Китобга ошно болалар

Китобхонлик – китоб ўқишдан бошланади.

Устозлар ёш авлодни китобга меҳр руҳида тарбиялаши ғоят муҳим аҳамият касб этади. Олмазор туманида жойлашган республика заиф эшитувчи болалар 106-мактаб-интернатида бўлиб ўтган «Китоб менинг дўстимсан» маънавий-маърифий тадбирида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этдилар.

и2

Тадбирда Олмазор туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Муаззам Алибоева ёшларни муносиб камолга етказишга қаратилган беш ташаббус мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритар экан, бу борада қабул қилинган дастурга мувофиқ 2019-2020 йилларда 14 дан 30 ёшгача бўлган 2 миллион нафар ёшларни маданият ва санъатга, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ҳар бир ҳудудга бадиий, тарихий, илмий, оммабоп мавзулардаги китоблар етказиб бериш борасида амалга оширилаётган хайрли ишларни алоҳида таъкидлади.

ЎзМУ доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, “Олтин қалам” мукофоти совриндори Тўлқин Эшбек дунё тарихида яралган биринчи китоб – “Авесто”нинг бош ғояси: эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал моҳиятини изоҳлаб берди.

и5

– Ўз даврида “Авесто”ни ўқиган улуғ аждодларимиз Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Термиз, Тошкент каби шаҳарларни бунёд этганлар,– деди маърузачи.– Ўтмишда буюк шахслар китоблар ёзиб ўз замондошларининг илмий тафаккурини ва маънавий оламини бойитганлар. Ана шу туйғуни ёшлар қалбига жо этишда аввало уларни китоб ўқишга рағбатлантиришимиз, илҳомлантиришимиз лозим.

и3

и4

Тадбирда мазкур мактабнинг истеъдодли ўқувчилари шеърлар ўқидилар, дилрабо рақслари билан барчага завқ улашдилар.

и1

– Заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатимиз 356 нафар ўкувчини тарбиялаб вояга етказмоқда,– деди манавий-марифий ишлар бўйича деректор ўринбосари Феруза Мадаминова.– Бу ерда тарбияланувчиларга тез-тез мана шундай тадбирлар ўтказиб турамиз.

Мафтуна Икромова,

Олмазор туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат маркази

Ахборот хизмати мухбири

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>