Замон ўзгарди…

одамлар ва уйлар ҳам ўзгармоқда…

ш3

Бу йил Истиклолга эришганимизнинг 25 йиллигини нишонлар эканмиз.. Ха дегунча чорак аср хам утиб кетибди, тавба. Худди, бир кузимни юмиб очгандек тез утди шу давр. Хозиргидек ёдимда 80-чи йилларнинг охири: хаёт кинонинг гуёки ок-кора тасмасини эслатади, дуконлар пештахталари бум-буш, оддий гушт ва каймок нарёгда турсин каро кир совун ва шакар шунчалик дефицит эдики, бакувват таниш билишсиз уларни топиб булмасди. Деярли киши истеъмол киладиган ва киядиган барча нарса камёб булиб колган эди. Очарчилик ва кахатчиликни курган рахматли бувимиз Маъсудахон паспортларини бериб махалладаги магазиндан талон ёздириб мой сотиб олинглар, эрта-индин у хам йук булиб колади дердилар. Ёки халигача эслайман: «Окилон» махалласидаги 141 мактабнинг рупарасида давлатнинг 18 ракамли магазинининг филиали буларди. Демак, шу дукончада махалла коракузларига сут факат эрта тонгда сотиларди. Бир-бирига темир занжир билан богланган алюмин флягаларга эрта нахорда давлат мошинаси сутни купиртириб солиб кетарди. Сал туриб сотувчи Назирака гердайиб чикиб, совук кишда тирик «очередда» турган, бидон, бонка ва бошка тарасини катор килиб тахлаб куйган ахолига купиртириб кукундан булган сутни сотарди. Куп холларда навбат охиридагидагиларга хеч вако хам колмасди, ота-онамиз биз уйкучиларни кейин роса уришарди… Азиз муштарий савол бериши табииий, нечун бу мавзуга бугун эътибор каратмокдасиз деб? Шу шанба, 2 апрель куни пойтахтимиздаги Гулсарой кучасидаги янги уйлар очилиши маросимида шу фикрлар беихтиёр утди куз унгимдан… Тошкентнинг чекка Олмазор тумани, Кора-камиш 1/4 мавзеси, ён атрофда шуролар даврида курилган бетон панелли 4, 5, 9 каватлик зерикарли уйлар.. Аммо «Мурад Билдингс» куриб биказган 4та росмана азамат уй-жой иншоати шу масканни ажойиб бахт оролига айлатириб юборди. Гарчанд об-хаво булутли булса хам махаллий рангли пишик гиштдан бунед этилган иморатлар салобати киши кайфиятини кутариб юборди. Хуш, менга нима ёкди: биринчидан, узбекларга хос ва мос булган катта ва багри кенг ховлининг мавжудлиги, хам бемалол юриш мумкин, хам автопарковка учун кулайлик, хам биноларнинг бир-биридан узоклиги назарингиз учун фойдалидир. Иккинчидан, хонадонлар режаси миллий факторлар хисоби билан килинган. Учинчидан, хохласангиз нархига кушимча килиб тайёр ремонт билан харид килишингиз мумкин, шу вариант менга айникса ёкди. Чунки компания дизайн яратиш ва курилишнинг бошка куплаб бош огрикларидан Сизни куткаради, пардозлаш хам улар томонидан арзонрок булади, сабаби курилиш материаллари «оптом» нархда харид килинган, усталар хам катта «объём» учун ишлаган ва лекин бу сифатга асло таъсир килмаган. Туртинчидан, Сизда уз дизайн ва орзу хавасингиз булса, сувокдан чиккан тайёр майдончани харид килиб бор-йук фантазиязингизни ишга солишингиз мумкин. Бешинчидан, уйни иссик сув ва иссиклик таъминоти автоном, хар бир уйда Кореядан келтирилган исситгич урнатилган, демак уйидаги хаво хароратини уй сохиби узи танлайди. Бу хам пулни тежашга, хам Таштеплоэнерго филиалларида соатлаб турмасликга ёрдам беради. Бешинчидан, уйларни йулаклари кенг ва бахово, махаллий мармар билан дид билан чиройли пардозланган. Япониядан келтирилган лифт бир зумда Сизни осмон узра манзилга элитади. Яна бир утмиш хотираси — давлат квартираларига йиллаб, авлодлар алмашувигача борадиган навбатда туриш… Алал окибат тор ва кичкина, бетондан булган кооператив уйларни олиш.. Хозиргидек пардозлаш материаллари, хаммом ва ошхона кафеллари, турли туман анжомларини орзу килиб булмасди хам.. Биз 4-5 каватлик каталак «хрущевкаларда» лифтни орзу хам килолмасдик. Афсус, катта авлод мустабид тузумнинг «заборный карточка» ва бошка уйдирмаларини курган ота-боболаримиз шу ёруг кунларимизни курмадилар. Мустакиллик ва бозор иктисодиёти феномени кашф этган яна бир мухим фактор бу фидойи тадбиркорлар ва ишбилармонлар синфи. Уша кунги шоду хуррамлик, турли миллат вакилларининг иштироки, бинолар очилишига турли мутахассислар: шоумен, санъаткорларлар, аниматорлар, фото-видео фильмлар такдимоти, пиарчилар, кэтринг ва ошпазлар беминнат хизмати кишида миннатдорчилик хиссини уйготди. Компания янги хонадон сохибларини кайфиятини кутаринки булиши учун хеч нима аямади. Азим Тошкентда уй куриб сотадиган ташкилотлар куп, лекин мижоз ва атрофдаги кушниларга бундай мехр -окибат ва хурмат курсатадиганлар санокли булса керак. Бу «Мурад Билдингс» бунёдкорлари миссияси факатгина уйни тезда куриб сотиб, «ахчани» ишлаб кетиш, ёки супер фойдани кетидан кувимасликдадир. Менимча, айнан шундай бизнесменлар, янги кадриятларга эга тадбиркорлар энди куп булади юртимизда.. Байрам чин узбекона мехмондустлигимизни намойиш этди, катта юртнинг катта туйига айланиб кетди. Айтганча, мана шу Сиз кураётган 4 та ертуласи билан 6 каватли уйлар котловани курилиши утган йили март ойида бошланган экан… Очилиш маросимида катта мониторларда Чилонзорнинг 6 мавзесидаги Green city, яъни «Яшил шахарча» деб номланган янги уйлар мажмуасининг лойихаси хам такдим эдилди. Унга хам таъриф ожиз, гап йук, якин вактда битса керак бу кетишда!!! Зур кайфиятда кайтаётиб бинолар шифтидаги кушлар уяларига кузим тушди. Компания рахбари Муродхон Назаровнинг айтишича улардан 64 та урнатилибди, жонга теккан афгон майнаси жойлашмасин деб тешиклари кичик килинибди атайин. Боиси, уларга калдиргочлар оиласига мансуб-кора узун канот куш, арабчаси абобил, русчаси стриж ин килар экан. Бу куш бор жойда доимо тинчлик, осойишталик ва фаровонлик хукмрон буларкан.. Илохим шундай булсин…

Шерзодхон Қудратхўжаев,

ЎзМУ Журналистика факультети доценти, сиёсий фанлар номзоди

Вам может также понравиться...

Ответов: 10

  1. Адолатли "У":

    «Хозиргидек ёдимда 80-чи йилларнинг охири: хаёт кинонинг гуёки ок-кора тасмасини эслатади, дуконлар пештахталари бум-буш, оддий гушт ва каймок нарёгда турсин каро кир совун ва шакар шунчалик дефицит эдики, бакувват таниш билишсиз уларни топиб булмасди.» Шу биргина жумлада… 1-курс талабаларининг олдига кирган домла доскада бир сўзни хато ёзган талабага қараб «сенга ўҳшаган талаба журфакка кирганидан кўра журфакда талаба ўқимагани яхши эди», дейди. Ҳозир ўша талаба яхши жойда ишлайди, журналист. Одамийлик ва самимийлик, жонкуярлик билан шогирт тарбиялаган устозларидан мамънун. ВАҚТ… берахим, ҳам меҳрибон…

  2. Адолатли "У":

    «Адолатли»лар энди ўша «майдонда»…

  3. TAHLILCHI:

    Адолатли «У» fikringiz noto’gri, shunchaki Sherzodxon akaga nisbatan «Uch ildiz»chilar tomonidan «podstava» (obro’sini to’kish) uyushtirilgan.

    • Нега бунақа гаплар ёзаётганларингизни тушунмадим?! Ҳурматли домламизнинг почтамизга келган мақоласини жойлаштирдик ва муаллиф билан бу ҳақда телефон орқали самимий суҳбатлашдик. Бу мақола фейсбукда ҳам ёритилиб, кўплаб мухлислари томонидан муҳокама қилинмоқда, муҳими, қўллаб-қувватланилмоқда. Сайтимизда ҳеч қачон ҳеч кимга нисбатан ғаразли хатти-ҳаракатлар қилинишига йўқ қўйилмайди. Қандайдир Адолатли «У» адолатсизлик қилган бўлса, эътирозингизни унга қаратинг, муаллифга ё сайт ижодкорларига эмас!
      Азиз сайтимиз ижодкорлари ва мухлислари (ҳатто «ғаним»лари)! Асосан ёш ижодкорлар, бўлғуси журналистларнинг маҳорат мактабини яратиш мақсадида ташкил этилган сайтимиздан эзгу мақсадларда фойдаланишингизга тилакдошмиз. Илтимос, уни ғурбат «полигони»га айлантирманг… Сизларга таъзим ила, Дониш домла.

  4. Salom. Maqolani o’qidim. Umuman olganda g’oya va fikrlar ko’pchilik qatori menga ham ma’qul. Adashmasam Ustoz 1-kurslarga darsga kirmaydi. Bir vatlar Kimnidir xato yozgani uchun koyigani yaxshi bo’lgan ekan. O’zingiz yozganingizdek kursdoshingiz shu dakki alamidan ham bugun ancha savodli va jamiyatda o’z o’rniga ega kadr bo’libdi. Bu uning ham, ustozning ham yutug’i. Umuman olganda Sherzodxon aka rusiyzabon. Material ham ularning facebookdagi sahifasidan olingan. Shu ma’noda ular ham aslida ijtimoiy tarmoqlarda biz kabi xatolar bilan yozishi tabiiy. Bu yerda Ustozni ham, shikoyatmonand sharx yozgan talabani ham aybi bor. Har holda ular Ustoz. Bumday tanqidiy fikrlarni ularning ijtimoiy tarmoqdagi profiliga yozganingizda balki, uni ertaroq to’g’rilab qo’ygan bo’lar edi. Uchildiz.uz saytini butun universitet kuzatishini inobatga olganda, JurFak shani va obro’sini yuqoriroq qo’yish va rakursni to’g’ri tanlash lozim. Manimcha yashirin NIK orqali yozish biroz noo’rin. Har gapni ochiq aytgan yaxshi.

    • Қалам тебратиш, ижод қилиш ғоят мураккаб, машаққатли жараён. Энг муҳими, бир мавзуни топиш ва эплаб ёзишда! Ёзмаган (ишламаган) одамда хато бўлмайди, таъбир жоиз бўлса, унинг энг катта хатоси — ёзмаслигида, ёза олмаса-да шундай мўътабар даргоҳда кўзга чиққан сўгалдек юришида…
      Имловий хатолар масаласига келсак, каминадан ҳам онда-сонда ўтиб кетади… Зийрак ва синчков ёш ҳамкасбларим — бўлажак журналистлар дарҳол ўша хатони кўрсатадилар. Камина уни тузатиб қўярканман, ўша талабаларга очиқча ташаккуримни изҳор этаман. «Хўш, сиз хатоимни кўрсатганингизда мен ютдимми ё ютқаздимми?» деб ўзларидан сўрайман. Албатта ютганимни эътироф этадилар. Бу билан талабаларимга танқидни ҳазм қила билиш маҳоратини ҳам ўргатишга ҳаракат қиламан. Бизнинг соҳада катта ё кичик бўлишидан қатъи назар — бири-бирига устоз, бири-бирига шогирд, деганлари шу эканини исботлашга ҳаракат қиламан. Аслида ижодий маҳорат мактаби деганлари шундай — амалда бўлиши керак!

  5. Zokir SHOYIMOV:

    Osha vaqtlarni eslashgan ko’pchilik shu kabi voqealarni eslaydi. Onam to’yga gilam sotib olish uchun (o’sha vaqlarda urf bo’lgan «zavodskoy» palos) bobom butun viloyatni aylanib chiqqanliklarini aytib bugungi kunimizga shukrona qiladilar.

  6. Menimcha, maqolani e’lon qilishdan oldin imloviy xatolarga e’tibor berish kerak edi. Balki uztozning maqolasining saviyasi yanada ko’tarilar edi shunda…

  7. Feruza Xayrullayeva:

    Bir bor ekan, bir yo’q ekan, qadim o’tgan zamondami yoki hatto shu zamonda ham bo’lishi mumkin, bir mahoratli rassom bo’lgan ekan. Bir kuni u bozorda eng chiroyli suratlaridan birini devorga ilib, tagiga surat sizga yoqsa yutuqli joylarini ustiga chizib ko’rsating deb yozib qo’yibdi. Uch kun tursa hamki, hech ham bo’yalmabdi. Keyin u surat tagidagi yozuvni o’chirib, suratdagi nuqson va kamchiliklarni ko’rgan bo’lsangiz o’sha yerning ustiga chizib qo’ying deb yozib qo’yibdi. Ertasiga kelib qarasa surat shunchalik «bejab tashlanganidan asl surat ko’rinmasmish. U bu harakatning ma’nosini tushunmay, «demak, suratim bir chaqaga arzimas ekan-da deb, ustozi yoniga borib, ahvolni bayon qilib, fikrini so’rabdi. Shunda ustozi «muvaffaqiyatingni ko’rsata bilish hammani ham qo’lidan kelavermaydi, chunki buning uchun aql va fahm kerak, tanqid qilib qalam turtish uchun esa qo’lning o’zi kifoya degan ekan…

    Xulosa qilish niyatim yo’q.
    Imloviy xatolarga ko’z yumib bo’lmaydi. Hatto kerak. Lekin, tilla tanga topib olgan kishi birinchi galda uning oltin ekanligiga baho beradi, nazarimda. Unga qaysi mamlakatning zarbi urilgan-u, kimning surati ekani keyingi galdagi masala.

    Xullas, aytaman desa gap ko’o’o’p…

  8. Feruza Xayrullayeva:

    Darvoqe, agar commentda imloviy xatolar bo’lsa avvaldan uzr so’rayman..

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *