Курсдошлар дийдори

Бугун ҳаётимизда унутилмас кун бўлди.

1980 йилда ЎзМУ (ТошДУ) Журналистика факультетига ўқишга кирган курсдошлар жонажон пойтахт Тошкент шаҳрида дийдор кўришдик.

Ҳаяжонли учрашувимиз гўзал Тошкент шаҳримиздаги Хасти имом масжиди олдида бошланди.

Талабалик йиллари дарсга кеч келадиган баъзи курсдошлар шу ерда ҳам анча куттирди…

Аввало масжидга қадам ранжида қилиб, раҳматли курсдошларимиз Аъзам Ўктам, Салим Ғофуров, Эшонқул Қандимов, Улаш Нурмонов, Неъмат Бойназаров, Акром Эрдонов, Давлатхон Саидова, Жамол Нажмиддинов ҳамда профессорлар Очил Тоғаев, Абдуғафур Расулов, Ориф Саидов, Нажмиддин Комилов, Ғайбуллоҳ ас-Салом, Азим Ҳожиев, доцентлар Тоҳир Пидаев, Воҳид Абдуллаев, Абдулла Сайфутдинов, Ирисали Тошалиев, Анвар Каримов, Абдуқайим Абдураҳмонов, Беҳрўза Қосимова ва бошқа азиз устозларимиз, ота-оналар руҳларига тиловат қилдик.

 Кейин жонажон ўқув масканимиз – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига йўл олдик.

 1980-85 йилларда ўзимиз ўқиган Журналистика факультети биносига қадам ранжида қилар эканмиз, хаёлан талабалик йилларига қайтиб келгандек ҳис этдик ўзимизни.

8

Бу даргоҳда қадрдон деканимиз Анвар Шомақсудов, курсимиз раҳбари Мухтор Худойқулов, ажойиб мураббийларимиз Файзулла Мўминов, Ҳамидулла Акбаров, Раҳбархон Муртазаева, Шодмонқул Азизов, Муяссар Қосимова (Акбарова), Фатхулла Лутфуллаев, ўқишга кираётган йилимиз ижодий танловда бизга холис баҳолар қўйган ва республика ёшлар газетасида «Ёш мухбирлар мактаби» ташкил этиб, амалиёт сирларидан сабоқ берган Абдуҳамид Фозилов каби азиз устозларимизни эсладик.

Худди шу масканда биз 5 йил таҳсил олганмиз.

Шундан сўнг бугун ЎзМУ гавҳарига айланган Журналистика факультетининг янги биносига ташриф буюрдик. Муҳтарам Юртбошимизнинг шу йил матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан соҳа ходимларига йўллаган табригида мана шу муҳташам бино ҳақида ҳам таъкидланганидан қалбимизда ғурур, фахр-ифтихор туйғуси жўш урди.

Янги биномиз ичкарисини кўздан кечириб, 1-курс талабалари аудиториясига кириб ўтирдик. Бир дафъа ўзимизни талабадек ҳис этиб, рамзий маънода дарс ўтдик.

 10

Рамзий маънода мураббийлик қилган филология фанлари номзоди, доцент Тўлқин Эшбек журналистика майдонида муносиб ўрнини топган курсдошларининг ҳисоботларини тинглаб, ҳаммасига “аъло” баҳолар қўйди!

 Келгусида бу қутлуғ даргоҳда фарзандларимиз, набираларимиз ҳам ўқиш бахтига мушарраф бўлишини Яратгандан тиладик.

 13

Жонажон университетимиз бўйлаб саёҳат қилдик.

Ўтган давр мобайнида университетимиз қанчалик чирой очганига ҳавас билан қарадик.

Шу кунларга етганимизга шукроналар қилдик.

Энг муҳими, ҳаётда ҳаммамиз муносиб ўрнимизни топганимизга, оилавий бахтларга эришганимизга такрор-батакрор шукроналар айтдик.

Азиз устозларимиз ишончини оқлаб жрналистдек нозик ва шарафли касбимизни давом эттираётганимиздан ғурурландик. Она Ватанимиз, азиз халқимиз олдидаги бурчимизни оқлаётганимиздан фахрландик.

Дийдор учрашув тўкин дастурхон атрофида давом этди. Ҳаяжон ва завқ билан дилдан суҳбатлашдик.

Талабалик йиллари бизга дарс берган Сайди Умиров ва Муяссар Акбаровалар даврамизга файз киритдилар.

Хоразм вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатаётган Дилбар Бекчанова талабаликда курсимиз сардори эди. Бугун даврамизда ҳам сардорлик қилди!

Наманган вилоят газетасида узоқ йиллардан буён самарали фаолият кўрсатаётган Рислиқхон Мажнунова бу йил “Олтин қалам” миллий мукофоти соҳибаси бўлгани билан яна бир бор табрикладик!

Поп туман газетаси муҳаррири Валияхон Саидованинг шеърий китобларига ҳавас билан қарадик.

“Дўстлик” ордени соҳибаси Комила Юсупова айни пайтда Сурхондарё вилоятида “Аёл ва замон” газетаси бош муҳаррири лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

Фарғоналик ҳамкурсларимиздан Баҳодир Ҳусанов, Фарруҳ Назиров, Одина Абдуназарова ва Нигора Сулаймоновалар ижод бўстонида ўз овозига эга қаламкашлар бўлиб камол топганлари билан қутладик.

Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани газетасида узоқ йиллардан буён бош муҳаррир бўлиб ишлаётган Ғуломжон Ибодов даврага файз киритди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган Сурайё Қосимова (Аҳмедова) айни пайтда Маданият ва спорт ишлари вазирлигида фаолият кўрсатаётганидан барчамиз фахрландик.

Қибрай туманидан Музаффар Ҳожиев қатор йиллар телевидениеда фаолият кўрсатди, айни пайтда ёш авлодга таълим-тарбия бермоқда.

Тошкентлик Файзулла Юнусов, Баҳодир Эгамбердиев, Дилором Зайниддинова, Гулнора (Гуля) Алимоваларнинг ижодий фаолиятлари ҳақида мароқ билан эшитдик.

Тожикистондан ўқишга келган бўйича Тошкентни макон тутган машҳур телерадиожурналист Рўзибой Қўлдошев 1994-95 йилнинг энг яхши журналисти, 1997 йилда “Энг улуғ, энг азиз” танлови ғолиби бўлган. “Ассалом, Ўзбекистон!” кўрсатуви дастлаб эфирга узатилган йилларда у кўрсатув бошловчиси сифатида донг таратган, кўплаб муаллифлик кўрсатувлари билан мухлислар эътиборини қозонгани билан фахрландик.

Учрашувга раҳматли Неъмат Бойназаровнинг умр йўлдоши Гулфирахон ва бизга абитуриентдош бўлган Мавжуда Холматовалар келганларидан жуда мамнун бўлдик.

Маълум сабабларга кўра Тўхтахон Мадраҳимова, Мавлуда Эгамбердиева, Обида Қосимова, Толибжон Носиров, Раҳимжон Мирзақулов, Ҳайдар Акбаров, Ғаффор Расулов, Шарофат Йўлдошева, Қадамбой Бакиев, Гулбаҳор Тангирова, Маҳбуба Хаинова, Санобар Боймудорова, Мастура Фармонова, Носир Ғиёсов, Ғофир Балқиев, Ўлмас Ҳусенов, Гулнора Исмоилова, Абдуғофир Ибрагимов, Эркин Маматов, Зоҳира Тошпўлатова, Зумрад Раҳмонова, Фарҳод Аҳмедов кела олмаганини афсус билан эсладик.

Курсдош-дўстлар галма-галдан ҳар йили битта вилоятда дийдор кўришишга келишиб олдик. Келгуси йили учрашувни Фарғоналик дўстларимиз бошлаб берадиган бўлдилар.

 

Дониш ДОМЛА 

2015 йил 27 июль

1

***

Salom, To’lqinjon!

Avvalo, kursdoshlar bilan diydor ko’risha olmaganimdan juda afsusdaman. to’g’risi kun bo’yi juda ham band bo’ldim. «Uch ildiz»dagi sobiq talabalarimning surat va siratlarini ko’rib 30 yilga yoshardim desam hech bir mubolag’a bo’lmaydi. Sizning say-harakatlaringiz bilan tashkil etilgan bu diydoyrlashuv kursdoshlaringizning qalbida uzoq vaqtlar saqalanib qolishi tabiiy.
Haqiqatdan ham dasturni yaxshi tuzubsiz. Qolaversa, ustozlaru-kursdoshlaringizning har birini ko’nglini olibsiz. Bu — juda savobli ish. Ha, ularning orasida uzoq yillar ko’rishmaganlari ham bor, albatta.
Saytingizdagi bir necha fotosuratlarni ko’rib, bir yosh o’qituvchi sifatida mo’jazgina, kamtarona fakultetu, keng paxta maydonlarini esladim. Gulxan atrofidagi sherxonliklarni bir eslang… Otangiz sizni ko’rgani kelganida, u kishi Samarqandan olib kelgan bir necha butun shiypondagi talabalarga ilinganiningizni kechagiday eslayman. «Domla, domlajon, otam bizni ko’rgani kelibdi», — deb yosh boladek quvonib, shodon qiyqirib, suyunchi olganingizni eslasam, ham o’sha paytdagi sodda, do’lvor, jaydariligingizga havas qilganmiz, ham kulganmiz. Qani endi o’sha davrlar bir kun, bir soatga yana orqaga qaytsa…
Ana shunaqa gaplar (balki «qult etib» yutunganimni sezib turganimni sezib turgandirsiz).
To’lqinjon, ushbu satrlarni yozib, tugatish arafasida Toshkent Xalqaro Aerportiga yo’l olayapman. Xudo Xoxlasa ikki haftalik safarga jo’nab ketyapmiz.
Doimo jo’shqin, ehtirosli va betakror ijodingizga yanada omadlar tilab YUSUFJON Hamdamov.

Toshkent Xalqaro Aeroportidan 27/07/2015 00:37 da «Uch Ildiz» uchun maxsus tayyorlandi.

——————————————————

Mavjuda Xolmatova 26 июля г. 21:10
Калай.учрашув зур утдими!Хаммани ёшлигига,35 йил олдинги бегубор онларига кайтишларига имкон яратганингиз учун ташаккур,журажон! О илангиз,дустларингиз бахтига омон булинг!
Mavjuda  Xolmatova
Mavjuda Xolmatova 26 июля г. 22:13
Чарчамадингизми,сайтингизни курдим
Mavjuda  Xolmatova
Mavjuda Xolmatova 26 июля г. 22:13

УЧРАШУВДАН СЎНГ…

Курсдошларнинг дийдор учрашувидан сўнг уч дўст – Музаффар Ҳожи, Тўлқин Эшбек ва Рўзибой Қўлдош вилоятлардан ташриф буюрган дўстларини манзилларига кузатиб қўйдилар.

Энг аълочи талаба бўлган Ғулом Ибодовнинг рамзий маънода ўтилган дарсда айтган дил сўзлари ҳамон қулоқларимиз остида жаранглаб турибди. У Дониш Домла ва ижодкор талабаларни “Ғиждувон” газетаси таҳририятига таклиф этди!

4

Валияхон Саидова uchildiz.uz сайтида ёритилган мақолани катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатмоқда.

 5

Сурайё Қосимова (Аҳмедова) uchildiz.uz сайтида ёритилган мақолага ўз муносабатини билдирмоқда.

 “Ким эдигу ким бўлдик?” деган пурмаъно саволга бизнинг мухтасар жавобимиз мана шу дийдор учрашувда ўз аксини топгандек. Бугун биз том маънода бахтли инсонлармиз!

Атоқли адиб Пиримқул Қодировнинг машҳур “Уч илдиз” романи замирида учта маънавий илдиз ҳақида ибратли фикрлар мужассам. Яъни, талаба пухта билим олиши, ҳақиқий инсон бўлиши ва камолот ёшига етганда севги-муҳаббат билан оила қуришга эришиш лозим.

Бу йил талабалик – олтин даврининг 35 йиллигини нишонлаш учун дийдор кўришганлар уч илдизи мустаҳкам бўлиб бахт-у саодатга эришганларидан нақадар бахтиёрдирлар!

 Дониш домла

You may also like...

6 Responses

  1. Аслида умр окар сув деганлари рост экан.Хаёт ташвишлари, рўзғор юмушлари,хизматчилик деб юраверибмизу умр ўтиб кетганини сезмай хам қолибмиз.Мен буни курсдошларимнинг чехраларига қараб сездим. Бу оқарган сочлар, юздаги ажинлар хаётнинг оғир дамларига чидаб, енгиб ўтилганидан пайдо бўлгани аниқ. Аммо менинг содда ва самимий курсдошларим хеч нарса билмагандек, фақат яхши кунлари, ютуқ ва натижалари хақида жилмайибгина сўзлаб ўтиришди.Биз ўзбеклар шунақамиз, дардимиз юрагимизни емириб ётсада бир-биримизга кулиб боқамиз..Яхши хотиралардан гапириб. уларга хам яхшиликлар тилаймиз.
    Ёшлигимизда «Студентлик олтин давр» деган гап брарди. Мен нима олтин экан, фақат ўқийсан. лекцияга қатнайсан, семинарда бахо олмасанг домладан гап эшитасан. Буни турган битгани ташвишку, деб жиғибийрон бўлардим. Йиллар ўтиб олийгохни тугатиб барчамиз учурма қалдирғочлар каби турли томонларга учиб кетдик. Катта қозонда қайнадик, яхши ёмонни кўрдик. оқу қорани танидик. Кимдан гап эшитдик, кимдан мақтов. Ўшанда билдим студентлик хақиқий олтин давр эканини, Болаликдаги эркалигу шўхликларимизни онамиз билан бирга домлаларимиз хам кўтаришган экан.Эх олтин даврим қайтиб келсайди,…

  2. Biz yoshlar uchun ajoyib o’rnak bo’ladigan uchrashuv bo’libdi. Bizga ham ana shunday kunlarga yetish nasib qilsin!

  3. Бекчанова Дилбар Зариповна:

    Тўлқинжон, Сизни энг аввало мана шу сайтни яратганингиз билан табриклайман. Бугун журналистика оламида ахборотлар глобаллашуви жараёнлари давом этаётган бир даврда сайтнинг яратилиши муҳим аҳамиятга эга. ОАВ ҳаётида яхши янгиликлардан бирига қўл урибсиз, қутлуғ бўлсин. Сизга муваффақият!
    Оллоҳга шукур, курсдошларимизнинг учрашуви ҳаётимизда энг унутилмас воқеалардан бирига айланди. Хотиралар қайта жонланиб, болалигимизга қайтдик. Демакки, биз янада яшардик. Инсон учун бу катта бахт. Оллоҳнинг ўзи бугун қадрдон курсдошларни соғу саломат дийдорга етказди.
    Орамиздан кетган мархум курсдошларимизнинг жойлари жаннатдан бўлсин!
    Бугун маълум сабаблар билан учрашувга келолмаган курсдошларимизни жуда соғинганмиз.
    Тўлқинжон, барча курсдошларга етиб борсин учун ушбу рўйхатни хатга илова этяпман. 1980-1985 йилларда ТошДУ журналистика факультетини тугатган курсдошлар рўйхати.
    Ҳали uchildiz.uz сайти ҳақида фикрларимни бафуржа ёзиб юбораман. Дилбар Бекчанова

    • Катта раҳмат! Ахборот майдонида курсдошлар бир ўзимизни кўрсатайлик, деб таклиф қилмоқчиман. Азиз курсдошларимиздан сермазмун мақолалар, бадиалар, асарлар кутиб қоламиз.

  4. Бекчанова Дилбар Зариповна:

    ТошДУ журналистика факультетини 1985 йилда тугатган курсдошлар рўйхати
    (2015 йил 26 июл куни холатига)

    1 Абдуназароиа Одина 91.656-40-10 241-46-07
    2 Ахмедов Фарход
    3 Бакиев Кадам 90.595-22—63 277-01-18 649-23-27
    4 Балкиев Гафур
    5 Бекчанова Дилбар 98.277-57-51 0362.223-17-55 0362.224-70-05
    6 Баймуратова Санобар 91.465-46-55
    7 Бабажанов Абдузакир
    8 Зайнутдинова Диларам 221-12-93
    9 Ибодов Гулом 91.243-39-16
    10 Иброгимова Гулнара 91.162-21-12 0371.273-74-90
    11 Исмоилова Гулнара
    12 Мадрахимова Тухтахон
    13 Маджунова Рислик 93.926-74-64
    14 Мирзакулов Рахим
    15 Маматов Эркин
    16 Рахманова Зумрад
    17 Расулов Гаффур
    18 Саидова Валия 94.271-84-60
    19 Сатаров Хаким 93.588-74-49
    20 Сулаймонова Нигора 90.272-52-26
    21 Сулаймонова Наргиз 93.172-35-88 0371.234-35-88
    22 Тангирова Гулбахор 94.519-10-53
    23 Ташпулатова Захира
    24 Фарманова Мастура
    25 Хаинова Махбуба 95.502-92-27
    26 Хусаинов Баходир 91.149-14-88 0595.400-58-03
    27 Хаджиев Музаффар 94.693-28-42
    28 Эгамбердиева Мавлуда
    29 Эшбеков Тулкин 90.912-09-63
    30 Касимова Обида 90.186-77-33
    31 Касимова Сурайё 90.979-89-29 244-14-72
    32 Кулдашев Рузибой 93.375-42-59 0371.251-22-79
    33 Эгамбердиев Баходир 90.957-05-00 244-28-74 243-09-25
    34 Акбаров Хайдар
    35 Гиёсов Носир
    36 Носиров Толибжон
    37 Юнусов Файзулла 97.707-59-19 214-12-18 224-00-92
    38 Назиров Фаррух 91.149-14-88 94.556-45-41
    39 Иброгимов Абдугаффор

  5. Курсдошимиз Музаффар Ҳожиевга оналари
    Мукаррам она Ҳожиеванинг
    вафот этганлари муносабати билан барча дўстлари номидан чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Мусибатли кунларида курсдош дўстимизга сабр тилаймиз.
    Онахоннинг жойлари жаннатда, охиротлари обод бўлсин. 2015 йил 8 август.

Добавить комментарий для Бекчанова Дилбар Зариповна Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>