Иқтисодий тараққиёт – келажак пойдевори

Ҳар бир мамлакат аввало иқтисодий жиҳатдан қудратли бўлишга ва шунга

яраша фаровон ҳаёт кечиришга интилади. Шул боис дунёдаги тараққийпарвар давлатлар иқтисодий ҳамкорлик қилишга, бу борада халқаро ташкилотлар тузишга интилади. Бугунги кунда жонажон Ватанимиз Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлиши масаласи кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида «Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши оқибатлари таҳлили» мавзуида ўтказилган давра суҳбатида бу муҳим масалада атрофлича сўз юритилди.

1 2

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошлаган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ҳамда уларнинг истиқболлари ҳақида атрофлича сўз юритди.

– Фаол ташқи сиёсат, экспортга йўналтирилган ривожланиш моделини амалга ошириш, миллий экспортчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бозорларини кенгайтириш миллий сиёсатимизнинг асосий мақсадидир,– деди маърузачи.– Марказимиз ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлган тақдирда у қандай натижа беришини иқтисодий моделлаштириш ва иқтисодий таҳлил усулларидан фойдаланган ҳолда тадқиқ қилмоқда. Бу тадқиқот натижалари асосида ҳисобот тайёрланди.

Марказ директори ЕОИИ доирасида интеграция жараёнларининг таъсирини баҳолаш ва батафсил таҳлил қилинган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз юритар экан, тадқиқот натижалари ва ЕОИИга аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисодиётига олиб келиши мумкин бўлган самарали натижалар ҳақидаги таҳлилий фикрларини баён этди. Унинг фикрича, Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши маҳсулотларимизнинг Иттифоқ мамлакатлари бозорларига чиқишидаги тўсиқларни йўқотиши ва экспортчилар учун боғлиқ харажатларни сезиларли даражада камайтириши мумкин. Иттифоқнинг кенгайиши бу ташкилотнинг бошқа давлатлар билан эркин савдо зоналарининг ташкил этилишига хизмат қилади. Бу ўз навбатида юртимиз маҳсулотлари экспортининг ўша мамлакатлар бозорларига кириб боришига кўмаклашади. Иқтисодий мақсадлар нуқтаи назаридан қаралганда, ЕОИИга аъзолик – ўзбекистонликлар бизнеси учун ғоят фойдалидир. Агар Ўзбекистон Иттифоққа аъзо бўлса, юртимиз ишлаб чиқарувчилари Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорига эмин-эркин чиқишади, меҳнат муҳожирлари учун тенг шароитлар яратилади ва Россиянинг инвестиция ресурслари ҳамда технологияларидан кенг фойдаланиш имконияти яралади. ЕОИИга аъзо бўлгандан кейин Ўзбекистон Ягона божхона маконининг бир қисмига айланади, бу ерда ЕОИИ умумий божхона тарифи қўлланилади. Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлиши билан Ўзбекистонда боғдорчилик ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширишга ёрдам берадиган чегаралардаги кераксиз талаб ва тўсиқларни бартараф этиш орқали етказиб бериш логистикасини яхшилайди ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни камайтиради. Ўзбекистон саноати модернизация қилинади. Мамлакатнинг фойдаланилмаётган экспорт салоҳияти ЕОИИ мамлакатлари бозорларида самарали амалга оширилиши кутилмоқда. ЕОИИга аъзоликда Ўзбекистон маҳсулотларининг экспорти ошиши транспорт харажатларининг пасайиши ва экспорт товарларининг Қозоғистон ва Россия ҳудуди орқали транзит қилинишини соддалаштириш туфайли саноатнинг фойдаланилмаган экспорт салоҳиятини ишга солиш ва Ўзбекистоннинг ЕОИИ аъзо мамлакатлар бозорларига экспорт қилинадиган маҳсулот турларини кенгайтириш мумкин.

Тадбирда иқтисодиётнинг турли тармоқлари шароитида Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши мумкин бўлган таъсири бўйича тадқиқотлар тақдимоти намойиш этилди.

Марказ директори бу мавзуда талабалар ва университет профессор-ўқитувчиларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берди.

 

Тўлқин ЭШБЕК,

шарҳловчи

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>