжоларга бой Ўзбекистон жаҳон

аҳлини мудом мафтун этмоқда. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ўзбекистон зиёратгоҳларини биласизми?” мавзуида ўтказилган илмий-амалий семинарда бу ҳақда атрофлича сўз юритилди.

1 2 3 4

– Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш Концепциясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун соҳа мутахассислари билан мана шундай давра суҳбатлари, семинарлар ўтказиб, бўлғуси кадрларга бу борада кўпроқ маълумотлар бериш мақсадга мувофиқдир,– дейди ЎзМУ Ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Давлатбой Жумабоев.– Шу йил 21-23 февраль кунлари Бухорода бўлиб ўтган Ўзбекистонда зиёрат туризми бўйича халқаро форумда қабул қилинган тегишли ҳужжатларни талабаларимиз теран нигоҳ билан ўрганмоқдалар.

ЎзМУ ҳузурида фаолият кўрсатаётган “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти “Тарихий ёдгорликлар тарғиботида “Ўзбекистон зиёратгоҳлари” каталогининг (беш тилли) инновацион имкониятлари” грант лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон зиёратгоҳларини биласизми?” мавзуидаги илмий-амалий семинарда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бўлими бошлиғи Саидкомил Холхўжаев, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар туризми агентлиги директори ўринбосари Ориф Умиров, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар туризми агентлиги бўлим бошлиғи Феруз Алимжонов, Бухородаги “Authentic travel” гид таржимони Жаҳонгир Остонов ва бошқалар юртимиз зиёратгоҳлари ва бу борадаги инновацион имкониятлар ҳақида сўз юритдилар.

Семинарда қайд этилганидек, Ўзбекистондаги муқаддас қадамжоларга бутун дунёда қизиқиш ортиб бормоқда. Ислом оламида ғоят улкан аҳамият касб этувчи зиёратгоҳларимизга ташриф буюрганлар бу қадамжоларга юксак баҳо бераётганлари бежиз эмас. Имом ал Бухорий, Баҳовуддин Нақшбандий, Хўжаи жаҳон хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний, Мотрудий, Марғиноний, ат Термизий каби буюк алломаларнинг зиёратгоҳларига ташриф буюрган сайёҳлар ислом олами ва маданияти Ўзбекистонда қанчалик юксак қадрланишини эътироф этмоқдалар. Шу тариқа юртимизга катта қизиқиш билан қараётган сайёҳлар сони тобора ортиб бормоқда. Мамлакатимизда туризм салоҳиятини оширишда тарихий обидаларнинг электрон базасини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Хорижлик сайёҳлар “Ўзбекистон зиёратгоҳлари” каталоги орқали тарихий обидалар манзили, диққатга сазовор жойлари ва имкониятлари тўғрисида етарлича маълумотлар олиши мумкин.

 

Раҳима Ширинова,

профессор, “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти ижрочи директори.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>