Кимёгарлар анжумани

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида кимё фани бўйича яратилган илмий мактабларни дунё олимлари тан олганлар.

к1 к2 к3 к4 к5 к6

Бугунги кунда ҳам Кимё факультетида фаннинг янги қирралари устида илмий изланишлар изчил давом эттирилмоқда. Бугун бу масканда бошланган “Ўзбекистонда табиий бирикмалар кимёсининг ривожи ва келажаги” республика илмий-амалий анжуманида ана шундай изланишлар ўз аксини топаётгандек.

м10

– Мамлакатимизда кимё саноатини ривожлантиришда бу соҳадаги илмий тадқиқотларнинг ўрни алоҳида,– деди ЎзМУ биринчи проректори Файзулла Агзамов.– “Ўзбекистонда табиий бирикмалар кимёсининг ривожи ва келажаги” мавзуига бағишланган анжуманга тақдим этилган илмий мақолаларда кўтарилган масалалар, тадқиқотлар республикамизда шу соҳа ривожига хизмат қилади. Бу улуғвор йўлда барча олимлар ва ёш тадқиқотчиларга омад тилаймиз.

Анжуманда Миллий университет проректори Алишер Ҳайитбоев, Ўзбекистон Фанлар Академияси Биоорганик кимё институти директори Аббосжон Тўраев, Кимё институти лаборатория мудири Ноил Сагдиев, Наманган давлат университети профессори Шавкат Абдуллаев, Тошкент Тиббиёт академияси Фарғона филиали профессори Паризод Эгамбердиева, Кимё факультети декани Одилжон Мухторов, Табиий бирикмалар кимёси кафедраси мудири Солиҳжон Мавлонов ва бошқалар табиий бирикмалар кимёси йўналишида амалга оширилаётган ишлар самараси ва галдаги вазифалар ҳақида сўз юритдилар.

Конференцияда таниқли олимлар билан бир қаторда ёш тадқиқотчилар ҳам ўзаро фикр алмашдилар.

 Улуғбек Усмонов,

ЎзМУ газетаси мухбири

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>