Канада илмий муассасалари билан ҳамкорлик истиқболлари

Америка қитъасидаги энг йирик мамлакатлардан бири – Канада тараққиёт

борасида жаҳонда салмоқли ўрин тутади.

Канада

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрган Канаданинг Россия Федерациясидаги элчихонаси делегацияси билан ўтказилган мулоқотда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритилди.

ЎзМУ Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Расул Раҳмонов хорижлик меҳмонларга Миллий университетимиз тарихи ва бугунги фаолияти ҳақида қисқача маълумот берди.

Канаданинг Россия Федерациясидаги муваққат ишлар вакили Анник Гуле ва Канада элчихонасининг тижорат ва иқтисодий масалалар бўйича маслахатчиси Стефани Луизо келгусида ЎзМУ билан кўпқиррали ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги таклифларини билдирди. Жумладан, ЎзМУ профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун инглиз тили курсларини ташкил этиш, илмий лабораториялар фаолиятини такомиллаштириш борасида амалий ҳамкорлик қилиш каби қатор масалалар юзасидан фикрлашиб олинди.

 

Гулбаҳор ОЛИМОВА,

Халқаро ҳамкорлик бўлими мутахассиси

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>