Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

Мамлакатимиз узра истиқлол байрами шукуҳи кезаётган айни кунларда

ҳар бир меҳнат жамоасида маънавий-маърифий тадбирлар ўзига хос кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Олмазор туманидаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази” унитар корхонасида бўлиб ўтган “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” мавзуига бағишланган ижодий кеча ҳам барчада катта таассурот қолдирди.

1 2 3 4

Тадбирда Олмазор туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Муаззам Алибоева, туман “Нуроний” жамғармаси раиси Мирзиёд Тошпўлатов, Ўзбекистон Миллий Тикланиш партияси Олмазор туман Кенгаши раиси Раҳимжон Муҳаммадиев, мазкур корхона масъул ходимаси Дилбар Алимова ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ва уларнинг ижроси ҳақида ўз мулоҳазаларини баён этдилар.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, “Олтин қалам” мукофоти совриндори Тўлқин Эшбек юртимиз истиқлоли йилларида эришилган улуғвор ишлар ҳақида сўз юритди.

– Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамини халқимиз катта шодиёналар билан кутиб олмоқда,– деди маърузачи.– Зотан, мамлакатимиз тарихида ўчмас саҳифа очган буюк истиқлол туфайли Ўзбекистон ўтган давр мобайнида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, миллий тикланишдан миллий юксалиш сари дадил илгарилаб бормоқда. Бугунги кунда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Биз учун устувор аҳамиятга эга бўлган вазифалар – аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, тадбиркорлик ва хусусий мулк ривожига кенг имконият очиб бериш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган дастурларимизнинг ижобий натижалари нафақат мамлакатимиз, балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилишида ҳам улкан маъно мужассам. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар ҳаётимизда катта воқелик бўлиб, бу жараёнлар халқимизда эртанги кунга умид уйғотмоқда. Барчамиз бирдек мана шу ислоҳотлар самарасини кутиб, таъбир жоиз бўлса, шу улуғвор ишларда иштирок этиб яшаётганимиз ўзи катта бахтдир.

Тадбирда иштирок этишган шоир Шукур Қурбоннинг дилтортар шеърлари, санъаткорлар Муҳаббат Сотволдиева ва Шарофат Тожибоеваларнинг бадиий чиқишлари барчага кўтиринки руҳ бахш этди.

 Равшанжон Омонов,

Мафтуна Икромова,

Ахборот хизмати мухбирлари

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>