Журфакнинг тарбиясини олган талаба

Шавкат Одилжон ЎзМУ Журналистика факультетини тамомлаб кетганига

ҳал кўп вақт бўлгани йўқ. У ижод майдонига ўз овози билан дадил кириб келган қалами ўткир, фикри теран, сўзида собит йигит. ФБда унинг қуйидаги мурожаатнома-мақоласини ўқиб шогирдимизнинг анча улғайганини ҳис этдим, дейди Дониш домла унга чин дилдан омад тилаб.

шаводил

ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ҲАҚИДА ИККИ ОҒИЗ ГАП!

Қадрли дўстлар, ҳурматли ижодкорлар! Ҳозир айтаётганларимни хушомад деб тушунасизми, эркин фикрми, билмадим. Аммо айтмасам бўлмайди.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ёзувчилар уюшмаси, хусусан, ижодкорларимизга катта ғамхўрлик кўрсатдилар. Уюшма фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, шоир-ёзувчиларимизга шарт-шароитлар яратиш борасидаги Қарор адабиётимизда яна бир катта эврилиш бўлди.
Куни кеча расман Ёзувчилар уюшмаси раиси ўзгарди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси, давлат мукофоти лауреати Муҳаммад Али Аҳмедовни кузатиб, ўрнига уюшманинг биринчи ўринбосари, халқ шоири Сирожиддин Саййид тайинланди. Муҳаммад Али ака катта тажрибага эга инсон. Яхши ёзувчи. Оз эмас, кўп эмас 6 йил раис бўлиб фаолият юритди. Эҳтимол камчиликларга йўл қўйгандир, эҳтимол бошқа сабаблар, нима бўлганда ҳам ёмон ишламади. Раҳбарликни ярим йўлда ташлаб кетмади. Биз у кишини қандай бўлса, шундай қабул қилдик. Умрлари узоқ бўлсин!
Бугундан эътиборан раислик вазифасига киришган Сирожиддин Саййид ҳам бой тажриба, катта иқтидор эгаси. Аллоҳ назаридаги, ҳукумат эътиборидаги шахс. Худо хоҳласа, фаолияти кўнгилдагидан ҳам яхши кечади.
Ўрганиб қолганмиз, кимдир ютуққа эришса, кетмони учса дарров камчилигини қидирамиз, муҳокама қиламиз. Ундан кўра, кўнгилни кенгроқ қилиб, омад тиласак, ёнида елкадош бўлсак яхши бўларди.
Буларни ёзаётганим, нимадандир таъма қилиш ёки умид қилиш эмас. Мен бироз муддат уюшмада фаолият юритганман. У ердаги ижодкорларнинг кўпчилигини яхши биламан. Уларга ҳам осон эмас. Ҳар бир аризачининг, мурожаат билан келган одамнинг талабани қондириш ваколати йўқ уларда.
Тўғри тушунайлик ўртоқлар, ижодкор қандай вазифада бўлишидан қатъий назар, унга аввало ижодкор деб қараш лозим. Унинг ҳам ЮРАГИ сизу бизнекидек ёзишни исташини, айрим нарсаларга сизу биздек ҳадди ўтмаслигини, уларда ҳам худди бизда бўлгани каби истиҳола, бировнинг олдида ҳижолатлик борлигини унутмаслигимиз керак. Йўқ, мабодо бизнинг айтганимизни қилмадими, тамом, у ижодкорликдан чиқади, ёмон отлиқ бўлади. Бас қилиш керак. Ижодкор ижодкорни мулзам қилишдан, кўплашиб миллатни шарманда қилишдан тўхташимиз керак. Адабиёт сетофорининг қизил чироғи аллақачон ёнган. Қоидани бузишни бас қилайлик!
Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо бошқа вазифага тайинланди. Ўрнига шоир Нодир Жонузоқ қўйилди.
Раиснинг биринчи ўринбосари этиб шоир Минҳожиддин Мирзо тайинланди. Зўр жамоа шакллантирилди. Ёш, ишчан, юракли.
Келинглар азизлар, таҳлилу муҳокамани, баҳо беришни бир четга суриб, уларнинг ёнида бўлайлик. Уларга омад тилайлик! Фисқу фасод гапларга, четдан келаётган бўҳтонларга ишонманг. Кўнглингизга қулоқ солинг. Ўзингизни тафтиш қилинг. Шунда Сиз кимга қандай муносабатдасизу, сизга қандай муносабат кўрсатишяпти. Ҳаммаси ойдинлашади. Ҳаммамизга Худо ёр бўлсин!

 Шавкат Одилжон
Унга ёзилган айрим фикрномалар:
Мунаввара Усмонова
Мунаввара Усмонова Яшанг Шавкатбек!Жуда тўғри гапни ёзибсиз!Бир ёмон сўз ўрнига бир сатр эзгу сўз ёзиб қолдирсак, биздан кейинги авлодлар учун маънавий мулк қолдирган бўламиз!

Shavkat Odiljon
Shavkat Odiljon Шуни тушунтиролмай ҳалакман-да опажон!

Мунаввара Усмонова
Мунаввара Усмонова Менга бирорта ёмон фикр кўринмади….Шунга хурсанд бўляпман.Аммо уюшмамиз ҳамма келган ижодкорга бағрини очади, биласиз.Шу бугун камида ўттиз-қирқ одам келиб кетди.Кутиб кузатиб қўйдим.Ҳамманинг хонаси гавжум.Бир бурчакда ўтириб ўзиниям, бошқаларниям кайфиятига туз сепмай яхши ният билан қадам ташласа ҳаммаси яхши бўладику.Ҳеч бир соҳа одами биздек бир-бирига тош отаётгани йўқ…

Shavkat Odiljon Шундай опа, бугун айрим ғаламислар билан гап талашишга тўғри келди. Шунинг учун буни ёздим. Сирожиддин акага тош отмоқчи бўлганлар учун кўзгу тутдим.
Мунаввара Усмонова
Мунаввара Усмонова Тўғри йўл тутибсиз.Энди собиқ раисимиз қолиб бу томонга тош отишни бошлаганларга биз ҳам томошабин бўлмаслигимиз керак!

You may also like...

1 Response

  1. Абдужалол РАҲИМОВ.:

    Шавкатжон, кўнглингиз тоза йигит экансиз. Бу неъмат айримларда етишмайди. Уларга ачинаман. Пок кўнгил билан яшамоқ нақадар улкан бахт! Фарзандларинг, невараларинг ҳам ўзингга ўхшайди…
    Абдужалол РАҲИМОВ.

Добавить комментарий для Абдужалол РАҲИМОВ. Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>